EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Мактаб битирувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари тизими йўлга қўйилади

Янги ўқув йилидан бошлаб мактабларда 9- ва 11-синф ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий этилади. Ушбу тизим орқали ўқувчиларнинг қобилияти аниқланиб, уларни касб-ҳунар ёки олий таълим йўналишига йўналтириш имконияти яратилади.

Натижада ҳар йили 400 мингга яқин 9-синф битирувчилари техникумларга қамраб олинади. Мактабда ўқишни давом эттирган ва олийгоҳга кириш истагида бўлган ёшлар эса фанларни танлов асосида чуқур ўрганади.

Якуний имтиҳон натижаларига кўра битирувчилар хоҳишига қараб техникумга ёки олийгоҳга кириш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида президентнинг соҳа ходимлари билан мулоқотида маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”

Президент Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманининг Чимён маҳалласида барпо этилаётган йирик агросаноат боғи билан танишди. Лойиҳа йилига 24 минг тоннага яқин маҳсулот етиштириш, 12 мингдан зиёд кишини иш билан таъминлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

https://effect.uz/6640

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🤔2
Владивостокда ўзбекистонлик муҳожирлар калтакланди: Ўзбекистон томони Россияга нота йўллади

2025 йил 13 сентябр куни Россиянинг Владивосток шаҳрида бир гуруҳ ёшлар Ўзбекистон фуқароларини дўппослади. Ҳодиса ҳақида Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консули Юсуп Кабулжанов муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда россиялик ўсмирлар муҳожирларни калтаклаётгани, уларни ҳақорат қилиб масхара қилаётгани акс этган. Воқеани ёшлардан бири телефонга ёзиб олган.

Консул маълумотича, ҳолат юз берган заҳоти жабр кўрган фуқаролар билан боғланилиб, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Владивосток Ички ишлар бошқармасига расмий ариза йўлланган ва Приморск ўлкаси Прокуратурасига тегишли чоралар кўриш зарурлиги ҳақида нота юборилган.

Изоҳда таъкидланишича, мазкур воқеа Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ва Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан алоҳида назоратга олинган.

Аввалроқ ҳам ижтимоий тармоқларда россиялик фуқаро ўзбекистонлик муҳожирни ҳақорат қилиб, “сен русларнинг қулисан” дегани акс этган видео тарқалганди. Бу ҳолат бўйича ҳам Россия Ташқи ишлар вазирлигига нота йўлланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👍6🤷‍♂1👎1🤔1
❗️15 йиллик стажга эга олий тоифали педагоглар учун давлат ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизини қоплаб беради.

Президентимиз ўқитувчилар учун бир қатор имтиёз ва имкониятларни эълон қилди:
15 йил стажга эга олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25% давлат томонидан қоплаб берилади;
педагоглар фарзандлари олийгоҳга кирса, контракт суммасига 30% чегирма берилади;
компьютер хариди учун 10 млн сўмгача имтиёзли кредит ажратилади;
давлат хизматлари тўлови 2 баробарга камайтилади;
бошланғич синф ўқитувчилари учун ҳам миллий сертификат тизими жорий этилиб, сертификат олганларга ҳар ой 15% устама тўланади;
имтиёзли диплом билан бакалаврни тамомлаганларга автоматик 2-малака тоифаси, магистрларга эса 1-малака тоифаси берилади;
ТОП-300 олийгоҳларда ўқишга кирган педагогларга 20 минг долларгача таълим кредити ажратилади;
ТОП рейтингдаги мактаб, боғча, техникум ва олийгоҳларда ишлайдиган педагоглар учун Ўзбекистон бўйлаб самолёт ва поезд чипталарига йилига бир марта 15–20% чегирма берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🤷‍♂2
Тошкент вилоятидан Чорсугача янги 177-сонли автобус йўналиши йўлга қўйилади

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва транспорт инфратузилмасини яхшилаш чора-тадбирлари доирасида пойтахт ва вилоят ўртасида янги автобус қатнови ташкил этилди.

2025 йил 16 сентябрдан бошлаб 177-сонли автобус йўналиши ишга туширилади. Йўналиш автобуслари Тошкент вилоятининг Ифтихор маҳалласи бекатидан Тошкент шаҳридаги Чорсу метроси АШБгача қатнайди.

Мазкур йўналишда 8 та замонавий, 9,5 метрли, ўрта сиғимли King Long XMQ 6900EGW русумли автобуслар ҳаракат қилади. Автобуслар 05:30 дан 23:17 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Янги йўналиш йўловчилар учун қулайлик яратиши ҳамда Тошкент вилояти ва пойтахт ўртасидаги қатновларни янада самарали ташкил этиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон боғчаларидан 9 тонна шубҳали маҳсулотлар топилди.

