EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌾 Тўрақўрғонлик фермер Турсунбой Комилов – президент юзида самимият балққан инсонлар даврасида

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда президент билан шахсан қўл бериб кўришишга журъат топган болакай...

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2👍74🔥4👎3🤔2
Республика “Келажак” маркази ташкил этилади

“Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

🔹 “Баркамол авлод” республика болалар мактаби ҳамда Республика ўқувчи-ёшлар маркази негизида Республика “Келажак” маркази;

🔹 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) “Баркамол авлод” болалар мактаблари негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар) “Келажак” марказлари;

🔹 Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари “Келажак” марказлари ҳузурида болалар сайёҳлик базалари.

“Келажак” марказларининг умумий ўрта таълим ташкилотларида вертикал тизимини жорий этиш мақсадида ўқувчилар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.

Мактаб маслаҳатчиси лавозим маоши умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозим маошига тенглаштирилади.

2026 йил 1 сентябрдан менежерлик сертификатига эга мактаб маслаҳатчиларига лавозим маошига тегишлича ҳар ойлик 30 фоиз миқдорида қўшимча устамалар тўланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Келажак марказлари тизими самарали ташкил этилади

“Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Келажак” марказларига қуйидагиларга рухсат этилади:

🔹 шартнома асосида малакали мутахассислар ҳамда нодавлат ўқув марказларини жалб этган ҳолда тўгараклар ташкил этиш;

🔹 ота-оналар бадали тўловини ота-оналар билан келишган ҳолда республика бўйича белгиланган минимал миқдорларга нисбатан ошириш.

2026 йил 1 январдан “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўловининг минимал миқдорлари қайта кўриб чиқилади.

“Келажак” марказлари контингент сони бўйича иккита гуруҳга ажратилади.

Бунда контингент сони 600 нафаргача бўлган “Келажак” марказлари – II гуруҳга, 601 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – I гуруҳга тегишли ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) “Келажак” марказлари фаолияти қуйидагича ташкил этилади:

🔸 марказлардаги тўгараклар фаолияти замонавий ва ягона дастур асосида тегишли йўналишларга босқичма-босқич ихтисослаштирилади;

🔸 инклюзив тўгаракларга жалб қилинган педагогларга меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида ҳар ойда устама ҳақ тўланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш такомиллаштирилади

“Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантацияларнинг давлат ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (588-сон, 16.09.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлаш ҳамда уларни етиштирувчи питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиши белгиланди.

Қарор билан киритилган ўзгартиришларга кўра, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантациялар ўсимликларни етиштирувчиларнинг ер участкаларида ташкил этилади.

Ўсимлик етиштирувчи экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлашни сўраб, Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

🔹 Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома;

🔹 Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ва уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома;

🔹 питомник ёки плантациянинг Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантациялар реестрида давлат ҳисобига олинганлиги тўғрисида хабарнома ҳамда экиш материалини етказиб бериш ҳақида шартнома.

Ваколатли орган сўровномани 5 иш кунида кўриб чиқиб, питомник ва плантацияларни Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантациялар реестрида давлат ҳисобига олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Армиямиз мерганлари халқаро мусобақада ғалаба қозонди

Бу ҳақда мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди.

8-15 сентябрь кунлари Корея армияси Махсус операция кучлари қўмондонлиги томонидан ташкил этилган "II Халқаро мерганлар мусобақаси"да 10 та давлатдан жами 54 та мерганлар жамоаси қатнашди.

Ўзбекистон жамоаси хорижий давлатлар (Ўзбекистон, АҚШ, Германия, Руминия,  БАА, Қатар, Ветнам, Таиланд, Манголия)нинг  16 та мерганлар жамоаси орасида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

I ўрин: Ўзбекистон - 539.5 балл
II ўрин: Ветнам - 534.7 балл
III ўрин: АҚШ - 519.0 балл.

Эслатиб ўтамиз, Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоа 2024 йилда ўтказилган мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритган эди. 

