EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
🌱 “Яшил Келажак” Eco-Camp старт олди!

📍 Навоий вилояти, Тўдакўл ҳудудида жорий йилнинг 10-14 сентябр кунлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган оромгоҳ ўз фаолиятини бошлади.

🙌 Бу ерда турли ҳудудлардан келган ёшлар ҳамда Чиқиндиларни бошқариш ва циркульяр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ходимлари биргаликда иштирок этмоқда.

💡 Дастур доирасида:
♻️ Экологик муаммоларга оид ғоялар муҳокама қилинади
🚀 Стартаплар ва ижтимоий лойиҳалар илгари сурилади
🌍 Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича янги ечимлар ишлаб чиқилади

🌿 Яшил келажак — барчамизнинг қўлимизда! 💚

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Тошкентда кўп қаватли уйлар аҳолиси учун махсус парковка рухсатномалари жорий этилади

Тошкент шаҳридаги пулли автотураргоҳлардан фойдаланиш тартибида янги имкониятлар яратилиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, кўп қаватли уйларда истиқомат қиладиган фуқаролар учун “резидентлик рухсатномалари” амалиётга татбиқ этилади.

Ушбу рухсатнома орқали аҳоли ўз маҳалласи ҳудудида жойлашган тўхташ жойларидан кечки соатларда ва тонггача қулай шартларда фойдаланиши мумкин бўлади. Шунингдек, кундуз вақтида чегирмалар берилиши, байрам ва дам олиш кунларида эса янада кенгроқ имтиёзлар тақдим этилиши белгиланган.

Ҳозирда резидентлик рухсатномаларини электрон тарзда расмийлаштириш имконини яратиш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция ишлари олиб борилмоқда. Тизим жорий йил ноябрь ойига қадар тўлиқ йўлга қўйилиши ва шундан сўнг Тошкент шаҳар ҳокимининг махсус қарори қабул қилиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Россия мигрантларнинг маошидан ортиқ пул юборишни чеклашни режалаштирмоқда

Россия Давлат думасига меҳнат муҳожирларининг ўз ватанига ойлик маошидан кўпроқ маблағ юборишини тақиқловчи қонун лойиҳаси киритилди.

Ташаббус “Янги одамлар” фракцияси депутатларига тегишли бўлиб, уларнинг фикрича, ҳозирги қонунларда мигрантларнинг пул ўтказмалари расмий даромадларига мослигини назорат қилиш механизми мавжуд эмас.

Депутатлар қайд этишича, муҳожирларнинг катта қисми норасмий секторда ишлаб, солиқ тўламайди ва бу давлат бюджетига жиддий зарар етказмоқда. Лойиҳа қабул қилинса, манбаси тасдиқланмаган маблағларни хорижга чиқариш чекланади ҳамда шубҳали операцияларни блокировка қилиш имконияти пайдо бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10😢1
❗️Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилган вертолётларни қайтариш масаласи яна кўтарилди

2021 йилда “Толибон” Кобулни эгаллаганидан сўнг афғон ҳарбийлари Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб ўтган ҳарбий ҳаво техникаси масаласи ҳануз очиқ қолмоқда. Манбаларга кўра, Ўзбекистон ҳудудида сақланаётган 57 та вертолётнинг тақдири юзасидан музокаралар давом этмоқда ва уларни қайтариш режаси кўриб чиқилмоқда.

АҚШ Мудофаа вазирлиги маълумотича, ўша пайтда Ўзбекистонга 46 та, Тожикистонга эса 18 та ҳаво кемаси олиб кирилган. Улар орасида Ми-17 ва UH-60 Black Hawk вертолётлари, шунингдек, турли турдаги самолётлар ҳам бор. 2025 йил бошида айрим Black Hawk вертолётлари АҚШга қайтарилгани маълум қилинган, аммо қолган техника тақдири бўйича ҳали якуний қарор қабул қилинмаган.

“Толибон” ҳар икки давлатдан авиатехникани қайтаришни талаб қилган бўлса-да, Ўзбекистон расмийлари бу техника АҚШ мулки эканини таъкидлаб келмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
❗️Рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби жорий этилди

Ҳукумат қарори (570-сон, 08.09.2025 й.) билан “Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🗣Низомга кўра, электрон рецепт асосида тайинланадиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.

🗣Тиббиёт ходимлари бемор маълумотларини тиббий ахборот тизими орқали “Электрон тиббий карта”га киритади ва электрон рецепт расмийлаштиради.

🗣Рецепт шифокор томонидан электрон тасдиқланади, унга QR-код автоматик тарзда жойлаштирилади.

🗣Шифокорларга ўзлари томонидан беморга электрон рецепт асосида тайинланган ва чакана реализация қилинган дори воситалари ҳаракатини кузатиб бориш имконияти яратилади.

🗣Барча маълумотлар беморнинг электрон тиббий картасига автоматик қайд этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1👎1😢1
Навоийда ҳудудий саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

Бугун Навоий шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Навоий вилояти бўлими биносида тоғ-кон металлургияси, электротехника, электрэнергетикаси, кимё саноати ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар иштирокида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси очилди.

Ярмарка очилиш маросимини вилоят ҳокими Нормат Турсунов кириш сўзи билан очиб берди.

“Маҳаллийлаштириш дастури ва саноат кооперацияси ички имкониятларни ишга солиш, тезкор янги замонавий технологияларни жорий қилиш орқали устувор тармоқларнинг халқаро ва минтақавий ҳамкорликда таъсирини кучайтириш кафолатидир",
деди вилоят ҳокими ўз нутқида.

Ярмаркада Навоий ва бошқа вилоятлардан ташриф буюрган 235 та саноат корхоналари 3000 га яқин маҳсулот намунаси, импорт ўрнини босувчи товарлар ва истиқболли лойиҳалар билан қатнашмоқда.

Ҳудудда 3000 дан ортиқ саноат корхонаси ва 290 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона самарали фаолият юритмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажми 2023 йилда 101,8 трлн сўм, 2024 йилда 145,6 трлн сўмга етди, йил охирида эса 170,1 трлн сўмга етиши кутилмоқда. Ҳудудий корхоналарнинг ўсиш суръати 130 фоизга етказилиши назарда тутилган.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2023 йилда 1,295 трлн сўмлик, 2024 йил якуни билан эса 2,102 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Ярмарка 11-12 сентябрь кунлари давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
❗️Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилган вертолётларни қайтариш масаласи яна кўтарилди 2021 йилда “Толибон” Кобулни эгаллаганидан сўнг афғон ҳарбийлари Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб ўтган ҳарбий ҳаво техникаси масаласи ҳануз очиқ қолмоқда. Манбаларга…
"Толибон" Ўзбекистон томони вертолётларни қайтаришга рози эканини билдирди, Ўзбекистон бу хабарни рад этди

"Толибон" ҳукумати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Ўзбекистон 2021 йил августида Афғонистондан олиб чиқиб кетилган ҳарбий вертолётларни қайтаришга рози бўлганини маълум қилди.

“57 ҳарбий вертолётнинг топширилиши яқин орада амалга ошиши кутилмоқда. Бу Афғонистон ҳаво кучларини тиклаш ва икки қўшни давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлади,”
— деди Мужоҳид.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов бу хабарни рад этди ва бундай маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, деб таъкидлади.

АҚШ Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, 2021 йилда Афғонистондан Ўзбекистонга 46 та, Тожикистонга эса 18 та самолёт ва вертолёт олиб ўтилган. "Толибон" бир неча бор иккала давлатдан ҳам уларни топширишни талаб қилган, аммо Тошкент ва Душанбеда бу талаблар юзасидан очиқ изоҳ берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🙌 “Яшил Келажак” Eco-Camp қизғин давом этмоқда!

Оромгоҳ иштирокчилари турли йўналишларда ўз ғоя ва ташаббусларини тақдим этмоқда:

🌿 Экологик таълим ва маърифат

♻️ Чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳалари

🚀 Ёшлар стартаплари ва инновацион ечимлар

🌍 Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича амалий таклифлар

🔑 Энг муҳими, оромгоҳдаги ҳар бир ёшнинг фикри эшитилмоқда ва уларнинг ғоялари келгуси амалий ишларга асос бўлиб хизмат қилади.

💚 Биргаликда — барқарор ва тоза келажак учун!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилади

Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш тадбирлари 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади. Унинг дастлабки 17 куни интернет орқали, кейинги бир ой мобайнида эса “маҳалла еттилиги” иштирокида уйма-уй юриб амалга оширилиши белгиланмоқда.

Рўйхатга олиш натижасида 38 миллион аҳолининг таркиби ва миграцияси, оилавий ҳолати, фаолият тури, даромад манбалари тўғрисида ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.

Мамлакатимиздаги қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳолати, чорва моллари ва паррандалар сони аниқланади. Бу орқали қишлоқ хўжалигига йўналтирилаётган йиллик 25,6 триллион сўм, жумладан, 2,2 триллион сўм бюджет маблағларининг самарадорлиги, соҳадаги хизматлар ҳажми ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур маълумотлар тўплами яратилади.

Рўйхатга олиш жараёнларини самарали амалга ошириш учун “маҳалла еттилиги” махсус ўқув дастури асосида тайёрланади ва рағбатлантирилади.

Умуман, мазкур тадбирлар аҳоли ва қишлоқ хўжалигининг реал кўрсаткичларини аниқ белгилаш, давлат дастурларини мақсадли ҳамда самарали амалга ошириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥13