EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мопед ва скутер ҳайдовчилари учун охирги муҳлат яқинлашмоқда

1 октябрга қадар мопед ва скутер ҳайдовчилари “А” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши, транспорт воситалари эса давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.

🔹 Ҳайдовчилик гувоҳномаси: мопед ва скутер ҳайдовчиларига “А” тоифадаги гувоҳнома талаб этилади. Ушбу ҳуқуқномани олиш учун назарий ва амалий имтиҳон топширилади.

🔹 Рўйхатдан ўтказиш: мопед ва скутерлар ҳам давлат рақам белгиларига эга бўлиши керак. Бу жараён ЙҲХБ орқали амалга оширилади.

🔹 Маъмурий жавобгарлик: белгиланган муддатдан сўнг ҳайдовчилик гувоҳномасисиз ёки рўйхатдан ўтмаган транспорт воситасида ҳаракатланиш жаримага олиб келади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Айрим оилаларга фарзанди мактабгача таълим хизматидан фойдаланиши учун моддий ёрдам тўлаш тартиби белгиландиҲукумат қарори

Қарорга кўра, моддий ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида тўланади.

Бунда уларнинг мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган 3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ига БҲМнинг 1,5 бараваригача миқдорда тўлаб берилади.

Моддий ёрдам қонуний вакилнинг 3 ёшгача бўлган фақат 1 нафар фарзанди (болалар эгизак бўлса, эгизакларнинг ҳар бирига) учун берилади.

Моддий ёрдам олиш учун қонуний вакил “Инсон” марказлари, Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими (“ЯМИҲ” АТ), шунингдек, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза билан мурожаат қилади.


Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

▪️ қонуний вакилнинг фуқаролик биометрик паспорти маълумотлари;
▪️ 3 ёшгача бўлган фарзанд(лар)ининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси(лари) маълумотлари;
▪️ мобил телефони рақами;
▪️ АТ “Халқ банки” банкида очилган банк картаси маълумотлари.

Моддий ёрдам ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача қонуний вакилларнинг “ижтимоий карта”ларига, улар мавжуд бўлмаганда, АТ “Халқ банки”да очилган банк карталарига ўтказиб берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги инвестицияларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди

Президентнинг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори (ПҚ–283-сон, 15.09.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида имзоланган Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2025 йил 15 январь куни Абу-Даби шаҳрида имзоланган.

🔹 Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул орган этиб белгиланди.
🔹 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидаларини бажарилишини таъминлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Навоий вилоятида ер қимирлади

Ўзбекистонда соат 9:14 да ер силкинди.

Эпицентри Навоий вилоятининг Қонимех туманида бўлиб, сездириш кучи 4 баллни ташкил этди.
🔹 Ғиждувон туманида — 3 балл,
🔹 Қонимех туманида — 2 балл,
🔹 Навбаҳор туманида — 2 балл сезилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
❗️Ўзбекистон Глобал инновация индексининг 2025 йилги натижасида 79-ўринни эгаллади

Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (WIPO) ҳамкорлигида тайёрланган 2025 йилги Глобал инновация индексида Ўзбекистон 139 та мамлакат орасида 79-ўринни эгаллади.

Қуйи ва ўрта даромадли мамлакатлар орасида 7-ўрин (ўтган йили – 10-ўрин), Марказий ва Жанубий Осиё минтақасида эса Ҳиндистон ва Эрондан кейин 3-ўринни қайд этди.

Индексида “Инсон капитали ва илмий тадқиқотлар”, “Бозор ривожланиши”, “Инфратузилма” ҳамда “Билим ва технология маҳсулотлари” йўналишларида Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари сезиларли яхшиланди.

Шу билан бирга, “Стартап ва скейлапларни молиялаштириш” индикатори бўйича мамлакатимиз жаҳонда 6-ўринни эгаллади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Soliq" мобил иловасида фойдаланувчилар электр энергияси истеъмолини кузатишлари мумкин

📲 Солиқ 2.0.18 мобил иловасининг янгиланган версиясида “Mening uyim” бўлимидаги “Электр энергияси” хизмати такомиллаштирилди.

Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

📊 Янги “Истеъмол тарихи” функцияси орқали электр энергиясининг кундалик ва ойлик истеъмолини реал вақт режимида кўриш мумкин.

Эндиликда электр энергияси учун тўловдан ташқари, энергия сарфини онлайн кузатиш имконияти ҳам мавжуд.

Келгусида шунга ўхшаш функциялар бошқа коммунал хизматлар учун ҳам қўшилади, дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Humo бошқарувида навбатдаги алмашинув: янги раҳбар тайинланди

Миллий банклараро процессинг маркази — Humo раҳбариятида яна ўзгариш юз берди. Ярим йил ичида учинчи марта алмашинув қайд этилди ва бу сафар бошқарув раиси лавозимига Улуғбек Хожитўраевич Баҳодиров тасдиқланди. Корпоратив ахборот порталида берилган маълумотга кўра, ягона акциядорнинг 12 сентябрдаги қарори ҳамда кузатув кенгашининг 15 сентябр санасидаги протоколига асосан у расман лавозимга киришди.

Ярим йиллик даврда Humo раҳбариятида қуйидаги тартибда ўзгаришлар бўлди:

7 мартдан 20 майгача — Алексей Максимов вақтинчалик раҳбарлик қилди;

20 майдан 16 сентябргача — Мақсаджон Муҳитдинов бошқарув раиси вазифасини бажарди;

16 сентябрдан эса — Улуғбек Баҳодиров раҳбар сифатида иш бошлади.


Маълумот учун: Улуғбек Баҳодиров 1975 йил январь ойида туғилган. 1997 йилда Тошкент молия институтининг “Халқаро валюта-кредит муносабатлари” йўналиши бўйича таълим олган. У авваллари “Пойтахт банки” кузатув кенгаши аъзоси ва “Ўзбекенгилсаноат” уюшмасига қарашли “Orange Textile Profi” корхонасида молия бўйича директор ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Humo раҳбариятида қисқа муддат ичида учинчи марта алмашинув юз бериши — тизимдаги барқарорлик масаласига эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатмоқда. Банклараро тўлов тизими мамлакат молиявий инфратузилмасининг муҳим қисми ҳисобланади ва унинг самарали ишлаши раҳбариятда узлуксизлик ҳамда изчил стратегия талаб қилади. Улуғбек Баҳодировнинг молия соҳасидаги тажрибаси ва банк тизимидаги иштироки унинг олдида турган вазифаларни амалга оширишда муҳим омил бўлиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔1
Эндиликда «Грин карта» лотереясида рўйхатдан ўтиш 1 доллардан бошланади

АҚШ ҳукумати «грин карта» лотереясини ўйнаш учун рўйхатдан ўтишни пулли қилишни режалаштирмоқда. АҚШ Давлат департаменти маълумотига кўра, энди лотереяда иштирок этмоқчи бўлганлар рўйхатдан ўтишда 1 доллар тўлашлари шарт бўлади. Янги тартиб жорий мавсумдан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍5
Наманганда “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форуми бошланди


Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида 30 дан ортиқ нуфузли ташкилот ва 200 га яқин халқаро экспертлар иштирокида ўтказилаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари анжуман иштирокчиларини самимий қутлар экан, Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад Ал-Жассир, Осиё тараққиёт банки вице-президенти Инмин Янг, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги бош вице-президенти Сачико Имото, БМТнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Каха Имнадзе, Жаҳон банкининг камбағалликни қисқартириш бўйича глобал директори Луис Фелипе Лопез-Кальва ва бошқа меҳмонларга миннатдорлик билдирди.

