EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️Star-House бренди ўзини-ўзи банкрот қилиш арафасида…

Тошкентдаги кўп қаватли уйларни қуришда иштирок этган «STAR-HOUSE-ORGANIZATION» МЧЖ ўзини-ўзи тўловга қобилиятсиз деб топиш юзасидан судга даъво ариза киритган. Ушбу иш Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Йўлдош Норбеков томонидан 25 сентябрь куни соат 16:50 да кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Эътиборлиси, юридик шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги даъво аризани «STAR-HOUSE-ORGANIZATION» МЧЖнинг ўзи киритган ва ушбу судда жавобгар сифатида ҳам ўзи иштирок этади.

Маълумот ўрнида, агар юридик шахс (компания) тўловга қобилиятсиз (инсолвент) деб топилса, қонун доирасида унга қарши ёки у томонидан бир неча турдаги иш юритуви (инсолвенс/банкротлик) жараёнлари бошланади — ва оқибатда компанияни тиклаш (реабилитация) ёки буткул ликвидация (йўқ қилиш) қилиш ҳаракатлари бошланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4🤷‍♂2👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
6-йўналиш бўйича салкам 29 мингта квота ажратилди

2025 йил 25 сентябрдан 3 октябргача абитуриентлар my.uzbmb.uz шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.

Жами вакант ўринлар сони — 28 минг 881 та:

кундузги — 19 минг 279 та,

кечки — 7 минг 58 та,

масофавий — 2 минг 544 та.

Абитуриентлар тест топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос йўналишлардан 5 тагача ОТМ ва таълим йўналишини танлаш имкониятига эга.

Натижалар 2025 йил 8 октябргача эълон қилинади.

Имконият қуйидагилар учун берилади:

1. имтиҳонда 56,7 балл ва ундан юқори натижа кўрсатиб, талабаликка тавсия этилмаганлар;

2. аввалги босқичда йўналиш танламаган абитуриентлар.

Агар мос вакант ўринлар бўлмаса, танловда қатнашиш имконияти берилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёжманд аҳолига 1 миллион сўмлик бир марталик ёрдам ажратилади

Жорий йил ноябрь ойида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилалар ҳамда “Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча шакллантирилган рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади.

Ҳозирда мазкур икки реестрда 816 мингта оила мавжуд. Шунингдек, “Маҳалла еттилиги” томонидан уларнинг 40 фоизигача қўшимча равишда камбағалликка тушиш хавфи юқори бўлган оилалар рўйхати шакллантирилмоқда.

19 сентябрь ҳолатига кўра, “Маҳалла еттилиги” 317 698 та қўшимча эҳтиёжманд оилалар рўйхатини тузган.

Агар сиз ушбу тоифага кирувчи оила бўлсангиз, жорий йилнинг 25 сентябр кунига қадар “Маҳалла еттилиги”га мурожаат қилинг.

Қўшимча маълумот учун 1140 ёки 1070 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Чинозда ноёб лочинларни ноқонуний сақлаган шахс 620 млн сўм жаримага тортилди

Тошкент вилояти Чиноз туманида фуқаро Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб лочинларни ноқонуний равишда сақлаётгани аниқланди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотига кўра, рейд тадбирлари чоғида Сапсан ва Жиғолтой турига мансуб лочинлар панжарали қафасда тутқунликда сақланаётгани маълум бўлган. Ушбу қўпол қонунбузарлик орқали ҳайвонот дунёсига 620 миллион 884 минг сўмлик зарар етказилган.

Фуқаро ушбу зарарни жарима сифатида тўлайди. Қушлар эса олиб қўйилиб, вақтинча сақлаш учун Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

Вазирлик хабарига кўра, «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида», «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» ҳамда «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунлар бузилган.

Иш юзасидан йиғилган барча ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5😢3👍1
⚡️Бу воқеа Ўзбекистонда мобил алоқанинг янги авлодини бошлаб берди

23–26 сентябрь кунлари Central Asian Expo Uzbekistan (CAEx) халқаро кўргазма марказида минтақанинг энг йирик технологик тадбири – ICTWEEK 2025 бўлиб ўтмоқда.

