EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўқишга кира олмаган абитуриентлар учун қўшимча имкониятлар яратилди

Бутун республика бўйлаб абитуриентлар учун қатор қўшимча имкониятлар белгиланди.

🔹 Бакалавриат таълим йўналишида вакант қолган ўринлар учун танлов ўтказилади.
🔹 Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириш имконияти яратилади.
🔹 Республикада фаолият кўрсатаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмалари тасдиқланди.
🔹 Қорақалпоғистон ёшлари учун қўшимча грант ва тўлов-контракт ўринлари ажратилди.

Шунингдек, Президент гранти учун ажратилган квоталарнинг таълим соҳалари бўйича тақсимоти ҳамда давлат олий таълим ташкилотларининг магистратура мутахассисликларига танлов натижалари тасдиқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади

“Енгил саноат соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–174-сон, 19.09.2025 й) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади.

Агентлик тўқимачилик, чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик саноати соҳаларида устувор йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Агентлик қошида Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

Агентлик томонидан енгил саноат соҳасидаги корхоналарга 2025 йил 1 октябрдан қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари қўлланилади:

🔹 халқаро брендларни жалб қилиш, стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий этиш;

🔹 экспорт шартномалари бўйича суғурталашни молиялаштириш харажатларини қоплаш ҳамда мутахассисларни ўқитиш учун грантлар ажратиш;

🔹 хорижий давлатларда савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, реклама кампанияларини ташкил этиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида ислоҳотлар жадаллаштирилади

“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида ислоҳотларни жадаллаштириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–290-сон, 19.09.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида 2026 йил учун асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 ишлаб чиқариш ҳажми 9 фоизга ўсишини таъминлаш ва 146 трлн сўмга етказиш;

🔹 экспортни 3,3 млрд АҚШ долларига етказиш.

💸 Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари орқали 2022–2023 йиллар пахта ҳосилига ажратилган кредитлардан қарздорлиги мавжуд бўлган пахта-тўқимачилик кластерлари бўйича гаров таъминотини мол-мулк билан тўлиқ таъминлаган кластерларга:

🔸 2025 йил 1 августдан фақат асосий қарзни тўлашга ҳамда асосий қарз тугагандан кейинги 12 ойда тенг улушларда фоиз тўлашга рухсат этилади;

🔸 тўлов графиги бўйича ҳам асосий қарз, ҳам фоизини ўз вақтида тўлаган кластерларга ушбу кредитлар бўйича Жамғармага жорий йил 1 августдан кейин ундирилган фоиз суммасининг 50 фоизи қайтариб берилади;

🔸 2025 йил 1 август ҳолатига тўланмаган фоизларга ҳисобланган пеня суммалари ҳисобдан чиқарилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
❗️Бакалавриатга қўшимча қабул бошланди

🔹 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларида қолган вакант ўринларга қўшимча қабул 25 сентябрдан 3 октябрга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

🔹 Давлат комиссияси баёнига кўра, 56,7 балл ва ундан юқори натижа кўрсатган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар танловда иштирок этиши мумкин.

🔹 Ариза my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн тарзда қабул қилинади.

🔹 Танлов натижалари 8 октябрга қадар эълон қилинади.

🔹 Қолган вакант ўринлар рўйхати Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сайтида жойлаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Хавфсиз ҳудуд” 10 кунлиги: мактабларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда

“Хавфсиз ҳудуд – долзарб 10 кунлиги” доирасида кенг қамровли профилактик ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда мактабларда ўқувчиларнинг тарбияси, хавфсизлиги ва интизоми юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбирлар давомида ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни турли салбий ҳолатлардан ҳимоя қилиш ҳамда ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Масъул идоралар ота-оналарни фарзандлари таълим ва тарбия жараёнига бефарқ бўлмасликка, уларнинг ўқиш ва шахсий ривожланишини доимий равишда кузатиб боришга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
❗️Афғонистондаги Баграм авиабазасида портлаш юз берди

🔹 Баграм авиабазасида портлаш содир бўлди. Ҳодисанинг сабаби ҳозирча номаълум. Айрим манбалар бу ракета ёки дрон ҳужуми бўлиши мумкинлигини билдирган.

🔹 Маълумотларга кўра, портлаш “Толибон” жангчилари бўлган автомобиль база дарвозасидан ўтаётганда содир бўлган.

🔹 Бир неча соат олдин Дональд Трамп Баграм авиабазаси АҚШ назоратига ўтмаса, “ёмон оқибатлар” бўлишидан огоҳлантирган. “Толибон” эса базани топширишдан бош тортган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
❗️+18. Сирдарёда болалар машина ўғирлаб чиқиб, ҳалокатга учради

🔹 Сирдарё вилоятида ёш болалар ота-онасининг машинасини ўғирлаб чиқиб, йўл-транспорт ҳодисасига учради.

