EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Навоийда ҳудудий саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

Бугун Навоий шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Навоий вилояти бўлими биносида тоғ-кон металлургияси, электротехника, электрэнергетикаси, кимё саноати ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар иштирокида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси очилди.

Ярмарка очилиш маросимини вилоят ҳокими Нормат Турсунов кириш сўзи билан очиб берди.

“Маҳаллийлаштириш дастури ва саноат кооперацияси ички имкониятларни ишга солиш, тезкор янги замонавий технологияларни жорий қилиш орқали устувор тармоқларнинг халқаро ва минтақавий ҳамкорликда таъсирини кучайтириш кафолатидир",
деди вилоят ҳокими ўз нутқида.

Ярмаркада Навоий ва бошқа вилоятлардан ташриф буюрган 235 та саноат корхоналари 3000 га яқин маҳсулот намунаси, импорт ўрнини босувчи товарлар ва истиқболли лойиҳалар билан қатнашмоқда.

Ҳудудда 3000 дан ортиқ саноат корхонаси ва 290 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона самарали фаолият юритмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажми 2023 йилда 101,8 трлн сўм, 2024 йилда 145,6 трлн сўмга етди, йил охирида эса 170,1 трлн сўмга етиши кутилмоқда. Ҳудудий корхоналарнинг ўсиш суръати 130 фоизга етказилиши назарда тутилган.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2023 йилда 1,295 трлн сўмлик, 2024 йил якуни билан эса 2,102 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Ярмарка 11-12 сентябрь кунлари давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
❗️Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилган вертолётларни қайтариш масаласи яна кўтарилди 2021 йилда “Толибон” Кобулни эгаллаганидан сўнг афғон ҳарбийлари Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб ўтган ҳарбий ҳаво техникаси масаласи ҳануз очиқ қолмоқда. Манбаларга…
"Толибон" Ўзбекистон томони вертолётларни қайтаришга рози эканини билдирди, Ўзбекистон бу хабарни рад этди

"Толибон" ҳукумати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Ўзбекистон 2021 йил августида Афғонистондан олиб чиқиб кетилган ҳарбий вертолётларни қайтаришга рози бўлганини маълум қилди.

“57 ҳарбий вертолётнинг топширилиши яқин орада амалга ошиши кутилмоқда. Бу Афғонистон ҳаво кучларини тиклаш ва икки қўшни давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлади,”
— деди Мужоҳид.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов бу хабарни рад этди ва бундай маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, деб таъкидлади.

АҚШ Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 2021 йилда Афғонистондан Ўзбекистонга 46 та, Тожикистонга эса 18 та самолёт ва вертолёт олиб ўтилган. "Толибон" бир неча бор иккала давлатдан ҳам уларни топширишни талаб қилган, аммо Тошкент ва Душанбеда бу талаблар юзасидан очиқ изоҳ берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🙌 “Яшил Келажак” Eco-Camp қизғин давом этмоқда!

Оромгоҳ иштирокчилари турли йўналишларда ўз ғоя ва ташаббусларини тақдим этмоқда:

🌿 Экологик таълим ва маърифат

♻️ Чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳалари

🚀 Ёшлар стартаплари ва инновацион ечимлар

🌍 Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалий таклифлар

🔑 Энг муҳими, оромгоҳдаги ҳар бир ёшнинг фикри эшитилмоқда ва уларнинг ғоялари келгуси амалий ишларга асос бўлиб хизмат қилади.

💚 Биргаликда — барқарор ва тоза келажак учун!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилади

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш тадбирлари 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади. Унинг дастлабки 17 куни интернет орқали, кейинги бир ой мобайнида эса “маҳалла еттилиги” иштирокида уйма-уй юриб амалга оширилиши белгиланмоқда.

Рўйхатга олиш натижасида 38 миллион аҳолининг таркиби ва миграцияси, оилавий ҳолати, фаолият тури, даромад манбалари тўғрисида ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.

