Иммунитет пасайганда болаларни асраш учун ССВдан 6 тавсия
Ҳаво совиши билан иммунитет сустлашиб, айниқса болаларда шамоллаш ва вирусли касалликлар хавфи ортади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ота-оналарга фарзандлари соғлиғини муҳофаза қилиш учун амалий тавсиялар берди.
ССВ тавсиялари қуйидагилардан иборат:
🔹 Қўл гигиенаси. Болалар кўпчилик орасида бўлгани учун қўлларни мунтазам совун билан ювиш, беморлар билан яқин алоқада бўлмаслик муҳим.
🔹 Шамоллаш белгиларида уйда қолдириш. Бу нафақат боланинг соғлиғини тиклашга, балки касаллик тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.
🔹 Фаслга мос кийим. Болалар на жуда енгил, на жуда қалин кийинмаслиги керак. Нам кийимлар эса дарҳол алмаштирилиши шарт.
🔹 Соғлом овқатланиш. Рационда мевалар, сабзавотлар, кўкатлар, сут ва балиқ маҳсулотлари, товуқ гўшти ва дуккакли егуликлар бўлиши керак. Газли ичимликлар, чипс ва ширинликлардан воз кечиш зарур.
🔹 Уйқу режаси. Мактаб ёшидаги болалар ҳар куни 8–10 соат ухлаши шарт. Ухлашдан олдин телефон ва планшетдан фойдаланмаслик тавсия этилади.
🔹 Шахсий гигиена. Юз-қўлларни ювиш, тишларни кунда икки марта тозалаш, кийимларни мунтазам алмаштириш соғлом ўсиш учун асосий шарт ҳисобланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ота-оналарни фарзандларига эътиборли бўлишга, уларнинг иммунитетини кучайтириш учун соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашга чақиради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢3🤔1
“Энг яхши ғоя” танлови ғолиби Абубакир Атоев президент совғаси — BYD автомобили билан тақдирланди
“Энг яхши ғоя” республика танловида фахрли 1-ўринни эгаллаган ҳамда президент совғаси — BYD автомобили билан тақдирланган Бухоро давлат техника университети докторанти Абубакир Атоев тантанали кутиб олинди.
Тадбирда университет ректори Садоқат Сиддиқова сўзга чиқиб, Атоевнинг инновацион ғояси мамлакат миқёсида юксак баҳоланганини ва унинг ғалабаси бутун жамоа учун ифтихор эканини таъкидлади.
Шунингдек, тадбирда ғоянинг муваффақиятли яратилишида муҳим ўрин тутган илмий раҳбар — Садуллаев Насилло Неъматовичга 50 миллион сўмлик пул мукофоти тантанали тарзда топширилди.
Университет жамоаси истеъдодли изланувчи олимни самимий табриклаб, мазкур ютуқни илм-фан, ихтирочилик ва инновациялар йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳолади.
Ушбу ғалаба — нафақат Абубакир Атоевнинг шахсий ютуғи, балки Бухоро давлат техника университетининг илмий салоҳияти, ёшларга бўлган ишонч ва қўллаб-қувватлашнинг ёрқин намунаси сифатида қайд этилди.

👍4🤔2😢1
Қозоғистондаги портлашда уч нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги «LGN Metal» корхонасида содир бўлган портлашда уч нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, марҳумларнинг жасадларини ватанга қайтариш ишлари бошланди.
👉https://effect.uz/6629
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги «LGN Metal» корхонасида содир бўлган портлашда уч нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, марҳумларнинг жасадларини ватанга қайтариш ишлари бошланди.
👉https://effect.uz/6629
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🔥2
АҚШда Чарли Кирк суиқасдида гумонланувчининг сурати эълон қилинди
ФБР Чарли Киркка суиқасдда гумонланаётган 22 ёшли Тайлер Робинсоннинг суратини эълон қилди. Тергов маълумотларига кўра, у Киркни Юта водийси университетидаги чиқиши пайтида отиб ўлдиргани тахмин қилинмоқда.
https://effect.uz/6631
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ФБР Чарли Киркка суиқасдда гумонланаётган 22 ёшли Тайлер Робинсоннинг суратини эълон қилди. Тергов маълумотларига кўра, у Киркни Юта водийси университетидаги чиқиши пайтида отиб ўлдиргани тахмин қилинмоқда.
https://effect.uz/6631
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Мактабларда ортиқча тадбирларга чек қўйилади
Таҳлилларга кўра, деярли ҳар бир мактаб ва боғчада ўқув йили давомида 200 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар режалаштирилган. Бироқ уларнинг аксарияти самарасиз бўлиб, кўзланган натижани бермаган.
Мутасаддилар таъкидлашича, бундай кўп сонли тадбирлар ўқувчиларнинг билим олишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Натижада ёшлар билим олиш ўрнига турли тадбирларда иштирок этишга кўпроқ вақт сарфламоқда.
Шу боисдан эндиликда мактабларда ортиқча тадбирларга чек қўйилиб, асосий эътибор таълим сифати ва ўқувчиларнинг билим олишига қаратилади.

