EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Навоий вилоятида янги фуқароларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар топширилди

Бугун Навоий вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-167-сонли Фармонига асосан фуқароликка қабул қилинган шахсларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Хасанова Тамара Александровна, Харитонова Вера Андреевна, Алпацкий Алексей Викторович ва Абдисейидов Хемракули Ўзбекистон Республикаси Президенти номига илтимоснома билан мурожаат қилган эди. Мазкур аризалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилиб, уларга фуқаролик бериш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Фуқароларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни вилоят ҳокими Нормат Турсунов топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ҳудудларда аҳолига электрон хизматлар кўрсатиш сифати оширилади


“Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–286-сон, 16.09.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, “Рақамли ҳукумат” дастури доирасида 41 та устувор лойиҳани ишга тушириш, электрон давлат хизматлари улушини 70 фоизга етказиш тизимни 2025–2026 йилларда ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди.

💰 2025 йил 1 ноябрдан мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов ташкилотларига мобил иловалар орқали ЯИДХП (Ягона портал)даги пулли электрон давлат хизматларини кўрсатиш имконияти яратилади.

2025 йил 1 декабрдан нодавлат нотижорат ташкилотларига “Рақамли ҳукумат” тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали белгиланган тартибда электрон идоралараро ҳамкорликни амалга оширишга рухсат берилади.

🔗 2026 йил 1 январдан фуқароларнинг ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаати, маҳаллалардаги оилалар ва аҳоли маълумотларини юритиш ҳамда маҳаллаларда аҳоли билан ишлаш жараёнлари “Рақамли маҳалла” платформаси орқали амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда жамоат транспортида навбатдаги шармандали ҳолат қайд этилди. 11-автобус ичида катта ёшли эркак талаба қизларга қўли билан тегишга уринган. Ушбу воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчилик ғазабига сабаб бўлди.

Афсуски, бундай ҳолатлар айрим йўловчиларнинг бепарволиги ёки сукут сақлаши туфайли давом этмоқда. Бу эса наfaқат одобсизлик, балки жиноий қилмиш ҳисобланади.

Муассассади идоралар бу каби шахсларни аниқлаб, уларга нисбатан қатъий чоралар кўриши шарт. Йўловчилар эса ҳушёр бўлиб, шубҳали вазиятларни дарҳол ҳуқуқ-тартибот органларига хабар қилишлари зарур

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1🤔1
Талабалар ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича my.gov.uz орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади

Қарорга кўра, 2026 йил 1 майдан ногиронликни белгилаш бўйича давлат хизматини кўрсатишда фуқароларга тиббиёт муассасаларига имтиёзли даволаниш учун бериладиган йўлланмани шакллантириш ва электрон навбатга қўйиш композит шаклда амалга оширилади.

Шунингдек, 2026 йил якунигача тиббий кўрик жараёнида шифокор нутқини автоматик баёнлаштирувчи овозли ёрдамчи ҳамда беморларга ташхис қўйишда кўмаклашувчи сунъий интеллектга асосланган “Шифокорнинг рақамли ёрдамчиси” дастури ишга туширилади.

2025 йил 1 ноябрдан давлат олий таълим муассасалари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади.

2026 йил 1 январдан ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида таълим жараёни билан боғлиқ давлат хизматлари Ягона портал орқали кўрсатилади.

2025 йил 1 ноябрдан транспортга газ балони ўрнатилганлигига оид маълумотларни электрон шаклда юритиш орқали транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Владивостокда ўзбекистонлик мигрантлар калтакланди

Владивосток шаҳрида бир гуруҳ ўсмирлар спиртли ичимлик таъсирида дўкон олдида одамларга ҳужум қилган. Улар орасида ўзбекистонлик мигрантлар ҳам жабрланган.

Россия Тергов қўмитаси ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатган. Гумонланувчилардан бири қўлга олинган, яна иккита шахс қидирувда. Уларнинг аввал ҳам безорилик қилгани аниқланган.

Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси жабрланувчиларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб, Россия томонига расмий нота юборган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍3👎1
Сурхондарёда ҳакамлик судининг кадрлар бўлими бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Медиация ва юридик маслаҳатлар ҳузуридаги ҳакамлик судининг кадрлар бўлими бошлиғи хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали вилоят Божхона бошқармасига назоратчи вазифасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Термиз шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
"Ўзбекистонда респиратор инфекцияларнинг кириб келиши хавфи сақланмоқда" — Санэпидқўмита

Россия ҳамда қўшни давлатларда ўткир респиратор инфекциялар (ЎРИ) авж олгани сабабли авиақатновлар, хизмат сафари ва меҳнат мигрантлари орқали ушбу касаллик Ўзбекистонга тарқалиш эҳтимоли бор. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, мамлакатда эпидемиологик вазият доимий назоратда турибди. Грипп ва ЎРИ турларини аниқлаш учун вирусологик текширувлар ўтказилмоқда.

Санэпидқўмита тасарруфидаги 15 та лабораторияда грипп ва унга ўхшаш касалликлар ташхиси йўлга қўйилган. Ҳозирча ЎРИ билан касалланиш кўрсаткичи кўп йиллик статистик кўрсаткичдан 36,5 фоизга камлиги кузатилган.

Шу билан бирга, таҳлиллардан маълум бўлишича, инфекцияга энг кўп чалинувчи гуруҳ — 0–1 ёшли болалардир. Айни пайтда республикада грипп ва ЎРИ бўйича вазият барқарор бўлиб, санитария органлари уни қатъий назоратга олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Скутер ва мопед ҳайдовчилари «A» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши шарт.

Энди кичик моторли транспорт воситаларини гувоҳномасиз бошқариш мумкин эмас.

Бу тартиб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва бахтсиз ҳодисаларни камайтириш мақсадида жорий этилмоқда.

Гувоҳномасиз ҳайдовчилар:
— жаримага тортилади;
— транспорт воситаси жарима майдонига олиб қўйилиши мумкин.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар барчани қонунчиликка риоя қилишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистондан олиб келинган катта миқдордаги наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

1️⃣Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ҳамда психотроп моддалар контрабандаси ва ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Фарғона вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, муқаддам наркокуръерлар томонидан Афғонистон Республикасидан контрабанда йўли билан Сурхондарё вилояти ҳудудига олиб ўтилган ва Ёзёвон туманига келтирилиб, дала майдонидаги хуфия жойга яшириб кўйилган 9 кг 896 гр “гашиш” моддасини қабул қилиб олган вақтларида Марғилон шаҳрида яшовчи, 1983 й.т. хусусий тадбиркор ва унинг 1989 й.т. жиноий шериги ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, воқеа жойидан қочишга уринган хусусий тадбиркорнинг ёнида бўлган 14 минг 500 АҚШ доллари ва 6 млн. 250 минг сўм ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган учинчи шахснинг яшаш хонадонидан эса 110 гр. “опий” моддаси, 2 та электрон тарози, 1200 АҚШ доллари ҳамда 28 млн. сўм процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу ажал оғуси Фарғона водийсидаги истеъмолчиларга сотилиши керак бўлган.
2️⃣Афғонистон йўналишида наркотик моддалар контрабандасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари томонидан яна бир тезкор тадбир ўтказилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи, 1963 й.т., муқаддам наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Хоразм вилояти Хазорасп туманида истиқомат қилувчи, 1978 й.т. фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, келгусида сотиб, мўмай даромад топиш мақсадида афғонистонлик наркосавдогарларга катта миқдордаги гиёҳвандлик воситасини буюртма беришади.

Ўз навбатида наркокуръерлар томонидан ажал оғуси Афғонистондан Сурхондарё вилояти ҳудудига олиб ўтилиб, кейинроқ Тўрткўл туманидаги хуфия жойга қолдириб кетилади.

Ўтказилган тезкор тадбирда Тўрткўл ва Хазорасплик мазкур шахслар хуфия жойдан 6 кг 149 гр “опий” моддасини ва 9 кг 814 гр кўкнори сомонини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.

Тергов ҳаракатлари доирасида уларнинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Россияда 45 кундан бери асоссиз қамоқда сақланаётган андижонлик фуқаро тақдири очиқлигича қолмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга кўра, Андижон вилоятидан бўлган бир инсон Россиянинг Саратов вилояти, Дергачи туманидаги вақтинчалик сақлаш изоляторида 45 кундан бери ҳеч бир расмий айбловсиз сақланмоқда. У билан бир хонада яна бир ўзбекистонлик аёл ҳам борлиги айтилмоқда.

Айтишларича, улардан “урушга шартнома” имзолаш талаб қилинган, лекин унамагани учун қамоқда қолишган. Шу пайтгача улар оиласи орқали Ўзбекистон элчихонасига бир неча бор мурожаат қилишган, аммо ҳалигача расмий жавоб йўқ.
Ўзбекистон қонунларига кўра, хориждаги ҳар бир фуқаро давлат ҳимоясида бўлиши керак. Лекин амалда чет элда қийин аҳволга тушган фуқароларнинг мурожаатлари кўпинча жавобсиз қолмоқда.

Бу ҳолат юзасидан масъул идоралардан фақат “қоғоздаги баёнот” эмас, балки амалий чора кўриш, вазиятни ўрганиш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлаш талаб этилади. Урушдан қочиб, қонун йўлидан юрган одам қамоқда қолиши – ҳар қандай давлат учун шармандаликдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔9👍7😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ ТАРТИБ: ҲАЙДОВЧИЛАРГА ҚАТЪИЙ ЖАЗО

Бир ой ичида 10 марта қоида бузган ҳайдовчи6 ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинади.

100 км/соатдан ортиқ тезликда ҳаракат қилганлар6 ойга ҳуқуқдан айрилади ва 20 БҲМ миқдорида жарима тўлайди.

