EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
❗️+18. Сирдарёда болалар машина ўғирлаб чиқиб, ҳалокатга учради

🔹 Сирдарё вилоятида ёш болалар ота-онасининг машинасини ўғирлаб чиқиб, йўл-транспорт ҳодисасига учради.

🔹 Автомобиль ёниб кетган ва уч нафар бола ҳалок бўлган.

🔹 Бир нафар бола оғир жароҳатлар билан тирик қолган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤷‍♂1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда автобус тез ёрдам йўлагида пиёдани уриб юборди

🔹 Ҳодиса Кичик Бешёғоч кўчасида, куннинг тиғиз вақтида содир бўлган.
🔹 Ҳайдовчи тирбандликдан қочиш мақсадида тез ёрдам учун махсус йўлакдан ҳаракатланиб, олдидан чиққан пиёдани уриб юборган.
🔹 Жабрланувчи шифохонага ётқизилган.
🔹 Гувоҳларнинг айтишича, айрим ҳайдовчилар рейсларга вақтида етиб бормаганда, кечқурунги рейслар олиб ташланаётгани ва бу маошга ҳам таъсир қилаётганини билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда яна бир автобус пиёдани уриб кетди

🔹 Янгиҳаёт туманида 57-автобус Чоштепа кўчасида 18 ёшли пиёдани уриб кетди. Жабрланувчи шифохонага олиб борилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

🔹 Маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси 2000 йилда туғилган, меҳнат стажи 3 йил. У Эркин қўрғони бекати ҳудудидан ўтаётган пиёдани уриб, босиб кетган.

🔹 Ҳайдовчи автобусни дарҳол тўхтатиб, пиёдани шифохонага етказган.

🔹 “Тошшаҳартрансхизмат” воқеа юзасидан расмий маълумот берди. Ҳодиса бўйича ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

🔹 Аввалроқ, 18 сентябрь куни ҳам Кичик Бешёғоч кўчасида автобус тез ёрдам йўлагидан ҳаракатланиб, пиёдани уриб юборганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек миллати меҳнатсеварлиги ва аҳилликка бўлган муносабати таъкидланди

ЎзЛиДеП ташаббуси билан ташкил этилган “Тараққиёт нуқтаси” мунозара клубида миллатлараро муносабатлар ва аҳиллик масалалари муҳокама этилди. Тадбирда миллий маданий марказлар вакиллари ўз фикрларини билдирди.

Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази раиси Серикбай Усенов Пискент туманидаги бир оила ҳақида гапириб, “ўзбек миллат танламайди, меҳнатни тайин қилсангиз, ундан баракали одам йўқ”, дея таъкидлади.

ЎзЛиДеПнинг бундай ташаббуслари жамиятда бирдамлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Сурхондарёда 15 ёшли қизни турмушга берганлар жаримага тортилди

Ижтимоий ҳимоя агентлиги маълумотига кўра, Денов туманида 15 ёшли қиз турмушга берилиб, оила аъзоларига нисбатан маъмурий жарима қўлланди.

Маълумотларга кўра, маҳалла еттилиги ва ижтимоий ходимлар 2025 йил июль ойида оилани олдиндан огоҳлантирган. Шунга қарамай, 10 август куни никоҳ маросими ўтказилган.

Маҳаллий профилактика инспектори қонунчиликка мувофиқ айбдор шахсларни жаримага тортди. Ҳозирда қизнинг ҳуқуқлари ва таълим жараёни мутасаддилар назоратига олинган.

Оила кодексига асосан, қизлар учун турмушга чиқиш ёши 18 этиб белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
❗️ОТМларга қабул: Табақалаштирилган тўлов-контрактни ректор белгилайди

Давлат комиссияси баёнига мувофиқ, 2025/2026-ўқув йили учун 56,7 ва ундан юқори балл тўплаб, талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар бакалавриатга қўшимча қабул қилинади.

Бунда табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан белгиланади.

Қабул чегарасига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ белгиланади.

4,05 баллдан ортиқ етишмаганлар учун контракт миқдори базавий контрактнинг камида 3 баробари этиб белгиланади.

Барча ОТМлар 2025 йил 25 сентябрга қадар табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорларини тасдиқлаб, расмий веб-сайтида эълон қилади.

Табақалаштирилган контрактда ўқиш истагини билдирганлар учун бир йиллик тўловнинг 50%ини 2025 йил 31 октябргача тўлашга рухсат берилган.

Шунингдек, танловда иккинчи-бешинчи йўналиш бўйича давлат гранти ёки контрактга тавсия этилган абитуриентлар ўз хоҳишига кўра биринчи устувор йўналишда табақалаштирилган контракт асосида ўқишлари мумкин (мақсадли қабулдагилардан ташқари).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ва тўрт вилоятда инсон аъзолари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида инсон органлари ва тўқималари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ фош этилди.

Маълумотларга кўра, гуруҳ таркибига кирган 12 нафар фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали буйрак ва жигар касалликларидан азият чекаётган беморларни топиб, соғлом шахсларни пул эвазига органини сотишга қизиқтирган. Улар чет элдаги ҳамкорлари орқали қалбаки ҳужжат тайёрлаб, донор ва реципиентларни қариндош сифатида кўрсатиб, қўшни давлатдаги хусусий клиникада жарроҳлик амалиётларини ўтказишган.

Тергов маълумотларига кўра, 2023–2025 йиллар давомида 32 нафар беморга буйрак ёки жигар тўқималари кўчириб ўтказилган. Олинган катта маблағларнинг бир қисми клиника ва донорларга берилган, қолгани эса гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланган. Шунингдек, операциядан кейин соғлиги яхшиланмаган беморларга қиммат нархларда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотилган.

Уюшган жиноий гуруҳга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича иш қўзғатилиб, ҳозирда судга юборилган.

Ҳукумат фуқароларни ушбу гуруҳ ёки шунга ўхшаш ҳолатлардан жабр кўрган тақдирда, энг яқин ички ишлар органларига ёки 102 рақами орқали мурожаат қилишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍2🔥2🤔1
❗️Ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик баҳолаш тизими такомиллаштирилади

Ўзбекистон Ҳукумати 2025 йил 19 сентябрда “Ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 597-сонли қарорни қабул қилди.

Қарорга кўра:

Ўзбекистонга олиб кириладиган “M” ва “N” тоифадаги янги ғилдиракли транспорт воситалари учун экологик сертификатлаш бекор қилинади;

Улар экологик талабларга мувофиқлиги 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарор билан тасдиқланган умумий техник регламент асосида баҳоланади;

Электр двигателли транспорт воситалари экологик талаблар бўйича баҳоланмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
❗️Ўзбекистон президенти БМТ Бош ассамблеясининг 80-сессиясида нутқ сўзлайди

2025 йил 9 сентябрда Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеясининг 80-юбилей сессияси иш бошлади. Унда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.

Давлат раҳбарининг БМТнинг 80 йиллигига бағишланган йиғилишдаги нутқи 23 сентябрь куни соат 13:00–15:00 (Нью-Йорк вақти) ёки 22:00–00:00 (Тошкент вақти) оралиғида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 2017 йилдан буён Ўзбекистон БМТнинг энг фаол иштирокчиларидан бирига айланди. Сўнгги 8 йил ичида Президент Мирзиёев БМТ минбаридан 5 марта нутқ сўзлади. Шунингдек, 2018–2025 йилларда мамлакатимиз ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 13 та резолюцияси қабул қилинган.

Шу куни йиғилишда АҚШ, Туркия, Жанубий Корея ҳамда Марказий Осиё давлатлари президентлари ҳам чиқиш қилиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга мобил қурилмаларни олиб кириш қоидалари

Божхона қўмитаси маълумотига кўра:

Ҳаво йўллари орқали кириб келувчи фуқаролар 2 дона мобил қурилмани шахсий эҳтиёжи учун йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда олиб кириши мумкин.

