EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Пахта ва дон қабул қилиш ҳамда унинг электрон ҳисобини юритиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (573-сон, 09.09.2025 й.) билан “Пахта ва дон қабул қилиш ҳамда унинг электрон ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Agrotarozi”, “Hosil qabuli” ва “AgroDocs” ахборот тизимлари орқали пахта ва дон қабул қилиш ҳамда унинг электрон ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

Фойдаланувчи интернет ахборот тармоғидаги расмий веб-сайт орқали “Agrotarozi” ва “Hosil qabuli” АТлари имкониятларидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Фойдаланувчилар “Agrotarozi” АТдан рўйхатдан ўтишда ахборот тизимидан фойдаланиш шартларини қабул қилиш бўйича электрон шаклда шартнома имзолайди.

Пахта ва дон товар-транспорт юк хати асосида қабул қилинади.

Хўжаликлар битта юк хати билан барча сифат кўрсаткичлари бир хил бўлган пахта ва донни топшириш учун юборишлари керак, яъни:

🔹 битта селекция, саноат нави ва синфига оид;

🔹 авлоди ва дала гуруҳи бир хил уруғлик пахта ва дон.

Пахта қабул қилиш куни соат 24:00 да якунланади ва кунлик ҳисоботлар физик вазнда юритилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича "Маҳалла еттилиги" ва таълим муассасалари ҳамкорлик қилади Президент фармонига кўра: “Маҳалла еттилиги” ва таълим муассасалари ўртасида ёшлар, жумладан, умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш…
Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича "Маҳалла еттилиги" ва таълим муассасалари ҳамкорлик қилади

“Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–163-сон, 10.09.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра “Маҳалла еттилиги” ва таълим муассасалари ўртасида ёшлар, жумладан, умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик қилиш тизими жорий этилади.

Мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳар ой синф раҳбари ва мактаб психологи билан хулқ-атворида мураккабликлар кузатилган ўқувчилар ўртасида хорижий тиллар, касбларни ўрганиш ҳамда меҳнат фаолиятига қизиқиш билдирганларини аниқлайди.

Ушбу ўқувчиларнинг рўйхати шакллантирилиб, ёшлар етакчиси ва маҳалла раисига тақдим этилади.

Ёшлар етакчилари маҳалла ҳудудидаги мураббийлар, касб эгалари ва тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўқувчилар учун устозлик тизимини йўлга қўяди.

Маҳалла раислари ёшларнинг фанларни ўрганиши, ахборот технологияларини ўзлаштириши, китобхонлик, спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича ташаббуслар ишлаб чиқади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥11🤔1
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлиги оширилади

“Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 ёшлар муаммолари билан индивидуал ва манзилли ишлаш орқали ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлигини ошириш;

🔹 ёшларнинг касбий қизиқишларини барвақт аниқлаш орқали меҳнат бозорига рақобатбардош кадр сифатида кириб боришини таъминлаш.

Фармонга кўра, қуйидагилар маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

🔸 ёшларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш, жамият учун фойдали лойиҳаларни маҳалла даражасида амалга ошириш;

🔸 ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқаришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш, “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш;

🔸 меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг тадбиркорлик кўникмаларини кучайтириш орқали бандлигига кўмаклашиш;

🔸 “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўрсатиладиган ёрдамнинг ижтимоий ҳамкорлик тамойилига асосланишини таъминлаш.

Ушбу асосий вазифаларга боғлиқ бўлмаган бошқа вазифа ва топшириқларни ёшлар етакчилари зиммасига юклаш тақиқланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍66🔥13🤷‍♂1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлиги оширилади “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий…
Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича "Маҳалла еттилиги" ва таълим муассасалари ҳамкорлик қилади

Фармонга кўра “Маҳалла еттилиги” ва таълим муассасалари ўртасида ёшлар, жумладан, умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик қилиш тизими жорий этилади.

Мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳар ой синф раҳбари ва мактаб психологи билан хулқ-атворида мураккабликлар кузатилган ўқувчилар ўртасида хорижий тиллар, касбларни ўрганиш ҳамда меҳнат фаолиятига қизиқиш билдирганларини аниқлайди.

Ушбу ўқувчиларнинг рўйхати шакллантирилиб, ёшлар етакчиси ва маҳалла раисига тақдим этилади.

Ёшлар етакчилари маҳалла ҳудудидаги мураббийлар, касб эгалари ва тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўқувчилар учун устозлик тизимини йўлга қўяди.

Маҳалла раислари ёшларнинг фанларни ўрганиши, ахборот технологияларини ўзлаштириши, китобхонлик, спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича ташаббуслар ишлаб чиқади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ўқитувчини камситиш — таълимдаги энг катта хато эмасми? Учтепа туманидаги 62-мактабда нохуш ҳолат содир бўлди. Маълумотларга кўра, директор 1-синф ўқувчилари олдида ўқитувчига бақириб, уни камситган. Бу вазият сабаб болалар қўрқиб кетгани ҳам айтилмоқда.…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ўқувчилар олдида ўқитувчиларни ҳақорат қилган директор лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 62-сонли мактаб директори 1-синф ўқувчилари олдида аёл педагогларни ҳақорат қилгани акс этган видео эълон қилган эдик.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан текширув ўтказган. Текширув натижасига кўра, директор қонун доирасида жавобгарликка тортилиб, лавозимидан озод этилган.

Шу билан бирга, бошқарма тизимидаги барча ходимларга касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш зарурлиги яна бир бор эслатиб ўтилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔2😢1
“ToshTech” техника университети ташкил этилади

“Тошкент шаҳрида “ToshTech” техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида “ToshTech” техника университети ташкил этилади.

Университет академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув соҳаларида мустақил ҳисобланади

2025/2026 ўқув йилидан Давлат бюджетидан молиялаштириладиган 1 йиллик тайёрлов курси жорий этилади.

2026/2027 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таълим жараёни йўлга қўйилади.

2027/2028 ўқув йилидан босқичма-босқич магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим босқичлари жорий этилади.

Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида давлат ва хорижий тилларда амалга оширилади.

2029/2030 ўқув йилигача ўқишга қабул қилинган талабалар тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
ЕИ раҳбари Урсула фон дер Ляйен Исроил билан эркин савдони ҳам чеклашни таклиф қилди

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Исроил билан эркин савдо муносабатларини тўхтатиш зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Ғазода давом этаётган уруш ва гуманитар инқирозга Европа томонидан муносиб жавоб берила олмаётгани «оғриқли ҳолат» ҳисобланади.

Европарламентдаги йиллик «Иттифоқ ҳолати» маърузасида фон дер Ляйен Исроил ҳукуматини кескин танқид қилди. У Ғарбий Соҳилда ноқонуний равишда қурилаётган посёлкалар ҳамда айрим исроиллик вазирларнинг зўравонликка чорловларини «икки давлат ечимини издан чиқаришга қаратилган очиқ ҳаракат» сифатида баҳолади.

Еврокомиссия раҳбари Европа Иттифоқи Исроилга кўрсатиладиган икки томонлама ёрдамни тўхтатишини эълон қилди. Фақат фуқаролик жамияти ташкилотлари ва Холокост хотира маркази бундан мустасно бўлади. Шунингдек, ЕИ–Исроил ассоциация келишувининг савдо қисмларини бекор қилиш таклифлари ишлаб чиқилиши ҳамда Ғарбий Соҳилда зўравонлик содир этган шахслар ва айрим вазирларга қарши санкциялар тайёрланиши айтилди.

Шу билан бирга, Европа Иттифоқи аъзолари ушбу масалада турли фикрларга эга бўлиб, эркин савдони чеклаш бўйича қарор қабул қилиниши ҳозирча ноаниқ. Айрим мамлакатлар ҳатто нисбатан юмшоқ чораларни ҳам қўллаб-қувватламаяпти.

Маълумот учун, ЕИ Исроилнинг энг йирик иқтисодий ҳамкори ҳисобланади. Икки томонлама савдо ҳажми йилига 68 миллиард еврога етса-да, ЕИнинг умумий савдосида Исроилнинг улуши 1 фоизга ҳам етмайди.