Мамлакатимиздаги қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати, чорва моллари ва паррандалар сони аниқланади. Бу орқали қишлоқ хўжалигига йўналтирилаётган йиллик 25,6 триллион сўм, жумладан, 2,2 триллион сўм бюджет маблағларининг самарадорлиги, соҳадаги хизматлар ҳажми ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур маълумотлар тўплами яратилади.

Рўйхатга олиш жараёнларини самарали амалга ошириш учун “маҳалла еттилиги” махсус ўқув дастури асосида тайёрланади ва рағбатлантирилади.

Умуман, мазкур тадбирлар аҳоли ва қишлоқ хўжалигининг реал кўрсаткичларини аниқ белгилаш, давлат дастурларини мақсадли ҳамда самарали амалга ошириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥13
Ўзбекистон ва Россия фуқароларнинг ID-карта билан саёҳати масаласини муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Россия ўртасида фуқароларнинг ички паспорт (ID-карта) орқали саёҳат қилиши мумкинлиги борасида музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ахрор Бурханов маълум қилди.

ТИВ изоҳида таъкидланишича, ҳозирда зарур давлатлараро келишув жараёнлари давом этмоқда. Шу сабабли аниқ муддатлар ҳақида гапиришга ҳали эрта.

Шу билан бирга, «Известия» манбасига кўра, Ўзбекистон Россия, Қозоғистон ва Озарбайжон фуқаролари учун ички паспорт асосида 30 кунгача визасиз ташриф имкониятини жорий этиш вариантларини ҳам муҳокама қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1
❗️Эҳтиёжманд аҳолига 2025/2026 йилги иситиш мавсумида 1 млн сўмлик ёрдам берилади

2025/2026 йилги иситиш мавсумида эҳтиёжманд аҳоли учун бир марталик 1 миллион сўм моддий ёрдам ажратилади.

Ёрдамни олиш ҳуқуқига қуйидагилар эга:

🔷“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”даги оилалар;

🔷“Камбағал оилалар реестри”даги оилалар;

🔷“Маҳалла еттилиги” киритган қўшимча рўйхатдагилар.


👥 Устувор тоифалар:

🔷боқувчисини йўқотган оилалар;

🔷ногиронлиги бор аъзоси ёки боласи бўлганлар;

🔷иситиш тизими йўқ уйларда яшовчилар;

🔷бир хонадонда 3 ва ундан ортиқ оила истиқомат қилаётганлар;

🔷оғир касаллиги бор беморни парваришлаётганлар;

🔷ёлғиз кексалар.

Мурожаат учун сўнгги муддат — 25 сентябрь. Фуқаролар “Маҳалла еттилиги”га мурожаат қилиши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👎1
Ўзбекистонлик 8 нафар боксчи жаҳон чемпионати ярим финалида

Англиянинг Ливерпул шаҳрида ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси муносиб натижа қайд этди. Чорак финал беллашувларида жамоамиздан 8 нафар спортчи ғалаба қозониб, ярим финалга йўлланма олди.

Ярим финал баҳслари 12 сентябр куни бўлиб ўтади. Рингга чиқадиган боксчиларимиз:

Аёллар:

51 кг: Феруза Казакова — Бусе Наз Чакироглу

65 кг: Навбаҳор Ҳамидова — Ниен-Чин Чен

Эркаклар:

60 кг: Абдумалик Халоков — Сюнсуке Китамото

65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Лаша Гурули

75 кг: Фазлиддин Эркинбоев — Саиджамшид Жафаров

80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Габриэл Веочич

90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев — Энмануэл Рейес Пла

+90 кг: Жаҳонгир Зокиров — Данабике Байикевузи.

Шу билан бирга, Нигина Ўктамова, Ситора Турдибекова, Олтиной Сотимбаева, Ҳуморабону Мамажонова, Миразизбек Мирзахалилов ва Шавкатжон Болтаев чорак финалда мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🔥2
Тошкентда экологик хавфли корхоналар вилоятга кўчирилади

Тошкент шаҳрида атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатаётган саноат корхоналари пойтахтдан чиқарилиб, Тошкент вилоятидаги махсус зоналарга жойлаштирилади. Бу ҳақда 11 сентябрь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда маълум қилинди.

Маълумотга кўра, вилоятда бўш ерлар “Тошкент инвест” компанияси ва пойтахт саноат зоналари дирекцияси ихтиёрига берилади. Шу ерда янги саноат корхоналари ташкил этилади.

Нурафшон, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарларида хорижий сармоя иштирокида йирик саноат лойиҳаларини амалга ошириш учун иккита нимстанция қуриш режалаштирилган. Шунингдек:

Бекободда автомобил эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш,

Оққўрғонда озиқ-овқат ва тўқимачилик корхоналарини очиш,

Оҳангарон, Ангрен ва Ўрта Чирчиқдан ўтувчи Қорасув канали бўйида эса туризм ва савдо масканларини ташкил этиш имкониятлари борлиги таъкидланди.

Тошкент вилоятида умумий қиймати 2,5 миллиард доллар бўлган инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган. Улар амалга оширилса, 11 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиши ва 434 миллион долларлик экспорт қуввати таъминланиши кутилмоқда.

Президент таъкидлашича, вилоят саноат ва қишлоқ хўжалигида катта салоҳиятга эга бўлиб, пойтахтга яқинлиги янада кўпроқ имконият яратади.

Шунингдек, йиғилишда Тошкент вилоятининг барча ҳудудларини пойтахт билан тезюрар электр поездлари орқали боғлаш вазифаси қўйилди. Бу орқали янги уй-жойлар ва инфратузилмага талаб ортиб, аҳолининг Тошкентга қатнаб ишлаши учун қулайлик яратилиши айтилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥11🤔1
Пахта ва дон қабул қилиш ҳамда унинг электрон ҳисобини юритиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (573-сон, 09.09.2025 й.) билан “Пахта ва дон қабул қилиш ҳамда унинг электрон ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Agrotarozi”, “Hosil qabuli” ва “AgroDocs” ахборот тизимлари орқали пахта ва дон қабул қилиш ҳамда унинг электрон ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

Фойдаланувчи интернет ахборот тармоғидаги расмий веб-сайт орқали “Agrotarozi” ва “Hosil qabuli” АТлари имкониятларидан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Фойдаланувчилар “Agrotarozi” АТдан рўйхатдан ўтишда ахборот тизимидан фойдаланиш шартларини қабул қилиш бўйича электрон шаклда шартнома имзолайди.

Пахта ва дон товар-транспорт юк хати асосида қабул қилинади.

Хўжаликлар битта юк хати билан барча сифат кўрсаткичлари бир хил бўлган пахта ва донни топшириш учун юборишлари керак, яъни:

🔹 битта селекция, саноат нави ва синфига оид;

🔹 авлоди ва дала гуруҳи бир хил уруғлик пахта ва дон.

Пахта қабул қилиш куни соат 24:00 да якунланади ва кунлик ҳисоботлар физик вазнда юритилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича "Маҳалла еттилиги" ва таълим муассасалари ҳамкорлик қилади Президент фармонига кўра: “Маҳалла еттилиги” ва таълим муассасалари ўртасида ёшлар, жумладан, умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш…
Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича "Маҳалла еттилиги" ва таълим муассасалари ҳамкорлик қилади

“Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–163-сон, 10.09.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра “Маҳалла еттилиги” ва таълим муассасалари ўртасида ёшлар, жумладан, умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик қилиш тизими жорий этилади.

Мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳар ой синф раҳбари ва мактаб психологи билан хулқ-атворида мураккабликлар кузатилган ўқувчилар ўртасида хорижий тиллар, касбларни ўрганиш ҳамда меҳнат фаолиятига қизиқиш билдирганларини аниқлайди.

Ушбу ўқувчиларнинг рўйхати шакллантирилиб, ёшлар етакчиси ва маҳалла раисига тақдим этилади.

Ёшлар етакчилари маҳалла ҳудудидаги мураббийлар, касб эгалари ва тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўқувчилар учун устозлик тизимини йўлга қўяди.