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг бош мақсади – инсон қадри ва фаровонлиги

Инсон қадрини улуғлаш орқали одамлар учун муносиб шароит яратиш, камбағалликни қисқартириш – Янги Ўзбекистондаги барча ислоҳотлар замиридаги асосий мақсаддир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёевнинг тарихий хизматлари халқаро эътирофда — президентимиз Нобел мукофотига номзод сифатида тилга олинди

🇺🇿 Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътибори кун сайин юксалмоқда. Мамлакатимиз нафақат иқтисодий қудратли давлат сифатида, балки маданий уйғониш маркази сифатида ҳам эътироф этилмоқда.

🔘 “Америка – Ўзбекистон Савдо палатаси” ижрочи директори Елена Сон 16 сентябрь куни АҚШ Конгрессида бўлиб ўтган “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китоби тақдимотида қуйидагиларни таъкидлади:

«Мамлакатингиз раҳбари Марказий Осиё давлатларини бир-бирига яқинлаштириш, минтақадаги барча давлатларни тинчлик ва яхши қўшничилик ғоялари атрофида бирлаштириш йўлидаги тарихий хизматлари учун яқин орада Нобель мукофотини олишига ишончимиз комил».


Унга кўра, президент Шавкат Мирзиёев ёш авлод қалбида ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантираётгани ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53👎5🤔2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хавфсизлик қоидаларини билиш — ҳаётингизни асрайди!

ШНҚда келтирилган хавф-хатарларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳимояланиш белгиларини ўрганинг. Ушбу белгилар билан танишиш ва уларга амал қилиш иш жойида ҳам, кундалик ҳаётда ҳам хавфсизликни таъминлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
❗️Ўзбекистон глобал гендер тенглиги рейтингларида юқориламоқда

"Глобал гендер тафовути" индексининг 2025 йилги ҳисоботига кўра, жаҳон бўйича гендер тенглик даражаси 68,8% ни ташкил этди. Ўзбекистон ушбу индексда 148 давлат орасида 0,678 балл билан 110-ўринни эгаллади. Таълим (0,998), соғлиқни сақлаш (0,955) ва сиёсий ваколат (0,202) соҳалари юқори баҳоланган.

Марказий Осиё миқёсида Ўзбекистон сиёсий ваколат субиндекси бўйича 89-ўриндан 82-ўринга кўтарилиб, 20% дан юқори натижа қайд этган мамлакатлар қаторига кирди. Бу сиёсий соҳада ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини кўрсатади.

Энг юқори натижаларга эга давлатлар қаторида Исландия, Финляндия, Норвегия, Буюк Британия ва Янги Зеландия Топ-5 ликни эгаллади. Бу ҳолат гендер тенглигини таъминлаш борасида етакчи мамлакатлар мавжудлигини ва глобал миқёсда сезиларли силжишлар кузатилаётганини кўрсатади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Олмазорда 24 ёшли аёл икки фарзанди билан ўзини кўп қаватли уйдан пастга ташлади

Тошкент шаҳри Олмазор туманида фожиали ҳолат рўй берди. 2001 йилда туғилган 24 ёшли аёл оилавий низо оқибатида икки фарзанди билан ўзини пастга ташлади.

17 сентябрь куни соат 14:18 да у 1 ва 3 ёшли фарзандларини уйининг 4-қавати йўлагидан пастга ташлаб юборган. Ортидан эса 8-қаватдан ўзи ҳам сакраган.

Натижада аёл шифохонада вафот этган. Болалар эса шифокорлар саъй-ҳаракатлари билан тирик қолишган.

Бош прокуратура маълумотларига кўра, воқеага турмуш ўртоғи билан ўртасидаги рашк сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25 ва 97-моддалари асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢10👎4🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистондаги илк Миллий ГЭСнинг биринчи босқичи ишга тушди

Наманган вилоятининг Уйчи туманида барпо этилаётган Норин ГЭСлар каскади лойиҳаси – бу фақатгина бетон иншоотлар, тўғон ҳамда темир турбиналар эмас, балки жаҳон ичра тобора юксалиб бораётган Янги Ўзбекистоннинг ўзига хос куч-ғайрати, миллий тараққиётининг тимсоли, халқимизнинг фаровон ҳаёти учун яратилган замонавий энергетик мўъжизадир.

Роликда сиз қурилишнинг нолдан бошлаб бугунги кунгача бўлган жараёни ҳамда лойиҳанинг муҳим босқичлари билан танишишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1🤔1😢1
🏅 Президент мукофоти: Наманган ва Бухорода фидойи устозларга BYD CHAZOR автомобиллари топширилди

Наманганлик инглиз тили ўқитувчиси Нодира Набиева "инглизча-ўзбекча сурдо луғат" муаллифи ҳисобланади. Унинг асари Германиянинг Lambert Academic Publishing нашриётида чоп этилган ва 8 та тилга таржима қилинган. Мазкур китоб АҚШнинг Галладет университетида ўқув-услубий қўлланма сифатида қўлланиб келинмоқда. Шунингдек, устознинг 50 дан ортиқ илмий мақолалари Германия, АҚШ, Франция, Англия, Ҳиндистон ва Чехия каби нуфузли нашрларда эълон қилинган.

Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 38-мактаб инглиз тили ўқитувчиси Биллура Икромова эса TESOL, ESOL ва IELTS (C1) каби халқаро сертификатларга эга. У қишлоқ қизлари учун менторлик лойиҳаларини йўлга қўйган. Унинг ташаббуси билан йирик грантлар учун лойиҳалар амалга оширилиб, юзлаб ёшлар хорижда таълим олиш ва турли ижтимоий дастурларда қатнашиш имкониятига эришган.

Президент ушбу фидойи муаллималар меҳнатини эътироф этиб, уларга BYD CHAZOR автомобили совға қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥5👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда йўлкира ҳақини тўламай ҳаракатланганларга нисбатан чоралар кўрилмоқда

Жорий йил бошидан бери Тошкент шаҳрида жамоат транспортидан йўлкирасиз фойдаланган 6 мингдан ортиқ йўловчига маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълумот берди.

Айтилишича, Транспорт назорати инспекцияси ҳамда шаҳар жамоат транспортини мониторинг ва назорат қилиш давлат муассасаси томонидан автобусларда йўлкира ҳақини тўламасдан юрган йўловчиларни аниқлаш бўйича махсус текширувлар олиб борилмоқда.

Натижада, йилнинг шу даврига қадар 6182 нафар фуқаро қоидабузар сифатида жаримага тортилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддасига мувофиқ, автобус, трамвай, троллейбус ёки маршрут таксида йўлкира ҳақини тўламай юк ташиш ҳолатида ҳар бир юк жойи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми — 41 200 сўм миқдорида жарима қўлланиши белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Истеъмолчиларга давлат тилида ахборот тақдим этишда камчиликлар аниқланди

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган текширувлар давомида мамлакат бўйлаб 3615 та савдо ва хизмат кўрсатиш объекти ўрганилди. Натижада 2510 ҳолатда хорижий тилларда ёзилган ёзувлар ва хатоликлар қайд этилди. Улардан 1993 таси бартараф этилди, 21 та субъектга нисбатан эса иш қўзғатилди.

Шунингдек, 2964 та корхона ва ташкилотга истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳамда реклама ва ахборот бериш қоидалари бўйича огоҳлантириш хатлари юборилди. Бозорлар, савдо марказлари, умумий овқатланиш жойлари ва дорихоналарда профилактик ишлар ўтказилиб, давлат тилида ахборот тақдим этилишини таъминлаш вазифаси белгилаб берилди.

Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда рўйхатдан ўтган корхоналарнинг 20 фоиздан ортиғида номларда хорижий тил ёки ўзбек тили меъёрларига тўғри келмайдиган сўзлар ишлатилган. Ҳудудлар кесимида бундай ҳолатлар қуйидагича қайд этилган:

Самарқанд вилояти – 40%

Қорақалпоғистон – 39%

Сирдарё вилояти – 31%

Андижон вилояти – 30%

Наманган вилояти – 26%

Фарғона вилояти – 24%

Хоразм вилояти – 24%

Жиззах вилояти – 15%

Мутасадди идоралар томонидан давлат тилида ахборот тақдим этилишини таъминлаш юзасидан тушунтириш ва профилактик ишлар олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали ташкил этилади

“Тошкент шаҳрида Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида Н.Э. Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали ташкил этилади.

Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 муҳандислик соҳасида инновацион ёндашувларни қўллай оладиган, чуқур илмий-техник билимларга эга бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлаш;

🔹 муҳандислик соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқотлар ўтказиш.

Филиалда таълим фаолияти 2026/2027 ўқув йилидан бошланади.

Филиалга талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

2025/2026 ўқув йилидан Москва давлат техника университети ва Тошкент давлат техника университети ҳамкорлигида магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Филиал битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🔥1
Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилади

“Олмалиқ давлат техника институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–279-сон, 08.09.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали негизида Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилади.

Олмалиқ филиалида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Институтда давом эттиради ҳамда 2025/2026 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Институт дипломи берилади.

Институтнинг юқори курс талабалари ҳақ тўланадиган амалиётга жалб этилади.

Институтда геология, металлургия ва техникага ихтисослашган илғор муҳандислик мактаби (“ГеоМетТех”) ташкил этилади.

Ушбу мактабда таълим олиш учун академик кўрсаткичлари юқори талабалар танлов асосида саралаб олинади ва амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитилади.

“ГеоМетТех” илғор муҳандислик мактаби йўналишига мос саноат ҳамкорлари белгиланиб, уларни техник ва технологик жиҳатдан таъминлаш учун замонавий лабораториялар ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Камбағал оилалар тиббий хизмат ва дори-дармон билан давлат ҳисобидан таъминланади

Президент Шавкат Мирзиёев “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумини очар экан, инсон саломатлигига эътиборсизлик унга бериладиган имкониятларни чеклаб қўйишини таъкидлади.

Шу мақсадда мамлакатда 140 минг камбағал оилага шифокор бириктирилиб, улар йилига камида бир маротаба тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилиши йўлга қўйилди. Давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар кўлами кенгайтирилиб, аҳолининг бунга йўналтириладиган харажатлари икки баробар камайтирилади. Энг муҳими, бундай оилалар энди бепул дори-дармон ва кафолатланган тиббий хизматлар пакетини олади.

Ижтимоий ҳимоя тизими ҳам тубдан ислоҳ қилинди: аввал 6 та ташкилотга тегишли бўлган ваколатлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига бирлаштирилди. Қисқа вақт ичида ҳар бир туман ва шаҳарда “бир дарча” асосида 100 дан ортиқ хизмат кўрсатадиган “Инсон” марказлари фаолият бошлади. Шу билан бирга, маҳаллаларда ижтимоий ходимлар аҳоли билан бевосита ишлаяпти.

Аҳолининг имконияти чекланган қатламини камбағалликдан ҳимоя қилиш учун янги ёндашувлар жорий этилмоқда. Инклюзивлик асосида жамиятга қўшилиши учун шарт-шароит яратилиб, бу йилнинг ўзида 150 минг ногиронлиги бор шахс ишга жойлашди. Давлат уларни ҳаётий зарур тиббий жиҳозлар, аравача ва протезлар билан бепул таъминламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🤔2
Россияда қийналган 1366 нафар ўзбекистонлик ватанига қайтарилди

Ўзбекистонда 30 июлдан 30 августга қадар хорижда қийналган фуқароларни олиб келишга қаратилган “Ватанга қайтариш” инсонпарварлик акцияси ўтказилди.

Акция доирасида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси кўмагида 1366 нафар мушкул аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди. Шунингдек, моддий қийинчиликка дуч келган 323 нафар фуқарога молиявий ёрдам кўрсатилди.

Тадбир давлат раҳбариятининг ҳар бир ватандош тақдирига бўлган эътибори ва ғамхўрлигидан далолат беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1🔥1🤔1