This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Покистондаги сув тошқинларида юзлаб одам ҳалок бўлди, миллионлаб аҳоли эвакуация қилинди
Покистоннинг Панжоб провинциясида кучли сув тошқинлари оқибатида 97 киши ҳалок бўлди, тахминан 2,4 миллион нафар аҳоли эса хавфсиз ҳудудларга кўчирилди. Бу ҳақда маҳаллий DAWN нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, тошқинлар 4,5 мингдан зиёд қишлоққа катта зарар етказган. Шунингдек, 1,9 миллиондан ортиқ қорамол эвакуация қилинган. Зарар кўрган ҳудудларда электр энергияси ва мобил алоқа узилган. Озиқ-овқат ҳамда дори-дармонларни етказиб бериш учун дронлардан фойдаланилмоқда.
Покистон Табиий офатлар билан кураш бошқармаси (PDMA) маълум қилишича, июн ойи охиридан бери мамлакатдаги сув тошқинлари 950 дан зиёд одамнинг умрига зомин бўлган. Шунингдек, 1060 дан ортиқ киши жароҳат олган, 8,4 мингдан зиёд уйлар эса вайрон бўлган ёки жиддий зарар кўрган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢3
Чарли Кирк суиқасддан сўнг Оқ уй хавфсизлик учун Конгрессдан 58 миллион доллар сўради
Доналд Трампнинг тарафдори, консерватив фаол Чарли Кирк ўлдирилганидан кейин Оқ уй расмий шахслар хавфсизлигини кучайтириш мақсадида Конгрессдан 58 миллион доллар ажратишни сўради. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, маблағни ажратиш масаласи 30 сентябрга қадар кўриб чиқилиши кутилмоқда. Шунингдек, мазкур сумма зарурат туғилганда конгрессменларнинг хавфсизлигини таъминлаш харажатларини ҳам қоплаш учун йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, 10 сентябрь куни Юта штатидаги университетда нутқ сўзлаётган Чарли Киркга суиқасд уюштирилиб, у ҳалок бўлган эди.

😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отабек Умаров ва Ойбек Қосимов Аҳмадалиевни қўллаб-қувватлаш учун Нагояга борди
Ўзбекистонлик машҳур боксчи Муроджон Аҳмадалиевни рағбатлантириш мақсадида спорт расмийлари Отабек Умаров ва Ойбек Қосимов Нагояга етиб боришди.
Бугун Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпиони камарлари (WBA, WBO, WBC ва IBF) учун япониялик Наоя Иноуэга қарши рингга чиқади. Жанг Тошкент вақти билан соат 16:30 дан кейин бошланиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, Ливерпул шаҳрида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Фазлиддин Эркинбоев 75 кг вазн тоифасида Болгария вакили Рами Киванни мағлуб этиб, чемпионликка эришди.
Бугун яна 7 нафар ҳамюртимиз финал баҳсларига чиқишади:

60 кг: Абдумалик Халоков — Луис Оливейра (Бразилия)
65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Юри Рейс (Бразилия)
65 кг: Навбаҳор Ҳамидова — Аида Абикеева (Қозоғистон)
80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Ёжерлен Сезар (Франция)
85 кг: Акмалжон Исроилов — Теагн Стотт (Англия)
90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев — Исайас Рибейро (Бразилия)
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров — Ойбек Оралбай (Қозоғистон)
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍2🔥2
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Янги ҳафтанинг биринчи куни Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида об-ҳаво салқинроқ бўлиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши ва шамол кучайиши кутилмоқда.
https://effect.uz/6635
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Янги ҳафтанинг биринчи куни Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида об-ҳаво салқинроқ бўлиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши ва шамол кучайиши кутилмоқда.
https://effect.uz/6635
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
⚡️Effect.uz Воҳада!
Effect.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси айни кунларда Воҳада журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Шу боис бизнинг ижодий жамоамиз Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Самарқанд вилоятларидаги аҳоли мурожаатларини ўрганишда ҳамда журналистик суриштирув ишларини олиб боришда давом этади.
Мурожаат учун телефон рақамлар:
+998502523889
+998909053232
Телеграм орқали ҳам ўз мурожаатларингизни @effectgamurojaat профилига қолдиришингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар 3 кун давомида кўриб чиқилади.

👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда поезд ва «Gentra» тўқнашувида 6 киши ҳалок бўлди
2025 йил 13 сентябрь куни Наманган вилоятида Чортоқ ва Уйчи бекатлари ўртасидаги қўриқланмаган темирйўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган «Gentra» ҳайдовчиси яқинлашиб келаётган поезд олдидан ўтиб кетишга уринган. Автомобилда беш аёл ва бир кичик бола бўлиб, кучли тўқнашув оқибатида уларнинг ҳеч бири тирик қолмаган.
Маълумотларга кўра, поезд машинистлари шошилинч тормоз қўллаган, аммо фожианинг олдини олиш имкони бўлмаган. Поездга озгина зарар етган.
дейилади "Ўзбекистон темирйўллар" АЖ хабарида.
Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли транспорт воситалари ҳайдовчилари! “Темирйўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш қоидаларни билиш ва уларга риоя қилиш муҳимлигини эслатиб ўтамиз!"
дейилади "Ўзбекистон темирйўллар" АЖ хабарида.
Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Муроджон Аҳмадалиев ва Наоя Иноуэ ўртасидаги жанг бошланиш арафасида
Профессионал бокс оламида катта мухлислар армиясига эга ўзбек боксчиси Муроджон Аҳмадалиевнинг япониялик Наоя Иноуэга қарши жанги старт олди.
Йилнинг энг кутилган ва шов-шувли баҳсини телевидение орқали томоша қилиш мумкин.
Ҳамюртимизни биргаликда қўллаб-қувватлайлик!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Профессионал бокс оламида катта мухлислар армиясига эга ўзбек боксчиси Муроджон Аҳмадалиевнинг япониялик Наоя Иноуэга қарши жанги старт олди.
Йилнинг энг кутилган ва шов-шувли баҳсини телевидение орқали томоша қилиш мумкин.
Ҳамюртимизни биргаликда қўллаб-қувватлайлик!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда ўқувчилар ўртасида жанжал пичоқлашувга айланди 2025 йил 11 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган 125 ва 31-сонли мактаб ўқувчилари ўртасида жиддий можаро юзага келди. Дарсдан сўнг бошланган тортишув кечга бориб пичоқлашувга…
Тошкентда ўқувчилар пичоқлашгани юзасидан ИИББ расмий муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган мактаб ўқувчилари жанжалга аралашгани ҳақидаги маълумотлар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати изоҳ берди.
Маълумотларга кўра, 2025 йил 11 сентябрь куни соат 22:30 ларда Миробод тумани Қўйлиқ мавзесида 2005 йилда туғилган Б.Ф. таниши Ж.Э. билан юрган вақтида уларга нотаниш йигитлар билан оғзаки тортишув содир бўлган.
Шундан кейин Б.Ф. ва Э.Х.лар улардан бири — 2008 йилда туғилган вояга етмаган Ш.О. билан жанжаллашиб қолган. Тўқнашув вақтида Б.Ф. ўткир тиғли буюм билан Ш.О.га тан жароҳати етказган.
Жабрланувчи шифохонага ётқизилган бўлиб, унинг ҳолати шифокорлар назоратида.
Ҳодиса юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси («Безорилик») бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Киев вилоятида ҳарбий юк поездидан бирида ўқ-дорилар детонацияси содир бўлиб, йўловчи поезд ҳаракати тўхтаб қолди. Қурбонлар қайд этилмаган, йўловчилар эвакуация қилинди.
👉https://effect.uz/6636
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Киев вилоятида ҳарбий юк поездидан бирида ўқ-дорилар детонацияси содир бўлиб, йўловчи поезд ҳаракати тўхтаб қолди. Қурбонлар қайд этилмаган, йўловчилар эвакуация қилинди.
👉https://effect.uz/6636
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Эркинжон Турдимов ҳоким ўринбосарлари фаолиятини танқид қилди
Эркинжон Турдимов таъкидлашича, ҳокимликлардаги айрим ўринбосарларнинг аниқ иш самараси кўринмаяпти. Уларнинг фаолияти саволлар уйғотмоқда, шу билан бирга улар давлат ҳисобидан юқори маош ва хизмат машинаси билан таъминланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эркинжон Турдимов таъкидлашича, ҳокимликлардаги айрим ўринбосарларнинг аниқ иш самараси кўринмаяпти. Уларнинг фаолияти саволлар уйғотмоқда, шу билан бирга улар давлат ҳисобидан юқори маош ва хизмат машинаси билан таъминланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13👎3🔥2
Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэга қарши жангда мағлуб бўлди
Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев жаҳоннинг мутлақ чемпиони Наоя Иноуэ билан тўқнаш келди.
Иккинчи енгил вазн тоифасидаги асосий жанг 12 раунд давом этди. Ҳақамлар якдил қарор билан япониялик боксчи Иноуэни ғолиб деб топишди.
Натижада Наоя Иноуэ WBA, WBO, WBC ва IBF чемпионлик камарларини ўз қўлида сақлаб қолди, Аҳмадалиев эса мағлубиятга учради.