Маҳалла раислари ёшларнинг фанларни ўрганиши, ахборот технологияларини ўзлаштириши, китобхонлик, спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича ташаббуслар ишлаб чиқади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥11🤔1
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлиги оширилади

“Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 ёшлар муаммолари билан индивидуал ва манзилли ишлаш орқали ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлигини ошириш;

🔹 ёшларнинг касбий қизиқишларини барвақт аниқлаш орқали меҳнат бозорига рақобатбардош кадр сифатида кириб боришини таъминлаш.

Фармонга кўра, қуйидагилар маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

🔸 ёшларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш, жамият учун фойдали лойиҳаларни маҳалла даражасида амалга ошириш;

🔸 ёшларнинг иқтидорини рўёбга чиқаришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш, “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш;

🔸 меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг тадбиркорлик кўникмаларини кучайтириш орқали бандлигига кўмаклашиш;

🔸 “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўрсатиладиган ёрдамнинг ижтимоий ҳамкорлик тамойилига асосланишини таъминлаш.

Ушбу асосий вазифаларга боғлиқ бўлмаган бошқа вазифа ва топшириқларни ёшлар етакчилари зиммасига юклаш тақиқланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍66🔥13🤷‍♂1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлиги оширилади “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизими самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий…
Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича "Маҳалла еттилиги" ва таълим муассасалари ҳамкорлик қилади

Фармонга кўра “Маҳалла еттилиги” ва таълим муассасалари ўртасида ёшлар, жумладан, умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик қилиш тизими жорий этилади.

Мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳар ой синф раҳбари ва мактаб психологи билан хулқ-атворида мураккабликлар кузатилган ўқувчилар ўртасида хорижий тиллар, касбларни ўрганиш ҳамда меҳнат фаолиятига қизиқиш билдирганларини аниқлайди.

Ушбу ўқувчиларнинг рўйхати шакллантирилиб, ёшлар етакчиси ва маҳалла раисига тақдим этилади.

Ёшлар етакчилари маҳалла ҳудудидаги мураббийлар, касб эгалари ва тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўқувчилар учун устозлик тизимини йўлга қўяди.

Маҳалла раислари ёшларнинг фанларни ўрганиши, ахборот технологияларини ўзлаштириши, китобхонлик, спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича ташаббуслар ишлаб чиқади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ўқитувчини камситиш — таълимдаги энг катта хато эмасми? Учтепа туманидаги 62-мактабда нохуш ҳолат содир бўлди. Маълумотларга кўра, директор 1-синф ўқувчилари олдида ўқитувчига бақириб, уни камситган. Бу вазият сабаб болалар қўрқиб кетгани ҳам айтилмоқда.…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ўқувчилар олдида ўқитувчиларни ҳақорат қилган директор лавозимидан озод этилди

Аввалроқ Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 62-сонли мактаб директори 1-синф ўқувчилари олдида аёл педагогларни ҳақорат қилгани акс этган видео эълон қилган эдик.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан текширув ўтказган. Текширув натижасига кўра, директор қонун доирасида жавобгарликка тортилиб, лавозимидан озод этилган.

Шу билан бирга, бошқарма тизимидаги барча ходимларга касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиш зарурлиги яна бир бор эслатиб ўтилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔2😢1
“ToshTech” техника университети ташкил этилади

“Тошкент шаҳрида “ToshTech” техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳрида “ToshTech” техника университети ташкил этилади.

Университет академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув соҳаларида мустақил ҳисобланади

2025/2026 ўқув йилидан Давлат бюджетидан молиялаштириладиган 1 йиллик тайёрлов курси жорий этилади.

2026/2027 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таълим жараёни йўлга қўйилади.

2027/2028 ўқув йилидан босқичма-босқич магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим босқичлари жорий этилади.

Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида давлат ва хорижий тилларда амалга оширилади.

2029/2030 ўқув йилигача ўқишга қабул қилинган талабалар тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2