Ҳозирда болалар соғлиги биринчи ўринга қўйилган бўлсада, Ўзбекистондаги болалар боғчаларидан 9 тонна ҳаёт учун хавфли бўлган маҳсулотлар топилди. Ушбу хабардан Санитария эпидемиология станцияси хавотирга тушмоқда.

СЭС берган маълумотларга кўра болаларда микробиологик нормаларнинг бузилиши аниқланган.

Рейдлар натижасида 3705 нафар масъулдор шахслар жарима тортилди, 110 та болалар боғчаси вақтинча ёпилди ва 446 ходим ишдан бўшатилди. Албатта бу ҳаракатлар болалар саломатлигига эътибор бермаган фуқаролар учун жазо тариқасида қўлланилди.

Хулоса шуки, ота-оналар фарзандларининг соғлигига эътиборлироқ бўлишингизни сўраб қоламиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради.

Икки кунлик сафар дастуридан саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва ижтимоий соҳада ишга туширилган янги объектлар билан танишиш ҳамда вилоятни комплекс ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказиш ўрин олган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари «Камбағалликдан фаровонлик сари» III халқаро форумининг очилиш маросимида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥4
Навоийда Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди

Навоий вилояти ҳокимлигида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим соҳасида узоқ йиллардан буён меҳнат қилиб, ўз тажриба ва педагогик маҳорати билан ёш авлод тарбиясида муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа ходимлари иштирокида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, устоз ва мураббийлар меҳнатини эътироф этди. Президентимизнинг Фармонига кўра, бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар Ватанимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди. Улар орасида 5 нафар вилоят устоз ва мураббийлари ҳам борлиги иштирокчилар қалбида чексиз ғурур ва ифтихор туйғуларини уйғотди. Шунингдек, бир қатор соҳа фидойилари ҳокимликнинг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Йиғилишда таъкидланишича, давлатимиз раҳбари белгилаб берган Учинчи Ренессанс ғоясига эришишнинг ягона йўли — бу таълим орқали амалга ошиши мумкин. Шу боис, бугун устозлик касби замон талабига мос равишда тараққиётнинг олижаноб миссияси сифатида эътироф этилмоқда.

Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами вилоят бўйлаб давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2
❗️Устюртда жуда катта газ захираси топилди — президент Шавкат Мирзиёев

Қорақалпоғистондаги Устюрт платосида жуда катта газ захираси топилгани ҳақида президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, мамлакат саноати тарихида биринчи марта 6,5 минг метр ер қаъри бурғулаб қидирув ишлари амалга оширилиб, катта газ захираси аниқланган. Илгари бу ишлар асосан 2,5–3 минг метр чуқурликда олиб борилган.

Шавкат Мирзиёев шунингдек, минтақа дунёдаги вольфрам, молибден, рух ва титан захираларининг 10–15 фоизига эгалигини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, «тўртинчи саноат инқилоби» шароитида теллур, литий, селен, графит, молибден каби технологик минералларга талаб бир неча карра ошмоқда.


«Ушбу улкан ресурсларни юқори қўшилган қийматли маҳсулотга айлантириш учун бизга энг аввало илм, билим ва инновация керак», – дея таъкидлади президент.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥9🤔5
Молиявий ҳисоб тизимига халқаро стандартлар кенг жорий қилинади

“Молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–282-сон, 15.09.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, жамият ва иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга тадбиркорларга нисбатан Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар ҳуқуқий мақоми жорий қилинади.

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш бўйича республика комиссияси тузилади.

Фаолият тури ва активлари миқдори туфайли юқори ижтимоий ва иқтисодий таъсирга, кенг доирадаги манфаатдор томонларга эга бўлиш мезонларига жавоб берадиган тадбиркорлар Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар тоифасига киритилади.

Белгиланган мезонларга жавоб берадиган тадбиркорлар ҳар йили 1 июлгача Жамоат аҳамиятига эга ташкилотлар реестрига киритилади.

2026 йил 1 январдан Реестр Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан электрон шаклда юритилади ва ҳар йили 1 июлгача Ҳукумат портали ягона платформаси ҳамда Очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
«Бошқаларга яхши кўринишга уринади, аммо бувимдан хабар олмайди». Марям Тиллаева онаси Лола Тиллаева ҳақида

«Вақт ўтиши билан муносабатларимиздаги муаммолар ҳам кўпайиб борди. Қачон ярашишимизни билмайман, чунки атрофдагилардан онам ҳақида қанча кўп янгилик эшитсам, у ҳақда шунчалик фикрим ўзгариб бормоқда»

, деди Марям Тиллаева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂8😢2👍1