EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Бошқаларга яхши кўринишга уринади, аммо бувимдан хабар олмайди». Марям Тиллаева онаси Лола Тиллаева ҳақида

«Вақт ўтиши билан муносабатларимиздаги муаммолар ҳам кўпайиб борди. Қачон ярашишимизни билмайман, чунки атрофдагилардан онам ҳақида қанча кўп янгилик эшитсам, у ҳақда шунчалик фикрим ўзгариб бормоқда»

, деди Марям Тиллаева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂8😢2👍1
Бухорода ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Бухоро вилояти Пешку туманида маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси пора олишда ушланди.

10 сентябрь куни тадбиркор унинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Ҳоким ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланиб, ҳокимият захирасидаги 7 сотих ер майдонини онлайн аукцион савдолари орқали сотиб олиб бериш эвазига фуқародан 6 минг АҚШ доллари талаб қилгани аниқланди.

Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у 6000 доллар миқдоридаги пора маблағини учинчи шахс орқали олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Айни пайтда ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1
❗️Ўзбекистонда бакалаврга қабул тартиби янгиланди

Ўзбекистонда бакалавриатга қабул қилиш тартиби янгича шаклда амалга оширилади. Кириш имтиҳонлари 2 бўлимдан иборат бўлади.

🔹 1-бўлим – барча бакалавриат таълим йўналишлари учун мажбурий 3 та фан: она тили, математика ва Ўзбекистон тарихидан тест синовлари.

🔹 2-бўлим – абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фандан тест синовлари ёки таълим йўналишига мос касбий (ижодий) имтиҳонлар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уй томида ноқонуний қурилма аниқланди

Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа маҳалласидаги кўп қаватли уйлардан бирида мулкдор уйнинг терраса қисмини — очиқ ҳудудни ўзбошимчалик билан эгаллаб, қурилма қуриб хоналарга ажратгани маълум бўлди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида мазкур ҳолат аниқланди.

Маълумотларга кўра, бундай ҳаракатлар бинoнинг мустаҳкамлик даражасини пасайтиради, уйга ортиқча юклама тушириб, аҳоли ҳаёти учун хавфли ҳолатга олиб келиши мумкин.

Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда қонуний чоралар кўрилди.

Эслатиб ўтамиз, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан бу каби рейд тадбирлари республикамиз бўйлаб изчил давом этмоқда

, дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қатардаги араб-ислом саммитида Шавкат Мирзиёев мурожаати ўқиб эшиттирилди

Исроилнинг Дохага йўллаган ракета зарбасини муҳокама қилиш мақсадида чақирилган фавқулодда йиғилишда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мурожаати ўқиб эшиттирилди. Унда шундай дейилади:

“Ушбу машъум воқеа фақат Қатарнинг муаммоси эмас, балки кенг халқаро ҳамжамият тинчлиги учун жиддий хавф, катта синов эканини барчамиз тушуниб турибмиз. Ўзбекистон бундай бузғунчи хатти-ҳаракатларни кескин қоралайди”.


Мурожаат саммит иштирокчилари томонидан катта эътибор билан тингланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🤔3😢2👎1
Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича жаҳонда ўнинчи ўринда қайд этилди

Жаҳон олтин кенгаши (WGC)нинг 2024 йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон олтин қазиб олиш ҳажми бўйича жаҳон рейтингининг биринчи ўнталигига кирди. Мамлакатда бир йил ичида 129 тонна қимматбаҳо металл ишлаб чиқарилиб, бу кўрсаткич дунё миқёсидаги умумий ҳажмнинг 3,5 фоизини ташкил этди.

Ҳисобот маълумотларига кўра, ўтган йили дунё бўйича олтин қазиб олиш ҳажми 3,66 минг тоннага етди ва бу 2023 йилга нисбатан 0,5 фоизга кўпдир. Энг йирик ишлаб чиқарувчилар қаторида Хитой (380 тонна), Россия (330 тонна), Австралия (284 тонна), Канада (202 тонна) ва АҚШ (158 тонна) етакчилик қилди. Марказий Осиёда эса Қозоғистон 87 тонна олтин қазиб олиб, 14-ўринни эгаллади.

Олтиннинг асосий истеъмолчиси заргарлик соҳаси бўлиб, 2024 йилда мазкур тармоқка 2 минг тонна олтин сарфланган. Умумий талаб 11 фоизга қисқарганига қарамай, заргарлик буюмларига харажатлар 9 фоизга ошиб, 144 миллиард долларга етди.

Шунингдек, жорий йил сентябрь ойи бошида жаҳон бозорида олтин нархи тарихий рекорд ўрнатиб, бир унция учун 3 600 долларга чиқди. 2025 йил бошидан буён эса олтин 44 фоизга қимматлаб, кескин ўсишини давом эттирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤷‍♂2👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда кутилмаган йўналиш бўйича келган президент халқ орасида

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥24👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари халқ орасида...

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥11🤔1
“Наманган салоҳияти ортиб, одамларнинг турмуш даражаси сезиларли яхшиланди” — президент

Наманганда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Давлат раҳбари йиғилиш аввалида Намангандаги ижобий ўзгаришлар ва одамларнинг меҳнатсеварлигини алоҳида эътироф этди.

Сўнгги йилларда вилоятда:

🔷камбағаллик 2,5 баробарга қисқарди;

🔷7 миллиард доллар хорижий инвестиция киритилди;

🔷8 мингга яқин янги корхона ишга тушди;

🔷экспорт тури 2 баробар кўпайиб, 1 мингдан ошди;

🔷аҳоли реал даромадлари 3 баробарга ўсди.

Бугунги кунда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 82 фоизи тадбиркорлик ва кичик бизнес орқали даромад топмоқда.

Шунингдек, эртага камбағалликни қисқартириш бўйича халқаро форумга Наманган шаҳри мезбонлик қилиши ҳам ислоҳотлар самарасидан далолат экани таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥10🤔2😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: “Бизга, Наманганга ярашмайди бунақа жойлар”

Давлат раҳбари “оғир” маҳалла аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди. Суҳбат давомида мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.

Президент маҳаллаларда намунавий шароитлар яратиш, инфратузилмани яхшилаш ва аҳоли учун муносиб турмуш муҳитини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, мазкур маҳалла энди “Янги Наманган” номи билан аталиши қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍59🔥9😢3
“Ўзметкомбинат” ҳудудида ишчилар учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилди

“Ўзметкомбинат” АЖ раҳбарияти ишчи-ходимлар учун бепул автобус қатновини ташкил этди.

Корхона 330 гектардан ортиқ майдонни эгаллайди, ички авто йўллар узунлиги эса 12 километрни ташкил қилади. Шу боис ишчиларнинг цехлар ва иш жойларига ўз вақтида етиб келишида қийинчиликлар мавжуд эди. Янгидан йўлга қўйилган автобус тизими бу муаммони ҳал қилди.

Автобуслар кун давомида 14 та қатновни амалга оширади, ҳар 15 дақиқада ҳаракатланади. Ишчи оқими кўпайган вақтларда қўшимча рейслар ташкил этилади. Смена алмашинувида қатнов янада тезлашади.

Эндиликда 9 мингга яқин металлург ишга ўз вақтида, хавфсиз ва қулай етиб келиши мумкин. Йўналишлар корхона дарвозалари, цехлар, маъмурий бинолар, ошхоналар ва тиббиёт пунктларини қамраб олади. Ҳаракат жараёни диспетчер маркази орқали назорат қилинади. Барча ўзгаришлар ходимларга корпоратив каналлар ва ижтимоий тармоқлар орқали етказилади.

Автобуслар мунтазам техник кўрикдан ўтказилади, ҳайдовчилар эса йўл ҳаракати қоидалари ва фавқулодда ҳолатларда ҳаракат қилиш бўйича ўқув машғулотларидан ўтказилади. Шу билан бирга, ҳудуддаги пиёдалар йўллари, белгилар ва ёритиш тизими янгиланмоқда.

“Транспорт йўқлиги сабабли ишчилар бир цехдан иккинчисига пиёда юриб кўп вақт сарфлашарди. Бу иш самарадорлигига ҳам таъсир қилади. Энди эса ҳам ишга, ҳам уйга тез ва қулай етиб келишади”,

— деди “Ўзметкомбинат” бошқаруви раиси Баҳодир Абдуллаев.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
“Навбаҳор” футбол мактаби уч йилга “Аякс” академияси бошқарувига ўтади

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи давомида “Навбаҳор” клуби футбол мактаби Нидерландиянинг машҳур “Аякс” академияси бошқарувига уч йилга топширилишини маълум қилди.

Давлат раҳбари Наманганда футболнинг ўзига хос ўрни ҳақида тўхталиб:

Наманганлик ёшлар учун футбол шунчаки ўйин эмас, бу — ҳаёт тарзи. Ҳар бир бола маҳаллада тўп тепиб катта бўлади. ‘Навбаҳор’нинг ҳар бир ўйини шаҳар учун катта байрамдир”,

— деди.

Қайд этилишича, келишув доирасида “Аякс” академиясидан 11 нафар мураббий, скаут ва методист Наманганга келиб, футбол мактабининг фаолиятини бошқаради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53
Ҳокимликлар ходимларининг лавозим маошига 100 фоизгача миқдорда шахсий устамалар белгилашга рухсат берилади

Президент фармонига кўра:

бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари иш ҳақига уларнинг лавозим маошига нисбатан устамалар белгилаш ва ходимларни мукофотлашга йўналтирилади;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хизмат вазифаларини ташаббускорлик билан ва виждонан бажарган юқори малакали ходимларни рағбатлантириш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда ишда эришган ютуқлари учун лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда шахсий устамалар белгилашга рухсат берилади;

харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар доирасида ойлик ёки чораклик устамалар белгиланиши мумкин;

ходимларни мукофотлаш юбилей, байрамларда ҳамда ҳисобот даври якунида амалга оширилиши мумкин. Бунда мукофотнинг миқдори харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар миқдоридан (имкониятидан) келиб чиққан ҳолда маблағлар доирасида ходимнинг умумий натижалардаги шахсий улушига қараб белгиланади ҳамда мукофотнинг юқори миқдори чегараланмайди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мопед ва скутер ҳайдовчилари учун охирги муҳлат яқинлашмоқда

1 октябрга қадар мопед ва скутер ҳайдовчилари “А” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши, транспорт воситалари эса давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.

🔹 Ҳайдовчилик гувоҳномаси: мопед ва скутер ҳайдовчиларига “А” тоифадаги гувоҳнома талаб этилади. Ушбу ҳуқуқномани олиш учун назарий ва амалий имтиҳон топширилади.

🔹 Рўйхатдан ўтказиш: мопед ва скутерлар ҳам давлат рақам белгиларига эга бўлиши керак. Бу жараён ЙҲХБ орқали амалга оширилади.

🔹 Маъмурий жавобгарлик: белгиланган муддатдан сўнг ҳайдовчилик гувоҳномасисиз ёки рўйхатдан ўтмаган транспорт воситасида ҳаракатланиш жаримага олиб келади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1