⚖️ Қонунбузарликка “йўқ” дейилди — Самарқандда кадастрчиларга нисбатан қаттиқ чора кўрилди
Самарқанд вилоятида Давлат кадастрлари палатаси раиси Мохир Валиев бошчилигида таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда аҳоли ва тадбиркорлардан келиб тушаётган аризаларнинг асоссиз рад этилиши, мурожаатларга беэътиборлик ва масъулиятсиз ёндашув қатъий танқид қилинди.
🔹 Филиал раҳбарларидан асосли фактлар бўйича изоҳ сўралди.
🔹 Аризаларга белгиланган муддатда ва қонуний асосда жавоб бериш шартлиги қайд этилди.
🔹 Асоссиз радлар учун жавобгарлик белгиланиши таъкидланди.
👉 Натижада:
10 га яқин ходимга интизомий чора қўлланди.
7 нафар кадастрчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Кадастр агентлиги мурожаат ва аризалар бўйича ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3🔥2😢1
✈️ Наманган аэропортида янги терминал: кунигa 50 тонна юк, 90 мамлакатга экспорт
Наманганда 140 миллион долларлик йирик инвестиция ҳисобига янги аэропорт терминаллари қурилмоқда.
🏗 Уч қаватли йўловчи терминали ишга тушиши билан:
йўловчи ташиш қуввати 2,5 баробар ошади;
чегара назорати ва виза хизмати янада қулайлашади;
бизнес-зал, Duty free дўконлари, савдо ва овқатланиш нуқталари ишлайди.
🚚 Энг муҳим янгилик – юк терминали:
кунига 50 тонна юкни қайта ишлаш имконияти;
90 мамлакатга экспорт йўллари очилади;
маҳаллий тадбиркорлар учун жаҳон бозори эшиклари кенгаяди.
🔑 Янги терминал Наманганнинг ташриф қоғозига айланиб, инвестиция, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида минглаб янги иш ўринлари яратиши кутилмоқда.

👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Мубашшир Ахмад иши: кеча прокурор 7 йил сўради
Кеча Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида Мубашшир Ахмад иши бўйича навбатдаги суд мажлиси ўтказилди. Судда музокара босқичи давом этди.
Прокурор Мубашшир Ахмадни Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди (жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ҳамда 244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунига хилоф тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан айблади ва унга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўради.

👎7🔥1😢1
“Ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги керак!” – Президент
Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташриф доирасида вилоят марказидаги “Фирдавс” ва “Фаол ҳаётга қадам беш хизмат” кундузги парвариш марказларида бўлди.
Янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистон ижтимоий давлат экани белгилаб қўйилган. Инсон қадри, фаровонлиги ва ижтимоий ҳимояси давлат сиёсатининг марказида турибди.
Шу маънода, юртимизда шу йил март ойидан бошлаб ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилди.
Бундай лойиҳалар хусусий шериклик асосида, давлат томонидан субсидия орқали амалга оширилмоқда.
“Фирдавс” маркази — тадбиркор Сайёра Қосимова ташаббуси билан ДХШ асосида ташкил этилган. Бу ерда 36 нафар ногиронлиги бўлган болаларга махсус таълим, реабилитация ва индивидуал машғулотлар тақдим этилади. Невропатолог, дефектолог, сурдолог, педагог ва психологлар болаларга ёрдам бермоқда. Аҳамиятлиси бу хизматдан фойдаланаётган оналар жуда мамнун.
“Фаол ҳаётга қадам беш хизмат” маркази — тадбиркор Хосият Ортиқова томонидан ташкил этилган бўлиб, 16 ўринли, замонавий тиббий ва реабилитация шароитлари билан жиҳозланган.
Машғулотлар натижасида саккиз нафар шахснинг мустақил ҳаётга қайтиш қобилияти яхшиланган, беш нафар оила аъзоси ишга жойлашган.
Давлат раҳбари юртимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги, бундай ижтимоий лойиҳалар миқёси кенгайтирилишини таъкидлади.
Ҳозирда “Фаол ҳаётга қадам” дастурига республика бўйича 600 нафар тадбиркор ДХШ асосида қўшилган, уларнинг 46 таси Наманганда фаолият кўрсатмоқда. Дастур асосида республика бўйича 24 минг нафар шахс, шу жумладан 3 минг нафар бола қамраб олинган.

👍45🤔2
Янги Наманган – саноат ва тараққиёт марказига айланмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида саноат объектларида бўлиб, янги лойиҳалар ва ишлаб чиқариш мажмуалари билан танишди.
Хусусан, Чуст туманидаги “Мегатон” корхонасида замонавий газоблок ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Германия, Хитой, Дания технологиялари асосида қурилган бу завод маҳсулотлари энергия тежамкор ва сифатли. Натижада электр энергияси харажатлари 45 фоизгача камаяди.
Корхона 500 та иш ўрни яратиб, йилига 600 минг куб метр маҳсулот ишлаб чиқаради.
Янги Наманган туманида эса “Тараққиёт” саноат ва сервис зонаси ташкил этилди.
Бу ерда 113 та лойиҳа амалга оширилмоқда, 4 800 та янги иш ўрни яратилди. Замонавий инфратузилма, касб-ҳунарга ўқитиш имкониятлари ва кооперация асосидаги ҳамкорлик аҳолининг турмуш фаровонлигини оширмоқда.
Давлат раҳбари автомобилларга хизмат кўрсатувчи марказлар, маҳаллий мебеллар кўргазмаси билан ҳам танишиб, бу ерда тадбиркорлар ва усталар билан суҳбатлашди.
Президент ташрифи Наманганда саноат ва тадбиркорлик ривожланаётганини, бу орқали иш ўринлари кўпайиб, аҳоли учун замонавий шароитлар яратилаётганини кўрсатмоқда.

👍45🔥1
🚨 Сифатсиз шиналар — йўлдаги яширин хавф!
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан Тошкент туманида жойлашган дўконларда «Миннелл радиал» бренди остида Хитойда ишлаб чиқарилган автомобиль шиналари бўйича назорат хариди ўтказилди.
📊 Текширув натижасида маҳсулот амалдаги стандартларга мос келмаслиги аниқланди.
⚠️ Мутахассислар огоҳлантиради:
шина деформацияга учраса, герметиклик бузилади;
ҳаво оқиб чиқиши ва босим йўқолиши кузатилади;
бу эса йўл ҳаракати хавфсизлигига жиддий таҳдид солади.
🚗❗️ Сифатсиз шиналар нафақат автомобилингизга зарар, балки ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётига ҳам хавф солиши мумкин.
☎️ Агар савдо тармоғида сифатсиз маҳсулотга дуч келсангиз, 1880 қисқа рақамига мурожаат қилинг.

😢1
Норин тумани ҳокими контейнер уйга кўчиб ўтди
Наманган вилояти Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматов президентнинг Шўрариқ маҳалласида билдирган танқидларидан сўнг шу маҳаллада ўрнатилган контейнер уйга кўчиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда таъкидланишича, президент ташрифи Наманганда янги босқични бошлаб берган:
– дейилади маълумотда.
Шавкат Абдураззоқов раҳбарлигида Норин тумани Шўрариқ маҳалласидаги мавжуд ҳолатни ўзгартириш, инфратузилмани ривожлантириш ва саноат зонаси ташкил этиш ишлари бошланган.
Вилоят ҳокимлигига кўра, маҳалла аҳолиси ва нуронийлар билан учрашувлар ўтказилиб, янги режалар муҳокама қилинган. Шунингдек, Янги Наманган ва унга қўшни 6 та маҳаллани ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқилиши белгиланган.
Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябр куни маҳалла аҳволини кўздан кечириб, мутасаддиларни қаттиқ танқид қилган ва ҳокимнинг шу ерда яшаши кераклигини айтганди:
– деганди давлат раҳбари.
Маълумот учун, ҳоким ва масъулларнинг контейнер уйларда яшаши амалиёти 2021 йилда Наманганда бошланган, кейинчалик бошқа ҳудудларга ҳам тарқалган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманган вилояти Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматов президентнинг Шўрариқ маҳалласида билдирган танқидларидан сўнг шу маҳаллада ўрнатилган контейнер уйга кўчиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда таъкидланишича, президент ташрифи Наманганда янги босқични бошлаб берган:
«Президентимизнинг шу йил 16-17 сентябр кунлари вилоятимизга ташрифи том маънода Наманганда 2-уйғониш даврини бошлаб берди»,
– дейилади маълумотда.
Шавкат Абдураззоқов раҳбарлигида Норин тумани Шўрариқ маҳалласидаги мавжуд ҳолатни ўзгартириш, инфратузилмани ривожлантириш ва саноат зонаси ташкил этиш ишлари бошланган.
Вилоят ҳокимлигига кўра, маҳалла аҳолиси ва нуронийлар билан учрашувлар ўтказилиб, янги режалар муҳокама қилинган. Шунингдек, Янги Наманган ва унга қўшни 6 та маҳаллани ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқилиши белгиланган.
Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябр куни маҳалла аҳволини кўздан кечириб, мутасаддиларни қаттиқ танқид қилган ва ҳокимнинг шу ерда яшаши кераклигини айтганди:
«Бугун қарор қабул қиласан – туман ҳокими келиб мана шу ерда ётади. Бу ердаги одамлар одам эмасми?»
– деганди давлат раҳбари.
Маълумот учун, ҳоким ва масъулларнинг контейнер уйларда яшаши амалиёти 2021 йилда Наманганда бошланган, кейинчалик бошқа ҳудудларга ҳам тарқалган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд эшикларида сарсон бўлган тадбиркор: Шавкатбой Юсуповнинг кўп йиллик кураши
Ўзбекистонда тадбиркорликни ҳалол йўл билан юритиб келаётган тадбиркорлар ҳам баъзан суд эшикларидан чиқмай қолиши мумкин. “Bunyod” МЧЖ раҳбари Шавкатбой Юсуповнинг иши ҳам шунга яққол мисол бўла олади.
2004 йилда у Зангиота туманидан ер участкаси сотиб олиб, барча ҳужжатларни қонуний расмийлаштирган. Бироқ кейинчалик сохта имзо билан тузилган, ҳақиқий кучга эга бўлмаган битим пайдо бўлиб, иш прокуратура ва судларда йиллар давомида чўзилди.
Юсуповнинг иши 2022 йилдан бери Нурафшон туманлараро судидан тортиб Олий судгача кўрилди. Қарорлар бир бекор қилиниб, бир қайта кучга киритилди. Натижада тадбиркор ўзини протестлар ва суд қарорлари орасида сарсон бўлганини таъкидлади.
Шунга қарамай, у суд тизимига миннатдорлик билдириб, адолат қарор топиши йўлида судьялар ва суд раҳбариятининг ҳаракатларини эътироф этди.
ТЎЛИҚ ВИДЕО

😢4🤔1
Ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн тиклаш хизмати йўлга қўйилди
Эндиликда йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш учун ЙҲХХ бўлимига бориш шарт эмас. Бу хизмат my.gov.uz портали орқали амалга оширилади.
Хизмат ҳақида:
🔷Давлат бозор қиймати — 370 800 сўм (0,9 БҲМ);
🔷Почта орқали етказиб бериш — 25 000 сўм;
🔷Гувоҳнома 1 иш кунида тайёрланади, почта орқали эса 3 иш кунида етказилади;
Маълумотлари тасдиқланмаганлар, ҳайдовчи ҳуқуқидан маҳрум этилганлар ёки Маъмурий кодекснинг 131 ва 136-моддалари бўйича иш қўзғатилган шахсларга хизмат кўрсатилмайди.

👍1
Сурхондарёда судья ёрдамчиси 800 доллар билан ушланди
➡️Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг судья ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда мазкур туман судида кўрилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан енгиллик яратиб бериши эвазига дастлаб 500 минг сўм пул маблағини олиб, қўшимча равишда 800 АҚШ доллар талаб қилган.
🚨Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда судья ёрдамчиси ўзининг қариндоши воситачилигида 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Женевада Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги нишонланди, БМТда «Ўзбекистон хонаси» очилади
Женевада Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан қабул маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирок этди ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори Нгози Оконджо-Ивеала билан учрашди.
Маросимда яқин кунларда БМТ биносида «Ўзбекистон хонаси» очилиши маълум қилинди. Унда жаҳон ҳамжамияти мамлакатимиз маданияти ва анъаналари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.
Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ЖСТга аъзо бўлиш жараёни ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон ЖСТга қўшилиши орқали жаҳон бозорларига кенг йўл очиши, мамлакат маҳсулотларининг рақобатбардошлиги ошиши ҳамда истеъмолчилар сифатли ва арзон товарларга эга бўлиш имкониятига эришиши кутилмоқда.

👍53👎5🤔2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда 36 та балиқ ноқонуний овланиб табиатга қарийб 700 млн сўм зарар етказилди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик назорат инспекцияси Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими, вилоят ДХХ бошқармаси, прокуратура ва Миллий гвардия ҳамкорлигида ўтказилган рейд давомида ноқонуний балиқ овлаш ҳолати аниқланди.
Гулистон туманининг "Теракзор" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёси қисмида фуқаролар И.Д., Б.Й. ва И.Д. томонидан электр қармоқ ва резина қайиқ ёрдамида турли хилдаги 36 та балиқ, жумладан, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 1 дона “Туркистон мойловдори” овлангани маълум бўлди.
Натижада ҳайвонот дунёсига 694 миллион 220 минг сўм зарар етказилган. Ҳуқуқбузарлик юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, ноқонуний овланган балиқлар ва ускуналар вақтинча олиб қўйилди. Иш ҳужжатлари Сирдарё вилояти прокуратурасига юборилди.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, ноқонуний балиқ овлашга қарши рейд тадбирлари изчил давом этмоқда.

👎2🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Россияда меҳнат муҳожирлари учун патент тизими бекор қилиниши мумкин
18 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин парламент фракциялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда «Адолатли Россия — Ҳақиқат учун» партияси раҳбари Сергей Миронов меҳнат муҳожирлари учун патент тизимини бекор қилиш таклифини илгари сурди.
Путин бу таклифни муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди:
«Патент тизими кенг қўлланиляпти. Мен ҳеч нарсани истисно қилмайман. Бу масала бўйича ҳамкасблар билан биргаликда иш олиб боринг», — деди у.
Маълумот учун, ҳозирги тизимга кўра, Ўзбекистон, Тожикистон ва Озарбойжон каби визасиз давлатлардан келган муҳожирлар Россияда ишлаш учун патент олиши шарт. У 1 ойдан 1 йилгача амал қилади ва муайян ҳудуд ҳамда соҳаларда ишлашга рухсат беради.
Патент олиш учун муҳожирлар вақтинча рўйхатдан ўтиши, тиббий кўрикдан ўтиши, рус тили, тарих ва қонунчиликдан имтиҳон топшириши, зарур ҳужжатларни ИИВга тақдим қилиши ва давлат божини тўлаши талаб этилади.
Шунингдек, патентнинг амал қилиши учун ҳар ой белгиланган миқдорда НДФЛ бўйича аванс тўлови киритилиши шарт бўлиб, унинг ҳажми минтақага қараб фарқ қилади.