Фон дер Ляйен, шунингдек, ЕИ ташқи сиёсатини бошқаришда якдиллик тамойилини бекор қилиш вақти келганини таъкидлаб, «якдиллик кишанларидан чиқиш зарур» дея изоҳ берди.

Европарламентдаги социалистлар етакчиси Гарсия Перес эса бу ташаббусни қўллаб-қувватлади, бироқ уни «кечиккан ва етарлича кучли бўлмаган қадам» сифатида баҳолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
Лутфий кўчасида қурилиш туфайли автобус йўналишлари вақтинча ўзгартирилди

Лутфий кўчасининг Фарҳод кўчасидан Ширин ота кўчасигача бўлган қисмида олиб борилаётган қурилиш ишлари туфайли автобус йўналишларида вақтинча ўзгаришлар жорий қилинди, деб хабар берди Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси ахборот хизмати.

🔹 Бир томонлама ҳаракатга ўтказилган йўналишлар: 2, 9т, 13, 17т, 56, 113-йўналишлар — Фарҳод, Катта Хирмонтепа ва Ширин кўчалари орқали.

🔹 Ўзгариш билан ҳаракат қиладиган йўналишлар: 41, 70, 127, 150-йўналишлар — Кичик ҳалқа йўли, Фарҳод, М. Шайхзода ва Ширин кўчалари орқали ўз йўналишида ҳаракат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Чилонзорда Spark ЙПХ машинасига урилди

12 сентябрь куни соат 00:45 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида ЙТҲ содир бўлди.

2008 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган йигит давлат рақам белгиларисиз Spark’ни бошқариб, қатнов қаторига кескин ўзгариш киритган.

Натижада автомашина ЙПХ ходими бошқарувидаги Lacetti хизмат машинасига бориб урилди.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Оғир жароҳат олганлар қайд этилмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1🤔1😢1
Кадастр хизматларида вақтинча узилишлар кузатилиши мумкин

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ахборот тизимларида 12 сентябр соат 20:00 дан 15 сентябр соат 09:00 гача техник ва профилактик ишлар олиб борилиши режалаштирилган. Шу сабабли айрим кадастр хизматларида вақтинча узилишлар кузатилиши мумкин.

Юртдошларимиздан ноқулайликлар учун узр сўраймиз,

дейилади хабарда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷‍♂2
Тошкентда қонунлар бажарилмай, кўчаларда хаос юзага келмоқда

Тошкент кўчаларини тинмай ёпаётган валломатлар ҳукумат қарорига қарши чиқишармикин, деб ёзади Indallo Telegram-канали муаллифи.

"Албатта, билишади. Айнан била туриб шундай қилишяпти. Кундуз куни кўчалар ва йўллар таъмирланмасин, бўялиб-чизилмасин дейилишига қарамай, корчалонлар пинагини бузмаяпти.

Аввалига Шота Руставели бутунлай ёпилди, бугундан Сергелидаги марказий кўча таъмирлаш сабаб тўсилган бўлса, Бунёдкор кўчасида қанақадир тадбир бўлаётгани сабабли 5 кунга ёпилибди (суратда).

Ахир айтгандик-ку, биздаги қонунлар шунчаки чанг босиб қоғозда қолиб кетади. Амалдорлар уларни бузмаса, "ломка" тутиб қолади", —

дейилади постда.


Тошкентда қонунлар ва ҳукумат қарорлари амалга оширилмай, кўчаларда хаос юзага келмоқда. Бу аҳоли учун транспорт ва инфратузилмада узилишлар келтириб чиқариши мумкин. Қонун устуворлигини таъминлаш ва тизимли ҳаракатни йўлга қўйиш зарур.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Иркутскдан Тошкентга учаётган самолёт қушлар галаси билан тўқнашиб ортга қайтди

12 сентябр куни Иркутскдан Тошкентга Ural Airlines’нинг А-319 самолёти қушлар галасига тўқнашди. Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 07:40да (Тошкент вақти билан 09:40) содир бўлган.

Самолётда 91 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган, ҳеч ким жабрланмаган. Қувватдаги двигательга қушлар урулгани сабабли самолёт учиш-қўниш йўлагидан ортга қайтган.

