EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳноза Мирзиёева Намангандаги оддий ошхонада овқатланди

Президентнинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева Наманган вилоятининг Норин тумани йўлидаги оддий ошхонада тўхтаб, маҳаллий таомлардан баҳраманд бўлди.

У ошхонада Наманганга хос тандир сомсаларидан тановул қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60👎8🔥2😢1
Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича "Маҳалла еттилиги" ва таълим муассасалари ҳамкорлик қилади

Президент фармонига кўра:

“Маҳалла еттилиги”
ва таълим муассасалари ўртасида ёшлар, жумладан, умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик қилиш тизими жорий этилади.

Мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳар ой синф раҳбари ва мактаб психологи билан хулқ-атворида мураккабликлар кузатилган ўқувчилар ўртасида хорижий тиллар, касбларни ўрганиш ҳамда меҳнат фаолиятига қизиқиш билдирганларини аниқлайди.

Ушбу ўқувчиларнинг рўйхати шакллантирилиб, ёшлар етакчиси ва маҳалла раисига тақдим этилади.

Ёшлар етакчилари маҳалла ҳудудидаги мураббийлар, касб эгалари ва тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўқувчилар учун устозлик тизимини йўлга қўяди.

Маҳалла раислари ёшларнинг фанларни ўрганиши, ахборот технологияларини ўзлаштириши, китобхонлик, спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича ташаббуслар ишлаб чиқади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2026 йилдан фуқаролар пенсия миқдорини олдиндан ҳисоблай олади

Ўзбекистонда 2026 йил баҳоридан фуқароларга келажакда оладиган пенсиясини олдиндан ҳисоблаш имконияти яратилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ижрочи директори Муродбек Отажонов маълум қилди.

Ҳозирда жамғарма “Менинг пенсиям” дастурини ишлаб чиқмоқда. Ушбу хизмат орқали фуқаролар ўз ЖШШИРини киритиб ва OneID орқали идентификациядан ўтиб, меҳнат стажи, иш ҳақи, ўқиш даври, аёллар учун фарзандлар сони, эркаклар учун ҳарбий хизмат ҳақидаги маълумотларни интеграция асосида олиб, бўлажак пенсия миқдорини кўра олади.

Отажоновнинг айтишича, дастур пенсия ёшига етганда иш стажи етарлими-йўқлигини ҳам кўрсатади. Агар стаж кам бўлса, бу фуқароларни норасмий сектордан чиқиб, расмий ва юқорироқ маошли ишга ўтишга ундаши мумкин.

Дастлаб хизматни 2026 йил 1 сентябрда ишга тушириш режалаштирилган эди. Бироқ жараён тезлаштирилиб, апрель–май ойлариданоқ амалга жорий этилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Катта миқдорда ойлик-устама олиб келган раҳбарлар

Фақат раҳбариятнинг ўзига, яъни 10 нафар ходимга 3,1 миллиард сўмдан ортиқ мукофот пули бериб юборилган.

Стандартлаш институти раҳбарияти ва айрим ходимларига 2024–2025 йилларда бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан катта миқдорда қўшимча устама ҳақлар тўлангани маълум бўлди.

Ҳисоб-китобларга кўра, институт директори вазифасини бажариб келган (собиқ) Д.Қодиров 2024 йил ноябрдан 2025 йил мартигача бўлган 5 ой давомида жами 468,6 млн сўм даромад олган. Шундан 433,8 млн сўм бюджетдан ташқари маблағлардан мукофот сифатида тўлаб берилган.

▪️ Институтнинг бошқа ходимларига ҳам йирик миқдорда устама ҳақлар берилган:

Г.Газиев (собиқ директор) – 142,6 млн сўм;
А.Самижонов (директор ўринбосари)– 482,9 млн сўм;
Л.Давиров (директор ўринбосари) – 412,8 млн сўм;
Ж.Умурзоқулов (бўлим бошлиғи)– 293,3 млн сўм;
Ф.Ашуров (бўлим бошлиғи)– 412,8 млн сўм;
Ж.Ахматов (бўлим бошлиғи) – 471,1 млн сўм;
М.Мирзоидов (бўлим бошлиғи) – 477,2 млн сўм;
Н.Худайходжаева (бухалтер) – 227,8 млн сўм;
Н.Хусанбаев (директор ёрдамчиси) – 199,2 млн сўм.

Умумий ҳисобда, институт ходимларига бюджетдан ташқари маблағлардан жами 3,7 млрд сўмдан ортиқ қўшимча устама ҳақлар тўлангани қайд этилган.

Бундан ташқари, ҳужжатларда кўрсатилишича, 10 нафар ходимга жами 3,1 млрд сўм миқдорида маблағлар рағбатлантириш учун сарфланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍1
Ҳуқуқий ахборотни етказишда инновацион ёндашувлар жорий этилади

“Ҳуқуқий ахборотни проактив шаклда етказиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–160-сон, 08.09.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагилар соҳани такомиллаштиришнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

🔹 ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сунъий интеллектдан фойдаланиш орқали инновацион ёндашувларни жорий этиш;

🔹 аҳолининг ҳуқуқий ахборотга бўлган ҳақиқий талаб ва эҳтиёжларини ўрганган ҳолда ҳуқуқий маълумотларни манзилли ва мақсадли етказиш.

Фармонга кўра, Lex.uz асосида “проактив қонунчилик” тамойили билан ҳуқуқий ахборотни “ақлли тарғибот” шаклида етказишнинг қуйидаги тизими жорий этилади:

Lex.uz Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали ва ЯИДХП (my.gov.uz) билан интеграция қилинади;

тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг розилигига асосан, soliq.uz тизимидаги шахсий кабинетига улар фаолиятига оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юборилади;

ЯИДХП (my.gov.uz) фойдаланувчиларнинг шахсий кабинетига уларнинг розилигига асосан кундалик ҳаётда қўллаш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳаволалари юборилади.

Тизим орқали ҳужжат етказиш намунаси: масалан кимдир ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштирди, тизим шу заҳоти унга МЖТКнинг йўл ҳаракатига оид ҳуқуқбузарликлар ва бошқа йўл ҳаракатига оид энг муҳим қонунчилик ҳақидаги маълумотлар ҳаволасини my.gov.uz орқали юборади, келгусидаги ушбу соҳадаги ўзгартиришлар ҳам шу шаклда етказилади. Худди шундай, туризм билан шуғулланадиган тадбиркор ИФУТ коди орқали аниқланиб, унга туризм бўйича қонунчилик, унга кирадиган ўзгартиришлар ҳаволаси унинг розилигига асосан soliq.uz орқали юборилади.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Термиз иқтисодиёт ва сервис университетига янги ректор тайинланди

Абсаматов Анвар Эргашевич ушбу университетнинг ректори этиб тайинланди.

Шу муносабат билан, университетнинг собиқ ректори Саттаров Абдусамат Умурқулович бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилди.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
Нукусдаги ўқув майдонида портлаш: 10 нафарга яқин ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Нукус дала ўқув майдонида ўтказилган амалий машғулот пайтида кичик портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Миллий гвардия расмий маълумот берди.

10 сентябрь куни ўтказилган машғулот давомида ўқув жараёни учун мўлжалланган махсус портловчи воситанинг детонация шнури чақнаган. Натижада портлаш содир бўлиб, 10 нафарга яқин ҳарбий хизматчи турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Жароҳат олганларга дарҳол биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва зарур чоралар кўрилган. Айни вақтда уларнинг соғлиги тикланмоқда.

Ҳолат юзасидан хизмат суриштируви тайинланган бўлиб, масъул раҳбарлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
🌱 “Яшил Келажак” Eco-Camp старт олди!

📍 Навоий вилояти, Тўдакўл ҳудудида жорий йилнинг 10-14 сентябр кунлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган оромгоҳ ўз фаолиятини бошлади.

🙌 Бу ерда турли ҳудудлардан келган ёшлар ҳамда Чиқиндиларни бошқариш ва циркульяр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ходимлари биргаликда иштирок этмоқда.

💡 Дастур доирасида:
♻️ Экологик муаммоларга оид ғоялар муҳокама қилинади
🚀 Стартаплар ва ижтимоий лойиҳалар илгари сурилади
🌍 Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича янги ечимлар ишлаб чиқилади

🌿 Яшил келажак — барчамизнинг қўлимизда! 💚

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Тошкентда кўп қаватли уйлар аҳолиси учун махсус парковка рухсатномалари жорий этилади

Тошкент шаҳридаги пулли автотураргоҳлардан фойдаланиш тартибида янги имкониятлар яратилиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, кўп қаватли уйларда истиқомат қиладиган фуқаролар учун “резидентлик рухсатномалари” амалиётга татбиқ этилади.

Ушбу рухсатнома орқали аҳоли ўз маҳалласи ҳудудида жойлашган тўхташ жойларидан кечки соатларда ва тонггача қулай шартларда фойдаланиши мумкин бўлади. Шунингдек, кундуз вақтида чегирмалар берилиши, байрам ва дам олиш кунларида эса янада кенгроқ имтиёзлар тақдим этилиши белгиланган.

Ҳозирда резидентлик рухсатномаларини электрон тарзда расмийлаштириш имконини яратиш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция ишлари олиб борилмоқда. Тизим жорий йил ноябрь ойига қадар тўлиқ йўлга қўйилиши ва шундан сўнг Тошкент шаҳар ҳокимининг махсус қарори қабул қилиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Россия мигрантларнинг маошидан ортиқ пул юборишни чеклашни режалаштирмоқда

Россия Давлат думасига меҳнат муҳожирларининг ўз ватанига ойлик маошидан кўпроқ маблағ юборишини тақиқловчи қонун лойиҳаси киритилди.

Ташаббус “Янги одамлар” фракцияси депутатларига тегишли бўлиб, уларнинг фикрича, ҳозирги қонунларда мигрантларнинг пул ўтказмалари расмий даромадларига мослигини назорат қилиш механизми мавжуд эмас.

Депутатлар қайд этишича, муҳожирларнинг катта қисми норасмий секторда ишлаб, солиқ тўламайди ва бу давлат бюджетига жиддий зарар етказмоқда. Лойиҳа қабул қилинса, манбаси тасдиқланмаган маблағларни хорижга чиқариш чекланади ҳамда шубҳали операцияларни блокировка қилиш имконияти пайдо бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10😢1
❗️Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилган вертолётларни қайтариш масаласи яна кўтарилди

2021 йилда “Толибон” Кобулни эгаллаганидан сўнг афғон ҳарбийлари Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб ўтган ҳарбий ҳаво техникаси масаласи ҳануз очиқ қолмоқда. Манбаларга кўра, Ўзбекистон ҳудудида сақланаётган 57 та вертолётнинг тақдири юзасидан музокаралар давом этмоқда ва уларни қайтариш режаси кўриб чиқилмоқда.

АҚШ Мудофаа вазирлиги маълумотича, ўша пайтда Ўзбекистонга 46 та, Тожикистонга эса 18 та ҳаво кемаси олиб кирилган. Улар орасида Ми-17 ва UH-60 Black Hawk вертолётлари, шунингдек, турли турдаги самолётлар ҳам бор. 2025 йил бошида айрим Black Hawk вертолётлари АҚШга қайтарилгани маълум қилинган, аммо қолган техника тақдири бўйича ҳали якуний қарор қабул қилинмаган.

“Толибон” ҳар икки давлатдан авиатехникани қайтаришни талаб қилган бўлса-да, Ўзбекистон расмийлари бу техника АҚШ мулки эканини таъкидлаб келмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
❗️Рецепт билан бериладиган дориларни электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби жорий этилди

Ҳукумат қарори (570-сон, 08.09.2025 й.) билан “Тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🗣Низомга кўра, электрон рецепт асосида тайинланадиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.

🗣Тиббиёт ходимлари бемор маълумотларини тиббий ахборот тизими орқали “Электрон тиббий карта”га киритади ва электрон рецепт расмийлаштиради.

🗣Рецепт шифокор томонидан электрон тасдиқланади, унга QR-код автоматик тарзда жойлаштирилади.

🗣Шифокорларга ўзлари томонидан беморга электрон рецепт асосида тайинланган ва чакана реализация қилинган дори воситалари ҳаракатини кузатиб бориш имконияти яратилади.

🗣Барча маълумотлар беморнинг электрон тиббий картасига автоматик қайд этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1👎1😢1
Навоийда ҳудудий саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

Бугун Навоий шаҳридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Навоий вилояти бўлими биносида тоғ-кон металлургияси, электротехника, электрэнергетикаси, кимё саноати ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар иштирокида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси очилди.

Ярмарка очилиш маросимини вилоят ҳокими Нормат Турсунов кириш сўзи билан очиб берди.

“Маҳаллийлаштириш дастури ва саноат кооперацияси ички имкониятларни ишга солиш, тезкор янги замонавий технологияларни жорий қилиш орқали устувор тармоқларнинг халқаро ва минтақавий ҳамкорликда таъсирини кучайтириш кафолатидир",
деди вилоят ҳокими ўз нутқида.

Ярмаркада Навоий ва бошқа вилоятлардан ташриф буюрган 235 та саноат корхоналари 3000 га яқин маҳсулот намунаси, импорт ўрнини босувчи товарлар ва истиқболли лойиҳалар билан қатнашмоқда.

Ҳудудда 3000 дан ортиқ саноат корхонаси ва 290 та хорижий инвестиция иштирокидаги корхона самарали фаолият юритмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажми 2023 йилда 101,8 трлн сўм, 2024 йилда 145,6 трлн сўмга етди, йил охирида эса 170,1 трлн сўмга етиши кутилмоқда. Ҳудудий корхоналарнинг ўсиш суръати 130 фоизга етказилиши назарда тутилган.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 2023 йилда 1,295 трлн сўмлик, 2024 йил якуни билан эса 2,102 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Ярмарка 11-12 сентябрь кунлари давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1