ХДП мопед ва скутерлар учун давлат рақамини олиш муддатини узайтиришни таклиф қилди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ХДП) мопед ва скутерларни рўйхатдан ўтказиш талабларини амалга ошириш муддатини 2026 йилгача кечиктириш ташаббусини илгари сурди.
Партиянинг таъкидлашича, белгиланган муддат жуда қисқа ва кўпчилик фуқаролар — асосан ёшлар ҳамда курьерлик хизмати ходимлари учун қийинчилик туғдириши мумкин. Маълумотларга кўра, мамлакатда камида 130 минг киши мопед ва скутерлардан фойдаланади.
ХДП оғоҳлантиришича, талабларни кескин тарзда жорий этиш юз минглаб ёшларни ишсиз қолдириши эҳтимолдан холи эмас. Бу эса давлатнинг камбағалликка қарши кураш ва аҳолини ўзини-ўзи банд қилиш сиёсатларига зид келади.
Шу сабаб партия ҳайдовчилик гувоҳномаси ва давлат рақамини олиш муддатларини қайта кўриб чиқиш, тўловларни енгиллаштириш ҳамда мажбурий талабларни келгуси йилга қолдиришни таклиф қилмоқда. Мазкур масала бўйича депутатлик сўрови юборилиши режалаштирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍12👎5🔥5
«Сунъий интеллект шифокорни ишсиз қолдирмайди, унинг ишончли ёрдамчисига айланади» — Саида Мирзиёева
Рақамли соғлиқни сақлаш маркази инновацион лойиҳаларини тақдим этди.
🔹 33 миллион фуқаронинг электрон тиббий картаси ягона тизимга киритилди. Бу орқали шифокорлар ҳужжат ишларига камроқ, беморлар билан мулоқотга эса кўпроқ вақт ажратади.
🔹 Ситуацион марказ ишга туширилди. Энди қайси шифокор банд ёки қайси жиҳоз ишлаяптани реал вақтда кўриш мумкин. Бу ресурсларни тўғри тақсимлашга ёрдам беради.
🔹 «Кўнгил кўзи» лойиҳаси янги босқичга чиқди. Муддатидан олдин туғилган чақалоқларда кўриш касаллиги — ретинопатияни эрта аниқлаш имкони пайдо бўлди. Бу орқали болаларда 90%гача кўрликнинг олди олинади.
🔹 Шунингдек, инсульт ва кўкрак бези саратонини вақтли аниқлаш технологиялари ҳам тақдим этилди.
— дея таъкидлади Саида Мирзиёева.

«Миллат саломатлигини асрашга хизмат қиладиган ишлар халқ учун манфаатли бўлсин»,
— дея таъкидлади Саида Мирзиёева.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52👎3😢2
Инсон қадри қаерда қолди, ҳурматли Навоий масъуллари?
Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳрида қиш мавсумига тайёргарлик баҳонаси билан иссиқ сув таъминоти чекланиши ҳақида хабар тарқалди. Аммо савол туғилади: бу қандай мантиқ?
Кунлар совиб, уйлар салқинлашган, мавсум алмашиши сабаб кўпчилик шамоллаб, касалликлар кучайган бир пайтда иссиқ сувни ўчириш қайси ақлга тўғри келади?
Инсон қадри қаерда қолди?
Баҳордан кузга қадар вақт бор эди. Шу давр мобайнида амалга оширилиши мумкин бўлган ишлар энди, аҳоли учун энг оғир фурсатда бошланмоқда.
Айниқса, болали оилалар, кексалар ва кундалик турмушда иссиқ сувга муҳтож ҳар бир инсон учун бу қарор катта қийинчилик туғдириши аниқ.
Жавобгар ташкилотлар кимлар?
“Навоий иссиқлик манбаи” ДУК – тўғридан-тўғри иссиқ сув ва иссиқлик етказиб бериш учун жавобгар.
Навоий шаҳар ҳокимлиги – аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиши ва масъул ташкилот фаолиятини назорат қилиши шарт.
Ҳурматли масъуллар, қиш арафасида аҳолини қийнаш эмас, балки уларнинг шароити ҳақида ўйлашингиз керак. Аҳоли манфаати – ҳамма нарсадан устун бўлиши зарур.
Мурожаатимизга масъулларимиз эътиборсиз бўлмайди деб умид қиламиз.

👎4🤷♂1
Суд орқали ажрашишда қайси масалалар ҳал этилади?
Ҳуқуқий меъёрларга кўра, никоҳдан суд тартибида ажратилаётганда турмуш ўртоқлар қуйидаги масалалар юзасидан келишувни судга тақдим этишлари мумкин:
🔷вояга етмаган болалар ким билан қолиши;
🔷болалар ва (ёки) меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эр ёки хотинга таъминот бериш тартиби;
🔷таъминот миқдори;
🔷умумий мол-мулкни бўлиш масалалари.
Шу билан бирга, суд ажрашиш жараёнида тўйга қилинган харажатларни ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантирмайди.

😢3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фармацевтикадаги ғирром маркетинг ва шифокорлар билан “келишувлар”: Отабек Чориев билан очиқ суҳбат
Фармацевт ва шифокор Отабек Чориев дори-дармон бизнесидаги жирканч ҳолатлар, фармацевтика компаниялари ва шифокорлар ўртасидаги яширин келишувлар, заруратдан ортиқ қиммат дориларни беморларга “ўтказиш” амали ҳақида очиқ суҳбат уюштирди.
Тизим раҳбарлари ва масъулларга ушбу видеони бошдан охиригача кўришни тавсия қиламиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фармацевт ва шифокор Отабек Чориев дори-дармон бизнесидаги жирканч ҳолатлар, фармацевтика компаниялари ва шифокорлар ўртасидаги яширин келишувлар, заруратдан ортиқ қиммат дориларни беморларга “ўтказиш” амали ҳақида очиқ суҳбат уюштирди.
Тизим раҳбарлари ва масъулларга ушбу видеони бошдан охиригача кўришни тавсия қиламиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчилар жанжалида ҳомиладор аёл жабрлангани айтилмоқда Айтишларича, Тошкентда йўл талашиш ортидан ҳайдовчилар ўртасида жанжал чиққан. Маълумотларга кўра, BYD ҳайдовчиси видео олинаётган машинадаги эркакка ташланиб, кейин унинг хотинига…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл талашиш жиноят ишига сабаб бўлди
Тошкентда йўл талашиш оқибатида безорилик содир этган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Жанжал пайтида ҳомиладор аёл жабрланиб, унинг ҳомиласи нобуд бўлгани маълум қилинди.
Тергов жараёнида ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши ва айбдорларга нисбатан қонун доирасида чора кўрилиши айтилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда йўл талашиш оқибатида безорилик содир этган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Жанжал пайтида ҳомиладор аёл жабрланиб, унинг ҳомиласи нобуд бўлгани маълум қилинди.
Тергов жараёнида ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиши ва айбдорларга нисбатан қонун доирасида чора кўрилиши айтилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7🔥5👍4🤔1
Дунёда эркаклар ва аёллар нисбати маълум қилинди
Дунёда аҳолиси энг кўп 20 мамлакатнинг демографик таркиби таҳлил қилинди. Маълумотларга кўра, уларнинг 9 тасида эркаклар, 9 тасида эса аёллар кўпроқ. Қолган икки давлатда эса гендер мувозанати тенг ҳолатда сақланмоқда.
Энг катта гендер тафовут Россияда қайд этилган — мамлакат аҳолисининг 63 фоизи аёллар бўлиб, бу кўрсаткич эркаклардан 13 фоизга юқори. Японияда эса аҳолининг 55,5 фоизи аёллардир.
Эркаклар улуши энг юқори мамлакат Ҳиндистон бўлиб, бу ерда аҳолининг 55,8 фоизи эркаклар. Миср иккинчи ўринда (55,3 фоиз).
Индонезия ва Конгода эса гендер мувозанати тенг ҳолатда: ҳар икки жинс аҳолининг 50 фоизини ташкил этади.
Мутахассислар таъкидлашича, бундай демографик тафовутлар мамлакатлардаги иқтисодий ривожланиш, ижтимоий муҳит ва соғлиқни сақлаш тизимидаги фарқлар билан изоҳланади.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абитуриентларга олтинчи имконият қачон берилади?
Ўқишга киришда бешта йўналишга ҳам кира олмаган абитуриентлар учун Президент томонидан олтинчи йўналиш танлаш имконияти ваъда қилинган.
Бундан бир ой олдин Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбай Шарипов 6-йўналиш очилиши бўйича қарор шу йилнинг 25 августига қадар қабул қилиниши маълум қилганди.
EDU-Taʼlim канали эса ҳалигача ушбу масала мавҳум эканлигини ёритиб, кутилаётган қарорнинг кечиктирилиши хусусий ОТМлар билан рақобатда давлат олий таълим муассасаларига зарар келтириши мумкинлигини таъкидлади.

Ўзбекистон ёнилғи нархи бўйича дунёда 30-ўринда
2025 йил 14 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон энг арзон ёнилғи бўйича дунёнинг 127 давлати ичида 30-ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Ranking.kz” хабар берди.
Ўзбекистонда бир литр бензиннинг ўртача нархи 0,98 долларни ташкил этди.
Энг арзон бензинга эга бешликка Ливия, Миср, Қувайт, Жазоир ва Қозоғистон кирди. Энг юқори нархлар эса Мьянма, Гонконг ва Исландияда қайд этилган.
МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон (0,46 доллар), Озарбайжон (0,67 доллар), Россия (0,72 доллар), Беларусь (0,76 доллар) ва Қирғизистонда (0,82 доллар) бензин Ўзбекистонникидан арзонроқ. Шу билан бирга, Тожикистон (1,11 доллар), Арманистон (1,36 доллар), Украина (1,38 доллар) ва Молдовада (1,44 доллар) нарх юқорироқ.
Жаҳоннинг 397 шаҳри орасида эса Тошкент 90-ўринни эгаллаб, литри 0,99 доллар билан энг арзон ёнилғига эга шаҳарлар рўйхатига кирди. МДҲ шаҳарлари орасида энг арзон бензин Остонада (0,46 доллар), энг қиммати эса Кишинёвда (1,44 доллар) қайд этилди.
Энг қиммат шаҳарлар Гонконг, Рейкьявик ва Амстердам бўлса, энг арзонлари Триполи, Жазоир, Искандария, Қоҳира ва Кувайт Сити ҳисобланади.

😢6👎3
Айрим поезд қатновлари вақтинча тўхтатилди
“Ўзбекистон темир йўллари” маълумотига кўра, техник сабабларга кўра қатор рейслар амалга оширилмайди.
22–23 сентябрь кунлари 6435/6436-сонли “Тошкент — Хожикент — Тошкент” ва 7203/7204-сонли “Тошкент — Чиноркент — Тошкент” электропоездлари қатнамайди.
25 сентябрь куни эса “Қўқон — Андижон — Қўқон” йўналишидаги 6391/6392-сонли йўловчи поезди қатнови бекор қилинди.
Маълумотга кўра, ушбу ўзгаришлар фақат кўрсатилган саналардаги қатновларга тааллуқли бўлиб, бошқа рейслар белгиланган тартибда амалга оширилаверади.

👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент – Нурафшон йўлида ҳаракат вақтинча чекланди
❗️ Тошкент ва Нурафшон шаҳарларини боғловчи асосий чорраҳада транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Маълумотга кўра, ҳаракат чекловлари қисқа муддатга тааллуқли бўлиб, транспорт воситалари йўналиши бўйича қўшимча маълумотлар берилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
❗️ Тошкент ва Нурафшон шаҳарларини боғловчи асосий чорраҳада транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Маълумотга кўра, ҳаракат чекловлари қисқа муддатга тааллуқли бўлиб, транспорт воситалари йўналиши бўйича қўшимча маълумотлар берилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Навоийда Футбол академияси очилди
Бугун Навоий шаҳридаги Ўзбекистон Футбол ассоциациясига қарашли Футбол академиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов сўзга чиқиб, йиғилганларни табриклади ва академияда ўзбек футболининг етук вакиллари тарбияланишига ишонч билдирди. Шу муносабат билан Академия боғига рамзий ниҳоллар ҳам экилди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ёш спортчиларга муваффақият тилаб, уларга нафақат спорт, балки чет тилларини, айниқса, инглиз тилини пухта ўрганиш зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, жаҳон футбол майдонларида тил билиш катта аҳамиятга эга.
Маросимда вилоят футболи фахрийлари рамзий лентани кесди. Меҳмонлар эса Академияда яратилган замонавий шароитлар билан танишди.

👎4👍2