EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
🥇 Асадхўжа Мўйдинхўжаев — яна жаҳон чемпиони!

Ливерпулдаги жаҳон чемпионати финал босқичи қизғин паллага кирди. Париж-2024 Олимпиадаси ғолиби, -65 кг вазн тоифасида куч синашаётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев рингга чиқди.

Ҳамюртимиз бразилиялик рақиби Юрий Фалкао Дос Рейсни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва мамлакатимиз терма жамоаси ҳисобига иккинчи олтин медални қўшди.

Бу натижа билан Асадхўжа Мўйдинхўжаев икки карра жаҳон чемпионига айланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Учинчи олтин медаль қўлга киритилди

Жавоҳир Умматалиев терма жамоамизга учинчи олтин медални келтирди.

Франциялик Йожерлан Цезар билан баҳс олиб борган Умматалиев рақибини енгиб ушбу вазнда тенгсиз эканини исботлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Ислом мамлакатлари етакчилари Исроилнинг Доҳага зарбасини муҳокама қилмоқда

Al Jazeera маълумотича, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо 57 давлат етакчилари Доҳада ёпиқ эшиклар ортида йиғилиш ўтказмоқда. Учрашув яқинда ҲАМАС етакчиларига қаратилган ҳаво ҳужумларидан сўнг Исроилга нисбатан чоралар кўриш масаласига бағишланган.

Манбаларга кўра, йиғилишда Эрон президенти Масъуд Пизишкиён, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни Исроил ҳарбий самолётлари Доҳадаги ҲАМАС раҳбарияти жойлашган бинога зарба берган, оқибатда гуруҳнинг 5 нафар аъзоси ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кластернинг ошиғи олчи, фермер ҳароб аҳволда!

EFFECT.UZ журналистлари айни пайтда Андижон вилоятида бўлиб туришибди.

Бунинг сабаби Марҳамат туманидаги кластер ҳамда фермер ўртасида юзага келган можаро.

Мазкур зиддиятли вазият юзасидан журналист Акмал Эшонхонов ўзининг шахсий фикрлари билан ўртоқлашди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥6😢1
Навбаҳор Ҳамидова жаҳон чемпионатида иккинчи бор кумуш медалга эга чиқди

Ўзбекистонлик боксчи Навбаҳор Ҳамидова (-65 кг) жаҳон чемпионати финалида яна рингга кўтарилди. Ҳал қилувчи баҳсда ҳамюртимиз қозоғистонлик Аида Абикеевага қарши жанг қилди ва афсуски ғалабани бой берди. Шу тариқа, Ҳамидова мусобақани кумуш медал билан якунлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2🤷‍♂1
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди

2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда қарийб 3 минг бола турли жиноятлар қурбони бўлди, шу жумладан 12 ёшгача бўлган болаларнинг сони 40 фоиздан зиёдни ташкил қилди.

https://effect.uz/6637

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3🔥1😢1
Президент Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманида ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради ҳамда ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилади.

Тадбирда давлат раҳбари таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларга давлат мукофотларини тантанали топширади. Шунингдек, таълим сифати ошириш, ўқитувчи ва мураббийларни янада қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилади.

Ташриф доирасида туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишиш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдуқодир Ҳусанов дербида ёрқин ўйини билан ажралиб турди

«Манчестер Сити» таркибида майдонга тушган Абдуқодир Ҳусанов «МЮ»га қарши дербида тўлиқ ҳаракат қилиб, жамоанинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида намойиш этилди. Унинг ўйиндаги муҳим эпизодлари алоҳида видеотасвирга жамланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Мирзиёев: “энг катта бойлик — ақл ва илм”

Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Энг катта бойлик — бу ақл заковат ва илм. Энг катта мерос — бу яхши тарбия. Энг катта қашшоқлик — бу билимсизликдир”.

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан мактабгача ва мактаб таълими соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда уларнинг натижаларига бағишланган эксклюзив видео эълон қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍58👎1😢1
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги фаолияти тартибга солинди

Президент қарори (ПҚ–275-сон, 08.09.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги мақоми, вазифа ва функциялари, ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, малакаларни баҳолаш соҳаларида ташқи сифат назоратини амалга оширувчи махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Агентликнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади, жумладан:

🔹 таълим ташкилотларида ички сифат назорати мезонлари ва тартибларини такомиллаштириш ҳамда самарали амалга ошириш юзасидан услубий тавсиялар бериш;

🔹 таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини ўрганиш юзасидан илмий ва амалий тадқиқотларни олиб бориш ҳамда сўровномалар ўтказиш.

Агентлик тузилмасига Агентликнинг марказий аппарати ҳамда Миллий малака тизимини ривожлантириш институти киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥1
❗️Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида 11 та медалга эга чиқди

Англиянинг Ливерпуль шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига эришиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

🥇 Олтин медаллар:
60 кг: Абдумалик Халоков;
65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев;
75 кг: Фазлиддин Эркинбоев;
80 кг: Жавоҳир Умматалиев;
85 кг: Акмалжон Исроилов;
92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев.

🥈 Кумуш медаллар:
65 кг: Навбаҳор Ҳамидова;
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров.

🥉 Бронза медаллар:
48 кг: Сабина Бобоқулова;
51 кг: Феруза Бобоқулова!
75 кг: Азиза Зокирова.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Президент: “Бир миллионлик педагоглар жамоасига чуқур миннатдорлик билдираман”

Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Президент Шавкат Мирзиёев соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказди. Унда барча ҳудудлардан 40 мингдан зиёд педагоглар иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида ўз ҳаётини ёш авлод тарбияси ва таълимига бағишлаб келаётган бир миллионлик педагоглар жамоасини самимий табриклади.

Ўтган ҳафта эса жонкуяр ўқитувчи ва мураббийлар, таълим ва фан фидойиларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш ҳақида Президент фармони имзоланган эди. Мукофотланганлар орасида нафақат соҳа вакиллари, балки ўз маблағи ҳисобидан таълим масканлари қурган ва таъмирлаган саховатпеша тадбиркорлар, таълимдаги илғор ютуқларни жорий этишда кўмаклашган хорижий ҳамкорлар ҳамда ҳудудларда таълим ривожи учун зарур шароит яратиб келаётган ҳокимлар ҳам бор.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев юксак унвон, орден ва медалларни уларнинг эгаларига тантанали равишда топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍102🔥11
Президент: “Боғча тарбиячилари ишдан ажралмаган ҳолда олий маълумот олиш имкониятига эга бўлади”

Президент Шавкат Мирзиёев боғча тарбиячилари учун муҳим янгиликларни эълон қилди. Ҳозирда 7 мингдан ортиқ давлат боғчаларида 120 мингга яқин педагоглар фаолият юритмоқда. Бироқ уларнинг атиги 34 фоизи олий маълумотга эга. Амалдаги тизимга кўра, тарбиячиларнинг мактаб ўқитувчилари каби тоифа олиши учун олийгоҳ дипломи талаб этилади. Шу боис, олий маълумотли ва ўрта маълумотли тарбиячилар ойлиги ўртасида фарқ мавжуд.

Шу муаммони ҳал этиш мақсадида давлат раҳбари давлат ва хусусий боғча тарбиячиларини ишдан ажралмаган ҳолда олийгоҳларда ўқитиш тизими жорий этилишини маълум қилди. Бу орқали ҳар йили 10 минг нафар тарбиячи олий маълумотли қилинади.

Яна бир муҳим янгилик сифатида, Президент ҳар бир вилоятда “Янги авлод” боғчалари ташкил этилишини билдирди. Уларда тарбиячилар илғор педагогик технологияларни ўрганиш имкониятига эга бўлади.

Энг муҳими, янги методикаларни ўргатадиган бу масканларнинг эшиги хусусий боғча тарбиячилари учун ҳам доимо очиқ бўлади. Шу йўл билан барча тарбиячилар малакасини ошириш, таълим-тарбия жараёнида сифатни янги босқичга олиб чиқиш мақсад қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57🤷‍♂1
Бухорода биеннале меҳмонлари учун 24/7 тез тиббий ёрдам йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-августдаги “Халқаро замонавий санъат биенналесини юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-260-сон қарорига мувофиқ, Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилояти филиали томонидан махсус тез тиббий ёрдам бригадалари тузилди.

Мазкур бригадалар 24 соат, ҳафтанинг барча кунлари узлуксиз режимида фаолият олиб бормоқда. Улар тадбир давомида нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижий меҳмонларга ҳам бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиб, биенналенинг юқори савияда ўтишига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Мутаҳассисларнинг қайд этишича, барча зарур дори воситалари ва тиббий ускуналар билан таъминланган бригадалар халқаро тадбир давомида хавфсизлик ҳамда тиббий хизматнинг узлуксизлигини кафолатламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥22🤔1
Президент: “олимларимизнинг илмий ишланмалари иқтисодиётимизга улкан ҳисса қўшмоқда”

“Изланиб, аниқ натижага эришаётган олимларимизнинг асосий қисмини профессор-ўқитувчилар ташкил этаётгани менга мамнуният бағишлайди”,

– деди президент.

Мисол учун, Ирригация университети ўқитувчиси Эъзозбек Озодов ихтиро қилган “Яроқсиз сувларни тозалаш рақамли ускунаси” мавжуд аналогларидан 25 фоиз самарали ишлаши халқаро даражада тан олинди. Ҳозирда бу ускунага АҚШнинг йирик корхоналаридан кўплаб буюртмалар олинган.

Шунингдек, Транспорт университети профессори Зиёда Одилова локомотивлар учун дизель генератори ва электр тортиш моторидан иборат гибрид тизимни ихтиро қилди. “Ўзбекистон темирйўллари” лойиҳани амалиётга жорий қилиш бўйича ишларни бошлаб юборган.

“Кўриб турибсиз, олийгоҳдаги олимларда иқтисодиётимизни ривожлантирадиган зўр-зўр илмий ишланмалар, лойиҳалар бор. Шунинг учун, илм-фан ва бизнес вакилларини бир-бири билан учраштириб, манфаатли ҳамкорликда ишлайдиган тизим қиламиз. Бундан илм ҳам, бизнес ҳам ютади.
Шу боис, ихтироларнинг тажриба-синов ишлари учун кетадиган харажатларни қоплашга қўшимча 100 миллиард сўм ажратамиз”,
– деди давлатимиз раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🤔1