EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қатор икки томонлама битимлар имзоланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор ҳузурида икки томонлама битимларни алмашиш маросими ўтказилди. Ушбу тадбир АҚШнинг етакчи компаниялари, инвестиция фондлари ва молия институтлари раҳбарлари билан давра суҳбатидан сўнг ташкил этилди.

Имзоланган ҳужжатлар қатор лойиҳаларни қамраб олган, жумладан: транспорт соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик, тоғ-кон ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш, кўп тармоқли клиника ва таълим муассасаси ташкил этиш, молиявий ҳамкорлик ва сунъий интеллект ва биотехнологиялар соҳасида лойиҳаларни молиялаштириш.

Битимлар Boeing, FLSmidth, Cleveland Clinic, Citigroup, Cargill, Pangea Filtration Technology, Cove Capital, SLB ва Biologic International каби йирик халқаро компаниялар билан амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥14👎1
Президент Мирзиёев ЖСТга аъзо бўлиш жараёни муваффақиятли кечаётганини билдирди

БМТ Бош ассамблеясининг 80-юбилей сессияси доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши борасидаги амалий ҳамкорлик ва халқаро ташкилотга аъзо мамлакатлар билан музокаралар суръати муҳокама қилинди.

ЖСТ меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ миллий қонунчилик, шу жумладан техник жиҳатдан тартибга солиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларини уйғунлаштириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.

Учрашувда жорий йил ноябр ойида бўлиб ўтадиган Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши натижадорлиги ва 2026 йилда музокаралар якунланиши, ҳамда Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши муҳимлиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52👎1
Контракт тўловининг 25 фоизини тўлаш муддати 30 октябргача узайтирилди

2025/2026 ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган 1-курс талабалари учун тўловнинг камида 25 фоизини тўлаш муддати 30 октябргача узайтирилди.

Бундан ташқари, иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга ва тавсиянома асосида суҳбат орқали қабул қилинган абитуриентлар учун тўлов-контракт миқдори стандарт базавий тўлов-контрактдан икки баробар юқори қилиб белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда чиқинди ташлаш бўйича энг кўп ҳуқуқбузарликлар Олмазор, Учтепа ва Юнусободда қайд этилди

Тошкент шаҳрида белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ 808 та ҳолат аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 161-моддаси асосида жарималар қўлланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.


Шу жумладан:

3–7 мартагача такроран чиқинди ташлаш — 772 та ҳолат,

8–12 мартагача — 26 та ҳолат,

13–23 мартагача — 10 та ҳолат қайд этилган.


Энг кўп чиқинди ташлаш ва такроран ҳуқуқбузарликлар Олмазор, Учтепа ва Юнусобод туманларида кузатилган.

Ҳурматли фуқаролар! Чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш нафақат тартибга амал қилиш, балки шаҳримизнинг тозалиги, озодалиги ва соғлом муҳитини сақлаш учун ҳам муҳимдир,
дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда Банк омбудсмани институти ташкил этилади

Марказий банк банк хизматлари бўйича омбудсман институтини жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги мажлисда Марказий банк раиси ўринбосари Аброхўжа Турдиалиев маълум қилди.

Янги тузилма банклар ва тадбиркорлар ўртасида судгача бориб қоладиган низолар сонини сезиларли даражада камайтиради.

Омбудсман хизмати банк хизматларидан фойдаланувчиларни ҳимоя қилади ва судга чиқмасдан, дастлабки босқичдаёқ низоларни ҳал қилиш имконини яратади.

Янги омбудсман тузилмаси орқали Марказий банк ва келгусида тузиладиган Ислом молияси кенгаши банклар ва тадбиркорлар ўртасидаги низоларни самарали ҳал этишда воситачи бўлиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«У сизнинг президентингизни жуда ҳурмат қилади» – Трампнинг махсус вакили Шавкат Мирзиёев ҳақида

АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горнинг 22 сентябр куни БМТ Бош ассамблеяси 80-юбилей сессияси доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувидан кейин Ню Йоркда бўлиб турган ўзбекистонлик журналистлар уни саволга тутишди.

Хусусан, Доналд Трампнинг Ўзбекистондан кутилмалари ва Шавкат Мирзиёев билан учрашув қандай ўтгани ҳақида сўралган.

«Айтмоқчиманки, президент сизнинг президентингиз билан шу ой бошида гаплашганди. У ўзининг самимий саломини етказишимни сўради. У сизнинг президентингизни жуда ҳурмат қилади.

