This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1️⃣Давлат кадастрлар палатасининг Жиззах вилоятидаги туманлардан биридаги филиали бошлиғи туман ҳокимлиги томонидан ўзининг турмуш ўртоғи номига сотиш ҳуқуқисиз, ижара шартномаси асосида ажратилган 42 сотих ер майдонини харидорга сотиб, кейинроқ ҳокимият идораларидаги танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 28 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
2️⃣Сурхондарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Қумқўрғон туманида яшовчи, 1974 й.т. фуқаро Давлат кадастрлар палатасининг Жарқўрғон тумани филиали кадастр муҳандиси билан тил бириктириб, ўзи томонидан ноқонуний эгаллаб олинган, аслида Жарқўрғон тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 40 сотих ер майдонини харидорга 200 млн сўмга сотишга ва 4 млн сўм эвазига унинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришга келишади.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, 1974 й.т. фуқаро 200 млн сўмни, кадастр муҳандиси эса 4 млн сўмни олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
3️⃣Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг раиси ўзганинг номида бўлган 15 сотих майдондаги якка тартибдаги турар-жойни ва унга туташ жойлашган давлат захирасидаги 1 гектар 35 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 150 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Ўзбекистон президенти БМТнинг 80 йиллик маросимида иштирок этади
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШда бўлиб ўтадиган БМТнинг 80 йиллигига бағишланган маросимда қатнашади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг саксон йиллик юбилейига бағишланган олий даражадаги учрашув 22 сентябр, душанба куни Бош ассамблея залида ташкил этилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу нуфузли тадбирларда иштирок этиб, мамлакатимиз нуфузини янада юксалтиришга қаратилган ташаббус ва таклифларини илгари суради. Давлат раҳбарининг БМТнинг 80 йиллигига бағишланган тадбирлардаги нутқи 23 сентябр кунига белгиланган.
Ташриф доирасида президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлари ҳам режалаштирилган.

👍54👎2🔥1
Маҳалла фуқаролар йиғини ягона реестри жорий этилади
Ҳукумат қарори (586-сон, 15.09.2025 й.) билан “Маҳалла фуқаролар йиғини ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Реестр давлат органлари ва ташкилотлар билан электрон ҳамкорлик учун ягона маълумот манбаи ҳисобланади. У Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан “Рақамли маҳалла” ахборот тизимида юритилади.
Реестрда маҳалланинг тўлиқ ва қисқача номи, коди, СТИР рақами, қарор санаси ва рақами, жойлашган ҳудуди ҳамда ҳудудий чегарасига оид геомаълумотлар сақланади. Маълумотлардан маҳалла коди ёки СТИР орқали фойдаланиш мумкин бўлади.

👎2
⚖️ Қонунбузарликка “йўқ” дейилди — Самарқандда кадастрчиларга нисбатан қаттиқ чора кўрилди
Самарқанд вилоятида Давлат кадастрлари палатаси раиси Мохир Валиев бошчилигида таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда аҳоли ва тадбиркорлардан келиб тушаётган аризаларнинг асоссиз рад этилиши, мурожаатларга беэътиборлик ва масъулиятсиз ёндашув қатъий танқид қилинди.
🔹 Филиал раҳбарларидан асосли фактлар бўйича изоҳ сўралди.
🔹 Аризаларга белгиланган муддатда ва қонуний асосда жавоб бериш шартлиги қайд этилди.
🔹 Асоссиз радлар учун жавобгарлик белгиланиши таъкидланди.
👉 Натижада:
10 га яқин ходимга интизомий чора қўлланди.
7 нафар кадастрчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Кадастр агентлиги мурожаат ва аризалар бўйича ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

👍3🔥2😢1
✈️ Наманган аэропортида янги терминал: кунигa 50 тонна юк, 90 мамлакатга экспорт
Наманганда 140 миллион долларлик йирик инвестиция ҳисобига янги аэропорт терминаллари қурилмоқда.
🏗 Уч қаватли йўловчи терминали ишга тушиши билан:
йўловчи ташиш қуввати 2,5 баробар ошади;
чегара назорати ва виза хизмати янада қулайлашади;
бизнес-зал, Duty free дўконлари, савдо ва овқатланиш нуқталари ишлайди.
🚚 Энг муҳим янгилик – юк терминали:
кунига 50 тонна юкни қайта ишлаш имконияти;
90 мамлакатга экспорт йўллари очилади;
маҳаллий тадбиркорлар учун жаҳон бозори эшиклари кенгаяди.
🔑 Янги терминал Наманганнинг ташриф қоғозига айланиб, инвестиция, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида минглаб янги иш ўринлари яратиши кутилмоқда.

👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Мубашшир Ахмад иши: кеча прокурор 7 йил сўради
Кеча Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида Мубашшир Ахмад иши бўйича навбатдаги суд мажлиси ўтказилди. Судда музокара босқичи давом этди.
Прокурор Мубашшир Ахмадни Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди (жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ҳамда 244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунига хилоф тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан айблади ва унга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўради.

👎7🔥1😢1
“Ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги керак!” – Президент
Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташриф доирасида вилоят марказидаги “Фирдавс” ва “Фаол ҳаётга қадам беш хизмат” кундузги парвариш марказларида бўлди.
Янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистон ижтимоий давлат экани белгилаб қўйилган. Инсон қадри, фаровонлиги ва ижтимоий ҳимояси давлат сиёсатининг марказида турибди.
Шу маънода, юртимизда шу йил март ойидан бошлаб ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилди.
Бундай лойиҳалар хусусий шериклик асосида, давлат томонидан субсидия орқали амалга оширилмоқда.
“Фирдавс” маркази — тадбиркор Сайёра Қосимова ташаббуси билан ДХШ асосида ташкил этилган. Бу ерда 36 нафар ногиронлиги бўлган болаларга махсус таълим, реабилитация ва индивидуал машғулотлар тақдим этилади. Невропатолог, дефектолог, сурдолог, педагог ва психологлар болаларга ёрдам бермоқда. Аҳамиятлиси бу хизматдан фойдаланаётган оналар жуда мамнун.
“Фаол ҳаётга қадам беш хизмат” маркази — тадбиркор Хосият Ортиқова томонидан ташкил этилган бўлиб, 16 ўринли, замонавий тиббий ва реабилитация шароитлари билан жиҳозланган.
Машғулотлар натижасида саккиз нафар шахснинг мустақил ҳаётга қайтиш қобилияти яхшиланган, беш нафар оила аъзоси ишга жойлашган.
Давлат раҳбари юртимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги, бундай ижтимоий лойиҳалар миқёси кенгайтирилишини таъкидлади.
Ҳозирда “Фаол ҳаётга қадам” дастурига республика бўйича 600 нафар тадбиркор ДХШ асосида қўшилган, уларнинг 46 таси Наманганда фаолият кўрсатмоқда. Дастур асосида республика бўйича 24 минг нафар шахс, шу жумладан 3 минг нафар бола қамраб олинган.

👍45🤔2
Янги Наманган – саноат ва тараққиёт марказига айланмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида саноат объектларида бўлиб, янги лойиҳалар ва ишлаб чиқариш мажмуалари билан танишди.
Хусусан, Чуст туманидаги “Мегатон” корхонасида замонавий газоблок ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Германия, Хитой, Дания технологиялари асосида қурилган бу завод маҳсулотлари энергия тежамкор ва сифатли. Натижада электр энергияси харажатлари 45 фоизгача камаяди.
Корхона 500 та иш ўрни яратиб, йилига 600 минг куб метр маҳсулот ишлаб чиқаради.
Янги Наманган туманида эса “Тараққиёт” саноат ва сервис зонаси ташкил этилди.
Бу ерда 113 та лойиҳа амалга оширилмоқда, 4 800 та янги иш ўрни яратилди. Замонавий инфратузилма, касб-ҳунарга ўқитиш имкониятлари ва кооперация асосидаги ҳамкорлик аҳолининг турмуш фаровонлигини оширмоқда.
Давлат раҳбари автомобилларга хизмат кўрсатувчи марказлар, маҳаллий мебеллар кўргазмаси билан ҳам танишиб, бу ерда тадбиркорлар ва усталар билан суҳбатлашди.
Президент ташрифи Наманганда саноат ва тадбиркорлик ривожланаётганини, бу орқали иш ўринлари кўпайиб, аҳоли учун замонавий шароитлар яратилаётганини кўрсатмоқда.

