This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари бўйича замонавий таҳлиллар йўлга қўйилди
Ўзбекистонда Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази фаолияти йўлга қўйилиб, у соҳада илмий-таҳлилий ишлар олиб бормоқда. Марказнинг асосий вазифаси рақобат муҳитини ўрганиш, бозордаги тенденцияларни таҳлил қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган тадқиқотлар ўтказишдан иборат.
Шу билан бирга, марказ халқаро тажрибани ўрганиш, миллий қонунчиликни такомиллаштириш ва иқтисодий сиёсатни шакллантиришда амалий таклифлар беришга эътибор қаратмоқда. Мазкур йўналишдаги таҳлиллар мамлакатда рақобатбардошликни ошириш ҳамда фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

EFFECT.UZ | Расмий канал
Киев вилоятида ўзбекистонлик мигрантлар мажбурий меҳнатдан қутқарилди Киев вилояти прокуратураси томонидан 13 нафар Ўзбекистон фуқаросини мажбурий меҳнатга жалб этган жиноий гуруҳ фош этилди. Маълумотларга кўра, гуруҳ таркибидан Хитойнинг икки фуқароси,…
⚡Ўзбекистон Украинага нота йўллади: 13 нафар фуқаро мажбурий меҳнатдан қутқарилди
Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари 13 нафар Ўзбекистон фуқаросини ноқонуний ушлаб туриб, Киев вилоятидаги қишлоқ хўжалиги корхоналарида мажбурий меҳнатга жалб этган шахсларни қўлга олди.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вазият юзасидан расмий муносабат билдирди ва Украина ТИВ ҳамда Бош прокурори офисига нота йўллади.
Маълум қилинишича, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида элчихона вакиллари ҳодиса жойига ташриф буюрган. Ҳозирда барча фуқаролар соғ-саломатлиги текширилгандан сўнг Киев вилоятидаги шифохонага жойлаштирилган.
Элчихона томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни Ўзбекистонга қайтариш ва зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари хавфсизлик нуқтаи назаридан Украинага айни пайтда сафарларни режалаштирмасликлари тавсия қилинди.

👍5🔥2🤔2🤷♂1😢1
Дипломатик муносабатлар ўрнатган мамлакатларимиз сони яна биттага ортиб, 164 тага етди.
Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Кения ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари тегишли Коммюнике имзоладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Мазкур ҳужжат икки давлат ўртасида дўстона алоқалар ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Кения ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари тегишли Коммюнике имзоладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Мазкур ҳужжат икки давлат ўртасида дўстона алоқалар ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савдо-саноат палатаси раиси қизига дабдабали “қиз базм” уюштирди
Ижтимоий тармоқларда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобовнинг қизига “тўй олди қиз базм” уюштиргани акс этган видео тарқалди.
Маълумотларга кўра, ҳали асосий тўй маросими олдинда бўлишига қарамай, у ўз фарзандига дабдабали базм ташкил этган.
Президент дабдабали тўй ва ортиқча сарф-харажатлар ҳақида неча марта танқид билдирганига қарамасдан, айрим масъул шахслар камтарликка амал қилмаётгани таъкидланмоқда.

👎31👍10🤔5🤷♂2
Хусусий операторларга халқаро интернет каналларига уланишга рухсат берилди
Ўзбекистонда хусусий телекоммуникация операторларига тажриба тариқасида 2030 йилгача халқаро интернет каналларига тўғридан-тўғри уланишга рухсат берилди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 18 сентябрдаги “Телекоммуникация бозорини босқичма-босқич либераллаштириш ва рақобат муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Унга кўра, мобил ёки симли тармоқларга эга бўлган, бироқ халқаро интернет тармоқларига мустақил уланиш ҳуқуқига эга бўлмаган операторларга 2030 йил 1 январга қадар тажриба тариқасида бундай имконият яратилади.
Уланиш жараёнини мувофиқлаштириш Рақамли технологиялар вазирлиги зиммасига юклатилди. Шунингдек, халқаро интернет тармоқларига уланиш ҳуқуқини олиш учун операторлар камида мамлакат ҳудудининг 50 фоизини қамраб олган магистрал оптик толали тармоқлар ва ўз инфратузилмасига эга бўлиши шарт қилиб қўйилди.
Айни пайтда Ўзбекистондаги деярли барча провайдерлар интернетга “Ўзбектелеком” компаниясининг Халқаро пакетли коммутация маркази орқали уланиб келмоқда.

👍1
ТДШУда “Адабиётда маданий-маърифий қадриятларнинг ифода топиши” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди
2025 йил 18 сентябрь куни ТДШУда Жанубий Осиё тиллари ва адабиёти олий мактаби ҳамда Жавоҳарлаъл Неру университети ҳамкорлигида “Адабиётда маданий-маърифий қадриятларнинг ифода топиши” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Анжуманда Ҳиндистон, Покистон ва Ўзбекистоннинг таниқли олимлари, адабиёт ва маданият намояндалари иштирок этди.
Тадбир давомида Ҳиндистон маданий алоқаларни ривожлантириш кенгаши раиси ўринбосари Мр. Абҳай Кумар ҳамда Жавоҳарлаъл Неру университети олими профессор Коджа Икромуддин ҳинд адабиёти ва маданиятидаги қадриятларнинг сафарномаларда ифода этилиши ҳақида маъруза қилди.
Шунингдек, Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид табрик сўзи билан иштирок этди. Покистонлик олима Др. Шагуфта Ясмин замонавий урду шеъриятида маданият ва қадриятлар акс этиши борасида фикр билдирди.
Шу билан бирга, ТДШУ проректори профессор Қудратилла Оманов “Темур тузуклари”да Турон давлатининг бошқарув қонунлари ҳақида маъруза қилди. Деҳли университети профессори Чандер Шекхар эса Ҳиндистон ва Ўзбекистон адабий алоқалари илдизлари ҳақида сўз юритди.

Шерзод Асадов БМТ матбуот котиби билан учрашув ўтказди
Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов БМТ Бош котибининг ёрдамчиси – БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррик билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистон ва БМТнинг қўшма тадбирларини, олий даражадаги ташрифларни ахборот билан таъминлаш ва ёритиш жараёнида доимий ҳамкорлик анъанага айлангани қайд этилди.
Учрашувда журналистлар ўртасида тажриба алмашиш, уларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган қўшма лойиҳалар истиқболлари муҳокама этилди. Бу жараёнда БМТнинг турли тузилмалари имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.
Шу маънода, Ўзбекистон ва БМТ ташаббусларини кенг ёритишда миллий оммавий ахборот воситалари вакилларининг фаол иштирокини қўллаб-қувватлашга тайёрлик билдирилди.

👍2👎1
“Беш ташаббус олимпиадаси” 2025 йилги мавсумига старт берилди
Олий ва касбий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба ва ўқувчилар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида оммавий спорт мусобақаларининг 2025 йилги мавсуми Республикадаги барча вилоятларда бирдек старт олди.
Тадбирда бир гуруҳ талаба ёшлар турли даражадаги кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.
Очилиш маросимида қатор масъул шахслар иштирок этди: Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Икромов Адҳам Илҳомович, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Ҳатамович.
Шунингдек, Андижон студиясидан Андижон вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Тошпўлатов Ўткирбек, Андижон давлат университети ректори Акбаралиев Бахтиёржон Бакирович ва Андижон давлат чет тиллари институти проректори Сиддиқов Жаҳонгир Носируллоевич ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди.

Қашқадарёда 2 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлган боғча раҳбари 3 йилга қамалди
Қашқадарё вилояти Косон туманида икки ёшли қизалоқ Spark автомобили ичида қолиб кетиб, димиқиб вафот этгани учун хусусий боғча раҳбари жиноятда айбдор деб топилди.
Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судида кўрилган ишда боғча раҳбари Лола Ҳақназаровага нисбатан ҳукм ўқилиб, у Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилди ва уч йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Жазо манзил колонияда ўталиши белгиланди.
Маълумотларга кўра, Ҳақназарова ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаса-да, турмуш ўртоғининг Spark автомобилида болаларни боғчага ташиб юрган. 20 июн куни у 7 нафар болани олиб чиққан, аммо икки ёшли қизалоқни машинада унутиб қолдирган. Болада 6 соат давомида ҳаво етишмаслиги оқибатида фожеа содир бўлган.
Суд жараёнида айбланувчи айбини тўлиқ тан олди, жабрланувчи она эса эътиборсизликни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслигини билдириб, қонуний жазо тайинлашни талаб қилди.

😢4👍1🔥1