“Энг яхши ғоя” танлови ғолиби Абубакир Атоев президент совғаси — BYD автомобили билан тақдирланди
“Энг яхши ғоя” республика танловида фахрли 1-ўринни эгаллаган ҳамда президент совғаси — BYD автомобили билан тақдирланган Бухоро давлат техника университети докторанти Абубакир Атоев тантанали кутиб олинди.
Тадбирда университет ректори Садоқат Сиддиқова сўзга чиқиб, Атоевнинг инновацион ғояси мамлакат миқёсида юксак баҳоланганини ва унинг ғалабаси бутун жамоа учун ифтихор эканини таъкидлади.
Шунингдек, тадбирда ғоянинг муваффақиятли яратилишида муҳим ўрин тутган илмий раҳбар — Садуллаев Насилло Неъматовичга 50 миллион сўмлик пул мукофоти тантанали тарзда топширилди.
Университет жамоаси истеъдодли изланувчи олимни самимий табриклаб, мазкур ютуқни илм-фан, ихтирочилик ва инновациялар йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳолади.
Ушбу ғалаба — нафақат Абубакир Атоевнинг шахсий ютуғи, балки Бухоро давлат техника университетининг илмий салоҳияти, ёшларга бўлган ишонч ва қўллаб-қувватлашнинг ёрқин намунаси сифатида қайд этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍4🤔2😢1
Қозоғистондаги портлашда уч нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги «LGN Metal» корхонасида содир бўлган портлашда уч нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, марҳумларнинг жасадларини ватанга қайтариш ишлари бошланди.
👉https://effect.uz/6629
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги «LGN Metal» корхонасида содир бўлган портлашда уч нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, марҳумларнинг жасадларини ватанга қайтариш ишлари бошланди.
👉https://effect.uz/6629
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🔥2
АҚШда Чарли Кирк суиқасдида гумонланувчининг сурати эълон қилинди
ФБР Чарли Киркка суиқасдда гумонланаётган 22 ёшли Тайлер Робинсоннинг суратини эълон қилди. Тергов маълумотларига кўра, у Киркни Юта водийси университетидаги чиқиши пайтида отиб ўлдиргани тахмин қилинмоқда.
https://effect.uz/6631
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ФБР Чарли Киркка суиқасдда гумонланаётган 22 ёшли Тайлер Робинсоннинг суратини эълон қилди. Тергов маълумотларига кўра, у Киркни Юта водийси университетидаги чиқиши пайтида отиб ўлдиргани тахмин қилинмоқда.
https://effect.uz/6631
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Мактабларда ортиқча тадбирларга чек қўйилади
Таҳлилларга кўра, деярли ҳар бир мактаб ва боғчада ўқув йили давомида 200 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар режалаштирилган. Бироқ уларнинг аксарияти самарасиз бўлиб, кўзланган натижани бермаган.
Мутасаддилар таъкидлашича, бундай кўп сонли тадбирлар ўқувчиларнинг билим олишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Натижада ёшлар билим олиш ўрнига турли тадбирларда иштирок этишга кўпроқ вақт сарфламоқда.
Шу боисдан эндиликда мактабларда ортиқча тадбирларга чек қўйилиб, асосий эътибор таълим сифати ва ўқувчиларнинг билим олишига қаратилади.

👍12🤷♂1
Ўзбекистонда 27 минг гектардан зиёд майдон дала ёнғинларида зарар кўрди
«Ўзбеккосмос» агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йил май–август ойлари мобайнида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида 27 минг гектардан зиёд майдон дала ёнғинларида зарар кўрди. Энг катта йўқотишлар Тошкент вилоятида қайд этилди.
👉https://effect.uz/6630
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Ўзбеккосмос» агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йил май–август ойлари мобайнида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида 27 минг гектардан зиёд майдон дала ёнғинларида зарар кўрди. Энг катта йўқотишлар Тошкент вилоятида қайд этилди.
👉https://effect.uz/6630
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Тошкентда ўқувчилар ўртасида жанжал пичоқлашувга айланди
2025 йил 11 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган 125 ва 31-сонли мактаб ўқувчилари ўртасида жиддий можаро юзага келди. Дарсдан сўнг бошланган тортишув кечга бориб пичоқлашувга айланиб, оғир оқибатларга сабаб бўлди.
Олинган маълумотларга кўра, 11-синф ўқувчиларидан бири қаттиқ жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Унинг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
Шу пайтгача ҳодиса юзасидан масъул идоралар, жумладан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда ИИББ ҳеч қандай расмий баёнот бермаган.

🤔5😢2🤷♂1
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Ўзбекистон бозорига хорижий сармоядорлар қизиқиши ортиб бормоқда. Август ойида 300 дан зиёд янги хорижий компания очилди, уларнинг ярмидан кўпи Хитой сармоядорларига тегишли бўлиб, мамлакат сармоя бозорида Хитой етакчиликни мустаҳкамлади.
👉https://effect.uz/6632
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон бозорига хорижий сармоядорлар қизиқиши ортиб бормоқда. Август ойида 300 дан зиёд янги хорижий компания очилди, уларнинг ярмидан кўпи Хитой сармоядорларига тегишли бўлиб, мамлакат сармоя бозорида Хитой етакчиликни мустаҳкамлади.
👉https://effect.uz/6632
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👎1😢1
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида илк олтин медални қўлга киритди. Фазлиддин Эркинбоевнинг зафарли ғалабаси ортидан ҳамюртларимиз яна 7 финал жангини кутиб турибди.
👉https://effect.uz/6633
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида илк олтин медални қўлга киритди. Фазлиддин Эркинбоевнинг зафарли ғалабаси ортидан ҳамюртларимиз яна 7 финал жангини кутиб турибди.
👉https://effect.uz/6633
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4👍1
Эрон собиқ қўмондони мусулмон давлатларни Исроилга қарши ҳарбий иттифоқ тузишга чорлади
Эроннинг собиқ ҳарбий қўмондони Муҳсин Ризоий Қатарда ўтказилиши кутилган араб ва мусулмон давлатлари учрашувига ишора қилиб, уларни Исроилга қарши бирлашишга чақирди.
Унинг таъкидлашича, агар мазкур саммит Исроилнинг ислом давлатларига нисбатан ҳужумлари ва Ғазодаги геноцидга қарши амалий чоралар кўришга олиб келмаса, минтақа мамлакатлари катта хавф остида қолиши мумкин.
— деди у.

“Агар учрашув Исроилнинг бешта ислом мамлакатига ҳужумлари ва Ғазодаги геноцидга қарши амалий чоралар кўришга олиб келмаса, Саудия Арабистони, Туркия ва Ироқ ҳам бу ҳукуматнинг қирувчи самолётлари ва бомбаларини кутишга мажбур бўлади”,
— деди у.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23👎1🔥1
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Наманган вилоятида олиб борилган тезкор тадбир давомида контрафакт ва ҳужжатсиз дори воситалари сақланган омборхоналар фош этилди. Улардан умумий қиймати 7,2 миллиард сўмга тенг 100 мингдан ортиқ қути дори топилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонуний чоралар кўрилмоқда.
👉https://effect.uz/6634
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманган вилоятида олиб борилган тезкор тадбир давомида контрафакт ва ҳужжатсиз дори воситалари сақланган омборхоналар фош этилди. Улардан умумий қиймати 7,2 миллиард сўмга тенг 100 мингдан ортиқ қути дори топилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонуний чоралар кўрилмоқда.
👉https://effect.uz/6634
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда Атамбаев оиласи резиденциядан мажбурий чиқарилмоқда
Kaktus Media хабарига кўра, Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг оиласи Кой-Тошдаги резиденциядан кўчирила бошлади. Қодир Атамбаев ва Алия Шагиеванинг маълум қилишича, ҳукумат ходимлари темир эшикни болгарка билан бузиб кирган ва уйдаги жиҳозларни кўчага олиб чиқарган.
Оила вакиллари бу ҳаракат суд жараёни якунланмасидан амалга оширилаётганини таъкидлашди. Қодир Атамбаевнинг айтишича, улар юқори инстанцияга шикоят киритган бўлса-да, расмийлар бу ҳолатни ҳисобга олмаяпти. Унинг сўзларига кўра, уйдан ҳайдалган оилага “сизларга контейнер ажратилган” деган жавоб берилган.
Маълумот учун, Алмазбек Атамбаев 2011–2017 йилларда Қирғизистон президенти сифатида фаолият юритган.

🤔3👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Покистондаги сув тошқинларида юзлаб одам ҳалок бўлди, миллионлаб аҳоли эвакуация қилинди
Покистоннинг Панжоб провинциясида кучли сув тошқинлари оқибатида 97 киши ҳалок бўлди, тахминан 2,4 миллион нафар аҳоли эса хавфсиз ҳудудларга кўчирилди. Бу ҳақда маҳаллий DAWN нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, тошқинлар 4,5 мингдан зиёд қишлоққа катта зарар етказган. Шунингдек, 1,9 миллиондан ортиқ қорамол эвакуация қилинган. Зарар кўрган ҳудудларда электр энергияси ва мобил алоқа узилган. Озиқ-овқат ҳамда дори-дармонларни етказиб бериш учун дронлардан фойдаланилмоқда.
Покистон Табиий офатлар билан кураш бошқармаси (PDMA) маълум қилишича, июн ойи охиридан бери мамлакатдаги сув тошқинлари 950 дан зиёд одамнинг умрига зомин бўлган. Шунингдек, 1060 дан ортиқ киши жароҳат олган, 8,4 мингдан зиёд уйлар эса вайрон бўлган ёки жиддий зарар кўрган.