Унда 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари, 300 дан зиёд компаниялар ва минглаб мутахассислар иштирок этмоқда. Ушбу тадбирда UZTELECOM Ўзбекистонда илгари мавжуд бўлмаган ва МДҲ ҳудудида биринчи бўлган ечимларни тақдим этмоқда.

ICTWEEK 2025 доирасида компания МДҲда биринчи марта U6GHz (6425–7125 MHz) диапазонидаги 5G-Advanced технологиясини намойиш этган.

Бу воқеа Ўзбекистонда мобил алоқанинг янги авлодини бошлаб берди ва энг кам кечикиш билан 10 Гбит/с гача тезликка эришиш имконини яратмоқда. Намойиш вақтида реал тезлик 10.16 Гбит/с гача этиб, инфратузилманинг амалий қўлланишга тайёрлигини тасдиқлади.

U6GHz частотаси интернетнинг энг юқори тезлигини таъминлаб, стратегик устунлик яратади. Бу 6G технологиясига тайёр инфратузилмани шакллантириш орқали Ўзбекистоннинг илғор рақамли ечимлар маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

«Ўзбекистон 5G-Advanced технологияси, яъни U6GHz частота диапазони билан олдинга улкан қадам қўймоқда ҳамда Марказий Осиёда рақамли технологиялар бўйича етакчи ўринларни эгалламоқда. Биз МДҲда биринчи бўлиб 10 Гбит/с тезликдаги оптик толали интернет ва U6GHz диапазонидаги мобил алоқани ишга тушираётганимиздан фахрланамиз.

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси халқимизга жаҳон даражасидаги ечимларни тақдим этиш учун ўз инфратузилмасини ривожлантиришни давом эттирмоқда», – деди «Ўзбектелеком» АК бошқарув раисининг тижорат масалалари бўйича ўринбосари Жавлон Исламов.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Сурхондарёда тақиқланган маърузага лайк босган йигит 3 йилга қамалди

Сурхондарё вилоятида 2019 йилда “Одноклассники” тармоғида тақиқланган маърузани лайклаб, дўстларига тарқатган йигит 3 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда вилоят суди матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумотга кўра, судланувчи У.А. Абдуғани Умаров (“Абдуллоҳ домла”)нинг “Жаннатга ошиқлар” номли маърузасига лайк босиб, уни виртуал дўстлари орасида тарқатган.

Қумқўрғон туман суди 2025 йил 1 июлдаги ҳукмига кўра, у умумий тартибли колонияда 3 йил озодликдан маҳрумлик жазосини ўтайди.

Суд маълумотида таъкидланишича, содир этилган жиноят оғир турга мансуб бўлгани учун айбланувчига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Аввалроқ ҳам Сурхондарёда экстремистик ғоялар таъсирига тушган бир неча шахс 6 йилдан 13 йилгача қамалгани ҳақида хабар берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎17😢3🤔1
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди

Президент фармонига кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

Янги агентлик тўқимачилик, чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик соҳаларида устувор йўналишларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш билан шуғулланади.

Агентлик қошида Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиб, 2025 йил 1 октябрдан корхоналарга қуйидаги молиявий кўмаклар кўрсатилади:

халқаро брендларни жалб қилиш, стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини жорий этиш;

экспорт шартномалари бўйича суғурталаш харажатларини қоплаш ҳамда мутахассисларни ўқитиш учун грантлар бериш;

хорижда савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис ва омбор биноларини ижарага олиш ҳамда реклама харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32👎2
"Абдуқодир Ҳусанов клуб сўнгги йилларда сотиб олган энг яхши футболчи эканини тез орада тушуниб етасиз" — Пеп Гвардиола

"Манчестер Сити"нинг расмий Instagram саҳифасида клуб бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ўзбекистонлик ҳимоячи ҳақидаги фикрлари эълон қилинди.