Президент Мирзиёев инсоният ҳозир ўта кескин ва мураккаб даврни бошидан кечираётганини таъкидлади. Дунёда геосиёсий, иқтисодий ва ижтимоий беқарорлик кучайиб бормоқда. Шунингдек, иқлим ўзгаришлари, сув танқислиги ва пандемиялар оғир синовларни келтириб чиқараётгани қайд этилди.

2015 йилдан буён глобал иқтисодий ўсиш суръати ўртача 3 фоизни ташкил этиб, олдинги ўн йилликка нисбатан секинлашди. Натижада, агар беш йил олдин дунёда 650 миллион киши камбағалликда яшаган бўлса, бугун улар сони 800 миллиондан ошган.

“Бу ҳолат барча давлатлар ва халқаро ташкилотлардан янги ва долзарб вазифаларга ечим топиш йўлида тезкор қарорлар қабул қилишни талаб этмоқда”, — деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🤔2👎1😢1
3,5 миллион аҳоли яшайдиган 1 мингта маҳаллада инфратузилма яхшиланмоқда

Ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш ва одамларга қулай шарт-шароит яратиш кўп ўлчовли камбағалликни қисқартиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Айни пайтда қарийб 3,5 миллион аҳоли яшайдиган шароити оғир 1 мингта маҳаллада инфратузилма янгиланмоқда. Жорий йилнинг ўзида 470 минг хонадон томорқасига сув етказилди, 790 минг хонадонда электр таъминоти яхшиланди.

Келгуси йилда маҳаллаларда инфратузилмани ривожлантириш, иш ўринларини кўпайтириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун яна 400 миллион доллар ажратилиши белгиланган. Шунингдек, 32 та туман ва 328 та оғир аҳволдаги маҳаллада алоҳида ривожлантириш дастури амалга оширилади.

810 та маҳаллада сув, канализация, йўл, мактаб ва боғча қуриш бўйича 1,3 миллиард долларлик лойиҳалар бошланади. Уй-жойга муҳтож ва даромади паст аҳоли учун ипотека тизими орқали ҳар йили 200 миллион доллар субсидия йўналтирилади.

Президентимиз халқаро молия институтларини ривожланаётган мамлакатларда инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришда камбағалликни қисқартириш талабини киритишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥9😢2🤷‍♂1
Навоий вилоятида янги фуқароларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар топширилди

Бугун Навоий вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-167-сонли Фармонига асосан фуқароликка қабул қилинган шахсларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Хасанова Тамара Александровна, Харитонова Вера Андреевна, Алпацкий Алексей Викторович ва Абдисейидов Хемракули Ўзбекистон Республикаси Президенти номига илтимоснома билан мурожаат қилган эди. Мазкур аризалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилиб, уларга фуқаролик бериш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Фуқароларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни вилоят ҳокими Нормат Турсунов топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ҳудудларда аҳолига электрон хизматлар кўрсатиш сифати оширилади


“Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–286-сон, 16.09.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, “Рақамли ҳукумат” дастури доирасида 41 та устувор лойиҳани ишга тушириш, электрон давлат хизматлари улушини 70 фоизга етказиш тизимни 2025–2026 йилларда ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди.

💰 2025 йил 1 ноябрдан мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов ташкилотларига мобил иловалар орқали ЯИДХП (Ягона портал)даги пулли электрон давлат хизматларини кўрсатиш имконияти яратилади.

2025 йил 1 декабрдан нодавлат нотижорат ташкилотларига “Рақамли ҳукумат” тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали белгиланган тартибда электрон идоралараро ҳамкорликни амалга оширишга рухсат берилади.

🔗 2026 йил 1 январдан фуқароларнинг ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаати, маҳаллалардаги оилалар ва аҳоли маълумотларини юритиш ҳамда маҳаллаларда аҳоли билан ишлаш жараёнлари “Рақамли маҳалла” платформаси орқали амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда жамоат транспортида навбатдаги шармандали ҳолат қайд этилди. 11-автобус ичида катта ёшли эркак талаба қизларга қўли билан тегишга уринган. Ушбу воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчилик ғазабига сабаб бўлди.

