ТДШУда “Адабиётда маданий-маърифий қадриятларнинг ифода топиши” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди
2025 йил 18 сентябрь куни ТДШУда Жанубий Осиё тиллари ва адабиёти олий мактаби ҳамда Жавоҳарлаъл Неру университети ҳамкорлигида “Адабиётда маданий-маърифий қадриятларнинг ифода топиши” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Анжуманда Ҳиндистон, Покистон ва Ўзбекистоннинг таниқли олимлари, адабиёт ва маданият намояндалари иштирок этди.
Тадбир давомида Ҳиндистон маданий алоқаларни ривожлантириш кенгаши раиси ўринбосари Мр. Абҳай Кумар ҳамда Жавоҳарлаъл Неру университети олими профессор Коджа Икромуддин ҳинд адабиёти ва маданиятидаги қадриятларнинг сафарномаларда ифода этилиши ҳақида маъруза қилди.
Шунингдек, Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид табрик сўзи билан иштирок этди. Покистонлик олима Др. Шагуфта Ясмин замонавий урду шеъриятида маданият ва қадриятлар акс этиши борасида фикр билдирди.
Шу билан бирга, ТДШУ проректори профессор Қудратилла Оманов “Темур тузуклари”да Турон давлатининг бошқарув қонунлари ҳақида маъруза қилди. Деҳли университети профессори Чандер Шекхар эса Ҳиндистон ва Ўзбекистон адабий алоқалари илдизлари ҳақида сўз юритди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1
Шерзод Асадов БМТ матбуот котиби билан учрашув ўтказди
Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов БМТ Бош котибининг ёрдамчиси – БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррик билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистон ва БМТнинг қўшма тадбирларини, олий даражадаги ташрифларни ахборот билан таъминлаш ва ёритиш жараёнида доимий ҳамкорлик анъанага айлангани қайд этилди.
Учрашувда журналистлар ўртасида тажриба алмашиш, уларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган қўшма лойиҳалар истиқболлари муҳокама этилди. Бу жараёнда БМТнинг турли тузилмалари имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.
Шу маънода, Ўзбекистон ва БМТ ташаббусларини кенг ёритишда миллий оммавий ахборот воситалари вакилларининг фаол иштирокини қўллаб-қувватлашга тайёрлик билдирилди.

👍2👎1
“Беш ташаббус олимпиадаси” 2025 йилги мавсумига старт берилди
Олий ва касбий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба ва ўқувчилар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида оммавий спорт мусобақаларининг 2025 йилги мавсуми Республикадаги барча вилоятларда бирдек старт олди.
Тадбирда бир гуруҳ талаба ёшлар турли даражадаги кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.
Очилиш маросимида қатор масъул шахслар иштирок этди: Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Икромов Адҳам Илҳомович, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Ҳатамович.
Шунингдек, Андижон студиясидан Андижон вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Тошпўлатов Ўткирбек, Андижон давлат университети ректори Акбаралиев Бахтиёржон Бакирович ва Андижон давлат чет тиллари институти проректори Сиддиқов Жаҳонгир Носируллоевич ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди.

🤷♂1
Қашқадарёда 2 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлган боғча раҳбари 3 йилга қамалди
Қашқадарё вилояти Косон туманида икки ёшли қизалоқ Spark автомобили ичида қолиб кетиб, димиқиб вафот этгани учун хусусий боғча раҳбари жиноятда айбдор деб топилди.
Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судида кўрилган ишда боғча раҳбари Лола Ҳақназаровага нисбатан ҳукм ўқилиб, у Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилди ва уч йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Жазо манзил колонияда ўталиши белгиланди.
Маълумотларга кўра, Ҳақназарова ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаса-да, турмуш ўртоғининг Spark автомобилида болаларни боғчага ташиб юрган. 20 июн куни у 7 нафар болани олиб чиққан, аммо икки ёшли қизалоқни машинада унутиб қолдирган. Болада 6 соат давомида ҳаво етишмаслиги оқибатида фожеа содир бўлган.
Суд жараёнида айбланувчи айбини тўлиқ тан олди, жабрланувчи она эса эътиборсизликни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини билдириб, қонуний жазо тайинлашни талаб қилди.

😢4👍1🔥1
АҚШда H-1B визаси учун йиллик тўлов 100 минг долларга кўтарилди
АҚШ президенти Доналд Трамп малакали чет эллик ишчилар учун H-1B визаларига йиллик 100 минг доллар тўлов жорий этишини эълон қилди. Савдо вазири Ховард Лутникнинг айтишича, бу қадам компаниялар учун ходимни ёллашни қиммат қилади ёки улар америкалик ишчи ёллашга ўтади.
Янги қоидалар фақат янги мурожаатчиларга қўлланилади ва технология, молия, шифохона ҳамда университетлар соҳасида ишчи ўринларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Июнь охирида Amazonда H-1B визаси билан 10 мингдан ортиқ ходим ишлаётган, Microsoft, Meta, Apple, Google ва бошқа йирик компаниялар ҳам ушбу визага таянади.
Шу куни Трамп АҚШда тезлаштирилган резидентлик ҳуқуқини берувчи 1 миллион долларлик «олтин карта»ни ҳам тақдим қилди.

🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш вазирлиги тадбиркорнинг коррупция ҳақидаги даъволари учун ИИВга мурожаат қилди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тадбиркор Усмонжон Абдусаматовнинг коррупциявий харажатлар ҳақидаги даъволари юзасидан Ички ишлар вазирлигига расмий ариза киритди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотга кўра, 29 август куни қурилиш соҳаси тадбиркорлари билан ўтказилган очиқ мулоқотда тадбиркор Тошкентда қурилиш рухсатномалари ва кадастр ҳужжатларини олиш жараёнида қўшимча харажатлар битта уй учун 200 минг долларгача етиши мумкинлигини айтган.
Вазирлик мазкур даъволар асоссиз ахборот тарқалишига, тизим ходимлари шаъни ва ишчанлик обрўсига путур етказганини таъкидлаган. Шу сабабли тадбиркорга нисбатан жавобгарлик чоралари кўришни сўраб ИИВга мурожаат қилинган.
Шунингдек, вазирлик қурилиш соҳасида барча давлат хизматлари ва тўловлар фақат электрон шаклда амалга оширилишини, қўшимча маблағ талаб қилиш мутлақо тақиқланганини билдирди. Барча аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиниши, жараёнлар эса “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали тўлиқ назорат қилиниши қайд этилди.
Тадбиркор Абдусаматов эса рухсатнома олишда мансабдорларга пул бериш талаб этилиши ҳақида гапирган ва бу ҳолат қурилиш харажатларини кескин ошираётганини таъкидлаган эди.

👎27🤷♂2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчилар жанжалида ҳомиладор аёл жабрлангани айтилмоқда
Айтишларича, Тошкентда йўл талашиш ортидан ҳайдовчилар ўртасида жанжал чиққан. Маълумотларга кўра, BYD ҳайдовчиси видео олинаётган машинадаги эркакка ташланиб, кейин унинг хотинига ҳам ҳужум қилган.
Аёл ҳомиладор бўлгани ва воқеа натижасида ҳомиланинг нобуд бўлгани айтилмоқда. Ҳозирча бу борада расмий маълумот берилмаган.
❗️+18. Видеода сўкинишлар мавжуд.

😢11🤷♂2👍2👎2🤔1
Президент Нью-Йоркка амалий ташриф билан жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрига жўнаб кетди.
Ташриф доирасида давлат раҳбари халқаро анжуманда нутқ сўзлаши, қатор мамлакатлар раҳбарлари ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, Президентнинг ташрифи доирасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳим келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

👍12👎2🔥2
ХДП мопед ва скутерлар учун давлат рақамини олиш муддатини узайтиришни таклиф қилди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ХДП) мопед ва скутерларни рўйхатдан ўтказиш талабларини амалга ошириш муддатини 2026 йилгача кечиктириш ташаббусини илгари сурди.
Партиянинг таъкидлашича, белгиланган муддат жуда қисқа ва кўпчилик фуқаролар — асосан ёшлар ҳамда курьерлик хизмати ходимлари учун қийинчилик туғдириши мумкин. Маълумотларга кўра, мамлакатда камида 130 минг киши мопед ва скутерлардан фойдаланади.
ХДП оғоҳлантиришича, талабларни кескин тарзда жорий этиш юз минглаб ёшларни ишсиз қолдириши эҳтимолдан холи эмас. Бу эса давлатнинг камбағалликка қарши кураш ва аҳолини ўзини-ўзи банд қилиш сиёсатларига зид келади.
Шу сабаб партия ҳайдовчилик гувоҳномаси ва давлат рақамини олиш муддатларини қайта кўриб чиқиш, тўловларни енгиллаштириш ҳамда мажбурий талабларни келгуси йилга қолдиришни таклиф қилмоқда. Мазкур масала бўйича депутатлик сўрови юборилиши режалаштирилган.

👍12👎5🔥5
«Сунъий интеллект шифокорни ишсиз қолдирмайди, унинг ишончли ёрдамчисига айланади» — Саида Мирзиёева
Рақамли соғлиқни сақлаш маркази инновацион лойиҳаларини тақдим этди.
🔹 33 миллион фуқаронинг электрон тиббий картаси ягона тизимга киритилди. Бу орқали шифокорлар ҳужжат ишларига камроқ, беморлар билан мулоқотга эса кўпроқ вақт ажратади.
🔹 Ситуацион марказ ишга туширилди. Энди қайси шифокор банд ёки қайси жиҳоз ишлаяптани реал вақтда кўриш мумкин. Бу ресурсларни тўғри тақсимлашга ёрдам беради.
🔹 «Кўнгил кўзи» лойиҳаси янги босқичга чиқди. Муддатидан олдин туғилган чақалоқларда кўриш касаллиги — ретинопатияни эрта аниқлаш имкони пайдо бўлди. Бу орқали болаларда 90%гача кўрликнинг олди олинади.
🔹 Шунингдек, инсульт ва кўкрак бези саратонини вақтли аниқлаш технологиялари ҳам тақдим этилди.
— дея таъкидлади Саида Мирзиёева.

«Миллат саломатлигини асрашга хизмат қиладиган ишлар халқ учун манфаатли бўлсин»,
— дея таъкидлади Саида Мирзиёева.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52👎3😢2
Инсон қадри қаерда қолди, ҳурматли Навоий масъуллари?
Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳрида қиш мавсумига тайёргарлик баҳонаси билан иссиқ сув таъминоти чекланиши ҳақида хабар тарқалди. Аммо савол туғилади: бу қандай мантиқ?
Кунлар совиб, уйлар салқинлашган, мавсум алмашиши сабаб кўпчилик шамоллаб, касалликлар кучайган бир пайтда иссиқ сувни ўчириш қайси ақлга тўғри келади?
Инсон қадри қаерда қолди?
Баҳордан кузга қадар вақт бор эди. Шу давр мобайнида амалга оширилиши мумкин бўлган ишлар энди, аҳоли учун энг оғир фурсатда бошланмоқда.
Айниқса, болали оилалар, кексалар ва кундалик турмушда иссиқ сувга муҳтож ҳар бир инсон учун бу қарор катта қийинчилик туғдириши аниқ.
Жавобгар ташкилотлар кимлар?
“Навоий иссиқлик манбаи” ДУК – тўғридан-тўғри иссиқ сув ва иссиқлик етказиб бериш учун жавобгар.
Навоий шаҳар ҳокимлиги – аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиши ва масъул ташкилот фаолиятини назорат қилиши шарт.
Ҳурматли масъуллар, қиш арафасида аҳолини қийнаш эмас, балки уларнинг шароити ҳақида ўйлашингиз керак. Аҳоли манфаати – ҳамма нарсадан устун бўлиши зарур.
Мурожаатимизга масъулларимиз эътиборсиз бўлмайди деб умид қиламиз.

👎4🤷♂1
Суд орқали ажрашишда қайси масалалар ҳал этилади?
Ҳуқуқий меъёрларга кўра, никоҳдан суд тартибида ажратилаётганда турмуш ўртоқлар қуйидаги масалалар юзасидан келишувни судга тақдим этишлари мумкин:
🔷вояга етмаган болалар ким билан қолиши;
🔷болалар ва (ёки) меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эр ёки хотинга таъминот бериш тартиби;
🔷таъминот миқдори;
🔷умумий мол-мулкни бўлиш масалалари.
Шу билан бирга, суд ажрашиш жараёнида тўйга қилинган харажатларни ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантирмайди.

😢3👍1