Унда шундай дейилади:

"У марказда ўйнай олади, ҳимоянинг чап қанотидан бошқа исталган позицияларда ўйнай олади, деб айтган бўлардим...

Ҳа, у ҳужумда кўп вазият ярата олмаслиги мумкин, аммо унинг ўйини ўта ишончли ва барқарор. Унинг жисмоний имкониятлари, ортга қайтиш [тезлиги] худди Кайл [Уолкер]нинг прайм даврларини ёдимга солади!

У ғоят эътиборли, жуда ёш, ўрганишга интилади. Биз дуч келган кучли, жиддий рақибларга қарши у ҳақиқатдан ҳам аъло ўйин кўрсатди.

У жуда ёш бўлишига қарамай, аввалига Ўзбекистондан Францияга келиб мослашди, кейин бу ерга келгач, биз учун қийин бўлган мавсумда тезда жамоага киришиб кетди...

Агар янги жойга келганингда ҳаммаси жойида бўлса, мослашиш осон кечади. Аммо бизда ундай эмасди. Бизда бор ҳаракатлар ва услубларни у ақлбовар қилмайдиган даражада тез ўрганмоқда.

Ўйлайманки, у клуб сўнгги бир неча йил давомида сотиб олган энг яхши футболчи эканини тез орада тушуниб етасиз. Бу йигит ҳали узоқ вақт 'Манчестер Сити'да қолади".


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥3🤷‍♂1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Марғилон ҳокими халқдан юз ўгирдими?!

Марғилон шаҳрида аҳоли қийналаётган масалалар кўрcатилса-да, ҳоким Шукуруллохон Нисбатхоновнинг уларга юзма-юз жавоб бермаётгани турли саволларга сабаб бўлмоқда.

Effect.uz мухбири Бекзод Раҳмонов шаҳардан йўлланган мурожаатни ўрганиш жараёнида, маҳаллий аҳоли ҳоким билан учрашиш ва муаммоларини айтиш имконига эга бўлмаётгани тўғрисидаги шикоятларни ўрганди.

👉 Норозилик билдирган фуқароларнинг таъкидлашича, шаҳардаги ижтимоий ва маиший муаммолар йиллар давомида ҳал этилмаяпти. Бироқ, ҳокимнинг «лаббай» деган жавобини эшитиш улар учун орзу бўлиб қолган.

Ҳолбуки, ҳокимнинг асосий вазифаси халқнинг овозини эшитиш, уларнинг дардига қулоқ тутиш ва масалаларни ечиш йўлларини топишдан иборат.

❗️ «Агар ҳоким халққа юзланмаса, унинг қудрати қаерда намоён бўлади?», — дейди норози аҳоли вакиллари.


Ҳозирча расмий томондан бу ҳолат юзасидан ҳеч қандай изоҳ берилмаган. Чунки, Марғилонда ҳоким билан халқ орасидаги девор тобора қалинлашиб бораётгандек кўринади.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистондан олиб келинган 66 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Гиёҳвандлик воситаларининг хориждан мамлакатимизга контрабанда қилиниши ва ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан катта миқдордаги наркотик моддалар тўхтатиб қолинди.

1️⃣ Хусусан, Фарғона вилояти Бешариқ туманида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси Тожикистон Республикасидан Бешариқ туманида жойлашган “Ровот” чегара божхона постига кириб келган вақтида тўхтатилди.
Автомашина синчковлик билан кўздан кечирилганда, унинг юкхонасига ўрнатилган газ баллони ичига 53 дона ўрамда гиёҳвандлик воситалари яширилганлиги маълум бўлди.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу ўрамларда 50 кг 852 гр “опий” ва 6 кг 927 гр “гашиш” моддалари борлиги аниқланди.
Терговга қадар текширув давомида автотранспорт эгаси ушбу ажал оғусини Душанбе шаҳридан олиб келаётганлиги маълум бўлди.