Афсуски, бундай ҳолатлар айрим йўловчиларнинг бепарволиги ёки сукут сақлаши туфайли давом этмоқда. Бу эса наfaқат одобсизлик, балки жиноий қилмиш ҳисобланади.

Муассассади идоралар бу каби шахсларни аниқлаб, уларга нисбатан қатъий чоралар кўриши шарт. Йўловчилар эса ҳушёр бўлиб, шубҳали вазиятларни дарҳол ҳуқуқ-тартибот органларига хабар қилишлари зарур

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1🤔1
Талабалар ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича my.gov.uz орқали мурожаат қилишлари мумкин бўлади

Қарорга кўра, 2026 йил 1 майдан ногиронликни белгилаш бўйича давлат хизматини кўрсатишда фуқароларга тиббиёт муассасаларига имтиёзли даволаниш учун бериладиган йўлланмани шакллантириш ва электрон навбатга қўйиш композит шаклда амалга оширилади.

Шунингдек, 2026 йил якунигача тиббий кўрик жараёнида шифокор нутқини автоматик баёнлаштирувчи овозли ёрдамчи ҳамда беморларга ташхис қўйишда кўмаклашувчи сунъий интеллектга асосланган “Шифокорнинг рақамли ёрдамчиси” дастури ишга туширилади.

2025 йил 1 ноябрдан давлат олий таълим муассасалари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади.

2026 йил 1 январдан ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларида таълим жараёни билан боғлиқ давлат хизматлари Ягона портал орқали кўрсатилади.

2025 йил 1 ноябрдан транспортга газ балони ўрнатилганлигига оид маълумотларни электрон шаклда юритиш орқали транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Владивостокда ўзбекистонлик мигрантлар калтакланди

Владивосток шаҳрида бир гуруҳ ўсмирлар спиртли ичимлик таъсирида дўкон олдида одамларга ҳужум қилган. Улар орасида ўзбекистонлик мигрантлар ҳам жабрланган.

Россия Тергов қўмитаси ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатган. Гумонланувчилардан бири қўлга олинган, яна иккита шахс қидирувда. Уларнинг аввал ҳам безорилик қилгани аниқланган.

Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси жабрланувчиларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб, Россия томонига расмий нота юборган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍3👎1
Сурхондарёда ҳакамлик судининг кадрлар бўлими бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Медиация ва юридик маслаҳатлар ҳузуридаги ҳакамлик судининг кадрлар бўлими бошлиғи хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Термиз шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали вилоят Божхона бошқармасига назоратчи вазифасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Термиз шаҳар прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
"Ўзбекистонда респиратор инфекцияларнинг кириб келиши хавфи сақланмоқда" — Санэпидқўмита

Россия ҳамда қўшни давлатларда ўткир респиратор инфекциялар (ЎРИ) авж олгани сабабли авиақатновлар, хизмат сафари ва меҳнат мигрантлари орқали ушбу касаллик Ўзбекистонга тарқалиш эҳтимоли бор. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, мамлакатда эпидемиологик вазият доимий назоратда турибди. Грипп ва ЎРИ турларини аниқлаш учун вирусологик текширувлар ўтказилмоқда.

Санэпидқўмита тасарруфидаги 15 та лабораторияда грипп ва унга ўхшаш касалликлар ташхиси йўлга қўйилган. Ҳозирча ЎРИ билан касалланиш кўрсаткичи кўп йиллик статистик кўрсаткичдан 36,5 фоизга камлиги кузатилган.

Шу билан бирга, таҳлиллардан маълум бўлишича, инфекцияга энг кўп чалинувчи гуруҳ — 0–1 ёшли болалардир. Айни пайтда республикада грипп ва ЎРИ бўйича вазият барқарор бўлиб, санитария органлари уни қатъий назоратга олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram