EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Инфинбанк” бошқарувида ўзгаришлар бўлди

Бахтиёржон Жўраев “Инфинбанк” Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бобир Нодирханович Бурханов “Инфинбанк” Кузатув кенгаши раиси этиб сайланди.

Дилшод Хожиев эса бошқаруви раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Прокурор, судья ёрдамчиси ва адвокат пора билан қўлга тушди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва суд тизими ходимларига нисбатан пора олиш ҳолатлари аниқланди.

1️⃣ Сурхондарёда прокурор қўлга тушди
Сурхондарё вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори терговга қадар текширув материалларида жиноят иши қўзғатмаслик тўғрисида кўрсатма бериш эвазига 2000 доллар талаб қилган. 5 млн. сўмни пластик картага ўтказиб олган, яна 1300 доллар олган пайтида ДХХ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган. Унга нисбатан ЖК 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

2️⃣ Андижонда судья катта ёрдамчиси ушланди
Андижон вилояти суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьясининг катта ёрдамчиси аёлнинг даъво аризасини ижобий ҳал қилиб бериш учун 500 доллар талаб қилган. Сўралган пулдан 200 доллар олган, қолган 3 млн. 800 минг сўмни қабул қилиб олаётганда ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан қўлга олинган. Унга нисбатан ЖК 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

3️⃣ Жиззахда адвокат ушланди
Жиззахлик адвокат маҳкумни муддатидан олдин озодликка чиқариб беришни ваъда қилиб, 6000 доллар талаб қилган. ДХХ ва прокуратура органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга тушди. Унга нисбатан ЖК 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда барча ҳолатлар бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥3👎2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ мобил иловасида ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказиш имконияти яратилди

Эндиликда фуқаролар кўчмас мулк ижара шартномаларини тўғридан-тўғри “Солиқ” мобил иловаси орқали ҳисобга қўйишлари мумкин.

Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, янгиланган функция орқали ижара муносабатлари шаффофлиги таъминланиши ва жараён фойдаланувчилар учун анча енгиллашиши кутилмоқда.

Батафсил маълумот қўмита тайёрлаган видеороликда бериб ўтилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2🔥2👍1
БМТ Бош ассамблеяси Фаластин давлатини тан олиш бўйича декларацияни маъқуллади

12 сентябр куни БМТ Бош ассамблеяси кўпчилик овоз билан Исроил ва Фаластин давлатлари тўғрисидаги қарорни амалга ошириш бўйича қадамларни назарда тутувчи декларацияни қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Туркиянинг TRT нашри хабар берди.

Маълумотга кўра, 7 саҳифадан иборат ҳужжат июл ойида БМТ бош қароргоҳида Саудия Арабистони ва Франция ташаббуси билан ўтказилган халқаро конференцияда тайёрланган.

Декларацияда, “Ғазодаги урушни тўхтатиш учун ҲАМАС ўз ҳукмронлигини якунлаши ва суверен ҳамда мустақил Фаластин давлатини яратиш мақсадида Фаластин маъмуриятига қурол топшириши зарур”, дея қайд этилган.

Қарорни 142 давлат қўллаб-қувватлади, 10 давлат қарши овоз берди, 12 давлат бетараф қолди. АҚШ ва Исроил эса бойкот қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎1🔥1
Россияда мигрантларга фуқаролик беришни чеклаш таклиф этилди

“Адолатли Россия – Ҳақиқат учун” партияси раҳбари Сергей Миронов Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан янги чора кўришни таклиф қилди. Унга кўра, 2030 йилгача Россия фуқаролиги ва яшаш учун рухсатнома беришга мораторий жорий этилиши керак.

Мироновнинг таъкидлашича, мамлакатга мигрантлар оқимининг ортиши миллий хавфсизликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

“Россияга кучсиз назорат қилинаётган мигрантлар оқими тобора ошиб бормоқда. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг дастлабки олти ойида хорижликларга қарийб 114 мингта меҳнат рухсатномаси берилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли ярим баравар кўп. Расмий ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда мамлакатда 6,5 миллиондан зиёд мигрант яшайди. Улардан бир қисми ишласа-да, катта қисми соғлиқни сақлаш ва таълим тизимидан фойдаланувчи оилалар аъзоларидир”, — деди Миронов.

Депутат бу ҳолат Россия аҳолиси фаровонлиги ва миллий хавфсизлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкинлигини қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Nexia мотоцикл ва велосипедни уриб кетди

Воқеа Қўрғонтепа туманида содир бўлган. Nexia светофор қизил бўлишига қарамай ҳаракатланган. Моторанспорт ва велосипед ҳайдовчисининг ҳолати ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
“Ҳайфсан” олган ўқитувчилар 1 октябр мукофот пулидан маҳрум бўладими?

Меҳнат кодексининг 299-моддасига кўра, интизомий жазо амал қилиш даврида ходимларга рағбатлантириш чоралари қўлланмайди.

Бу тартиб меҳнат натижаларига боғлиқ бўлмаган мукофотларга ҳам тааллуқли. Шу жумладан, байрам ва касб байрами муносабати билан бериладиган пул мукофотлари ҳам интизомий жазо муддати ичида тўланмайди.

Шу боис, ҳайфсан олган ва жазо бекор қилинмаган ўқитувчилар 1 октябр муносабати билан ажратиладиган мукофот пулини ололмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥 Қозоғистонда цехдаги портлашда уч нафар қашқадарёлик йигит вафот этди

Кеча Қозоғистондаги металл йиғиш цехида содир бўлган портлаш оқибатида Қашқадарё вилоятидан бўлган уч нафар йигит ҳалок бўлган.

Айни вақтда марҳумларни Ўзбекистонга олиб келишда амалий ёрдам зарур бўлмоқда. Аммо яқинлари бу масалада Миграция агентлиги билан боғлана олмаяпти.

📞 Мурожаат учун телефон рақами: +998936040970

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍1
Тиббиёт соҳаси учун алоҳида “Зулфия” мукофоти жорий этилиши мумкин

Президент фармони лойиҳасига кўра, Зулфия номидаги давлат мукофотига тиббиёт йўналиши ҳам алоҳида қўшилиши назарда тутилмоқда.

ПФ-2326-сон Фармонга киритиладиган ўзгаришларга асосан, энди тиббиёт соҳасида алоҳида ютуқларга эришган, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли хотин-қизлар ҳам мазкур мукофот билан тақдирланиши мумкин.

Мукофотга номзодлардан сўнгги уч йилда тиббиёт ва жамоатчилик фаолиятида эришилган ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинади.

Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитасига уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича таклиф тайёрлаб, Ҳукуматга киритиш вазифаси юкланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥9👎5
Риштонда ёш ўқувчи коллежда зўравонлар томонидан калтакланди

Жамоатчилик, ота-оналар ва маъмурият бу воқеадан дарс олиши ва бир ёш йигитнинг оғриғи орқали бутун тизимни қайта кўриб чиқиши шарт.


👉 https://effect.uz/6626

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤷‍♂2👍2
79 ёшли Турдихон она пахта даласида Умра йўлланмасига сазовор бўлди

Фарғона вилояти Бешариқ тумани Яккатут маҳалласида истиқомат қилувчи 79 ёшли Турдихон она Мансурова пахта теримида фаол қатнашиб, йиққан пулига Умра зиёратига боришни орзу қилган эди.

Бугун шу орзу рўёбга чиқди — Фарғона вилояти ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари даланинг ўзида Турдихон онага Умра зиёрати учун йўлланма-сертификатни тантанали равишда топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15👎3🔥3
Непаллик намойишчилар томонидан илгари сурилган номзод мамлакатнинг вақтинча бош вазири этиб тайинланди — ОАВ

Непал президенти Рам Чандра Паудел мамлакат Олий судининг собиқ раиси Сушила Каркини муваққат ҳукумат раҳбари этиб тайинлади. Хабар қилинишича, Паудел намойишчиларнинг босимига таслим бўлган. Президент шунингдек, вакиллар палатасини (Непал парламентининг қуйи палатаси) тарқатишга ва фавқулодда ҳолат эълон қилишга ҳам рози бўлди.

Аввалроқ норозилик намойиши иштирокчилари Каркини бош вазирлик лавозимига асосий номзод сифатида танлагани эълон қилинган эди. У Непалда коррупцияга қарши фаол курашувчи сифатида танилган. 73 ёшли Карки 2026 йилда бўлиб ўтадиган кейинги парламент сайловларигача Непал ҳукуматини бошқаради.

