Россия меҳнат мигрантлари учун “кел, ишла ва кет” тизимини жорий қилмоқчи
Россия хориждан ишчи кучини жалб қилиш сиёсатида янги йўналишни қўлламоқда. Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников маълум қилишича, эндиликда “қайтиш миграцияси” моделига ўтилиши кўзда тутилган.
Унинг сўзларига кўра, меҳнат бозорида ишчи кучига эҳтиёж борлиги учун хорижликларни чақиришга тўғри келади. Аммо асосий тамойил шундай бўлади: мигрантлар келиб ишлайди, маош олади ва ўз юртига қайтади.
— деди вазир.
Шу билан бирга, Решетниковнинг таъкидлашича, Россиянинг асосий вазифаси — маҳаллий аҳолининг меҳнат унумдорлигини ошириш. Бу мақсадда иқтисодиёт имкониятларига мос махсус лойиҳа ишлаб чиқилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

“Бу тизимда бизга оилалар керак эмас. Мактабларда болаларга дарс бериш каби мажбуриятлар юзага чиқмайди. Яъни миграция узоқ муддатли эмас, балки вақтинчалик жараён сифатида ташкил қилинади”,
— деди вазир.
Шу билан бирга, Решетниковнинг таъкидлашича, Россиянинг асосий вазифаси — маҳаллий аҳолининг меҳнат унумдорлигини ошириш. Бу мақсадда иқтисодиёт имкониятларига мос махсус лойиҳа ишлаб чиқилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтинги жорий этилади
Ҳукумат қарори билан “Рейтинг кўрсаткичлари асосида “Ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтинги”ни баҳолаш” регламенти тасдиқланди.
Регламент рейтинг кўрсаткичлари асосида ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтингини баҳолаш тартибини белгилайди.
Рейтинг 2 йўналишда баҳоланади:
🔹 инвестиция салоҳияти. Мазкур йўналишда статистик кўрсаткич ва субкўрсаткичлардан иборат бўлган устувор омиллар ва уларнинг вазнлари асосида ҳудудлар инвестиция салоҳияти баҳоланади;
🔹 бошқарув самарадорлиги. Мазкур йўналишда ҳудудларда тадбиркорларнинг сўров натижалари орқали кўрсаткич ва субкўрсаткичлар асосида бошқарув самарадорлиги баҳоланади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги рейтингни баҳолаш оператори бўлиб, куйидаги вазифаларни бажариш учун масъул ҳисобланади:
🔸 баҳолаш жараёнини умумий мувофиқлаштириш;
🔸 электрон платформани бошқариш;
🔸 натижаларни тақдим этиш.
Рейтинг баллари 4 та босқичда электрон платформа орқали ҳисобланади.
Баҳолаш оператори рейтинг баҳолаш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлайди.

🤔2
Автомобил бензини учун ойлик компенсация тўланадиган тоифалар маълум қилинди
Қонунчиликка мувофиқ, қуйидаги шахсларга автомобил бензини сотиб олиш бўйича ойлик пул компенсацияси тўланади:
🔹 уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
🔹 уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
🔹 меҳнатда майиб бўлган ҳамда касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;
🔹 I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.
Компенсация миқдори ҳар чоракда Идоралараро тариф комиссияси томонидан белгиланиб, чакана савдода энг кўп тарқалган бензин маркасининг ўртача нархидан келиб чиқиб, 20 литр бензин қийматига тенг миқдорда тўланади.

🤔1
Ўзбекистонда 2026–2030 йиллар «Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври» деб эълон қилинди
Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, 2026–2030 йиллар Ўзбекистонда «Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври» деб белгиланди.
Ушбу даврда аҳолига етарли ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, ортиқча исрофнинг олдини олиш, тўғри овқатланиш тарғиботини кучайтириш ва озиқ-овқат чиқиндиларини қайта ишлаш чоралари амалга оширилади.
Шунингдек, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар белгиланган тартибда ўтказилиши қатъий назоратга олинади.
Қарор билан «Оқилона истеъмол» (Save Food) дастури тасдиқланди. Унга кўра, умумий овқатланиш корхоналари чиқиндиларни камайтириш, канализация тизимига уланиш, ҳавони ифлослантирувчи моддаларни тозалаш қурилмаларини ўрнатиш ва озиқ-овқат чиқиндиларини компостлаш каби талабларга амал қилади.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг йўқотилишини камайтириш мақсадида йиғиш, саралаш, ташиш ва сақлаш жараёнлари мониторинг қилинади. Дўконларда муддати яқинлашган маҳсулотларга чегирма тизими кенгроқ жорий этилади.
Эслатиб ўтамиз, тўй ва маърака тартибини белгилайдиган регламент 2019 йилда тасдиқланган, унга кўра иштирокчилар сонига чеклов ўрнатилган ва қоидаларни бузганлик учун жарималар белгиланган эди. 2025 йил баҳорида мазкур тартиб янгиланиши кутилган, аммо ҳужжат ҳали эълон қилинмаган.

👍1
Саида Мирзиёева Жаҳон савдо ташкилоти бош директори билан учрашди
Нгози Оконжо-Ивеала хоним билан мулоқот давомида юртимизда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги янги эҳтимолий қийинчиликлар ҳамда ишонч ва ҳамкорликнинг муҳим аҳамияти ҳақида фикр алмашилган.
— деб ёзди Президент администрацияси раҳбари.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Нгози Оконжо-Ивеала хоним билан мулоқот давомида юртимизда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги янги эҳтимолий қийинчиликлар ҳамда ишонч ва ҳамкорликнинг муҳим аҳамияти ҳақида фикр алмашилган.
“Нгози хонимга лидерлик ва доимий қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирдим. Бу жаҳон савдоси учун муҳим давр бўлиб, Ўзбекистон ислоҳотлар доирасида ўз мажбуриятларини қатъият билан бажаришда давом этади”,
— деб ёзди Президент администрацияси раҳбари.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56👎5🤷♂1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда автобусда қизларга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди
Тошкент шаҳрида 54 ёшли эркак автобусда йўловчи қизларга шаҳвоний шилқимлик қилгани учун 5 суткага маъмурий қамоққа олинди.
Маълумотларга кўра, ҳолат 2025 йил 11 сентябр куни “Халқлар дўстлиги–Сирғали” йўналишида ҳаракатланувчи 11-сонли автобусда содир бўлган. Йўловчи сифатида кетаётган эркак қизларнинг орқасига қўл теккизиб, уларга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган. Бу ҳолатни бошқа йўловчи видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган.
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматига кўра, шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ ушланган. Суд жараёнида эркак қилмишидан афсусланганини билдириб, “Шарманда бўлдим, узр сўрайман”, деган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди 2025 йил 17 сентябрда чиқарган қарорга кўра, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликда айбдор деб топилиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

🔥3👍1🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Россияда 45 кундан бери асоссиз қамоқда сақланаётган андижонлик фуқаро тақдири очиқлигича қолмоқда Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга кўра, Андижон вилоятидан бўлган бир инсон Россиянинг Саратов вилояти, Дергачи туманидаги вақтинчалик сақлаш изоляторида…
Қозонда 45 кун сақланган ўзбекистонлик фуқаро ҳақида расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзбекистонлик фуқаронинг Қозонда вақтинча сақлаш муассасасида 45 кун давомида сақланаётгани ҳақидаги хабар юзасидан Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консулхонаси расмий маълумот берди.
Маълумотларга кўра, фуқаро М.А. (1983 йилда туғилган) Саратов вилоятида мамлакатда қолиш қоидаларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган ва уни Россиядан мажбурий чиқариш ҳақида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, унинг паспортида қалбаки муҳр белгилари аниқланиб, экспертизага юборилган. Саратов вилояти Ички миграция бўлими қайтиш гувоҳномаси учун сўровнома юборган ва Консулхона бу масалани тезкор тарзда ижобий ҳал этган.
Айни пайтда Бош консулхона мазкур вазиятни ўз назоратига олгани маълум қилинди.