😢3
Чарли Кирк суиқасддан сўнг Оқ уй хавфсизлик учун Конгрессдан 58 миллион доллар сўради
Доналд Трампнинг тарафдори, консерватив фаол Чарли Кирк ўлдирилганидан кейин Оқ уй расмий шахслар хавфсизлигини кучайтириш мақсадида Конгрессдан 58 миллион доллар ажратишни сўради. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, маблағни ажратиш масаласи 30 сентябрга қадар кўриб чиқилиши кутилмоқда. Шунингдек, мазкур сумма зарурат туғилганда конгрессменларнинг хавфсизлигини таъминлаш харажатларини ҳам қоплаш учун йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, 10 сентябрь куни Юта штатидаги университетда нутқ сўзлаётган Чарли Киркга суиқасд уюштирилиб, у ҳалок бўлган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Доналд Трампнинг тарафдори, консерватив фаол Чарли Кирк ўлдирилганидан кейин Оқ уй расмий шахслар хавфсизлигини кучайтириш мақсадида Конгрессдан 58 миллион доллар ажратишни сўради. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, маблағни ажратиш масаласи 30 сентябрга қадар кўриб чиқилиши кутилмоқда. Шунингдек, мазкур сумма зарурат туғилганда конгрессменларнинг хавфсизлигини таъминлаш харажатларини ҳам қоплаш учун йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, 10 сентябрь куни Юта штатидаги университетда нутқ сўзлаётган Чарли Киркга суиқасд уюштирилиб, у ҳалок бўлган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Отабек Умаров ва Ойбек Қосимов Аҳмадалиевни қўллаб-қувватлаш учун Нагояга борди
Ўзбекистонлик машҳур боксчи Муроджон Аҳмадалиевни рағбатлантириш мақсадида спорт расмийлари Отабек Умаров ва Ойбек Қосимов Нагояга етиб боришди.
Бугун Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпиони камарлари (WBA, WBO, WBC ва IBF) учун япониялик Наоя Иноуэга қарши рингга чиқади. Жанг Тошкент вақти билан соат 16:30 дан кейин бошланиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, Ливерпул шаҳрида ўтаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Фазлиддин Эркинбоев 75 кг вазн тоифасида Болгария вакили Рами Киванни мағлуб этиб, чемпионликка эришди.
Бугун яна 7 нафар ҳамюртимиз финал баҳсларига чиқишади:

60 кг: Абдумалик Халоков — Луис Оливейра (Бразилия)
65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Юри Рейс (Бразилия)
65 кг: Навбаҳор Ҳамидова — Аида Абикеева (Қозоғистон)
80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Ёжерлен Сезар (Франция)
85 кг: Акмалжон Исроилов — Теагн Стотт (Англия)
90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев — Исайас Рибейро (Бразилия)
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров — Ойбек Оралбай (Қозоғистон)
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍2🔥2
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Янги ҳафтанинг биринчи куни Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида об-ҳаво салқинроқ бўлиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши ва шамол кучайиши кутилмоқда.
https://effect.uz/6635
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Янги ҳафтанинг биринчи куни Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида об-ҳаво салқинроқ бўлиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши ва шамол кучайиши кутилмоқда.
https://effect.uz/6635
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
⚡️Effect.uz Воҳада!
Effect.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси айни кунларда Воҳада журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Шу боис бизнинг ижодий жамоамиз Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Самарқанд вилоятларидаги аҳоли мурожаатларини ўрганишда ҳамда журналистик суриштирув ишларини олиб боришда давом этади.
Мурожаат учун телефон рақамлар:
+998502523889
+998909053232
Телеграм орқали ҳам ўз мурожаатларингизни @effectgamurojaat профилига қолдиришингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар 3 кун давомида кўриб чиқилади.

👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда поезд ва «Gentra» тўқнашувида 6 киши ҳалок бўлди
2025 йил 13 сентябрь куни Наманган вилоятида Чортоқ ва Уйчи бекатлари ўртасидаги қўриқланмаган темирйўл кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган «Gentra» ҳайдовчиси яқинлашиб келаётган поезд олдидан ўтиб кетишга уринган. Автомобилда беш аёл ва бир кичик бола бўлиб, кучли тўқнашув оқибатида уларнинг ҳеч бири тирик қолмаган.
Маълумотларга кўра, поезд машинистлари шошилинч тормоз қўллаган, аммо фожианинг олдини олиш имкони бўлмаган. Поездга озгина зарар етган.
дейилади "Ўзбекистон темирйўллар" АЖ хабарида.
Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли транспорт воситалари ҳайдовчилари! “Темирйўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш қоидаларни билиш ва уларга риоя қилиш муҳимлигини эслатиб ўтамиз!"
дейилади "Ўзбекистон темирйўллар" АЖ хабарида.
Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Муроджон Аҳмадалиев ва Наоя Иноуэ ўртасидаги жанг бошланиш арафасида
Профессионал бокс оламида катта мухлислар армиясига эга ўзбек боксчиси Муроджон Аҳмадалиевнинг япониялик Наоя Иноуэга қарши жанги старт олди.
Йилнинг энг кутилган ва шов-шувли баҳсини телевидение орқали томоша қилиш мумкин.
Ҳамюртимизни биргаликда қўллаб-қувватлайлик!

👎1