👍11😢2🤷♂1
Дунё университетлари Исроил таълим муассасаларини бойкот қилмоқда
Ғазодаги уруш сабабли жаҳоннинг қатор нуфузли университетлари Исроил академик муассасалари билан ҳамкорликни тўхтатмоқда.
Бразилия, Норвегия, Белгия, Испания ва Ирландия олийгоҳлари илмий дастурларни бекор қилди, Амстердам университети эса Қуддусдаги Яҳудий университети билан талабалар алмашинувини тўхтатди.
Фаластинни қўлловчи фаоллар академик муассасаларни давлат сиёсатида айбласа, Британия, Франция ва Германия университетлари бойкотга қарши чиқмоқда.
Европа Иттифоқи Исроилни “Horizon Europe” дастуридан қисман чиқаришни таклиф қилмоқда, бу эса молиялаштиришга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Олимлар орасида “brain drain” хавфи ормоқда. Британиядаги фаластинлик жарроҳ Ғассон Абу-Ситта таъкидлаганидек:
БМТ маълумотларига кўра, 2023 йил октябридан буён Ғазода 64 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган. Aсосий қисми — тинч аҳоли.

“Академик бойкот Исроил ҳукуматини тўхтатишга мажбур қилувчи кучли восита бўлиши мумкин”.
БМТ маълумотларига кўра, 2023 йил октябридан буён Ғазода 64 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган. Aсосий қисми — тинч аҳоли.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22👎1
❓Устама олаётган ўқитувчиларга мукофот пули бериладими?
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги юридик бўлими ходимлари ушбу саволга изоҳ берди.
Маълум қилинишича, 2019 йил 30 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 823-сон қарорига асосан, педагог, психолог ва кутубхона ходимларига ҳар ойлик устама белгиланиши уларни мукофотлаш ва моддий рағбатлантириш ҳуқуқидан маҳрум этмайди. Бу жараён Жамғарма маблағлари доирасида ишчи гуруҳ қарори ва педагогик кенгаш фикри асосида амалга оширилади.
Шунингдек, Низомга кўра, умумтаълим муассасалари ходимлари ҳар йили “1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача миқдорда мукофотланиши мумкин.
Бундан ташқари, Президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ҳар бир ўқувчи учун тегишли фан ўқитувчилари базавий тариф ставкасининг икки бараварига тенг бир марталик мукофот билан рағбатлантирилиши мумкинлиги ҳам белгиланган.
Вазирлик таъкидлашича, мукофот пулини тақсимлашда адолат ва холислик принципларига амал қилинади.

🤷♂4👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда янги “ISUZU CITIPORT CNG” автобуси қатнай бошлайди
Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимида синов тариқасида янги автобус ҳаракати йўлга қўйилади.
Маълумотларга кўра, Туркияда ишлаб чиқарилган, сиқилган табиий газда ҳаракатланувчи экологик тоза ва юқори сиғимли “ISUZU CITIPORT CNG” русумли автобус “Тошшахартрансхизмат” АЖ ҳамда Anadolu Isuzu ҳамкорлигида олиб келинди.
Ушбу автобус тажриба тариқасида пойтахтнинг 77-йўналишида қатнайди.
“Тошшахартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, синов натижаларига қараб, келгусида шундай автобусларнинг сони кўпайтирилиши мумкин.

👍6👎1
🥇 Асадхўжа Мўйдинхўжаев — яна жаҳон чемпиони!
Ливерпулдаги жаҳон чемпионати финал босқичи қизғин паллага кирди. Париж-2024 Олимпиадаси ғолиби, -65 кг вазн тоифасида куч синашаётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев рингга чиқди.
Ҳамюртимиз бразилиялик рақиби Юрий Фалкао Дос Рейсни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва мамлакатимиз терма жамоаси ҳисобига иккинчи олтин медални қўшди.
Бу натижа билан Асадхўжа Мўйдинхўжаев икки карра жаҳон чемпионига айланди.

👍8
Учинчи олтин медаль қўлга киритилди
Жавоҳир Умматалиев терма жамоамизга учинчи олтин медални келтирди.
Франциялик Йожерлан Цезар билан баҳс олиб борган Умматалиев рақибини енгиб ушбу вазнда тенгсиз эканини исботлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жавоҳир Умматалиев терма жамоамизга учинчи олтин медални келтирди.
Франциялик Йожерлан Цезар билан баҳс олиб борган Умматалиев рақибини енгиб ушбу вазнда тенгсиз эканини исботлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Ислом мамлакатлари етакчилари Исроилнинг Доҳага зарбасини муҳокама қилмоқда
Al Jazeera маълумотича, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо 57 давлат етакчилари Доҳада ёпиқ эшиклар ортида йиғилиш ўтказмоқда. Учрашув яқинда ҲАМАС етакчиларига қаратилган ҳаво ҳужумларидан сўнг Исроилга нисбатан чоралар кўриш масаласига бағишланган.
Манбаларга кўра, йиғилишда Эрон президенти Масъуд Пизишкиён, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни Исроил ҳарбий самолётлари Доҳадаги ҲАМАС раҳбарияти жойлашган бинога зарба берган, оқибатда гуруҳнинг 5 нафар аъзоси ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кластернинг ошиғи олчи, фермер ҳароб аҳволда!
EFFECT.UZ журналистлари айни пайтда Андижон вилоятида бўлиб туришибди.
Бунинг сабаби Марҳамат туманидаги кластер ҳамда фермер ўртасида юзага келган можаро.
Мазкур зиддиятли вазият юзасидан журналист Акмал Эшонхонов ўзининг шахсий фикрлари билан ўртоқлашди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ журналистлари айни пайтда Андижон вилоятида бўлиб туришибди.
Бунинг сабаби Марҳамат туманидаги кластер ҳамда фермер ўртасида юзага келган можаро.
Мазкур зиддиятли вазият юзасидан журналист Акмал Эшонхонов ўзининг шахсий фикрлари билан ўртоқлашди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥6😢1
Навбаҳор Ҳамидова жаҳон чемпионатида иккинчи бор кумуш медалга эга чиқди
Ўзбекистонлик боксчи Навбаҳор Ҳамидова (-65 кг) жаҳон чемпионати финалида яна рингга кўтарилди. Ҳал қилувчи баҳсда ҳамюртимиз қозоғистонлик Аида Абикеевага қарши жанг қилди ва афсуски ғалабани бой берди. Шу тариқа, Ҳамидова мусобақани кумуш медал билан якунлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонлик боксчи Навбаҳор Ҳамидова (-65 кг) жаҳон чемпионати финалида яна рингга кўтарилди. Ҳал қилувчи баҳсда ҳамюртимиз қозоғистонлик Аида Абикеевага қарши жанг қилди ва афсуски ғалабани бой берди. Шу тариқа, Ҳамидова мусобақани кумуш медал билан якунлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2🤷♂1
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда қарийб 3 минг бола турли жиноятлар қурбони бўлди, шу жумладан 12 ёшгача бўлган болаларнинг сони 40 фоиздан зиёдни ташкил қилди.
https://effect.uz/6637
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонда қарийб 3 минг бола турли жиноятлар қурбони бўлди, шу жумладан 12 ёшгача бўлган болаларнинг сони 40 фоиздан зиёдни ташкил қилди.
https://effect.uz/6637
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3🔥1😢1
Президент Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманида ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилади
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюради ҳамда ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқот қилади.
Тадбирда давлат раҳбари таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларга давлат мукофотларини тантанали топширади. Шунингдек, таълим сифати ошириш, ўқитувчи ва мураббийларни янада қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама этилади.
Ташриф доирасида туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишиш режалаштирилган.

👍52🔥1🤔1