EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Якшанба куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво салқинлашади

Эртага мамлакатнинг катта қисмида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланади. Ҳаво ҳарорати +30...+35 даража атрофида бўлиб, жанубий ҳудудларда +37...+39 даражагача кўтарилади.


Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Бу ҳудудларда кундузги ҳарорат +20...+25 даражагача пасаяди.


Якшанба куни эса республиканинг барча ҳудудларида ҳаво салқинлашиб, кундузги ҳарорат +25...+30 даража, жанубда эса +33...+35 даражадан юқори бўлмайди.


Шимол ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13-18 м/с.гача, айрим жойларда эса чанг-тўзон билан бирга кучайиши эҳтимолдан холи эмас.


Тошкентда ҳаво асосан бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсиб, 10-12 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат:


12 сентябр куни +33...+35 даража

13 сентябр куни +31...+33 даража

14 сентябр куни +27...+29 даража.


Кечалари ҳарорат асосан +16...+19 даража бўлади. Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида ҳам салқин ҳаво сақланиб, кундузи +20...+25 даража, кечалари эса +10...+15 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ эҳтимоли бор.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Жарима баллари тизими самара берди: қоидабузарликлар 58 фоизга камайди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, 1 июндан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари тизими жорий этилгандан буён уч ой ичида 60 мингдан ортиқ ҳайдовчига жарима баллари қўлланилди.

Таҳлиллар натижасига кўра:

5 балл тўплаганлар — 4 нафар,

4 балл — 14 нафар,

3 балл — 129 нафар,

2 балл — 4976 нафар,

1 балл — 63 974 нафар ҳайдовчи.

Шу билан бирга, 9,3 миллиондан зиёд ҳайдовчи умуман жарима баллари олмаган.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари ва ЙТҲлар сезиларли даражада камайгани қайд этилмоқда. Жумладан, июн–август ойларида 167 мингта қоидабузарлик аниқланиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (285 мингта) 58 фоизга камайган. Шунингдек, ҳайдовчилар айби билан содир этилган ЙТҲлар сони ҳам 531 тадан 338 тагача қисқариб, 36 фоизга камайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢2
Бишкекда 4,3 магнитудали зилзила қайд этилди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда ер ости силкинишлари содир бўлди. ОАВ хабарларига кўра, силкинишлар шаҳарнинг деярли барча ҳудудларида сезилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, зилзиланинг магнитудаси 4,3 ни ташкил этган. Эпицентр Беш-Кюнгей қишлоғи яқинида, ер ости 1 километр чуқурликда жойлашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Ўзбекистонда илк бор 130 ёшли фуқаронинг туғилганлик факти расман тасдиқланди

Фарғона вилояти Бувайда тумани “Қорақум” маҳалласидан бўлган Ҳувайдо (Тошматова) Умарованинг туғилган санаси ҳуқуқий жиҳатдан қайд этилди.

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган “Ҳеч бир шахс ҳужжациз қолмайди” акцияси давомида момонинг аввал расмийлаштирилмаган туғилганлик факти аниқланди. Маълумотларга кўра, у 1895 йил 1 январь куни туғилган.

Бувайда туман адлия бўлими мурожаати асосида, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг сайёр мажлисида мазкур ҳолат расмийлаштирилди.

Шу тариқа, Ҳувайдо момо Ўзбекистон тарихида энг кекса фуқаро сифатида қайд этилди.


📌 Гиннес рекордлар китобига кўра, дунёдаги энг ёши улуқ инсон француз бўлиб, у 122 йил умр кўрган. Шу боис, 130 ёшли Ҳувайдо момо ҳақидаги ушбу факт халқаро миқёсда ҳам катта қизиқиш уйғотиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂3🤔1
Албанияда дунё тарихида биринчи сунъий интеллект вазир пайдо бўлди — Politico

Мамлакат бош вазири Эди Рама Diella (албанча «қуёш» деган маънони англатади) номли сунъий интеллект барча давлат харидлари учун жавобгар бўлишини эълон қилди, деб ёзади нашр.

«Давлат тендерлари бўйича қарорлар босқичма-босқич вазирликлардан Diella бошқарувига ўтказилади. Бу орқали Албания давлат тендерлари 100 фоиз коррупциядан холи бўлган ва тендер жараёнлари орқали ўтадиган давлат маблағлари мутлақо шаффоф бўлган давлатга айланади. Бу илмий фантастика эмас»,

— дея изоҳ берди Рама.

Албания фуқаролари Diella билан анчадан бери таниш, у ҳозирда мамлакатнинг рақамли давлат хизматлари тизими бўлган e-Albania'ни бошқаради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Бразилиянинг собиқ президенти Болсонару 27 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бразилия Олий суди собиқ президент Жаир Болсонаруни давлат тўнтаришига уринишда айблаб, 27 йил ва 3 ойга озодликдан маҳрум этди.

Болсонару 2023 йил январь ойида амалдаги президент Луис Инасиу Лула да Силванинг ҳокимиятга келишини тўсишга ҳаракат қилгани учун айблантирилган эди. Суднинг тўрт нафар аъзоси ҳукмни қўллаб-қувватлади, бир нафари эса қарши овоз берди.

Шу билан бирга, ишда иштирок этган бошқа айбланувчилар ҳам жазо олиб, Болсонарунинг шериклари 26 йиллик қамоққа маҳкум қилинди. Собиқ президентнинг адвокатлари ҳукмга нисбатан халқаро судларга шикоят қилишини билдирди.

2023 йил январда Бразилия пойтахтида содир бўлган тартибсизликлар Болсонару тарафдорлари томонидан ҳукумат биноларини эгаллаб олишга ҳаракат қилингани натижасида бошланган. Ушбу воқеаларда тахминан 5 минг киши иштирок этган ва 1,4 мингдан зиёд киши ҳибсга олинган, деб хабар берди bfm.ru.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш тизими такомиллаштирилади

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда маҳсулот етиштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш ва ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–172-сон, 12.09.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфидаги бўш турган ер участкаларини тўлиқ ҳисобга олиш ва реализация қилиш;

🔹 қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш тизимини такомиллаштириш.

Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ижарачиларига ер участкаларининг бир қисмига нисбатан ижара шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) ҳуқуқи берилади.

Мазкур ерлар эгалари ва фойдаланувчиларига ер участкаларига бўлган эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарори асосида ижара ҳуқуқига ўзгартириш имконияти берилади.

Бунда ерга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ижара ҳуқуқига ўтказилганда ижара муддати қуйидагича этиб белгиланди:

🔸 Ўзбекистон фуқаролари ва улар муассислигидаги юридик шахслар учун – 30 йил;

🔸 чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун – 25 йил.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистон депутати амалдорларнинг шоҳона ҳаётига қарши чиқди

Дастан Бекешевнинг айтишича, баъзи мансабдорлар Lexus, Maybach, Land Cruiser каби машиналарда юриб, қиммат соатлар тақишади, қимматбаҳо ресторанларда овқатланишади ва бизнес-классда учишади.

"Агар уларнинг даромади шунга мос келмаса, бу ҳолатни “коррупцион хулқ-атвор” сифатида баҳолаш керак. Мен ҳашаматга қарши эмасман, лекин амалдорнинг харажатлари расмий маошига мос бўлиши шарт",

— деди депутат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Непалда исёнчилар Hilton меҳмонхонасига ўт қўйди

Исёнчилар ўт қўйган меҳмонхона биносини ўчириш имкони бўлмаган. 10 сентябр куни Ҳиндистоннинг ANI ахборот агентлиги эълон қилган видеода бино бутунлай ёниб, қурум билан қопланганини кўриш мумкин.

Меҳмонхона ва «Непал конгресси» ҳукмрон партияси раҳбарининг ўғли ўртасида алоқадорлик бор деган хабарлар тарқалгандан сўнг, исёнчилар Hilton биносига ўт қўйишган.

Бунгача Непалдаги «Z авлод» исёнлари чоғи ҳукумат уйи ва мамлакат рамзи — Сингҳа Дурбар саройи ёниб кулга айланганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍2
❗️Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ педагоглар мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси президенти "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни қабул қилди.

Фармонга асосан:


1 нафар ўқитувчи "Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси",
2 нафар ўқитувчи "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими" фахрий унвонлари билан;

5 нафар ўқитувчи "Меҳнат шуҳрати";
1 нафар ўқитувчи I даражали "Соғлом авлод учун",
10 нафар ўқитувчи II даражали "Соғлом авлод учун";
22 нафар ўқитувчи "Дўстлик" орденлари билан;

9 нафар ўқитувчи "Соғлом турмуш",
53 нафар ўқитувчи "Шуҳрат" медаллари билан тақдирланди.

Тўлиқ рўйхат

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍41🤷‍♂2🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ватанга қайтариш” хайрия акцияси натижалари маълум қилинди

“Ватанга қайтариш” хайрия акцияси доирасида жорий йилнинг 30 июлидан 30 августига қадар хорижда қийин аҳволга тушиб қолган 1300 нафар фуқаро дунёнинг 15 та давлатидан Ўзбекистонга қайтарилди.

Шу давр мобайнида агентликнинг колл-маркази ҳамда дипломатик ваколатхоналарнинг ишонч телефонлари орқали 3400 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди. 2100 дан зиёд фуқарога ҳужжат расмийлаштириш ва жазони ўташ муассасаларидан қайтариш бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Қайтарилганлар орасида Россиядан – 993, Туркиядан – 106, АҚШдан – 56, Қозоғистондан – 39, Кореядан – 8, Арманистондан – 4 нафар, Ҳиндистон, Япония, Польша ва Беларусдан – 3 тадан, Мисрдан – 2 нафар ҳамда Қирғизистон, Латвия, Саудия Арабистони ва Озарбайжондан – 1 нафардан фуқаро бор.

Шунингдек, 654 нафар аёл ва 438 нафар бола, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг депортация марказларида сақланиб келган 163 нафар фуқаро ҳам юртга олиб келинди.

Айни пайтда тегишли идоралар томонидан уларни жамиятга мослаштириш чоралари кўрилмоқда. Миграция агентлиги маълумотига кўра, бундай ишлар давом эттирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Рақамли технологиялар вазири UzIMEI тизимидаги муаммоларни очиқламади

Июль ойида сенаторлар рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовга UzIMEI тизимидаги бюрократия ва техник муаммолар юзасидан сўров йўллашганди. Вазир жавобида бюрократик талабларни юмшатиш бўйича чоралар белгиланганини айтди, аммо уларнинг аниқ мазмуни ошкор этилмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5😢3
❗️Хоразм вилоятида “Ислоҳотлар штаби” ташкил этилди

Давлатимиз раҳбарига Хоразм вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар юзасидан ахборот берилди.

Жанубий Кореянинг 100 млн долларлик инвестицияси эвазига Урганч туманида чиқинди ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.

Австралия компанияси 820 млн доллар сармоя киритиб, Тупроққалъа туманида 600 минг тонна экологик тоза авиация ёқилғиси ҳамда 50 минг тонна “яшил дизель” ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, 5,5 минг гектар ерда 4 гигаватт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилиши кўзда тутилган.

Словакия корхонаси 170 млн доллар сармоя билан Тупроққалъа туманида 5 минг гектарда рапс етиштириб, биоёқилғи ишлаб чиқариш заводини барпо этиш режасини амалга оширади.

Хоразмда 2,4 миллиард долларлик янги лойиҳалар тайёрланди. Шунингдек, шаҳар ва туманларнинг қўшимча имкониятлари ҳисобидан яна 86 миллион долларлик истиқболли ташаббуслар шакллантирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍46🤔1
ToshTech техника университетига ректор тайинланди

Адҳам Худойқулов янги ташкил этилган ToshTech техника университети ректори этиб тайинланди.

У бу лавозимга келгунга қадар Президент администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори сифатида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трамп: “Украинадаги можарони ҳал қилиш суръатидан сабрим тугаяпти”

АҚШ президенти Доналд Трамп Fox News телеканали эфирида Украинадаги можарони ҳал қилиш жараёнидан жаҳли чиқаётганини ва сабри тугаб бораётганини маълум қилди.

Трампнинг бошқа баёнотлари:
◾️ Агар Украинада тинчликка эришилмаса, Россияга қарши банкларга нисбатан қақшатқич санкциялар, нефт етказиб беришга чекловлар ва бож ставкаларини жорий этишни истисно қилмайман;
◾️ Можарони ҳал қилишга томонлар ўртасидаги “нафрат” тўсиқ бўлмоқда. Путин учрашмоқчи бўлганида Зеленский истамаганди, энди эса Зеленский учрашишни истаяпти, Путиннинг позицияси номаълум;
◾️ Ҳиндистон Россия нефтини харид қилгани учун унга қарши бож ставкаларини ошириш қийин қарор бўлди, бу қарама-қаршиликларни келтириб чиқаради;
◾️ Дронлар нафақат Полша осмонида, балки ушбу мамлакат яқинида ҳам бўлмаслиги керак эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиядаги ўзбек мигрантлар қийин аҳволда қолди

Россия Федерациясида меҳнат қилиб юрган бир гуруҳ ўзбекистонлик мигрантлар таҳририятимизга мурожаат қилишди. Уларнинг сўзларига кўра, ишга жойлаштиришда ваъда қилинган маош берилмаяпти, иш шароитлари оғир ва қийин аҳволда қолишган.

Мигрантлар айтишича, уларни ишга жалб қилган айрим фирмалар ва шахслар алдов йўли билан ўзига тортиб, кейинчалик ваъдаларини бажармаган. Бу эса ишчиларни моддий ҳамда маънавий жиҳатдан оғир ҳолатга солиб қўйган.

Ўз навбатида улар масъул ташкилотлар ва тегишли идоралардан ёрдам сўраб, ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб қилмоқда.

Улар билан боғланиш учун Ражаббоев Муслим +79529113716

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Испания Ғазога ёрдам беролмаётганидан афсусдалигини билдирди

Испания бош вазири Педро Санчес Ғазо секторидаги босқини учун Исроилни жазолашга мамлакатида ядровий қурол йўқлигидан афсусдалигини айтган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24👎1
Тошкентда «Док-1 Макс» сиропи иши бўйича 3,2 млн донадан ортиқ дори йўқ қилинмоқда

Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг ижро варақасига асосан, “Quramax Medical” МЧЖ ҳамда божхона омборхоналарида сақланаётган 3,2 млн. дондан зиёд дори воситалари йўқ қилинмоқда. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати. хабар берди.

Шу жумладан, юртимизда болалар ҳалокати ва ногиронлигига сабабчи бўлган “Док1 Макс” ва “Амбронол” дори воситалари ҳам тегишли тартибда махсус печларда ёқиш орқали зарарсизлантирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢2🤔1
Мирзиёев Қатарга қилинган ҳужумни қоралади

Президент Шавкат Мирзиёев Исроил томонидан Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига амалга оширилган ракета зарбаларини кескин қоралади.

Давлат раҳбари бундай хатти-ҳаракатлар Қатар мустақиллиги ва суверенитетига тажовуз экани, шунингдек, унинг хавфсизлигига таҳдид солиб, БМТ Низоми ҳамда халқаро ҳуқуқнинг асосий қоидалари ва тамойилларига зид келишига урғу берди.

Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай шаклига қарши экани ҳамда Яқин Шарқда вазиятнинг янада кескинлашишига олиб келадиган қадамларни қўллаб-қувватламаслиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев Қатар ташаббуси билан чақирилаётган навбатдан ташқари араб-ислом саммитининг муваффақиятли ўтишини тилади.

Қатар амири эса Ўзбекистон томонидан билдирилган бирдамлик ва қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик изҳор этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🤔3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Сурхондарёда прокурор пора билан қўлга тушди

Сурхондарё вилояти прокуратураси 16-бўлим прокурори 2000 доллар пора олгани учун қамоққа олинди. У аризачига Денов тумани ИИБ Тергов бўлими иш юритувидаги материал бўйича жиноят иши қўзғатмасликни ваъда қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥2
⚡️Олий таълимнинг “олий раҳбарияти”даги ўзгаришлар: Тизимда update бошландими?

Ҳозирги пайтда жамоатчилик диққати Олий таълим вазирлигидаги катта ўзгаришларга қаратилган. Вазирлик раҳбарияти таркибидаги ўринбосарлар алмашиши табиий равишда кўплаб саволлар ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Бироқ, бу жараённи тўғри англаш зарур.

Аввало, бу – тизимни тубдан ислоҳ қилиш жараёнининг бир қисми. Ишлаб чиқариш ва бозор талабига жавоб берувчи, инновацияга очиқ, замонавий менежмент кўникмасига эга кадрларни олий таълимга жалб этиш вақти келган эди.

Янги сиёсатчи-менежерлар сафга кириши орқали таълим сифати ошиши, университетлар молиявий ва ташкилий жиҳатдан мустақиллашгани, талабалар учун эркин ва ранг-баранг имкониятлар яратилиши кутилмоқда.

Бу ўзгаришлар давлатнинг билимга, илмга, инсон капиталини ривожлантиришга қаратган жиддий эътиборидан далолат беради.

Жамиятда “ислоҳотлар натижа бермайди” деган кайфият ҳам учрайди. Лекин бу сафарги қадам оддий ротация эмас – ўқув дастурларини халқаро стандартларга яқинлаштириш, илмий изланишларни рағбатлантириш ва энг муҳими, ёшлар учун сифатли таълим муҳитини яратишга қаратилган.

Шунинг учун бу ўзгаришларга танқидий кўз билан эмас балки қўллаб-қувватлаш рухида қараш даркор. Чунки ҳақиқий ислоҳотлар кўпинча кучли қаршиликлар билан бошланади. Аммо натижада бутун авлод учун янгича имкониятлар эшиги очилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂3😢1