🔹 Автомобиль ёниб кетган ва уч нафар бола ҳалок бўлган.

🔹 Бир нафар бола оғир жароҳатлар билан тирик қолган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤷‍♂1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда автобус тез ёрдам йўлагида пиёдани уриб юборди

🔹 Ҳодиса Кичик Бешёғоч кўчасида, куннинг тиғиз вақтида содир бўлган.
🔹 Ҳайдовчи тирбандликдан қочиш мақсадида тез ёрдам учун махсус йўлакдан ҳаракатланиб, олдидан чиққан пиёдани уриб юборган.
🔹 Жабрланувчи шифохонага ётқизилган.
🔹 Гувоҳларнинг айтишича, айрим ҳайдовчилар рейсларга вақтида етиб бормаганда, кечқурунги рейслар олиб ташланаётгани ва бу маошга ҳам таъсир қилаётганини билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда яна бир автобус пиёдани уриб кетди

🔹 Янгиҳаёт туманида 57-автобус Чоштепа кўчасида 18 ёшли пиёдани уриб кетди. Жабрланувчи шифохонага олиб борилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

🔹 Маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси 2000 йилда туғилган, меҳнат стажи 3 йил. У Эркин қўрғони бекати ҳудудидан ўтаётган пиёдани уриб, босиб кетган.

🔹 Ҳайдовчи автобусни дарҳол тўхтатиб, пиёдани шифохонага етказган.

🔹 “Тошшаҳартрансхизмат” воқеа юзасидан расмий маълумот берди. Ҳодиса бўйича ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

🔹 Аввалроқ, 18 сентябрь куни ҳам Кичик Бешёғоч кўчасида автобус тез ёрдам йўлагидан ҳаракатланиб, пиёдани уриб юборганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек миллати меҳнатсеварлиги ва аҳилликка бўлган муносабати таъкидланди

ЎзЛиДеП ташаббуси билан ташкил этилган “Тараққиёт нуқтаси” мунозара клубида миллатлараро муносабатлар ва аҳиллик масалалари муҳокама этилди. Тадбирда миллий маданий марказлар вакиллари ўз фикрларини билдирди.

Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази раиси Серикбай Усенов Пискент туманидаги бир оила ҳақида гапириб, “ўзбек миллат танламайди, меҳнатни тайин қилсангиз, ундан баракали одам йўқ”, дея таъкидлади.

ЎзЛиДеПнинг бундай ташаббуслари жамиятда бирдамлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Сурхондарёда 15 ёшли қизни турмушга берганлар жаримага тортилди

Ижтимоий ҳимоя агентлиги маълумотига кўра, Денов туманида 15 ёшли қиз турмушга берилиб, оила аъзоларига нисбатан маъмурий жарима қўлланди.

Маълумотларга кўра, маҳалла еттилиги ва ижтимоий ходимлар 2025 йил июль ойида оилани олдиндан огоҳлантирган. Шунга қарамай, 10 август куни никоҳ маросими ўтказилган.

Маҳаллий профилактика инспектори қонунчиликка мувофиқ айбдор шахсларни жаримага тортди. Ҳозирда қизнинг ҳуқуқлари ва таълим жараёни мутасаддилар назоратига олинган.

Оила кодексига асосан, қизлар учун турмушга чиқиш ёши 18 этиб белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
❗️ОТМларга қабул: Табақалаштирилган тўлов-контрактни ректор белгилайди

Давлат комиссияси баёнига мувофиқ, 2025/2026-ўқув йили учун 56,7 ва ундан юқори балл тўплаб, талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар бакалавриатга қўшимча қабул қилинади.

Бунда табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан белгиланади.

Қабул чегарасига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ белгиланади.

4,05 баллдан ортиқ етишмаганлар учун контракт миқдори базавий контрактнинг камида 3 баробари этиб белгиланади.

Барча ОТМлар 2025 йил 25 сентябрга қадар табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорларини тасдиқлаб, расмий веб-сайтида эълон қилади.

Табақалаштирилган контрактда ўқиш истагини билдирганлар учун бир йиллик тўловнинг 50%ини 2025 йил 31 октябргача тўлашга рухсат берилган.

Шунингдек, танловда иккинчи-бешинчи йўналиш бўйича давлат гранти ёки контрактга тавсия этилган абитуриентлар ўз хоҳишига кўра биринчи устувор йўналишда табақалаштирилган контракт асосида ўқишлари мумкин (мақсадли қабулдагилардан ташқари).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент ва тўрт вилоятда инсон аъзолари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида инсон органлари ва тўқималари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ фош этилди.

Маълумотларга кўра, гуруҳ таркибига кирган 12 нафар фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали буйрак ва жигар касалликларидан азият чекаётган беморларни топиб, соғлом шахсларни пул эвазига органини сотишга қизиқтирган. Улар чет элдаги ҳамкорлари орқали қалбаки ҳужжат тайёрлаб, донор ва реципиентларни қариндош сифатида кўрсатиб, қўшни давлатдаги хусусий клиникада жарроҳлик амалиётларини ўтказишган.

Тергов маълумотларига кўра, 2023–2025 йиллар давомида 32 нафар беморга буйрак ёки жигар тўқималари кўчириб ўтказилган. Олинган катта маблағларнинг бир қисми клиника ва донорларга берилган, қолгани эса гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланган. Шунингдек, операциядан кейин соғлиги яхшиланмаган беморларга қиммат нархларда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотилган.

Уюшган жиноий гуруҳга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича иш қўзғатилиб, ҳозирда судга юборилган.

Ҳукумат фуқароларни ушбу гуруҳ ёки шунга ўхшаш ҳолатлардан жабр кўрган тақдирда, энг яқин ички ишлар органларига ёки 102 рақами орқали мурожаат қилишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍2🔥2🤔1
❗️Ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик баҳолаш тизими такомиллаштирилади

Ўзбекистон Ҳукумати 2025 йил 19 сентябрда “Ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 597-сонли қарорни қабул қилди.

Қарорга кўра:

Ўзбекистонга олиб кириладиган “M” ва “N” тоифадаги янги ғилдиракли транспорт воситалари учун экологик сертификатлаш бекор қилинади;

Улар экологик талабларга мувофиқлиги 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарор билан тасдиқланган умумий техник регламент асосида баҳоланади;

Электр двигателли транспорт воситалари экологик талаблар бўйича баҳоланмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
❗️Ўзбекистон президенти БМТ Бош ассамблеясининг 80-сессиясида нутқ сўзлайди

2025 йил 9 сентябрда Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеясининг 80-юбилей сессияси иш бошлади. Унда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.

Давлат раҳбарининг БМТнинг 80 йиллигига бағишланган йиғилишдаги нутқи 23 сентябрь куни соат 13:00–15:00 (Нью-Йорк вақти) ёки 22:00–00:00 (Тошкент вақти) оралиғида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 2017 йилдан буён Ўзбекистон БМТнинг энг фаол иштирокчиларидан бирига айланди. Сўнгги 8 йил ичида Президент Мирзиёев БМТ минбаридан 5 марта нутқ сўзлади. Шунингдек, 2018–2025 йилларда мамлакатимиз ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 13 та резолюцияси қабул қилинган.

Шу куни йиғилишда АҚШ, Туркия, Жанубий Корея ҳамда Марказий Осиё давлатлари президентлари ҳам чиқиш қилиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга мобил қурилмаларни олиб кириш қоидалари

Божхона қўмитаси маълумотига кўра:

Ҳаво йўллари орқали кириб келувчи фуқаролар 2 дона мобил қурилмани шахсий эҳтиёжи учун йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда олиб кириши мумкин.

Жисмоний шахслар учун божсиз олиб кириш нормаси самолётда кириб келишда 1000 АҚШ долларини ташкил этади.

Батафсил маълумот видеода тақдим этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нью-Йоркдаги Гудзон дарёси устидан “АҚШга хуш келибсиз, Президент Шавкат Мирзиёев” ёзувли самолёт учиб ўтди

Бу Пенсильваниядаги ўзбекистонлик ватандошларимиз томонидан ташкил қилинди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍70👎7🤔2
Трамп: президент Мирзиёев – бир сўзли инсон

АҚШ президенти Дональд Трамп "Truth Social" ижтимоий тармоғида Ўзбекистон билан йирик авиабитим ҳақида пост қолдирди. Унга кўра, Ўзбекистон 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ эвазига АҚШдан 22 та Boeing 787 Dreamliner самолётини харид қилади.

Трампнинг таъкидлашича, ушбу шартнома Қўшма Штатларда 35 мингдан ортиқ иш ўрни яратади.

"Шу ой бошида мен Ўзбекистон Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашган эдим. Бугун мен Президент Мирзиёевни "Boeing" билан УЛКАН битим имзолангани билан табриклайман! "Uzbekistan Airways" 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ эвазига 22 та 787 Dreamliner самолётини харид қилади. Бу Қўшма Штатларда 35 000 дан ортиқ иш ўринларини яратади. Президент Мирзиёев – бир сўзли инсон ва биз бошқа кўплаб масалалар устида биргаликда ишлашда давом этамиз! Бу масалага эътиборингиз учун ташаккур",
– деб ёзди Дональд Трамп.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57🤔2🤷‍♂1🔥1😢1