EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бухорода биеннале меҳмонлари учун 24/7 тез тиббий ёрдам йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-августдаги “Халқаро замонавий санъат биенналесини юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-260-сон қарорига мувофиқ, Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилояти филиали томонидан махсус тез тиббий ёрдам бригадалари тузилди.

Мазкур бригадалар 24 соат, ҳафтанинг барча кунлари узлуксиз режимида фаолият олиб бормоқда. Улар тадбир давомида нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижий меҳмонларга ҳам бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиб, биенналенинг юқори савияда ўтишига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Мутаҳассисларнинг қайд этишича, барча зарур дори воситалари ва тиббий ускуналар билан таъминланган бригадалар халқаро тадбир давомида хавфсизлик ҳамда тиббий хизматнинг узлуксизлигини кафолатламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥22🤔1
Президент: “олимларимизнинг илмий ишланмалари иқтисодиётимизга улкан ҳисса қўшмоқда”

“Изланиб, аниқ натижага эришаётган олимларимизнинг асосий қисмини профессор-ўқитувчилар ташкил этаётгани менга мамнуният бағишлайди”,

– деди президент.

Мисол учун, Ирригация университети ўқитувчиси Эъзозбек Озодов ихтиро қилган “Яроқсиз сувларни тозалаш рақамли ускунаси” мавжуд аналогларидан 25 фоиз самарали ишлаши халқаро даражада тан олинди. Ҳозирда бу ускунага АҚШнинг йирик корхоналаридан кўплаб буюртмалар олинган.

Шунингдек, Транспорт университети профессори Зиёда Одилова локомотивлар учун дизель генератори ва электр тортиш моторидан иборат гибрид тизимни ихтиро қилди. “Ўзбекистон темирйўллари” лойиҳани амалиётга жорий қилиш бўйича ишларни бошлаб юборган.

“Кўриб турибсиз, олийгоҳдаги олимларда иқтисодиётимизни ривожлантирадиган зўр-зўр илмий ишланмалар, лойиҳалар бор. Шунинг учун, илм-фан ва бизнес вакилларини бир-бири билан учраштириб, манфаатли ҳамкорликда ишлайдиган тизим қиламиз. Бундан илм ҳам, бизнес ҳам ютади.
Шу боис, ихтироларнинг тажриба-синов ишлари учун кетадиган харажатларни қоплашга қўшимча 100 миллиард сўм ажратамиз”,
– деди давлатимиз раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🤔1
Президент педагоглар учун янги имтиёз ва қўллаб-қувватлаш чораларини эълон қилди

Президентимиз педагогларни янада қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди. Улар орасида:

15 йилдан ортиқ стажга эга олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилиши;

педагоглар фарзандлари давлат олийгоҳларига кирганда контракт тўловларига 30 фоиз чегирма берилиши;

янги таълим технологияларини қўллаш учун компьютер харидига 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилиши;

келаси йилдан давлат хизматлари тўловлари ўқитувчилар учун икки баробар камайтирилиши;

бошланғич таълим ўқитувчилари учун ҳам миллий сертификат тизими жорий қилиниб, унга эга бўлганларга ойлик маошига 15 фоиз устама тўланиши;

бакалаврни имтиёзли диплом билан битирганлар автоматик равишда 2-малака тоифасига, магистрлар эса 1-малака тоифасига эга бўлиши;

дунёдаги ТОП-300 олийгоҳга ўқишга кирган педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилиши;

рейтингда юқори ўринларни эгаллаган таълим муассасалари педагогларига Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поезд чипталарига 15-20 фоиз чегирма берилиши каби қатор имтиёзлар белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥1🤔1
Президент: “Янги Ўзбекистон тараққиёт мўъжизасини устозлар ва шогирдлар билан яратамиз”

“Икки Ренессанс давомида башариятга муаллимлик қилган халқимиз орасида устозларни эъзозлаш ва уларга эҳтиром кўрсатиш энг гўзал ва қадимий анъаналаримиздан бирига айланган.

Бугун Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш деган бағоят улуғ ва шарафли ишни бошлаган эканмиз, энг аввало, сиз – азиз устозлар ҳамда истеъдодли шогирдларингизга таянамиз.

Ишончим комил, сизлар билан бирга чин дилдан ҳаракат қилсак, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт мўъжизасини албатта ярата оламиз. Олдимизга қўйган юксак марраларга сизлар билан, эл-юртимиз билан бирга албатта етамиз!”,

– деди давлатимиз раҳбари.

Президентимиз сўзининг якунида ўқитувчи ва мураббийларга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат, ғоят масъулиятли ва шарафли фаолиятларида улкан ютуқлар, оилавий бахт-саодат тилади.

Тадбир давомида ўқитувчи ва талабалар, таълим ташкилотлари раҳбарлари билан мулоқот қилиниб, уларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари тингланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🤔1
Бакалавриатга қабул тартиби янгиланди

Ҳукумат қарори (578-сон, 13.09.2025 й.) билан “Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига қуйидагилар асосида ўқишга қабул қилинади:

Президент ҳужжатлари билан тасдиқланган бакалавриат йўналишлари бўйича давлат гранти, жумладан, таълим гранти асосида;

Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланган умумий қабул параметрлари асосида.

Кириш имтиҳонлари 2 бўлимдан иборат бўлади:

1-бўлим – барча бакалавриат таълим йўналишлари учун мажбурий 3 та фан – она тили, математика ва Ўзбекистон тарихидан тест синовлари;
2-бўлим – абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос 2 та фандан тест синовлари ёки таълим йўналишига мос касбий (ижодий) имтиҳонлар.

Қабул жараёни 2 босқичда амалга оширилади:

1-босқичда 5 июндан 25 июнгача тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудуди;

2-босқичда тест синови якунлангач, 15 кун давомида олий таълим ташкилоти, бакалавриат таълим йўналиши, таълим шакли ва танлов устуворлиги танланади.

Абитуриентнинг тест синовида тўплаган баллари ҳақида маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига эълон қилинади.

Абитуриентнинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани бўйича танлов натижаси рўйхатдан ўтишнинг 2-босқичи якунлангач, 1 ҳафта муддатда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Собиқ вазир Азиз Воитовга суд ҳукми чиқарилди

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири А.Воитов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

Суд унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида жарима ва ҳар ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ўтказиб бориш шарти билан 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади. Шунингдек, у 3 йил давомида бошқарув тизими, раҳбарлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Суд ҳукмида етказилган моддий зарар тўлиқ қоплангани таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11🤔5👍4😢2🤷‍♂1
Боғча тарбиячилари маоши икки баробар оширилиб, хусусий секторда ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватланади

Ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан Президент Шавкат Мирзиёев боғча тизими ходимлари билан учрашиб, муҳим янгиликларни эълон қилди.

2017 йилда 4 мингдан ортиқ маҳаллада боғча йўқлиги сабабли қамров даражаси 27 фоиздан ошмаган эди. Бугунги кунда эса боғчалар сони 38 мингдан ортиқни ташкил этиб, қамров 78 фоизга етди. Яқин йилларда барча маҳаллаларда боғча ташкил этилиши ва қамров ҳеч бўлмаганда 80 фоиздан юқори бўлиши белгиланди.

Энди тарбиячилар маоши мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилди. Шу билан бирга, боғча мудиралари мактаб директори ўринбосарлари билан бир хил маош олади. Натижада боғчалардаги раҳбар ва педагогларнинг даромади қарийб икки баробарга кўтарилди. Шунингдек, хусусий боғчаларда ҳам тарбиячилар маоши ва болалар харажатларининг бир қисми давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб 7 мингдан зиёд давлат боғчаларида 120 мингга яқин педагог фаолият юритмоқда, аммо уларнинг атиги 34 фоизи олий маълумотга эга. Шу сабабли давлат ва хусусий боғчалардаги тарбиячилар ишдан қолмаган ҳолда олийгоҳларда ўқиш имкониятига эга бўлади. Йил сайин камида 10 минг тарбиячи олий маълумотли мутахассисга айлантирилиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
Энди SAT имтиҳонида 1200 дан юқори балл олганлар қўшимча давлат грантига қабул қилинади

Ҳукумат қарори билан олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги янги низомга кўра, қуйидаги 3 та халқаро сертификат олган абитуриентларга имтиёзлар белгиланди:

«А level» сертификати («B» ва ундан юқори даража) ва «International Baccalaureate» сертификати (32 ва ундан юқори балл) — базавий тўлов-контракт асосида қўшимча равишда ўқишга қабул қилинади;

«Scholastic Aptitude Test - SAT» халқаро имтиҳони (энг юқори баллнинг 75 фоизи — 1200 балл ва ундан юқори) — қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Имтиёз сертификат берилган фан кириш имтиҳонлари таркибида мавжуд бакалавриат таълим йўналишларига тааллуқли бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманида қурилаётган “Чимён” умуммавсумий курорти билан танишиб, унинг ҳудуд туризм салоҳиятини ошириш, минглаб иш ўринлари яратиш ва маҳаллий аҳоли учун барқарор даромад манбаи таъминлашдаги аҳамиятини қайд этди.

https://effect.uz/6638

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🔥2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда ёнғин профилактикаси бўйича умумреспублика тадбирлари старт олди

Жорий йилнинг 15 сентябридан 15 октябрига қадар юртимизда “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампанияси доирасида комплекс профилактика тадбирлари ўтказилади. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни ушбу тадбирларда фаол иштирок этишга чақиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мактаб битирувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари тизими йўлга қўйилади

Янги ўқув йилидан бошлаб мактабларда 9- ва 11-синф ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий этилади. Ушбу тизим орқали ўқувчиларнинг қобилияти аниқланиб, уларни касб-ҳунар ёки олий таълим йўналишига йўналтириш имконияти яратилади.

Натижада ҳар йили 400 мингга яқин 9-синф битирувчилари техникумларга қамраб олинади. Мактабда ўқишни давом эттирган ва олийгоҳга кириш истагида бўлган ёшлар эса фанларни танлов асосида чуқур ўрганади.

Якуний имтиҳон натижаларига кўра битирувчилар хоҳишига қараб техникумга ёки олийгоҳга кириш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида президентнинг соҳа ходимлари билан мулоқотида маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”

Президент Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманининг Чимён маҳалласида барпо этилаётган йирик агросаноат боғи билан танишди. Лойиҳа йилига 24 минг тоннага яқин маҳсулот етиштириш, 12 мингдан зиёд кишини иш билан таъминлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

https://effect.uz/6640

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🤔2
Владивостокда ўзбекистонлик муҳожирлар калтакланди: Ўзбекистон томони Россияга нота йўллади

2025 йил 13 сентябр куни Россиянинг Владивосток шаҳрида бир гуруҳ ёшлар Ўзбекистон фуқароларини дўппослади. Ҳодиса ҳақида Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консули Юсуп Кабулжанов муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда россиялик ўсмирлар муҳожирларни калтаклаётгани, уларни ҳақорат қилиб масхара қилаётгани акс этган. Воқеани ёшлардан бири телефонга ёзиб олган.

Консул маълумотича, ҳолат юз берган заҳоти жабр кўрган фуқаролар билан боғланилиб, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Владивосток Ички ишлар бошқармасига расмий ариза йўлланган ва Приморск ўлкаси Прокуратурасига тегишли чоралар кўриш зарурлиги ҳақида нота юборилган.

Изоҳда таъкидланишича, мазкур воқеа Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ва Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан алоҳида назоратга олинган.

Аввалроқ ҳам ижтимоий тармоқларда россиялик фуқаро ўзбекистонлик муҳожирни ҳақорат қилиб, “сен русларнинг қулисан” дегани акс этган видео тарқалганди. Бу ҳолат бўйича ҳам Россия Ташқи ишлар вазирлигига нота йўлланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👍6🤷‍♂1👎1🤔1