😢5🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1️⃣Давлат кадастрлар палатасининг Жиззах вилоятидаги туманлардан биридаги филиали бошлиғи туман ҳокимлиги томонидан ўзининг турмуш ўртоғи номига сотиш ҳуқуқисиз, ижара шартномаси асосида ажратилган 42 сотих ер майдонини харидорга сотиб, кейинроқ ҳокимият идораларидаги танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 28 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
2️⃣Сурхондарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Қумқўрғон туманида яшовчи, 1974 й.т. фуқаро Давлат кадастрлар палатасининг Жарқўрғон тумани филиали кадастр муҳандиси билан тил бириктириб, ўзи томонидан ноқонуний эгаллаб олинган, аслида Жарқўрғон тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 40 сотих ер майдонини харидорга 200 млн сўмга сотишга ва 4 млн сўм эвазига унинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришга келишади.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, 1974 й.т. фуқаро 200 млн сўмни, кадастр муҳандиси эса 4 млн сўмни олган вақтларида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
3️⃣Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг раиси ўзганинг номида бўлган 15 сотих майдондаги якка тартибдаги турар-жойни ва унга туташ жойлашган давлат захирасидаги 1 гектар 35 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 150 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Ўзбекистон президенти БМТнинг 80 йиллик маросимида иштирок этади
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШда бўлиб ўтадиган БМТнинг 80 йиллигига бағишланган маросимда қатнашади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг саксон йиллик юбилейига бағишланган олий даражадаги учрашув 22 сентябр, душанба куни Бош ассамблея залида ташкил этилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу нуфузли тадбирларда иштирок этиб, мамлакатимиз нуфузини янада юксалтиришга қаратилган ташаббус ва таклифларини илгари суради. Давлат раҳбарининг БМТнинг 80 йиллигига бағишланган тадбирлардаги нутқи 23 сентябр кунига белгиланган.
Ташриф доирасида президент Шавкат Мирзиёевнинг қатор давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлари ҳам режалаштирилган.

👍54👎2🔥1
Маҳалла фуқаролар йиғини ягона реестри жорий этилади
Ҳукумат қарори (586-сон, 15.09.2025 й.) билан “Маҳалла фуқаролар йиғини ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Реестр давлат органлари ва ташкилотлар билан электрон ҳамкорлик учун ягона маълумот манбаи ҳисобланади. У Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан “Рақамли маҳалла” ахборот тизимида юритилади.
Реестрда маҳалланинг тўлиқ ва қисқача номи, коди, СТИР рақами, қарор санаси ва рақами, жойлашган ҳудуди ҳамда ҳудудий чегарасига оид геомаълумотлар сақланади. Маълумотлардан маҳалла коди ёки СТИР орқали фойдаланиш мумкин бўлади.

👎2
⚖️ Қонунбузарликка “йўқ” дейилди — Самарқандда кадастрчиларга нисбатан қаттиқ чора кўрилди
Самарқанд вилоятида Давлат кадастрлари палатаси раиси Мохир Валиев бошчилигида таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда аҳоли ва тадбиркорлардан келиб тушаётган аризаларнинг асоссиз рад этилиши, мурожаатларга беэътиборлик ва масъулиятсиз ёндашув қатъий танқид қилинди.
🔹 Филиал раҳбарларидан асосли фактлар бўйича изоҳ сўралди.
🔹 Аризаларга белгиланган муддатда ва қонуний асосда жавоб бериш шартлиги қайд этилди.
🔹 Асоссиз радлар учун жавобгарлик белгиланиши таъкидланди.
👉 Натижада:
10 га яқин ходимга интизомий чора қўлланди.
7 нафар кадастрчи билан меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Кадастр агентлиги мурожаат ва аризалар бўйича ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.

👍3🔥2😢1
✈️ Наманган аэропортида янги терминал: кунигa 50 тонна юк, 90 мамлакатга экспорт
Наманганда 140 миллион долларлик йирик инвестиция ҳисобига янги аэропорт терминаллари қурилмоқда.
🏗 Уч қаватли йўловчи терминали ишга тушиши билан:
йўловчи ташиш қуввати 2,5 баробар ошади;
чегара назорати ва виза хизмати янада қулайлашади;
бизнес-зал, Duty free дўконлари, савдо ва овқатланиш нуқталари ишлайди.
🚚 Энг муҳим янгилик – юк терминали:
кунига 50 тонна юкни қайта ишлаш имконияти;
90 мамлакатга экспорт йўллари очилади;
маҳаллий тадбиркорлар учун жаҳон бозори эшиклари кенгаяди.
🔑 Янги терминал Наманганнинг ташриф қоғозига айланиб, инвестиция, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида минглаб янги иш ўринлари яратиши кутилмоқда.

👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Мубашшир Ахмад иши: кеча прокурор 7 йил сўради
Кеча Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида Мубашшир Ахмад иши бўйича навбатдаги суд мажлиси ўтказилди. Судда музокара босқичи давом этди.
Прокурор Мубашшир Ахмадни Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди (жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ҳамда 244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунига хилоф тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан айблади ва унга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўради.

👎7🔥1😢1