Инсон қадри қаерда қолди, ҳурматли Навоий масъуллари?
Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳрида қиш мавсумига тайёргарлик баҳонаси билан иссиқ сув таъминоти чекланиши ҳақида хабар тарқалди. Аммо савол туғилади: бу қандай мантиқ?
Кунлар совиб, уйлар салқинлашган, мавсум алмашиши сабаб кўпчилик шамоллаб, касалликлар кучайган бир пайтда иссиқ сувни ўчириш қайси ақлга тўғри келади?
Инсон қадри қаерда қолди?
Баҳордан кузга қадар вақт бор эди. Шу давр мобайнида амалга оширилиши мумкин бўлган ишлар энди, аҳоли учун энг оғир фурсатда бошланмоқда.
Айниқса, болали оилалар, кексалар ва кундалик турмушда иссиқ сувга муҳтож ҳар бир инсон учун бу қарор катта қийинчилик туғдириши аниқ.
Жавобгар ташкилотлар кимлар?
“Навоий иссиқлик манбаи” ДУК – тўғридан-тўғри иссиқ сув ва иссиқлик етказиб бериш учун жавобгар.
Навоий шаҳар ҳокимлиги – аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиши ва масъул ташкилот фаолиятини назорат қилиши шарт.
Ҳурматли масъуллар, қиш арафасида аҳолини қийнаш эмас, балки уларнинг шароити ҳақида ўйлашингиз керак. Аҳоли манфаати – ҳамма нарсадан устун бўлиши зарур.
Мурожаатимизга масъулларимиз эътиборсиз бўлмайди деб умид қиламиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎4🤷♂1
Суд орқали ажрашишда қайси масалалар ҳал этилади?
Ҳуқуқий меъёрларга кўра, никоҳдан суд тартибида ажратилаётганда турмуш ўртоқлар қуйидаги масалалар юзасидан келишувни судга тақдим этишлари мумкин:
🔷вояга етмаган болалар ким билан қолиши;
🔷болалар ва (ёки) меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эр ёки хотинга таъминот бериш тартиби;
🔷таъминот миқдори;
🔷умумий мол-мулкни бўлиш масалалари.
Шу билан бирга, суд ажрашиш жараёнида тўйга қилинган харажатларни ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантирмайди.

😢3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фармацевтикадаги ғирром маркетинг ва шифокорлар билан “келишувлар”: Отабек Чориев билан очиқ суҳбат
Фармацевт ва шифокор Отабек Чориев дори-дармон бизнесидаги жирканч ҳолатлар, фармацевтика компаниялари ва шифокорлар ўртасидаги яширин келишувлар, заруратдан ортиқ қиммат дориларни беморларга “ўтказиш” амали ҳақида очиқ суҳбат уюштирди.
Тизим раҳбарлари ва масъулларга ушбу видеони бошдан охиригача кўришни тавсия қиламиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фармацевт ва шифокор Отабек Чориев дори-дармон бизнесидаги жирканч ҳолатлар, фармацевтика компаниялари ва шифокорлар ўртасидаги яширин келишувлар, заруратдан ортиқ қиммат дориларни беморларга “ўтказиш” амали ҳақида очиқ суҳбат уюштирди.
Тизим раҳбарлари ва масъулларга ушбу видеони бошдан охиригача кўришни тавсия қиламиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчилар жанжалида ҳомиладор аёл жабрлангани айтилмоқда Айтишларича, Тошкентда йўл талашиш ортидан ҳайдовчилар ўртасида жанжал чиққан. Маълумотларга кўра, BYD ҳайдовчиси видео олинаётган машинадаги эркакка ташланиб, кейин унинг хотинига…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл талашиш жиноят ишига сабаб бўлди
Тошкентда йўл талашиш оқибатида безорилик содир этган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Жанжал пайтида ҳомиладор аёл жабрланиб, унинг ҳомиласи нобуд бўлгани маълум қилинди.
Тергов жараёнида ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши ва айбдорларга нисбатан қонун доирасида чора кўрилиши айтилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда йўл талашиш оқибатида безорилик содир этган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Жанжал пайтида ҳомиладор аёл жабрланиб, унинг ҳомиласи нобуд бўлгани маълум қилинди.
Тергов жараёнида ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши ва айбдорларга нисбатан қонун доирасида чора кўрилиши айтилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7🔥5👍4🤔1
Дунёда эркаклар ва аёллар нисбати маълум қилинди
Дунёда аҳолиси энг кўп 20 мамлакатнинг демографик таркиби таҳлил қилинди. Маълумотларга кўра, уларнинг 9 тасида эркаклар, 9 тасида эса аёллар кўпроқ. Қолган икки давлатда эса гендер мувозанати тенг ҳолатда сақланмоқда.
Энг катта гендер тафовут Россияда қайд этилган — мамлакат аҳолисининг 63 фоизи аёллар бўлиб, бу кўрсаткич эркаклардан 13 фоизга юқори. Японияда эса аҳолининг 55,5 фоизи аёллардир.
Эркаклар улуши энг юқори мамлакат Ҳиндистон бўлиб, бу ерда аҳолининг 55,8 фоизи эркаклар. Миср иккинчи ўринда (55,3 фоиз).
Индонезия ва Конгода эса гендер мувозанати тенг ҳолатда: ҳар икки жинс аҳолининг 50 фоизини ташкил этади.
Мутахассислар таъкидлашича, бундай демографик тафовутлар мамлакатлардаги иқтисодий ривожланиш, ижтимоий муҳит ва соғлиқни сақлаш тизимидаги фарқлар билан изоҳланади.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абитуриентларга олтинчи имконият қачон берилади?
Ўқишга киришда бешта йўналишга ҳам кира олмаган абитуриентлар учун Президент томонидан олтинчи йўналиш танлаш имконияти ваъда қилинган.
Бундан бир ой олдин Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбай Шарипов 6-йўналиш очилиши бўйича қарор шу йилнинг 25 августига қадар қабул қилиниши маълум қилганди.
EDU-Taʼlim канали эса ҳалигача ушбу масала мавҳум эканлигини ёритиб, кутилаётган қарорнинг кечиктирилиши хусусий ОТМлар билан рақобатда давлат олий таълим муассасаларига зарар келтириши мумкинлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ёнилғи нархи бўйича дунёда 30-ўринда
2025 йил 14 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон энг арзон ёнилғи бўйича дунёнинг 127 давлати ичида 30-ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Ranking.kz” хабар берди.
Ўзбекистонда бир литр бензиннинг ўртача нархи 0,98 долларни ташкил этди.
Энг арзон бензинга эга бешликка Ливия, Миср, Қувайт, Жазоир ва Қозоғистон кирди. Энг юқори нархлар эса Мьянма, Гонконг ва Исландияда қайд этилган.
МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон (0,46 доллар), Озарбайжон (0,67 доллар), Россия (0,72 доллар), Беларусь (0,76 доллар) ва Қирғизистонда (0,82 доллар) бензин Ўзбекистонникидан арзонроқ. Шу билан бирга, Тожикистон (1,11 доллар), Арманистон (1,36 доллар), Украина (1,38 доллар) ва Молдовада (1,44 доллар) нарх юқорироқ.
Жаҳоннинг 397 шаҳри орасида эса Тошкент 90-ўринни эгаллаб, литри 0,99 доллар билан энг арзон ёнилғига эга шаҳарлар рўйхатига кирди. МДҲ шаҳарлари орасида энг арзон бензин Остонада (0,46 доллар), энг қиммати эса Кишинёвда (1,44 доллар) қайд этилди.
Энг қиммат шаҳарлар Гонконг, Рейкьявик ва Амстердам бўлса, энг арзонлари Триполи, Жазоир, Искандария, Қоҳира ва Кувайт Сити ҳисобланади.

😢6👎3
Айрим поезд қатновлари вақтинча тўхтатилди
“Ўзбекистон темир йўллари” маълумотига кўра, техник сабабларга кўра қатор рейслар амалга оширилмайди.
22–23 сентябрь кунлари 6435/6436-сонли “Тошкент — Хожикент — Тошкент” ва 7203/7204-сонли “Тошкент — Чиноркент — Тошкент” электропоездлари қатнамайди.
25 сентябрь куни эса “Қўқон — Андижон — Қўқон” йўналишидаги 6391/6392-сонли йўловчи поезди қатнови бекор қилинди.
Маълумотга кўра, ушбу ўзгаришлар фақат кўрсатилган саналардаги қатновларга тааллуқли бўлиб, бошқа рейслар белгиланган тартибда амалга оширилаверади.

👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент – Нурафшон йўлида ҳаракат вақтинча чекланди
❗️ Тошкент ва Нурафшон шаҳарларини боғловчи асосий чорраҳада транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Маълумотга кўра, ҳаракат чекловлари қисқа муддатга тааллуқли бўлиб, транспорт воситалари йўналиши бўйича қўшимча маълумотлар берилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
❗️ Тошкент ва Нурафшон шаҳарларини боғловчи асосий чорраҳада транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Маълумотга кўра, ҳаракат чекловлари қисқа муддатга тааллуқли бўлиб, транспорт воситалари йўналиши бўйича қўшимча маълумотлар берилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Навоийда Футбол академияси очилди
Бугун Навоий шаҳридаги Ўзбекистон Футбол ассоциациясига қарашли Футбол академиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов сўзга чиқиб, йиғилганларни табриклади ва академияда ўзбек футболининг етук вакиллари тарбияланишига ишонч билдирди. Шу муносабат билан Академия боғига рамзий ниҳоллар ҳам экилди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ёш спортчиларга муваффақият тилаб, уларга нафақат спорт, балки чет тилларини, айниқса, инглиз тилини пухта ўрганиш зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, жаҳон футбол майдонларида тил билиш катта аҳамиятга эга.
Маросимда вилоят футболи фахрийлари рамзий лентани кесди. Меҳмонлар эса Академияда яратилган замонавий шароитлар билан танишди.

👎4👍2
🌤️ 22 сентябрда мамлакат бўйлаб ҳаво салқинлашади
«Ўзгидромет»нинг 22 сентябр учун ҳаво прогнозига кўра, дам олиш кунларига нисбатан ҳарорат пасаяди. Кундузи ҳаво ҳарорати асосан +25...+30 даража атрофида бўлади, айрим ҳудудларда эса +20 даражагача тушиши мумкин.
📍 Тошкент шаҳри – ҳаво бироз булутли, эрталаб ёмғир ёғиши эҳтимолдан холи эмас. Ҳарорат кечаси +15...+17°, кундузи +24...+26°.
📍 Қорақалпоғистон ва Хоразм – ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +8...+13°, кундузи +20...+25°.
📍 Бухоро ва Навоий – ёмғирсиз, шамол 13-18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17°, кундузи +23...+28°.
📍 Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд – асосан булутли, фақат Тошкент вилоятида қисман ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17°, кундузи +22...+27°.
📍 Қашқадарё ва Сурхондарё – шамол кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +14...+19°, кундузи +25...+30°.
📍 Фарғона водийси – ҳаво бироз булутли, ёмғирсиз. Ҳарорат кечаси +12...+17°, кундузи +25...+30°.
📍 Тоғдош ва тоғли ҳудудлар – айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15°, кундузи +15...+20°.

"Тадбиркор танқидий фикри учун жазоланмайди" — Бизнес-омбудсман
Бизнес-омбудсман қурилиш соҳасидаги коррупция ҳақида очиқ гапирган тадбиркор Усмонжон Абдусаматовга нисбатан босим ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Маълумотга кўра, мазкур ҳолат назоратга олинган ва тадбиркорнинг танқидий фикри учун жазоланишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.
— дейилади хабарда.
Бизнес-омбудсман давлат органларини тадбиркорларнинг фикрларини тинглаш ва бизнес юритишга тўсқинлик қилувчи муаммоларни ҳал этиш бўйича биргаликда ечим излашга чақирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бизнес-омбудсман қурилиш соҳасидаги коррупция ҳақида очиқ гапирган тадбиркор Усмонжон Абдусаматовга нисбатан босим ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Маълумотга кўра, мазкур ҳолат назоратга олинган ва тадбиркорнинг танқидий фикри учун жазоланишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.
«Тадбиркорларнинг очиқ фикрлари ва танқидий мулоҳазалари ислоҳотларни такомиллаштиришга хизмат қилади. Агар тадбиркор соҳа ривожи йўлида фикр билдирса, бу жазо сабаби эмас, балки муаммоларни ҳал этиш имконияти сифатида қабул қилиниши зарур»,

👍23