2️⃣ Бу турдаги жиноят Самарқанд вилоятида ҳам қайд этилиб, жумладан Ургут туманида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Gentra” русумли автомашина “Самарқанд-Навоий” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида Нарпай тумани ҳудудида Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тўхтатилди.

Автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида Тожикистон Республикасидан олиб келинган 981 гр “героин” моддаси борлиги маълум бўлди.


3️⃣ Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса “Андижон – Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган “ВАЗ 2106” русумли транспорт воситаси Норин тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилди.

Натижада, Андижон шаҳрида яшовчи, 1979 ва 1986 йилларда туғилган ака-ука кетаётган автомашина салонидан 1 кг 833 гр “гашиш” моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, улардан бирининг яшаш манзилидан ҳам 1 кг 469 гр “гашиш” моддаси олинди.

Терговга қадар текширув давомида, ушбу ажал оғуси келгусида сотиб, мўмай даромад топиш мақсадида Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинганлиги маълум бўлди.

Таъкидлаш лозимки, ака-укаларнинг каттаси – муқаддам айнан наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ҳисобланади.


4️⃣ Навбатдаги ҳолатда эса Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. фуқаро 3 кг 949 гр “гашиш” моддасини Андижон шаҳрида “шартли” харидорга 28 минг АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинди.

Аниқланишича, қирғизистонлик фуқаро ушбу ажал оғусини муқаддам тожикистонлик наркокуръерлар томонидан қолдириб кетилган Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудидаги хуфия жойдан олган.


Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Нью-Йоркдаги Гудзон дарёси устидан “АҚШга хуш келибсиз, Президент Шавкат Мирзиёев” ёзувли самолёт учиб ўтди Бу Пенсильваниядаги ўзбекистонлик ватандошларимиз томонидан ташкил қилинди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✈️ Нью-Йорк осмонида — “Президент Шавкат Мирзиёев, АҚШга хуш келибсиз!”

Нью-Йоркдаги Гудзон дарёси устидан “Welcome to USA, President Shavkat Mirziyoyev” (“АҚШга хуш келибсиз, Президент Шавкат Мирзиёев”) деган ёзувли самолёт учиб ўтди.

🇺🇸🇺🇿 Бу самимий ташаббус Пенсильвания штатдаги ўзбекистонлик ватандошларимиз томонидан амалга оширилди. Улар ўз йўлловлари орқали Президент ташрифини қўллаб-қувватлаш ва Ватанга бўлган садоқатини намоён этди.

👉 Самолёт осмонда ҳаракатланар экан, Нью-Йорк аҳолиси ва меҳмонлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи муносабати билан йўлланган ушбу самимий табрикка гувоҳ бўлишди.

💬 Ватандошлар шундай дейишди:
— “Бу ёзув орқали биз Президентимизга ва Ватанимизга бўлган муҳаббатимизни кўрсатмоқчимиз.”
— “Ўзбекистон учун фахрланарли дақиқалардан бири, бугун Нью-Йорк осмонида Ватан овози янгради.”

📌 Бу воқеа нафақат юртдошларимизнинг бирдамлигини, балки Президент ташрифига бўлган халқаро эътибор ва қизиқишни ҳам янада оширди.

Мухбир: Шаҳзода Раҳимова

Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍51👎2🔥1🤔1
"Онам шу сарсон-саргардонликда вафот этди": Норин тумани ҳокими остонасида адолат сўралган хат қолдириб кетилди

Бир муддат аввал Наманган вилояти Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматов президентнинг Шўрариқ маҳалласида билдирган танқидларидан сўнг шу маҳаллада ўрнатилган контейнер уйга кўчиб ўтгани маълум қилинган эди.

Норин туман ҳокими остонасига шундай ҳат қолдириб кетилибди:

Ҳурматли ҳоким Жўрабек Нурматов!
Сизнинг қарорингиз туфайли биз оилавий уйсиз қолган эдик. Онам сарсон-саргардонликда вафот этди. Мен турмуш қурганман. Укам эса ҳануз уйсиз, уйланолмай, ватан қилолмай юрибди. Ишонамизки, сиз қачондир ўз уйингизга қайтасиз, биз эса 13 йилдан бери қайтолмаяпмиз.

Ҳурмат билан,
Қўлдошева Салима.


Агар мазкур хатда ёзилганлар ҳақиқат бўлса, хулоса ўзингиздан ҳурматли Жўрабек Нурматов. Адолат қарор топиши ва инсон тақдири беэътибор қолмаслиги керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥10😢8👍1
❗️Ўзбекистон президентининг Нью-Йоркдаги амалий ташрифи: халқаро ҳамкорлик ва стратегик келишувлар

Ўзбекистон ва Халқаро валюта жамғармаси ўртасида макроиқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича келишувларга эришилди.

АҚШнинг “Traxys”, “FLSmidth”, “MchKinsey”, “Go Green Partners” компаниялари ва Колорадо геология мактаби билан қўшма ишчи гуруҳ тузилади ва “йўл харитаси” қабул қилинади.

11 триллион долларлик активларга эга “Blackrock” билан қўшма инвестиция фонди ташкил этиш режаси қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон “Boeing Global” компанияси билан узоқ муддатли стратегик шериклигини мустаҳкамламоқда.

Жаҳон банки билан қўшма лойиҳалар портфели 14 миллиард доллардан ошди.

“Citigroup” корпорацияси билан ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.

АҚШнинг йирик компаниялари ва инвестиция жамғармалари раҳбарлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Президент Жаҳон савдо ташкилоти бош директори билан ЖСТга аъзо бўлиш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва “Franklin Templeton” ўртасида фонд бозори инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌟 Қорақалпоғистон ёшлари учун янги имкониятлар эшиги очилмоқда

Қорақалпоғистон Республикасида ёшлар учун кенг имкониятлар яратишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда.

Таълим, иш ўринлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва маданий ҳамда спорт соҳаларида ёшлар ўз салоҳиятини намоён этиши учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.

⚡️ Бу эса ҳудуд ёшларининг ўз қобилияти ва ташаббусларини рўёбга чиқариши, замонавий билим ва тажрибага эга бўлиши ҳамда мамлакат тараққиётида муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилади.

Мухбир: Шаҳзода Раҳимова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда янги IPHONE мавсуми бошланди

Тошкент халқаро аэропортида 9 та iPhone 17 ноқонуний олиб кирилиши фош этилди.

Мухбир: Ҳилола Илашова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда шовқин учун янги чекловлар жорий этилади

Ўзбекистонда аҳолини шовқиндан ҳимоя қилиш қонуни такомиллаштирилди. Эндиликда иш кунлари 23:00–07:00, дам олиш ва байрам кунлари эса 22:00–09:00 оралиғида осойишталикни бузиш тақиқланади.

Кўп қаватли уйларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари фақат иш кунлари 09:00–18:00 да ўтказилиши мумкин.

Мухбир: Шаҳзода Раҳимова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤷‍♂1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Красноярскда ўзбекистонликларга нисбатан навбатдаги рейд: Росгвардия ходимлари Жалолиддин Аҳмадалиев концертига бостириб кирди

Россиянинг Красноярск шаҳрида Росгвардия ходимлари Жалолиддин Аҳмадалиев концертига кириб, иштирокчиларни хизмат ити билан текширди. Бир гуруҳ эркак сафга торткизилган ва олиб чиқилган, айримлари қўли қайрилган ҳолда олиб кетилган.

Бу Россиянинг антимиграцион сиёсати доирасида очиқчасига бошқа миллатларни камситиш ва мазах қилиш сифатида баҳоланмоқда. Ўзбекистонда эса россиялик санъат ва маданият вакилларининг концертлари бўлиб ўтса-да, ҳукумат бу каби рейд ва босим ҳолатларини амалга оширмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎21😢3🔥1