👍45🔥1
🚨 Сифатсиз шиналар — йўлдаги яширин хавф!
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан Тошкент туманида жойлашган дўконларда «Миннелл радиал» бренди остида Хитойда ишлаб чиқарилган автомобиль шиналари бўйича назорат хариди ўтказилди.
📊 Текширув натижасида маҳсулот амалдаги стандартларга мос келмаслиги аниқланди.
⚠️ Мутахассислар огоҳлантиради:
шина деформацияга учраса, герметиклик бузилади;
ҳаво оқиб чиқиши ва босим йўқолиши кузатилади;
бу эса йўл ҳаракати хавфсизлигига жиддий таҳдид солади.
🚗❗️ Сифатсиз шиналар нафақат автомобилингизга зарар, балки ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётига ҳам хавф солиши мумкин.
☎️ Агар савдо тармоғида сифатсиз маҳсулотга дуч келсангиз, 1880 қисқа рақамига мурожаат қилинг.

😢1
Норин тумани ҳокими контейнер уйга кўчиб ўтди
Наманган вилояти Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматов президентнинг Шўрариқ маҳалласида билдирган танқидларидан сўнг шу маҳаллада ўрнатилган контейнер уйга кўчиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда таъкидланишича, президент ташрифи Наманганда янги босқични бошлаб берган:
– дейилади маълумотда.
Шавкат Абдураззоқов раҳбарлигида Норин тумани Шўрариқ маҳалласидаги мавжуд ҳолатни ўзгартириш, инфратузилмани ривожлантириш ва саноат зонаси ташкил этиш ишлари бошланган.
Вилоят ҳокимлигига кўра, маҳалла аҳолиси ва нуронийлар билан учрашувлар ўтказилиб, янги режалар муҳокама қилинган. Шунингдек, Янги Наманган ва унга қўшни 6 та маҳаллани ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқилиши белгиланган.
Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябр куни маҳалла аҳволини кўздан кечириб, мутасаддиларни қаттиқ танқид қилган ва ҳокимнинг шу ерда яшаши кераклигини айтганди:
– деганди давлат раҳбари.
Маълумот учун, ҳоким ва масъулларнинг контейнер уйларда яшаши амалиёти 2021 йилда Наманганда бошланган, кейинчалик бошқа ҳудудларга ҳам тарқалган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманган вилояти Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматов президентнинг Шўрариқ маҳалласида билдирган танқидларидан сўнг шу маҳаллада ўрнатилган контейнер уйга кўчиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда таъкидланишича, президент ташрифи Наманганда янги босқични бошлаб берган:
«Президентимизнинг шу йил 16-17 сентябр кунлари вилоятимизга ташрифи том маънода Наманганда 2-уйғониш даврини бошлаб берди»,
– дейилади маълумотда.
Шавкат Абдураззоқов раҳбарлигида Норин тумани Шўрариқ маҳалласидаги мавжуд ҳолатни ўзгартириш, инфратузилмани ривожлантириш ва саноат зонаси ташкил этиш ишлари бошланган.
Вилоят ҳокимлигига кўра, маҳалла аҳолиси ва нуронийлар билан учрашувлар ўтказилиб, янги режалар муҳокама қилинган. Шунингдек, Янги Наманган ва унга қўшни 6 та маҳаллани ривожлантириш бўйича мастер-режа ишлаб чиқилиши белгиланган.
Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябр куни маҳалла аҳволини кўздан кечириб, мутасаддиларни қаттиқ танқид қилган ва ҳокимнинг шу ерда яшаши кераклигини айтганди:
«Бугун қарор қабул қиласан – туман ҳокими келиб мана шу ерда ётади. Бу ердаги одамлар одам эмасми?»

👍2🔥1😢1