Жисмоний шахслар учун божсиз олиб кириш нормаси самолётда кириб келишда 1000 АҚШ долларини ташкил этади.

Батафсил маълумот видеода тақдим этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нью-Йоркдаги Гудзон дарёси устидан “АҚШга хуш келибсиз, Президент Шавкат Мирзиёев” ёзувли самолёт учиб ўтди

Бу Пенсильваниядаги ўзбекистонлик ватандошларимиз томонидан ташкил қилинди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍70👎7🤔2
Трамп: президент Мирзиёев – бир сўзли инсон

АҚШ президенти Дональд Трамп "Truth Social" ижтимоий тармоғида Ўзбекистон билан йирик авиабитим ҳақида пост қолдирди. Унга кўра, Ўзбекистон 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ эвазига АҚШдан 22 та Boeing 787 Dreamliner самолётини харид қилади.

Трампнинг таъкидлашича, ушбу шартнома Қўшма Штатларда 35 мингдан ортиқ иш ўрни яратади.

"Шу ой бошида мен Ўзбекистон Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашган эдим. Бугун мен Президент Мирзиёевни "Boeing" билан УЛКАН битим имзолангани билан табриклайман! "Uzbekistan Airways" 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ эвазига 22 та 787 Dreamliner самолётини харид қилади. Бу Қўшма Штатларда 35 000 дан ортиқ иш ўринларини яратади. Президент Мирзиёев – бир сўзли инсон ва биз бошқа кўплаб масалалар устида биргаликда ишлашда давом этамиз! Бу масалага эътиборингиз учун ташаккур",
– деб ёзди Дональд Трамп.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57🤔2🤷‍♂1🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўлдаги муштлашув: бир неча шахслар қўлга олинди, икки нафарга қидирув эълон қилинди

Жорий йил 9 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро муштлашгани акс этган видео тарқалди.

Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, ҳолат шу куни назоратга олинган ва тезкор қидирув тадбирлари ташкил этилган. Аниқланишича, соат 21:30 ларда 29 ёшли фуқаро синфдошлари билан тўйхона ҳовлисида турганида, 1997 йилда туғилган фуқаро Юнусов Сирожиддин Саfoмуддин ўғли бошчилигидаги бир гуруҳ шахслар давлат рақами олиб ташланган автомашинада кириб келган.

Низо оқибатида Сирожиддин Юнусов ва унинг шериклари 29 ёшли фуқарони қўл ва оёқлари билан урган ва унга тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тезкор тадбирлар давомида жиноятга алоқадор шахслар қўлга олиниб, уларга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланган.

Шунингдек, жиноятда гумонланувчи 2000 йилда туғилган Қоражонов Жавоҳир Джафер ўғли ва Нуралиев Асадбек Алишер ўғлига нисбатан қидирув эълон қилинган.

Агар сиз ушбу шахслардан жабрланган ёки уларнинг жиноятга алоқадорлигидан хабардор бўлсангиз, ҳудудий ички ишлар органларига ёки 102 қисқа рақами орқали хабар беришингиз сўралади. Маълумот берган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Тўй ва маросимлар сони ҳамда шакли қатъий тартибга солинади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 сентябрдаги 589-сонли қарорига мувофиқ, “Оқилона истеъмол” (Save Food) дастури доирасида тўйлар, маросимлар ва оилавий тадбирлар белгиланган тартиб асосида назоратга олинади. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

2026–2030 йиллар “Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври” деб эълон қилиниб, ортиқча исрофнинг олдини олиш ва аҳолини етарли ҳамда сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш чоралари амалга оширилади.