Непалда 8 ва 9 сентябр кунлари коррупцияга ва ҳукуматнинг ижтимоий тармоқларни блоклаш қарорига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. “Z авлод” намойишлари номини олган норозиликлар тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувларга айланди. Буни оқибатида 51 киши ҳалок бўлди, 1300 дан ортиқ киши турли жароҳатлар олди. Норозилик акциялари натижасида ҳукумат ижтимоий тармоқларни блоклашни бекор қилди, бош вазир Шарма Оли эса истеъфо чиқди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
"Толибон" яна Ўзбекистон ва Тожикистондан ҳарбий техника қайтарилишини талаб қилди

"Толибон" ҳукумати ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий яна бир бор Ўзбекистон ва Тожикистонга мурожаат қилиб, Қобулнинг қулаши пайтида афғон ҳарбийлари мамлакатдан олиб қочган ҳарбий авиатехника қайтарилишини сўради. Бу гал у айни дамдаги зилзила оқибатидаги гуманитар эҳтиёжлар, хусусан, вертолётлар зарурлиги билан асослади.

Аввалроқ Афғонистон ОАВ Ўзбекистон 57 та ҳарбий вертолётни қайтаришга рози бўлгани ҳақида хабар берганди. Бироқ Ўзбекистон ТИВ бу маълумотни рад этиб, республика позицияси ўзгармаганини таъкидлаган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11🤷‍♂4
Ёш тадбиркорларга 130 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади

“Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси” томонидан “Кўмак” лойиҳаси йўлга қўйилди.

Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизматига кўра, лойиҳа хорижий тиллар бўйича C1 даражадаги миллий ёки унга тенг халқаро сертификатга эга ёшлар учун мўлжалланган. Айниқса, чекка ҳудудларда чет тилларга ихтисослашган ўқув марказлари очиш ниятидаги тадбиркорларга қўллаб-қувватлаш кўрсатилади.

Ушбу имтиёз асосида ёшларга 130 млн сўмгача фоизсиз ссуда берилади. Қарз 3 йилга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан ажратилади.

Ариза топшириш учун сўровнома тўлдириш талаб этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан моддий ёрдам берилади

2025/2026 йилги иситиш мавсуми учун жорий йил ноябр ойида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик 1 миллион сўм моддий ёрдам тўлаб берилади.

Моддий ёрдам қуйидаги тоифадаги оилаларга берилади:
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар
“Камбагал оилалар реестри”га киритилган оилалар
“Маҳалла еттилиги” хулосаси асосида реестрга киритилмаган, аммо камбағалликка тушиш хавфи бўлган эҳтиёжманд оилалар.

🖋 Қўшимча рўйхатга киритиладиган оилалар:
Боқувчисини йўқотган оилалар
Аъзолари I ёки II гуруҳ ногирони бўлган оилалар
Ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган оилалар
Узоқ муддатли даволанишни талаб қиладиган касалликка чалинганлар бор оилалар
Ёлғиз яшовчи, парваришга муҳтож шахслар
Газ таъминоти йўқ ва марказлашган иситиш тизими мавжуд бўлмаган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар
Бир хонадонда 3 ва ундан ортиқ оила биргаликда яшовчи оилалар.

📍 Агар сиз ушбу тоифага мос келсангиз, жорий йил 25 сентябрга қадар “Маҳалла еттилиги”га мурожаат қилинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1😢1
Қирғизистон Ўзбекистон ва Қозоғистонга сувни пулли асосда беришни режалаштирмоқда

💧 Қирғизистонда янги таҳрирдаги Сув кодекси ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, сув ресурслари ҳам газ, нефт ва олтин каби табиий бойлик сифатида баҳоланиши таклиф қилинган.

📌 Лойиҳага кўра, дарё сувларини қўшни мамлакатларга — жумладан, Ўзбекистон ва Қозоғистонга пулли асосда бериш режалаштирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎24😢9🔥3🤔3
Ёшлар учун ягона электрон платформа яратилади

Президент фармонига мувофиқ, маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилади. Ёшлар етакчиларига янги вазифалар юкланади, мактаб ва маҳалла ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади. Шунингдек, 2026 йилдан “Ёшларнинг ягона электрон платформаси” ишга туширилиб, ёшлар ҳақидаги маълумотлар ягона база орқали юритилади.

https://effect.uz/6627

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🤷‍♂2🔥1
Ўзбекистонда бизнес муҳити ижобий тенденцияларни намоён қилмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўров натижаларига кўра, тадбиркорлик муҳитида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. Тадбиркорларнинг 37 фоизи сўнгги уч ойда бизнеси яхшиланганини айтган бўлса, 69 фоизи яқин келажакда янада ижобий натижалар кутмоқда. Бу кўрсаткичлар мамлакатда тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратилаётганидан далолат бермоқда.

https://effect.uz/6628

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷‍♂2