Бугун кўрганимиздек, президентингиз ҳақиқий натижалар кўрсатмоқда. АҚШдаги энг йирик компаниялар Ўзбекистон билан ажойиб битимлар имзолади. Бу президентингиз раҳбарлиги ва бизнинг президентимизнинг ҳамкорликка тайёрлигидан далолат беради.

Шунинг учун биз бу борада ишлашни интиқлик билан кутамиз»,

– дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Mikrofon ko‘targan ayol телеграм-канали.

«Муносабатларни, ҳамкорликни кучайтириш, бизнес ва хавфсизлик масалалари. Биз кўп масалаларни муҳокама қилдик. Сизнинг ажойиб президентингиз Оқ уйда илиқ кутиб олинди. Президентимиз у билан мулоқот қилишни интизорлик билан кутмоқда»,
– қўшимча қилган вакил.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46👎2🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самимий дипломатия ва нозик ишора

Кеча Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан давра сухбати ўтказаётган бир пайтда тадбирга АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг рафиқаси кириб келди. Бу кутилмаган ташриф бўлгани учун унга алоҳида стул кўтариб киришди.

Рубио хонимни АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор таништирди ва уни “ҳозирги Маъмуриятнинг яширин қуроли” деб таърифлади.

Буни аслида Ўзбекистон ва АҚШ лидерлари ўртасида сўнгги йилларда эришилган самимий ва яқин муносабатларнинг, доимий контактларнинг яна бир яққол ифодаси, дейиш мумкин. Доналд Трамп маъмуриятининг нафақат юқори даражадаги вакиллари, балки уларнинг оила-аъзолари ҳам давлатимиз раҳбарига, Ўзбекистонга бўлган юксак эътибори, ҳурматини, ишончини кўрсатади. Дипломатияда бунинг аҳамияти жуда катта.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60🔥10🤔3👎2🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Қодиров педагогларга ҳам 50 ёшдан пенсия берилиши кераклигини айтди

Депутат учувчига, махсус хизмат ходимларига вақтли пенсия тайинланишини, педагоглар ҳам уларга тенглаштирилиши кераклигини айтмоқда.

“Педагог оғир шароитда ишламайдими? Педагогга шароитини яратиб бермагансиз. 50 та болани қаршисига қўйиб қўйгансиз. У уч йил яшаганда 30 йил яшагандек бўлади. Нимага унга пенсия 50 ёшдан йўқ?”
деди Миллий тикланиш партияси раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49👎4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўпнинг ҳаққига хиёнат қилманг: Самарқандда ноқонуний қурилмалар бўйича огоҳлантириш берилди

Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан Самарқанд шаҳар “Али Қушчи” МФЙ ҳудудида, А.Беруний кўчаси 37-сонли кўп қаватли уйнинг орқа қисмида енгил конструкцияларда ноқонуний қурилмалар ўрнатилгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан мулкдорларга тушунтиришлар берилиб, қурилмаларни ўз ихтиёрлари билан бузиб олишлари ҳақида огоҳлантириш қилинган эди.

Фуқаролар мурожаатлари асосида вилоят раҳбари Адиз Бобоев жойида вазият билан танишди. У мулкдорларга пиёдалар йўлаги умумий фойдаланишдаги ҳудуд эканини, уни ўзбошимчалик билан эгаллаш мумкин эмаслигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, белгиланган муддат ичида ноқонуний қурилмалар бузилмаса, ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари асосида жисмоний шахсларга БҲМнинг 50 баравари, юридик шахсларга эса 100 баравари миқдорида жарима қўлланади. Шунингдек, суд орқали қурилмаларни мажбурий тартибда буздириш чораси кўрилади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси, муҳандис ва қишлоқ хўжалиги масъулига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 1996 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали туман ҳокимлиги захирасидаги 2,5 гектар суғориладиган ер майдонини 30 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига 29 млн сўм талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар идоралари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, у ушбу пул маблағини “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш институтининг “Сурвилерлойиҳа” бўлинмаси муҳандиси ҳамда Сариосиё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими шўъба бошлиғига бериши кераклиги маълум бўлди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, муҳандис ва шўъба бошлиғи ушбу пул маблағини олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
⚡️Star-House бренди ўзини-ўзи банкрот қилиш арафасида…

Тошкентдаги кўп қаватли уйларни қуришда иштирок этган «STAR-HOUSE-ORGANIZATION» МЧЖ ўзини-ўзи тўловга қобилиятсиз деб топиш юзасидан судга даъво ариза киритган. Ушбу иш Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси Йўлдош Норбеков томонидан 25 сентябрь куни соат 16:50 да кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Эътиборлиси, юридик шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги даъво аризани «STAR-HOUSE-ORGANIZATION» МЧЖнинг ўзи киритган ва ушбу судда жавобгар сифатида ҳам ўзи иштирок этади.

Маълумот ўрнида, агар юридик шахс (компания) тўловга қобилиятсиз (инсолвент) деб топилса, қонун доирасида унга қарши ёки у томонидан бир неча турдаги иш юритуви (инсолвенс/банкротлик) жараёнлари бошланади — ва оқибатда компанияни тиклаш (реабилитация) ёки буткул ликвидация (йўқ қилиш) қилиш ҳаракатлари бошланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4🤷‍♂2👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
6-йўналиш бўйича салкам 29 мингта квота ажратилди

2025 йил 25 сентябрдан 3 октябргача абитуриентлар my.uzbmb.uz шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.

Жами вакант ўринлар сони — 28 минг 881 та:

кундузги — 19 минг 279 та,

кечки — 7 минг 58 та,

масофавий — 2 минг 544 та.

Абитуриентлар тест топширган фанлар мажмуаси ва таълим тилига мос йўналишлардан 5 тагача ОТМ ва таълим йўналишини танлаш имкониятига эга.

Натижалар 2025 йил 8 октябргача эълон қилинади.

Имконият қуйидагилар учун берилади:

1. имтиҳонда 56,7 балл ва ундан юқори натижа кўрсатиб, талабаликка тавсия этилмаганлар;

2. аввалги босқичда йўналиш танламаган абитуриентлар.

Агар мос вакант ўринлар бўлмаса, танловда қатнашиш имконияти берилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёжманд аҳолига 1 миллион сўмлик бир марталик ёрдам ажратилади

Жорий йил ноябрь ойида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилалар ҳамда “Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча шакллантирилган рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади.

Ҳозирда мазкур икки реестрда 816 мингта оила мавжуд. Шунингдек, “Маҳалла еттилиги” томонидан уларнинг 40 фоизигача қўшимча равишда камбағалликка тушиш хавфи юқори бўлган оилалар рўйхати шакллантирилмоқда.

19 сентябрь ҳолатига кўра, “Маҳалла еттилиги” 317 698 та қўшимча эҳтиёжманд оилалар рўйхатини тузган.

Агар сиз ушбу тоифага кирувчи оила бўлсангиз, жорий йилнинг 25 сентябр кунига қадар “Маҳалла еттилиги”га мурожаат қилинг.

Қўшимча маълумот учун 1140 ёки 1070 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Чинозда ноёб лочинларни ноқонуний сақлаган шахс 620 млн сўм жаримага тортилди

Тошкент вилояти Чиноз туманида фуқаро Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб лочинларни ноқонуний равишда сақлаётгани аниқланди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотига кўра, рейд тадбирлари чоғида Сапсан ва Жиғолтой турига мансуб лочинлар панжарали қафасда тутқунликда сақланаётгани маълум бўлган. Ушбу қўпол қонунбузарлик орқали ҳайвонот дунёсига 620 миллион 884 минг сўмлик зарар етказилган.

Фуқаро ушбу зарарни жарима сифатида тўлайди. Қушлар эса олиб қўйилиб, вақтинча сақлаш учун Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

Вазирлик хабарига кўра, «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида», «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» ҳамда «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунлар бузилган.

Иш юзасидан йиғилган барча ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5😢3👍1
⚡️Бу воқеа Ўзбекистонда мобил алоқанинг янги авлодини бошлаб берди

23–26 сентябрь кунлари Central Asian Expo Uzbekistan (CAEx) халқаро кўргазма марказида минтақанинг энг йирик технологик тадбири – ICTWEEK 2025 бўлиб ўтмоқда.

Унда 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари, 300 дан зиёд компаниялар ва минглаб мутахассислар иштирок этмоқда. Ушбу тадбирда UZTELECOM Ўзбекистонда илгари мавжуд бўлмаган ва МДҲ ҳудудида биринчи бўлган ечимларни тақдим этмоқда.

ICTWEEK 2025 доирасида компания МДҲда биринчи марта U6GHz (6425–7125 MHz) диапазонидаги 5G-Advanced технологиясини намойиш этган.

Бу воқеа Ўзбекистонда мобил алоқанинг янги авлодини бошлаб берди ва энг кам кечикиш билан 10 Гбит/с гача тезликка эришиш имконини яратмоқда. Намойиш вақтида реал тезлик 10.16 Гбит/с гача этиб, инфратузилманинг амалий қўлланишга тайёрлигини тасдиқлади.

U6GHz частотаси интернетнинг энг юқори тезлигини таъминлаб, стратегик устунлик яратади. Бу 6G технологиясига тайёр инфратузилмани шакллантириш орқали Ўзбекистоннинг илғор рақамли ечимлар маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

«Ўзбекистон 5G-Advanced технологияси, яъни U6GHz частота диапазони билан олдинга улкан қадам қўймоқда ҳамда Марказий Осиёда рақамли технологиялар бўйича етакчи ўринларни эгалламоқда. Биз МДҲда биринчи бўлиб 10 Гбит/с тезликдаги оптик толали интернет ва U6GHz диапазонидаги мобил алоқани ишга тушираётганимиздан фахрланамиз.

«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси халқимизга жаҳон даражасидаги ечимларни тақдим этиш учун ўз инфратузилмасини ривожлантиришни давом эттирмоқда», – деди «Ўзбектелеком» АК бошқарув раисининг тижорат масалалари бўйича ўринбосари Жавлон Исламов.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Сурхондарёда тақиқланган маърузага лайк босган йигит 3 йилга қамалди

Сурхондарё вилоятида 2019 йилда “Одноклассники” тармоғида тақиқланган маърузани лайклаб, дўстларига тарқатган йигит 3 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда вилоят суди матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумотга кўра, судланувчи У.А. Абдуғани Умаров (“Абдуллоҳ домла”)нинг “Жаннатга ошиқлар” номли маърузасига лайк босиб, уни виртуал дўстлари орасида тарқатган.

Қумқўрғон туман суди 2025 йил 1 июлдаги ҳукмига кўра, у умумий тартибли колонияда 3 йил озодликдан маҳрумлик жазосини ўтайди.

Суд маълумотида таъкидланишича, содир этилган жиноят оғир турга мансуб бўлгани учун айбланувчига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Аввалроқ ҳам Сурхондарёда экстремистик ғоялар таъсирига тушган бир неча шахс 6 йилдан 13 йилгача қамалгани ҳақида хабар берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎17😢3🤔1
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди

Президент фармонига кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

Янги агентлик тўқимачилик, чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик соҳаларида устувор йўналишларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш билан шуғулланади.

Агентлик қошида Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилиб, 2025 йил 1 октябрдан корхоналарга қуйидаги молиявий кўмаклар кўрсатилади:

халқаро брендларни жалб қилиш, стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини жорий этиш;

экспорт шартномалари бўйича суғурталаш харажатларини қоплаш ҳамда мутахассисларни ўқитиш учун грантлар бериш;

хорижда савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис ва омбор биноларини ижарага олиш ҳамда реклама харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32👎2
"Абдуқодир Ҳусанов клуб сўнгги йилларда сотиб олган энг яхши футболчи эканини тез орада тушуниб етасиз" — Пеп Гвардиола

"Манчестер Сити"нинг расмий Instagram саҳифасида клуб бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ўзбекистонлик ҳимоячи ҳақидаги фикрлари эълон қилинди.

Унда шундай дейилади:

"У марказда ўйнай олади, ҳимоянинг чап қанотидан бошқа исталган позицияларда ўйнай олади, деб айтган бўлардим...

Ҳа, у ҳужумда кўп вазият ярата олмаслиги мумкин, аммо унинг ўйини ўта ишончли ва барқарор. Унинг жисмоний имкониятлари, ортга қайтиш [тезлиги] худди Кайл [Уолкер]нинг прайм даврларини ёдимга солади!

У ғоят эътиборли, жуда ёш, ўрганишга интилади. Биз дуч келган кучли, жиддий рақибларга қарши у ҳақиқатдан ҳам аъло ўйин кўрсатди.

У жуда ёш бўлишига қарамай, аввалига Ўзбекистондан Францияга келиб мослашди, кейин бу ерга келгач, биз учун қийин бўлган мавсумда тезда жамоага киришиб кетди...

Агар янги жойга келганингда ҳаммаси жойида бўлса, мослашиш осон кечади. Аммо бизда ундай эмасди. Бизда бор ҳаракатлар ва услубларни у ақлбовар қилмайдиган даражада тез ўрганмоқда.

Ўйлайманки, у клуб сўнгги бир неча йил давомида сотиб олган энг яхши футболчи эканини тез орада тушуниб етасиз. Бу йигит ҳали узоқ вақт 'Манчестер Сити'да қолади".


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥3🤷‍♂1👎1