Қарорга кўра, тўй ва маросимлар:

2019 йилда тасдиқланган низом асосида ўтказилади;

оилавий тадбирларда — 200 нафаргача,

ош маросимида — 250 нафаргача,

қўшалоқ тўйлар ва ҳашарларда — 250–300 нафаргача меҳмон қатнашиши мумкин.

Миллий анъаналарга тўғри келмайдиган, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган урф-одат ҳамда шоу тадбирлар тақиқланади. Жумладан: “Куйов навкари”, “ота кўрди”, “сеп ёйди”, “пул тарқатиш”, “мато улашиш” ва бошқалар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12🤷‍♂3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷🇵🇸Франция президенти БМТда Фаластин давлатини тан олишини эълон қилди

Франция президенти Эммануэл Макрон БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаб, мамлакатининг Яқин Шарқда тинчликка бўлган тарихий садоқати асосида Фаластин давлатини тан олишини эълон қилди.

"Вақти келди. Шу сабабли, бугун мамлакатимнинг Яқин Шарқ, исроилликлар ва фаластинликлар ўртасидаги тинчликка бўлган тарихий садоқати асосида, Франция Фаластин давлатини тан олишини эълон қиламан",
— деди Макрон.

У Ғазо секторидаги урушни тўхтатиш ва ҲАМАС томонидан гаровда ушлаб турилган барча асирларни озод қилиш вақти келганини ҳам таъкидлади. Макроннинг сўзларига кўра, Фаластиндаги элчихонани фақат ҲАМАС томонидан ушлаб турилган барча асирлар озод қилиниб, ўт очиш тўхтатилгандан сўнг очади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Буюк Британия, Канада, Австралия ва Португалия ҳам Фаластинни тан олган, шу билан 22 сентябрь ҳолатига кўра Фаластиннинг мустақиллиги БМТга аъзо 153 давлат ҳамда Ватикан томонидан тан олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18👎2
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қатор икки томонлама битимлар имзоланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор ҳузурида икки томонлама битимларни алмашиш маросими ўтказилди. Ушбу тадбир АҚШнинг етакчи компаниялари, инвестиция фондлари ва молия институтлари раҳбарлари билан давра суҳбатидан сўнг ташкил этилди.

Имзоланган ҳужжатлар қатор лойиҳаларни қамраб олган, жумладан: транспорт соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик, тоғ-кон ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналар ташкил этиш, кўп тармоқли клиника ва таълим муассасаси ташкил этиш, молиявий ҳамкорлик ва сунъий интеллект ва биотехнологиялар соҳасида лойиҳаларни молиялаштириш.

Битимлар Boeing, FLSmidth, Cleveland Clinic, Citigroup, Cargill, Pangea Filtration Technology, Cove Capital, SLB ва Biologic International каби йирик халқаро компаниялар билан амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥14👎1
Президент Мирзиёев ЖСТга аъзо бўлиш жараёни муваффақиятли кечаётганини билдирди

БМТ Бош ассамблеясининг 80-юбилей сессияси доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашув ўтказди.

Учрашувда мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиши борасидаги амалий ҳамкорлик ва халқаро ташкилотга аъзо мамлакатлар билан музокаралар суръати муҳокама қилинди.

ЖСТ меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ миллий қонунчилик, шу жумладан техник жиҳатдан тартибга солиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларини уйғунлаштириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда.

Учрашувда жорий йил ноябр ойида бўлиб ўтадиган Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши натижадорлиги ва 2026 йилда музокаралар якунланиши, ҳамда Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши муҳимлиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52👎1
Контракт тўловининг 25 фоизини тўлаш муддати 30 октябргача узайтирилди

2025/2026 ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган 1-курс талабалари учун тўловнинг камида 25 фоизини тўлаш муддати 30 октябргача узайтирилди.

Бундан ташқари, иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга ва тавсиянома асосида суҳбат орқали қабул қилинган абитуриентлар учун тўлов-контракт миқдори стандарт базавий тўлов-контрактдан икки баробар юқори қилиб белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram