Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент – Нурафшон йўлида ҳаракат вақтинча чекланди
❗️ Тошкент ва Нурафшон шаҳарларини боғловчи асосий чорраҳада транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Маълумотга кўра, ҳаракат чекловлари қисқа муддатга тааллуқли бўлиб, транспорт воситалари йўналиши бўйича қўшимча маълумотлар берилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎1
Навоийда Футбол академияси очилди
Бугун Навоий шаҳридаги Ўзбекистон Футбол ассоциациясига қарашли Футбол академиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов сўзга чиқиб, йиғилганларни табриклади ва академияда ўзбек футболининг етук вакиллари тарбияланишига ишонч билдирди. Шу муносабат билан Академия боғига рамзий ниҳоллар ҳам экилди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ёш спортчиларга муваффақият тилаб, уларга нафақат спорт, балки чет тилларини, айниқса, инглиз тилини пухта ўрганиш зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, жаҳон футбол майдонларида тил билиш катта аҳамиятга эга.
Маросимда вилоят футболи фахрийлари рамзий лентани кесди. Меҳмонлар эса Академияда яратилган замонавий шароитлар билан танишди.

👎4👍2
🌤️ 22 сентябрда мамлакат бўйлаб ҳаво салқинлашади
«Ўзгидромет»нинг 22 сентябр учун ҳаво прогнозига кўра, дам олиш кунларига нисбатан ҳарорат пасаяди. Кундузи ҳаво ҳарорати асосан +25...+30 даража атрофида бўлади, айрим ҳудудларда эса +20 даражагача тушиши мумкин.
📍 Тошкент шаҳри – ҳаво бироз булутли, эрталаб ёмғир ёғиши эҳтимолдан холи эмас. Ҳарорат кечаси +15...+17°, кундузи +24...+26°.
📍 Қорақалпоғистон ва Хоразм – ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +8...+13°, кундузи +20...+25°.
📍 Бухоро ва Навоий – ёмғирсиз, шамол 13-18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17°, кундузи +23...+28°.
📍 Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд – асосан булутли, фақат Тошкент вилоятида қисман ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17°, кундузи +22...+27°.
📍 Қашқадарё ва Сурхондарё – шамол кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +14...+19°, кундузи +25...+30°.
📍 Фарғона водийси – ҳаво бироз булутли, ёмғирсиз. Ҳарорат кечаси +12...+17°, кундузи +25...+30°.
📍 Тоғдош ва тоғли ҳудудлар – айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15°, кундузи +15...+20°.

"Тадбиркор танқидий фикри учун жазоланмайди" — Бизнес-омбудсман
Бизнес-омбудсман қурилиш соҳасидаги коррупция ҳақида очиқ гапирган тадбиркор Усмонжон Абдусаматовга нисбатан босим ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Маълумотга кўра, мазкур ҳолат назоратга олинган ва тадбиркорнинг танқидий фикри учун жазоланишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.
— дейилади хабарда.
Бизнес-омбудсман давлат органларини тадбиркорларнинг фикрларини тинглаш ва бизнес юритишга тўсқинлик қилувчи муаммоларни ҳал этиш бўйича биргаликда ечим излашга чақирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бизнес-омбудсман қурилиш соҳасидаги коррупция ҳақида очиқ гапирган тадбиркор Усмонжон Абдусаматовга нисбатан босим ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Маълумотга кўра, мазкур ҳолат назоратга олинган ва тадбиркорнинг танқидий фикри учун жазоланишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.
«Тадбиркорларнинг очиқ фикрлари ва танқидий мулоҳазалари ислоҳотларни такомиллаштиришга хизмат қилади. Агар тадбиркор соҳа ривожи йўлида фикр билдирса, бу жазо сабаби эмас, балки муаммоларни ҳал этиш имконияти сифатида қабул қилиниши зарур»,
— дейилади хабарда.
Бизнес-омбудсман давлат органларини тадбиркорларнинг фикрларини тинглаш ва бизнес юритишга тўсқинлик қилувчи муаммоларни ҳал этиш бўйича биргаликда ечим излашга чақирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23
Тошкентда мушукни қийнаган хитойлик 5 суткага қамалди
Тошкент шаҳрида хитойлик эркак мушук устига қайноқ сув қуйиб азоблагани учун 5 суткага маъмурий қамоққа олинди. Бу ҳақда «Меҳр ва Оқибат» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти маълум қилди.
Маълумотга кўра, жамиятга мурожаат қилган аёл қўшниси — хитойлик эркак мушукни идишда ушлаб, устига бир неча марта қайноқ сув қуйганини ва ташқарига чиқишига йўл қўймаганини айтган.
«Меҳр ва Оқибат» жамияти ИИВ, ТИВ ҳамда Хитой элчихонасига мурожаат қилиб, эркакни жавобгарликка тортиш ва Ўзбекистондан депортация қилиш масаласини кўтарган.
18 сентябр куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой суди ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолати бўйича ишни кўриб, эркакка 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади. 20 сентябр куни эса жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри суди унинг апелляция шикоятини рад этиб, жазони ўзгаришсиз қолдирди.
Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти энди хитойлик эркакни Ўзбекистондан чиқариш учун ҳаракат қилаётганини билдирди.

👍24😢2🤷♂1
Бобур Бекмуродов: “Қурилиш соҳасини коррупциядан холи дейишга ҳали эрта”
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва «Юксалиш» ҳаракати раҳбари Бобур Бекмуродов қурилиш соҳасидаги вазиятга муносабат билдирди. Унинг фикрича, соҳада охирги йилларда ислоҳотлар амалга оширилаётган бўлса-да, ҳали коррупция хавфлари бутунлай йўқолгани йўқ.
Депутат ушбу баёнотни тадбиркор Усмонжон Абдусаматовнинг чиқишлари ва шу муносабат билан вазирлик томонидан ички ишлар органларига берилган шикоятдан сўнг билдирди. Абдусаматов омма олдида қурилиш соҳасида катта миқдорда пора олиниши ҳақида гапиргани жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган эди
Бекмуродовга кўра, давлат раҳбарининг ўзи ҳам қурилиш соҳасини “коррупциясиз”га айлантириш вазифасини қўйган. Бу топшириқ бекорга берилмаган, чунки тендер, лойиҳа ва объектларни қабул қилиш жараёнларида шубҳали ҳолатлар ҳали ҳам кузатилмоқда.
Депутат, шунингдек, жамоатчилик назорати масаласига эътибор қаратди. Унинг айтишича, вазирлик ҳузурида ташкил этилган Жамоатчилик кенгашида фақат иккита нодавлат нотижорат ташкилоти қатнашмоқда. Ҳолбуки, Президент фармонига кўра, бу кўрсаткич камида 50 фоизни ташкил этиши керак.
— деди депутат.
Олдинроқ Бизнес-омбудсман ҳам тадбиркорнинг танқидий фикрлари учун жазоланмаслиги кераклиги ҳақида расмий баёнот билан чиққан эди.

«Шунинг учун, тадбиркорнинг эътирозларини — соҳага эмас, мавжуд муаммоларга берилган баҳо сифатида қараш лозим. Ва аксинча, билдирилган танқид ортидан рухсат бериш жараёнларининг шаффофлигини янада ошириш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш керак деб, ҳисоблайман. Бу вазиятда вазирлик тадбиркор билан учрашиб, муаммоларнинг ечими юзасидан таклифларини олиши энг тўғри йўл»,
— деди депутат.
Олдинроқ Бизнес-омбудсман ҳам тадбиркорнинг танқидий фикрлари учун жазоланмаслиги кераклиги ҳақида расмий баёнот билан чиққан эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥2
Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ўтказилади
“Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январь ҳолатига кўра 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади.
Рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси тузилади.
Рўйхатга олиш тадбири “маҳалла еттилиги” тизими ходимларини 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 1 мартгача бўлган даврда жалб этиш орқали ўтказилади.
Бунда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Миллий статистика қўмитаси ҳамда масъул идоралар билан биргаликда “маҳалла еттилиги” тизими ходимларини планшетлардан фойдаланган ҳолда рўйхатга олиш тадбири ўтказилишини таъминлайди.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январгача ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг census.stat.uz порталида рўйхатдан ўтишини таъминлайди.
Бундан ташқари, туман (шаҳар)ларда рўйхатга олиш штаблари ташкил этилади ва уларнинг фаолияти назорат қилинади.

👎5👍1🤔1
Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки кенгайтирилади
“Коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси қоидаларининг бажарилишини мониторинг қилишга нодавлат нотижорат ташкилотлар жалб этилиб, улар томонидан муқобил баҳолаш тизими йўлга қўйилади.
Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳар йили 1 апрелгача Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашга қуйидагиларни киритиб боради:
🔹 ННТларнинг коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги лойиҳалари ва уларни тегишли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан молиялаштириш юзасидан таклифлар;
🔹 коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки, жумладан, улар томонидан амалга оширилган лойиҳа, тадқиқот ва ўрганишлар тўғрисида ахборот.
Бундан ташқари, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, “Юксалиш” ҳаракати ва “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг улар муассислигида “Коррупцияга қарши курашиш муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилади.
Аҳолининг, айниқса, ёшлар, фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаоллигини ошириш, жамиятда ушбу иллатга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш масалаларини тадқиқ этиш Марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

👎1🤔1
Ўқишга кира олмаган абитуриентлар учун қўшимча имкониятлар яратилди
Бутун республика бўйлаб абитуриентлар учун қатор қўшимча имкониятлар белгиланди.
🔹 Бакалавриат таълим йўналишида вакант қолган ўринлар учун танлов ўтказилади.
🔹 Кириш имтиҳонлари натижаларига кўра абитуриентларга табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириш имконияти яратилади.
🔹 Республикада фаолият кўрсатаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмалари тасдиқланди.
🔹 Қорақалпоғистон ёшлари учун қўшимча грант ва тўлов-контракт ўринлари ажратилди.
Шунингдек, Президент гранти учун ажратилган квоталарнинг таълим соҳалари бўйича тақсимоти ҳамда давлат олий таълим ташкилотларининг магистратура мутахассисликларига танлов натижалари тасдиқланди.

👎2
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади
“Енгил саноат соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–174-сон, 19.09.2025 й) қабул қилинди.
Фармонга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади.
Агентлик тўқимачилик, чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик саноати соҳаларида устувор йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Агентлик қошида Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.
Агентлик томонидан енгил саноат соҳасидаги корхоналарга 2025 йил 1 октябрдан қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари қўлланилади:
🔹 халқаро брендларни жалб қилиш, стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий этиш;
🔹 экспорт шартномалари бўйича суғурталашни молиялаштириш харажатларини қоплаш ҳамда мутахассисларни ўқитиш учун грантлар ажратиш;
🔹 хорижий давлатларда савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, реклама кампанияларини ташкил этиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг бир қисмини қоплаш.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида ислоҳотлар жадаллаштирилади
“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида ислоҳотларни жадаллаштириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–290-сон, 19.09.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида 2026 йил учун асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹 ишлаб чиқариш ҳажми 9 фоизга ўсишини таъминлаш ва 146 трлн сўмга етказиш;
🔹 экспортни 3,3 млрд АҚШ долларига етказиш.
💸 Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари орқали 2022–2023 йиллар пахта ҳосилига ажратилган кредитлардан қарздорлиги мавжуд бўлган пахта-тўқимачилик кластерлари бўйича гаров таъминотини мол-мулк билан тўлиқ таъминлаган кластерларга:
🔸 2025 йил 1 августдан фақат асосий қарзни тўлашга ҳамда асосий қарз тугагандан кейинги 12 ойда тенг улушларда фоиз тўлашга рухсат этилади;
🔸 тўлов графиги бўйича ҳам асосий қарз, ҳам фоизини ўз вақтида тўлаган кластерларга ушбу кредитлар бўйича Жамғармага жорий йил 1 августдан кейин ундирилган фоиз суммасининг 50 фоизи қайтариб берилади;
🔸 2025 йил 1 август ҳолатига тўланмаган фоизларга ҳисобланган пеня суммалари ҳисобдан чиқарилади.

🤔1
❗️Бакалавриатга қўшимча қабул бошланди
🔹 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларида қолган вакант ўринларга қўшимча қабул 25 сентябрдан 3 октябрга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.
🔹 Давлат комиссияси баёнига кўра, 56,7 балл ва ундан юқори натижа кўрсатган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар танловда иштирок этиши мумкин.
🔹 Ариза my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн тарзда қабул қилинади.
🔹 Танлов натижалари 8 октябрга қадар эълон қилинади.
🔹 Қолган вакант ўринлар рўйхати Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги сайтида жойлаштирилади.

“Хавфсиз ҳудуд” 10 кунлиги: мактабларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда
“Хавфсиз ҳудуд – долзарб 10 кунлиги” доирасида кенг қамровли профилактик ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда мактабларда ўқувчиларнинг тарбияси, хавфсизлиги ва интизоми юзасидан назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Тадбирлар давомида ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни турли салбий ҳолатлардан ҳимоя қилиш ҳамда ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Масъул идоралар ота-оналарни фарзандлари таълим ва тарбия жараёнига бефарқ бўлмасликка, уларнинг ўқиш ва шахсий ривожланишини доимий равишда кузатиб боришга чақирмоқда.

🤷♂1