79 ёшли Турдихон она пахта даласида Умра йўлланмасига сазовор бўлди
Фарғона вилояти Бешариқ тумани Яккатут маҳалласида истиқомат қилувчи 79 ёшли Турдихон она Мансурова пахта теримида фаол қатнашиб, йиққан пулига Умра зиёратига боришни орзу қилган эди.
Бугун шу орзу рўёбга чиқди — Фарғона вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари даланинг ўзида Турдихон онага Умра зиёрати учун йўлланма-сертификатни тантанали равишда топширди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍15👎3🔥3
Непаллик намойишчилар томонидан илгари сурилган номзод мамлакатнинг вақтинча бош вазири этиб тайинланди — ОАВ
Непал президенти Рам Чандра Паудел мамлакат Олий судининг собиқ раиси Сушила Каркини муваққат ҳукумат раҳбари этиб тайинлади. Хабар қилинишича, Паудел намойишчиларнинг босимига таслим бўлган. Президент шунингдек, вакиллар палатасини (Непал парламентининг қуйи палатаси) тарқатишга ва фавқулодда ҳолат эълон қилишга ҳам рози бўлди.
Аввалроқ норозилик намойиши иштирокчилари Каркини бош вазирлик лавозимига асосий номзод сифатида танлагани эълон қилинган эди. У Непалда коррупцияга қарши фаол курашувчи сифатида танилган. 73 ёшли Карки 2026 йилда бўлиб ўтадиган кейинги парламент сайловларигача Непал ҳукуматини бошқаради.
Непалда 8 ва 9 сентябр кунлари коррупцияга ва ҳукуматнинг ижтимоий тармоқларни блоклаш қарорига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. “Z авлод” намойишлари номини олган норозиликлар тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувларга айланди. Буни оқибатида 51 киши ҳалок бўлди, 1300 дан ортиқ киши турли жароҳатлар олди. Норозилик акциялари натижасида ҳукумат ижтимоий тармоқларни блоклашни бекор қилди, бош вазир Шарма Оли эса истеъфо чиқди.

👍1
"Толибон" яна Ўзбекистон ва Тожикистондан ҳарбий техника қайтарилишини талаб қилди
"Толибон" ҳукумати ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий яна бир бор Ўзбекистон ва Тожикистонга мурожаат қилиб, Қобулнинг қулаши пайтида афғон ҳарбийлари мамлакатдан олиб қочган ҳарбий авиатехника қайтарилишини сўради. Бу гал у айни дамдаги зилзила оқибатидаги гуманитар эҳтиёжлар, хусусан, вертолётлар зарурлиги билан асослади.
Аввалроқ Афғонистон ОАВ Ўзбекистон 57 та ҳарбий вертолётни қайтаришга рози бўлгани ҳақида хабар берганди. Бироқ Ўзбекистон ТИВ бу маълумотни рад этиб, республика позицияси ўзгармаганини таъкидлаган эди.

👎11🤷♂4
Ёш тадбиркорларга 130 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
“Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси” томонидан “Кўмак” лойиҳаси йўлга қўйилди.
Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизматига кўра, лойиҳа хорижий тиллар бўйича C1 даражадаги миллий ёки унга тенг халқаро сертификатга эга ёшлар учун мўлжалланган. Айниқса, чекка ҳудудларда чет тилларга ихтисослашган ўқув марказлари очиш ниятидаги тадбиркорларга қўллаб-қувватлаш кўрсатилади.
Ушбу имтиёз асосида ёшларга 130 млн сўмгача фоизсиз ссуда берилади. Қарз 3 йилга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан ажратилади.
Ариза топшириш учун сўровнома тўлдириш талаб этилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан моддий ёрдам берилади
2025/2026 йилги иситиш мавсуми учун жорий йил ноябр ойида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик 1 миллион сўм моддий ёрдам тўлаб берилади.
Моддий ёрдам қуйидаги тоифадаги оилаларга берилади:
✅ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар
✅ “Камбагал оилалар реестри”га киритилган оилалар
✅ “Маҳалла еттилиги” хулосаси асосида реестрга киритилмаган, аммо камбағалликка тушиш хавфи бўлган эҳтиёжманд оилалар.
🖋 Қўшимча рўйхатга киритиладиган оилалар:
✅ Боқувчисини йўқотган оилалар
✅ Аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган оилалар
✅ Ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган оилалар
✅ Узоқ муддатли даволанишни талаб қиладиган касалликка чалинганлар бор оилалар
✅ Ёлғиз яшовчи, парваришга муҳтож шахслар
✅ Газ таъминоти йўқ ва марказлашган иситиш тизими мавжуд бўлмаган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар
✅ Бир хонадонда 3 ва ундан ортиқ оила биргаликда яшовчи оилалар.
📍 Агар сиз ушбу тоифага мос келсангиз, жорий йил 25 сентябрга қадар “Маҳалла еттилиги”га мурожаат қилинг.

🤷♂1😢1
Қирғизистон Ўзбекистон ва Қозоғистонга сувни пулли асосда беришни режалаштирмоқда
💧 Қирғизистонда янги таҳрирдаги Сув кодекси ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, сув ресурслари ҳам газ, нефт ва олтин каби табиий бойлик сифатида баҳоланиши таклиф қилинган.
📌 Лойиҳага кўра, дарё сувларини қўшни мамлакатларга — жумладан, Ўзбекистон ва Қозоғистонга пулли асосда бериш режалаштирилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
💧 Қирғизистонда янги таҳрирдаги Сув кодекси ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, сув ресурслари ҳам газ, нефт ва олтин каби табиий бойлик сифатида баҳоланиши таклиф қилинган.
📌 Лойиҳага кўра, дарё сувларини қўшни мамлакатларга — жумладан, Ўзбекистон ва Қозоғистонга пулли асосда бериш режалаштирилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎24😢9🔥3🤔3
Ёшлар учун ягона электрон платформа яратилади
Президент фармонига мувофиқ, маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилади. Ёшлар етакчиларига янги вазифалар юкланади, мактаб ва маҳалла ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади. Шунингдек, 2026 йилдан “Ёшларнинг ягона электрон платформаси” ишга туширилиб, ёшлар ҳақидаги маълумотлар ягона база орқали юритилади.
https://effect.uz/6627

👍48🤷♂2🔥1
Ўзбекистонда бизнес муҳити ижобий тенденцияларни намоён қилмоқда
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўров натижаларига кўра, тадбиркорлик муҳитида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Тадбиркорларнинг 37 фоизи сўнгги уч ойда бизнеси яхшиланганини айтган бўлса, 69 фоизи яқин келажакда янада ижобий натижалар кутмоқда. Бу кўрсаткичлар мамлакатда тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратилаётганидан далолат бермоқда.
https://effect.uz/6628

👍3🤷♂2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода янги туризм лойиҳаси
Бухоро туризм бошқармаси ташаббуси билан янги лойиҳа амалга оширилди.
🔹 7000 дан ортиқ керамик идишлар ташқи кўриниш учун ўрнатилди.
🔹 ички дизайнда эса маҳаллий кулоллар ясаган, тарихий обидалар тасвирланган 3000 дан ортиқ сопол лаганлар ишлатилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бухоро туризм бошқармаси ташаббуси билан янги лойиҳа амалга оширилди.
🔹 7000 дан ортиқ керамик идишлар ташқи кўриниш учун ўрнатилди.
🔹 ички дизайнда эса маҳаллий кулоллар ясаган, тарихий обидалар тасвирланган 3000 дан ортиқ сопол лаганлар ишлатилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Шаҳрисабзда қоидабузар ҳайдовчига кескин чора кўрилди
Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган мактаб ўқувчисини катта тезликда келган “Дамас” уриб кетишига сал қолди.
ИИБ маълумотига кўра, ҳайдовчи — 68 ёшли эркак. У бир кун давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан яшириниб юрган.
Натижада, 1 йилга транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. 25 БҲМ (10 млн 300 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди

1👍12
Иммунитет пасайганда болаларни асраш учун ССВдан 6 тавсия
Ҳаво совиши билан иммунитет сустлашиб, айниқса болаларда шамоллаш ва вирусли касалликлар хавфи ортади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ота-оналарга фарзандлари соғлиғини муҳофаза қилиш учун амалий тавсиялар берди.
ССВ тавсиялари қуйидагилардан иборат:
🔹 Қўл гигиенаси. Болалар кўпчилик орасида бўлгани учун қўлларни мунтазам совун билан ювиш, беморлар билан яқин алоқада бўлмаслик муҳим.
🔹 Шамоллаш белгиларида уйда қолдириш. Бу нафақат боланинг соғлиғини тиклашга, балки касаллик тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.
🔹 Фаслга мос кийим. Болалар на жуда енгил, на жуда қалин кийинмаслиги керак. Нам кийимлар эса дарҳол алмаштирилиши шарт.
🔹 Соғлом овқатланиш. Рационда мевалар, сабзавотлар, кўкатлар, сут ва балиқ маҳсулотлари, товуқ гўшти ва дуккакли егуликлар бўлиши керак. Газли ичимликлар, чипс ва ширинликлардан воз кечиш зарур.
🔹 Уйқу режаси. Мактаб ёшидаги болалар ҳар куни 8–10 соат ухлаши шарт. Ухлашдан олдин телефон ва планшетдан фойдаланмаслик тавсия этилади.
🔹 Шахсий гигиена. Юз-қўлларни ювиш, тишларни кунда икки марта тозалаш, кийимларни мунтазам алмаштириш соғлом ўсиш учун асосий шарт ҳисобланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ота-оналарни фарзандларига эътиборли бўлишга, уларнинг иммунитетини кучайтириш учун соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашга чақиради.

😢3🤔1
“Энг яхши ғоя” танлови ғолиби Абубакир Атоев президент совғаси — BYD автомобили билан тақдирланди
“Энг яхши ғоя” республика танловида фахрли 1-ўринни эгаллаган ҳамда президент совғаси — BYD автомобили билан тақдирланган Бухоро давлат техника университети докторанти Абубакир Атоев тантанали кутиб олинди.
Тадбирда университет ректори Садоқат Сиддиқова сўзга чиқиб, Атоевнинг инновацион ғояси мамлакат миқёсида юксак баҳоланганини ва унинг ғалабаси бутун жамоа учун ифтихор эканини таъкидлади.
Шунингдек, тадбирда ғоянинг муваффақиятли яратилишида муҳим ўрин тутган илмий раҳбар — Садуллаев Насилло Неъматовичга 50 миллион сўмлик пул мукофоти тантанали тарзда топширилди.
Университет жамоаси истеъдодли изланувчи олимни самимий табриклаб, мазкур ютуқни илм-фан, ихтирочилик ва инновациялар йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳолади.
Ушбу ғалаба — нафақат Абубакир Атоевнинг шахсий ютуғи, балки Бухоро давлат техника университетининг илмий салоҳияти, ёшларга бўлган ишонч ва қўллаб-қувватлашнинг ёрқин намунаси сифатида қайд этилди.

👍4🤔2😢1