EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️Фермер ва ер эгалари суғорилмайдиган ерларда хизмат кўрсатувчи объектлар қуриши мумкин

Адлия вазирлиги маълумотига кўра, 18 сентябрь 2025 йилда “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш турига мос хизмат кўрсатувчи объектларни қуришга рухсат этилади. Бунда ахборот тизимлари орқали ариза берувчида ижара ҳуқуқи мавжудлиги ва ер кадастридаги маълумотлар текширилади.

Шунингдек, чорвачилик йўналишида ижарага берилган ерларда 1 гектардан ошмаган, бироқ ижара контур майдонининг 1 фоизидан кўп бўлмаган қисмидан хизмат кўрсатувчи объектлар учун фойдаланиш мумкин бўлади.

Белгиланишича, ер майдонида объектлар учун ажратилган қисми бир марта белгиланади ва кейинчалик объект тури ўзгартирилган тақдирда ҳам хизмат ер майдони оширилмаслиги шарт.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Албанияда сунъий интеллект вазири илк нутқини парламентда сўзлади

Албанияда янги ташкил этилган Сунъий интеллект вазирлиги раҳбари Диелла парламент олдида илк нутқини сўзлади. У давлат харидлари учун масъул этиб белгиланган.

Мухолифат унинг тайинланишини “конституцияга зид” деб баҳолаган бўлса, Диелла бу фикрларни рад этди:
“Эслатиб ўтаман: Конституцияга ҳақиқий таҳдид ҳеч қачон машиналардан келмаган. Асосий хавф — ҳокимиятдагиларнинг қарорларидан”,

— деди вазир.

Таъкидланишича, бу тарихий воқеа Албанияда Сунъий интеллект вазирлиги ташкил этилгани ва унинг парламентда илк бор ҳимоя қилинаётгани билан аҳамиятлидир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанддаги ДМТТ реконструкция жараёнида қатор камчиликлар аниқланди

Самарқанд вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан жойларда қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар, шунингдек инфратузилма объектлари устидан назорат тадбирлари доимий равишда олиб борилмоқда.

Хусусан, вилоятнинг Пахтачи туманида ўтказилган навбатдаги тадбирлар давомида «Фаровон Йўлдошобод» маҳалласидаги 36-сонли ДМТТни реконструкция қилиш жараёнларида бир қанча камчиликлар аниқланган.

Жумладан, асосий бинонинг биринчи қават дераза откосларига лойиҳада цемент қоришма берилган бўлсада, пудратчи томонидан оҳак қоришма ишлатилгани сабабли демонтаж қилинди. Шунингдек, бинонинг иккинчи қаватида терилаётган пардеворларда лойиҳадан четланиб, SG-2 сетка қўймасдан уш бажарилганлиги аниқланиб, жойида демонтаж қилинган.

Бундан ташқари, туманнинг «Оқтепа» маҳалласидаги 11-сонли ДМТТнинг асосий биноси ошхона қисмида юк кўтарувчи деворларга терилаётган ғишт сифатсиз бажарилганлиги сабабли, ёзги ошхона фундаменти бетон қуйиш ишлари сифатсиз бажарилганлиги сабабли жойида демонтаж қилиниб, камчиликлар бартараф этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔6👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ҳайвонга нисбатан шафқатсизлик ҳолати аниқланди

“Меҳр ва Оқибат” Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятининг колл-марказига фуқаро М.З. мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, 16 сентябрдан 17 сентябрга ўтар кечаси мушукнинг чинқириқларини эшитган.

Балконига чиққан фуқаро қўшниси — Хитой фуқароси Й.З. мушукка қайта-қайта қайнаган сув қуйгани ва уни идишда ушлаб, ташқарилга чиқишига тўсқинлик қилаётганини кўрган.

“Меҳр ва Оқибат” жамияти айбдорни қонуннинг барча қатъий нормаларига мувофиқ жавобгарликка тортиш ҳамда уни Ўзбекистондан депортация қилиш масаласини кўриб чиқиш талаби билан ИИВ, ТИВ ва Хитой элчихонасига мурожаат йўллади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14😢2
“E-YER NAZORAT” тизими орқали ер соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга чек қўйилади

Ўзбекистонда ер муносабатларида коррупцион омилларни бартараф этиш ва самарадорликни ошириш мақсадида янги чоралар жорий этилмоқда. Президент қарорига кўра, Кадастр агентлигининг “E-YER NAZORAT” тизими давлат ер назоратининг ягона электрон платформаси сифатида ишлайди.

2026 йил 1 январдан бошлаб ер қонунчилигига риоя этилмаслиги ҳолатлари, жумладан ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари фақат ушбу тизим орқали назорат қилинади.

Ерга оид ҳуқуқбузарлик даражасига кўра ҳудудлар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилади. “Қизил” тоифадаги ҳудудларда дронлар ёрдамида ҳар чоракда, “сариқ” ҳудудларда эса махсус самолётлар орқали ярим йилда бир марта мониторинг олиб борилади.

Бу чоралар ердан самарали фойдаланиш ва коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Норин туманида Янги Наманган маҳалласи ташкил этиш ишлари бошланди

Норин тумани ҳокими шу маҳалла ҳудудига ўрнатилган контейнер уйга кўчиб ўтди ва бу билан ислоҳотларни тезлатиш, мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш, маҳаллани обод масканга айлантириш имконияти яратилди.

Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, президентнинг шу йил 16-17 сентябрь кунлари вилоятга ташрифи том маънода Наманганда иккинчи уйғониш даврини бошлаб берди.

Дастлаб маҳалла аҳли билан учрашувда маҳалла қиёфасини тубдан ўзгартириш инфратузилмани ривожлантириш бўйича режалаштирилган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Шунингдек, Янги Наманган ва унинг атрофидаги 6 та маҳаллани жадал ривожлантириш бўйича мастер режа ишлаб чиқиш юзасидан мутахассислар, аҳоли вакилларининг таклифлари тингланди.

Шу ерда барча ишларни мувофиқлаштириш бўйича вилоят штаби ташкил этилди ва фаолияти изчил йўлга қўйилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Киев вилоятида ўзбекистонлик мигрантлар мажбурий меҳнатдан қутқарилди

Киев вилояти прокуратураси томонидан 13 нафар Ўзбекистон фуқаросини мажбурий меҳнатга жалб этган жиноий гуруҳ фош этилди.

Маълумотларга кўра, гуруҳ таркибидан Хитойнинг икки фуқароси, бир ўзбекистонлик ва бир украиналик аёл ўрин олган. Улар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни турли ваъдалар билан алдаб, оғир меҳнатга мажбурлаш орқали эксплуатация қилиб келган.

Жабрланувчилар ғайриинсоний шароитда сақланган, ҳатто ҳожатхонадан ҳам белгиланган вақтдагина фойдаланиш имконияти бўлган.

17 сентябр куни ўтказилган тинтув жараёнида 13 нафар жабрланувчи, уларнинг шахсий ҳужжатлари ҳамда пул маблағлари топилди. Гумонланувчиларга айблов қўйилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Божхона ва солиқ ходимларининг коррупция билан боғлиқ ҳаракатлари фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси, Тошкент шаҳар прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда коррупцияга қарши йўналтирилган бир қатор тезкор тадбирлар ўтказилди.

1️⃣ Тошкент вилояти “Навоий” чегара божхона пости инспектори хизмат мавқеидан фойдаланиб, 7 кг олтинни декларациясиз чегарадан ўтказиш эвазига 5 минг доллар пора олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан иш қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.


2️⃣ Шайхонтоҳур туман давлат солиқ инспекцияси бош инспектори МЧЖ фаолиятини тугатиб бериш эвазига 2500 доллар талаб қилган. У сўралган маблағни олган вақтда қўлга олинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан иш қўзғатилди.


3️⃣ Миробод тумани солиқ инспекцияси инспектори солиқ текширувлари ўтказмаслик ва олдиндан маълумот бериш шарти билан 10 млн сўмни шахсий картасига ўтказиб олган. Унинг ҳам ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди ва энди қонун олдида жавоб беради.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ногиронликни белгилашнинг рақамлаштирилган тизими жорий этилмоқда

Ҳукуматнинг 587-сон қарорига мувофиқ, ногиронликни белгилаш тизими рақамлаштирилиб, қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Эндиликда ногиронлик масаласида мурожаатларни “Инсон” марказлари, ижтимоий ходимлар, my.gov.uz портали ва оилавий шифокорлар орқали юбориш имконияти яратилди. Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятидаги тажриба даврида 12,5 минг ариза қабул қилинган.

Янги тартибга кўра, ногиронликни белгилаш учун ягона муддат талаб этилмайди, балки касаллик турига қараб индивидуал даволаниш муддатлари белгиланади. Шунингдек, сиртдан ногиронлик белгиланадиган касалликлар рўйхати 48 тадан 60 тага кенгайтирилди.

Эндиликда ногиронликка олиб келувчи асосий касалликлар ягона электрон мезонлар асосида баҳоланади. 2025 йил 1 октябрга қадар тизим республиканинг барча ҳудудларида жорий этилади.

Янги қарор асосида тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ягона ёндашув жорий этилиб, Республика комиссияси таркибида терапевт, невролог, хирург, педиатр ва бошқа мутахассислар иш олиб боради.

Эндиликда ногиронлиги бўлган шахслар учун индивидуал реабилитация дастури ҳам “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида электрон шаклда шакллантирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
🌀 “1FIT” МЧЖ реклама қонунчилигини бузгани учун жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси томонидан реклама қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида мунтазам мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Мониторинг жараёнида “1FIT” МЧЖ томонидан ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган рекламаларда бўрттирувчи ва адаштирувчи ифодалар қўлланилгани аниқланди.

Шу боис қўмита Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонун талаблари бузилган ҳолат юзасидан иш қўзғатилиб, молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида бу каби хатоларга йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.

Маълумот учун, ушбу қарордан норози бўлган томон қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбекистон фуқаролари олтин қуймаларни чекланмаган миқдорда сотиб олиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 412-сонли қарорига кўра, эндиликда мамлакат фуқаролари олтин қуймаларни чекланмаган миқдорда харид қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек, сертификати бузилмаган ҳолдаги қуйма олтинларни хорижга ҳам чекловсиз олиб чиқиш мумкин.

Мутахассислар таъкидлашича, ушбу тартиб аҳолига олтиндан жамғарма ва инвестиция воситаси сифатида фойдаланиш билан бирга, уни халқаро миқёсда ҳам эркин тасарруф этиш имкониятини тақдим этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤷‍♂4🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари бўйича замонавий таҳлиллар йўлга қўйилди

Ўзбекистонда Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази фаолияти йўлга қўйилиб, у соҳада илмий-таҳлилий ишлар олиб бормоқда. Марказнинг асосий вазифаси рақобат муҳитини ўрганиш, бозордаги тенденцияларни таҳлил қилиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган тадқиқотлар ўтказишдан иборат.

Шу билан бирга, марказ халқаро тажрибани ўрганиш, миллий қонунчиликни такомиллаштириш ва иқтисодий сиёсатни шакллантиришда амалий таклифлар беришга эътибор қаратмоқда. Мазкур йўналишдаги таҳлиллар мамлакатда рақобатбардошликни ошириш ҳамда фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Киев вилоятида ўзбекистонлик мигрантлар мажбурий меҳнатдан қутқарилди Киев вилояти прокуратураси томонидан 13 нафар Ўзбекистон фуқаросини мажбурий меҳнатга жалб этган жиноий гуруҳ фош этилди. Маълумотларга кўра, гуруҳ таркибидан Хитойнинг икки фуқароси,…
Ўзбекистон Украинага нота йўллади: 13 нафар фуқаро мажбурий меҳнатдан қутқарилди

Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари 13 нафар Ўзбекистон фуқаросини ноқонуний ушлаб туриб, Киев вилоятидаги қишлоқ хўжалиги корхоналарида мажбурий меҳнатга жалб этган шахсларни қўлга олди.

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вазият юзасидан расмий муносабат билдирди ва Украина ТИВ ҳамда Бош прокурори офисига нота йўллади.

Маълум қилинишича, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида элчихона вакиллари ҳодиса жойига ташриф буюрган. Ҳозирда барча фуқаролар соғ-саломатлиги текширилгандан сўнг Киев вилоятидаги шифохонага жойлаштирилган.

Элчихона томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни Ўзбекистонга қайтариш ва зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари хавфсизлик нуқтаи назаридан Украинага айни пайтда сафарларни режалаштирмасликлари тавсия қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2🤔2🤷‍♂1😢1
Дипломатик муносабатлар ўрнатган мамлакатларимиз сони яна биттага ортиб, 164 тага етди.

Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Кения ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари тегишли Коммюнике имзоладилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Мазкур ҳужжат икки давлат ўртасида дўстона алоқалар ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савдо-саноат палатаси раиси қизига дабдабали “қиз базм” уюштирди

Ижтимоий тармоқларда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобовнинг қизига “тўй олди қиз базм” уюштиргани акс этган видео тарқалди.

Маълумотларга кўра, ҳали асосий тўй маросими олдинда бўлишига қарамай, у ўз фарзандига дабдабали базм ташкил этган.

Президент дабдабали тўй ва ортиқча сарф-харажатлар ҳақида неча марта танқид билдирганига қарамасдан, айрим масъул шахслар камтарликка амал қилмаётгани таъкидланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎31👍10🤔5🤷‍♂2
Хусусий операторларга халқаро интернет каналларига уланишга рухсат берилди

Ўзбекистонда хусусий телекоммуникация операторларига тажриба тариқасида 2030 йилгача халқаро интернет каналларига тўғридан-тўғри уланишга рухсат берилди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 18 сентябрдаги “Телекоммуникация бозорини босқичма-босқич либераллаштириш ва рақобат муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Унга кўра, мобил ёки симли тармоқларга эга бўлган, бироқ халқаро интернет тармоқларига мустақил уланиш ҳуқуқига эга бўлмаган операторларга 2030 йил 1 январга қадар тажриба тариқасида бундай имконият яратилади.

Уланиш жараёнини мувофиқлаштириш Рақамли технологиялар вазирлиги зиммасига юклатилди. Шунингдек, халқаро интернет тармоқларига уланиш ҳуқуқини олиш учун операторлар камида мамлакат ҳудудининг 50 фоизини қамраб олган магистрал оптик толали тармоқлар ва ўз инфратузилмасига эга бўлиши шарт қилиб қўйилди.

Айни пайтда Ўзбекистондаги деярли барча провайдерлар интернетга “Ўзбектелеком” компаниясининг Халқаро пакетли коммутация маркази орқали уланиб келмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1