2 марта қизил чироқдан ўтганлар, қарши йўлакка чиққанлар, ёки 5 марта тезлик оширганларҳеч қандай чегирмасиз жаримага тортилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎3🤔3🔥1
“OASIS” ягона рақамли платформаси ишлаб чиқилади

“Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 декабргача қуйидаги имкониятларга эга “Рақамли ҳукумат” тизимининг “OASIS” ягона рақамли платформаси ишлаб чиқилади:

🔹 давлат ахборот тизимларини яратиш ва ривожлантиришда ягона технологик ёндашувни таъминлаш;

🔹 модулларга асосланган технологиялар ёрдамида ахборот тизимларини яратиш жараёнларини мақбуллаштириш;

🔹 давлат ахборот тизимларининг мослашувчанлиги, хавфсизлиги ва самарадорлигини ошириш.

2025 йил 1 ноябрдан:

🔸 “Рақамли стартаплар” дастури ва (ёки) Марказий банкнинг “тартибга солиш қумдони”да иштирок этувчи стартап лойиҳаларга Рақамли маълумотлар платформасидан 1 йилгача бепул фойдаланиш имконияти берилади.

🔸 Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини олган IT-парк резидентларининг хорижий мутахассислари учун масофадан банк ҳисобварақлари ҳамда виртуал банк карталари очишга рухсат берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌾 Тўрақўрғонлик фермер Турсунбой Комилов – президент юзида самимият балққан инсонлар даврасида

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда президент билан шахсан қўл бериб кўришишга журъат топган болакай...

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2👍74🔥4👎3🤔2
Республика “Келажак” маркази ташкил этилади

“Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

🔹 “Баркамол авлод” республика болалар мактаби ҳамда Республика ўқувчи-ёшлар маркази негизида Республика “Келажак” маркази;

🔹 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) “Баркамол авлод” болалар мактаблари негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар) “Келажак” марказлари;

🔹 Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари “Келажак” марказлари ҳузурида болалар сайёҳлик базалари.

“Келажак” марказларининг умумий ўрта таълим ташкилотларида вертикал тизимини жорий этиш мақсадида ўқувчилар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.

Мактаб маслаҳатчиси лавозим маоши умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозим маошига тенглаштирилади.

2026 йил 1 сентябрдан менежерлик сертификатига эга мактаб маслаҳатчиларига лавозим маошига тегишлича ҳар ойлик 30 фоиз миқдорида қўшимча устамалар тўланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Келажак марказлари тизими самарали ташкил этилади

“Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Келажак” марказларига қуйидагиларга рухсат этилади:

🔹 шартнома асосида малакали мутахассислар ҳамда нодавлат ўқув марказларини жалб этган ҳолда тўгараклар ташкил этиш;

🔹 ота-оналар бадали тўловини ота-оналар билан келишган ҳолда республика бўйича белгиланган минимал миқдорларга нисбатан ошириш.

2026 йил 1 январдан “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўловининг минимал миқдорлари қайта кўриб чиқилади.

“Келажак” марказлари контингент сони бўйича иккита гуруҳга ажратилади.

Бунда контингент сони 600 нафаргача бўлган “Келажак” марказлари – II гуруҳга, 601 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – I гуруҳга тегишли ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) “Келажак” марказлари фаолияти қуйидагича ташкил этилади:

🔸 марказлардаги тўгараклар фаолияти замонавий ва ягона дастур асосида тегишли йўналишларга босқичма-босқич ихтисослаштирилади;

🔸 инклюзив тўгаракларга жалб қилинган педагогларга меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида ҳар ойда устама ҳақ тўланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш такомиллаштирилади

“Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантацияларнинг давлат ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (588-сон, 16.09.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлаш ҳамда уларни етиштирувчи питомник ва плантацияларни давлат ҳисобига олиш ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилиши белгиланди.

Қарор билан киритилган ўзгартиришларга кўра, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантациялар ўсимликларни етиштирувчиларнинг ер участкаларида ташкил этилади.

Ўсимлик етиштирувчи экиш материаллари ҳақиқатда экилганлигини тасдиқлашни сўраб, Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.

Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

🔹 Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома;

🔹 Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ва уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома;

🔹 питомник ёки плантациянинг Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантациялар реестрида давлат ҳисобига олинганлиги тўғрисида хабарнома ҳамда экиш материалини етказиб бериш ҳақида шартнома.

Ваколатли орган сўровномани 5 иш кунида кўриб чиқиб, питомник ва плантацияларни Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомник ва плантациялар реестрида давлат ҳисобига олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Армиямиз мерганлари халқаро мусобақада ғалаба қозонди

Бу ҳақда мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди.

8-15 сентябрь кунлари Корея армияси Махсус операция кучлари қўмондонлиги томонидан ташкил этилган "II Халқаро мерганлар мусобақаси"да 10 та давлатдан жами 54 та мерганлар жамоаси қатнашди.

Ўзбекистон жамоаси хорижий давлатлар (Ўзбекистон, АҚШ, Германия, Руминия,  БАА, Қатар, Ветнам, Таиланд, Манголия)нинг  16 та мерганлар жамоаси орасида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

I ўрин: Ўзбекистон - 539.5 балл
II ўрин: Ветнам - 534.7 балл
III ўрин: АҚШ - 519.0 балл.

Эслатиб ўтамиз, Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоа 2024 йилда ўтказилган мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритган эди. 

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13