Транспорт прокуратураси томонидан текширув тайинланган. Самолёт кейин парвозни давом эттириб, Тошкентга соат 13:35да етиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент саноат корхоналари ва туристик лойиҳалар Тошкент вилоятига кўчирилади

Пойтахтдаги экологияга зарар етказаётган 50 дан ортиқ чармни қайта ишлаш корхоналари Оҳангарон туманидаги саноат зонасига кўчирилади. Шунингдек, 35 та тўқимачилик корхонаси ҳам Тошкент вилоятига олиб ўтилади.

Ангрен шаҳридаги Оҳангарон сув омбори атрофидан 168 гектар ер Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига берилиб, туристик зона барпо этилади.

Пойтахт туманлари Тошкент вилояти туманларига бириктирилади. Масалан, Миробод — Паркент туманига, Учтепа — Зангиота туманидаги лойиҳаларга масъул этилади.

Ангреннинг Янгобод ва Лашкерек қишлоқларига туризм қишлоқлари мақоми берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Якшанба куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво салқинлашади

Эртага мамлакатнинг катта қисмида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланади. Ҳаво ҳарорати +30...+35 даража атрофида бўлиб, жанубий ҳудудларда +37...+39 даражагача кўтарилади.


Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Бу ҳудудларда кундузги ҳарорат +20...+25 даражагача пасаяди.


Якшанба куни эса республиканинг барча ҳудудларида ҳаво салқинлашиб, кундузги ҳарорат +25...+30 даража, жанубда эса +33...+35 даражадан юқори бўлмайди.


Шимол ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13-18 м/с.гача, айрим жойларда эса чанг-тўзон билан бирга кучайиши эҳтимолдан холи эмас.


Тошкентда ҳаво асосан бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсиб, 10-12 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат:


12 сентябр куни +33...+35 даража

13 сентябр куни +31...+33 даража

14 сентябр куни +27...+29 даража.


Кечалари ҳарорат асосан +16...+19 даража бўлади. Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида ҳам салқин ҳаво сақланиб, кундузи +20...+25 даража, кечалари эса +10...+15 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ эҳтимоли бор.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Жарима баллари тизими самара берди: қоидабузарликлар 58 фоизга камайди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, 1 июндан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари тизими жорий этилгандан буён уч ой ичида 60 мингдан ортиқ ҳайдовчига жарима баллари қўлланилди.

Таҳлиллар натижасига кўра:

5 балл тўплаганлар — 4 нафар,

4 балл — 14 нафар,

3 балл — 129 нафар,

2 балл — 4976 нафар,

1 балл — 63 974 нафар ҳайдовчи.

Шу билан бирга, 9,3 миллиондан зиёд ҳайдовчи умуман жарима баллари олмаган.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари ва ЙТҲлар сезиларли даражада камайгани қайд этилмоқда. Жумладан, июн–август ойларида 167 мингта қоидабузарлик аниқланиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (285 мингта) 58 фоизга камайган. Шунингдек, ҳайдовчилар айби билан содир этилган ЙТҲлар сони ҳам 531 тадан 338 тагача қисқариб, 36 фоизга камайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢2
Бишкекда 4,3 магнитудали зилзила қайд этилди

Қирғизистон пойтахти Бишкекда ер ости силкинишлари содир бўлди. ОАВ хабарларига кўра, силкинишлар шаҳарнинг деярли барча ҳудудларида сезилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, зилзиланинг магнитудаси 4,3 ни ташкил этган. Эпицентр Беш-Кюнгей қишлоғи яқинида, ер ости 1 километр чуқурликда жойлашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Ўзбекистонда илк бор 130 ёшли фуқаронинг туғилганлик факти расман тасдиқланди

Фарғона вилояти Бувайда тумани “Қорақум” маҳалласидан бўлган Ҳувайдо (Тошматова) Умарованинг туғилган санаси ҳуқуқий жиҳатдан қайд этилди.

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган “Ҳеч бир шахс ҳужжациз қолмайди” акцияси давомида момонинг аввал расмийлаштирилмаган туғилганлик факти аниқланди. Маълумотларга кўра, у 1895 йил 1 январь куни туғилган.

Бувайда туман адлия бўлими мурожаати асосида, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг сайёр мажлисида мазкур ҳолат расмийлаштирилди.

Шу тариқа, Ҳувайдо момо Ўзбекистон тарихида энг кекса фуқаро сифатида қайд этилди.


📌 Гиннес рекордлар китобига кўра, дунёдаги энг ёши улуқ инсон француз бўлиб, у 122 йил умр кўрган. Шу боис, 130 ёшли Ҳувайдо момо ҳақидаги ушбу факт халқаро миқёсда ҳам катта қизиқиш уйғотиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂3🤔1
Албанияда дунё тарихида биринчи сунъий интеллект вазир пайдо бўлди — Politico

Мамлакат бош вазири Эди Рама Diella (албанча «қуёш» деган маънони англатади) номли сунъий интеллект барча давлат харидлари учун жавобгар бўлишини эълон қилди, деб ёзади нашр.

«Давлат тендерлари бўйича қарорлар босқичма-босқич вазирликлардан Diella бошқарувига ўтказилади. Бу орқали Албания давлат тендерлари 100 фоиз коррупциядан холи бўлган ва тендер жараёнлари орқали ўтадиган давлат маблағлари мутлақо шаффоф бўлган давлатга айланади. Бу илмий фантастика эмас»,

— дея изоҳ берди Рама.

Албания фуқаролари Diella билан анчадан бери таниш, у ҳозирда мамлакатнинг рақамли давлат хизматлари тизими бўлган e-Albania'ни бошқаради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Бразилиянинг собиқ президенти Болсонару 27 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бразилия Олий суди собиқ президент Жаир Болсонаруни давлат тўнтаришига уринишда айблаб, 27 йил ва 3 ойга озодликдан маҳрум этди.

Болсонару 2023 йил январь ойида амалдаги президент Луис Инасиу Лула да Силванинг ҳокимиятга келишини тўсишга ҳаракат қилгани учун айблантирилган эди. Суднинг тўрт нафар аъзоси ҳукмни қўллаб-қувватлади, бир нафари эса қарши овоз берди.

Шу билан бирга, ишда иштирок этган бошқа айбланувчилар ҳам жазо олиб, Болсонарунинг шериклари 26 йиллик қамоққа маҳкум қилинди. Собиқ президентнинг адвокатлари ҳукмга нисбатан халқаро судларга шикоят қилишини билдирди.

2023 йил январда Бразилия пойтахтида содир бўлган тартибсизликлар Болсонару тарафдорлари томонидан ҳукумат биноларини эгаллаб олишга ҳаракат қилингани натижасида бошланган. Ушбу воқеаларда тахминан 5 минг киши иштирок этган ва 1,4 мингдан зиёд киши ҳибсга олинган, деб хабар берди bfm.ru.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш тизими такомиллаштирилади

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда маҳсулот етиштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш ва ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–172-сон, 12.09.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфидаги бўш турган ер участкаларини тўлиқ ҳисобга олиш ва реализация қилиш;

🔹 қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш тизимини такомиллаштириш.

Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ижарачиларига ер участкаларининг бир қисмига нисбатан ижара шартномаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) ҳуқуқи берилади.

Мазкур ерлар эгалари ва фойдаланувчиларига ер участкаларига бўлган эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарори асосида ижара ҳуқуқига ўзгартириш имконияти берилади.

Бунда ерга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ижара ҳуқуқига ўтказилганда ижара муддати қуйидагича этиб белгиланди:

🔸 Ўзбекистон фуқаролари ва улар муассислигидаги юридик шахслар учун – 30 йил;

🔸 чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун – 25 йил.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистон депутати амалдорларнинг шоҳона ҳаётига қарши чиқди

Дастан Бекешевнинг айтишича, баъзи мансабдорлар Lexus, Maybach, Land Cruiser каби машиналарда юриб, қиммат соатлар тақишади, қимматбаҳо ресторанларда овқатланишади ва бизнес-классда учишади.

"Агар уларнинг даромади шунга мос келмаса, бу ҳолатни “коррупцион хулқ-атвор” сифатида баҳолаш керак. Мен ҳашаматга қарши эмасман, лекин амалдорнинг харажатлари расмий маошига мос бўлиши шарт",

— деди депутат.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19😢1