👍12🤷♂1
Ўзбекистонда 27 минг гектардан зиёд майдон дала ёнғинларида зарар кўрди
«Ўзбеккосмос» агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йил май–август ойлари мобайнида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида 27 минг гектардан зиёд майдон дала ёнғинларида зарар кўрди. Энг катта йўқотишлар Тошкент вилоятида қайд этилди.
👉https://effect.uz/6630
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Ўзбеккосмос» агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йил май–август ойлари мобайнида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида 27 минг гектардан зиёд майдон дала ёнғинларида зарар кўрди. Энг катта йўқотишлар Тошкент вилоятида қайд этилди.
👉https://effect.uz/6630
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Тошкентда ўқувчилар ўртасида жанжал пичоқлашувга айланди
2025 йил 11 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган 125 ва 31-сонли мактаб ўқувчилари ўртасида жиддий можаро юзага келди. Дарсдан сўнг бошланган тортишув кечга бориб пичоқлашувга айланиб, оғир оқибатларга сабаб бўлди.
Олинган маълумотларга кўра, 11-синф ўқувчиларидан бири қаттиқ жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Унинг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
Шу пайтгача ҳодиса юзасидан масъул идоралар, жумладан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда ИИББ ҳеч қандай расмий баёнот бермаган.

🤔5😢2🤷♂1
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Ўзбекистон бозорига хорижий сармоядорлар қизиқиши ортиб бормоқда. Август ойида 300 дан зиёд янги хорижий компания очилди, уларнинг ярмидан кўпи Хитой сармоядорларига тегишли бўлиб, мамлакат сармоя бозорида Хитой етакчиликни мустаҳкамлади.
👉https://effect.uz/6632
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон бозорига хорижий сармоядорлар қизиқиши ортиб бормоқда. Август ойида 300 дан зиёд янги хорижий компания очилди, уларнинг ярмидан кўпи Хитой сармоядорларига тегишли бўлиб, мамлакат сармоя бозорида Хитой етакчиликни мустаҳкамлади.
👉https://effect.uz/6632
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👎1😢1
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида илк олтин медални қўлга киритди. Фазлиддин Эркинбоевнинг зафарли ғалабаси ортидан ҳамюртларимиз яна 7 финал жангини кутиб турибди.
👉https://effect.uz/6633
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида илк олтин медални қўлга киритди. Фазлиддин Эркинбоевнинг зафарли ғалабаси ортидан ҳамюртларимиз яна 7 финал жангини кутиб турибди.
👉https://effect.uz/6633
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4👍1
Эрон собиқ қўмондони мусулмон давлатларни Исроилга қарши ҳарбий иттифоқ тузишга чорлади
Эроннинг собиқ ҳарбий қўмондони Муҳсин Ризоий Қатарда ўтказилиши кутилган араб ва мусулмон давлатлари учрашувига ишора қилиб, уларни Исроилга қарши бирлашишга чақирди.
Унинг таъкидлашича, агар мазкур саммит Исроилнинг ислом давлатларига нисбатан ҳужумлари ва Ғазодаги геноцидга қарши амалий чоралар кўришга олиб келмаса, минтақа мамлакатлари катта хавф остида қолиши мумкин.
— деди у.

“Агар учрашув Исроилнинг бешта ислом мамлакатига ҳужумлари ва Ғазодаги геноцидга қарши амалий чоралар кўришга олиб келмаса, Саудия Арабистони, Туркия ва Ироқ ҳам бу ҳукуматнинг қирувчи самолётлари ва бомбаларини кутишга мажбур бўлади”,
— деди у.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23👎1🔥1
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Наманган вилоятида олиб борилган тезкор тадбир давомида контрафакт ва ҳужжатсиз дори воситалари сақланган омборхоналар фош этилди. Улардан умумий қиймати 7,2 миллиард сўмга тенг 100 мингдан ортиқ қути дори топилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонуний чоралар кўрилмоқда.
👉https://effect.uz/6634

👍5🤔2