EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Таълимда Ягона давлат имтиҳони жорий этилиши мумкин

Мактаб битируви, олий таълимга кириш ва фанлар бўйича сертификат имтиҳонлари Ягона давлат имтиҳони (ЯДИ)га бирлаштирилиши мумкин.

Таълимда ЯДИ тизимини халқаро аккредитациядан ўтказиш орқали амалий жорий этиш режалаштирилмоқда. Ташаббус 8 сентябр куни президент иштирокидаги йиғилишда илгари сурилди.

Ҳозирда ўқувчилар уч марта имтиҳон топширади: мактабни битирув, олий таълимга кириш ва фанлар бўйича сертификат. Уларни ЯДИга бирлаштириш орқали жараён соддалаштирилади, ўқувчилар ва ота-оналар вақти ҳамда моддий ресурслари тежалади.

Россиянинг Единый государственный экзамен (ЕГЭ) тизимига ўхшаш ЯДИ жорий этиш таклифи аввал ҳам илгари сурилган, аммо жараён ҳали якунига етган эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤷‍♂1👎1🔥1
Уй-жой қурилиши қонунийлигини текшириш учун QR-кодли паспорт жорий этилади

Қурилиш компанияларига ҳар бир объект ёнига QR-кодли паспорт ўрнатиш талаби қўйилади. Ушбу паспорт орқали объект номи, буюртмачи, лойиҳачи, қурувчи ва унинг рейтинги, фойдаланишга топшириш санаси, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва бошқа кўплаб маълумотларга эга бўлиш мумкин.

Фойдаланувчиларга ҳар бир маълумотни диққат билан текшириш тавсия этилади. Масалан, уй сифатида сотилаётган объект ҳужжатда меҳмонхона, бизнес маркази ёки савдо шохобчаси сифатида кўрсатилган бўлиши мумкин. QR-кодли паспорт эҳтимолий фириблик ҳолатларининг олдини олишга ёрдам беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда экстремистик гуруҳ аъзоларига суд ҳукми ўқилди

Сурхондарё вилоятида давлат хавфсизлик органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Ўзбекистон Олий суди қарори билан фаолияти таъқиқланган “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террорчилик ташкилоти тарафдорларидан иборат ноқонуний гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилди.

Маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари диний йиғинлар ниқоби остида йиғилишлар ўтказиб, террорчилик ташкилотлари раҳнамоларининг маърузаларини тинглаб, Суриядаги жангарилар сафида иштирок этиш, шунингдек қўлбола портловчи қурилмалар тайёрлаш масалаларини муҳокама қилган. Улар “Телеграм” мессенжерида ёпиқ каналлар орқали хориждаги террорчилар билан мулоқотда бўлган ва назарий билим олган.

Шу билан бирга, 4 нафар аъзо Сурияга бориб, жангарилар сафига қўшилгани аниқланиб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинди.

Суд ҳукмига кўра:

Гуруҳнинг 20 нафар фаол аъзоси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, 6 йилдан 13 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

Қолган аъзоларга нисбатан эса инсонпарварлик принциплари асосида енгиллик ва кечиримлилик сиёсати қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчини камситиш — таълимдаги энг катта хато эмасми?

Учтепа туманидаги 62-мактабда нохуш ҳолат содир бўлди. Маълумотларга кўра, директор 1-синф ўқувчилари олдида ўқитувчига бақириб, уни камситган.

Бу вазият сабаб болалар қўрқиб кетгани ҳам айтилмоқда.

Президент даражасида педагоглар нуфузини ошириш ва уларнинг обрўсини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилган бир пайтда бундай ҳаракат таълим жараёнига ҳам, болалар тарбиясига ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👎3🤷‍♂1
Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси таъсис этилади

“Педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг талабалари учун Абдулла Авлоний номли давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-162-сон, 10.09.2025 й.) қабул қилинди.

💸 Фармонга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан педагогика йўналишидаги олий таълим ташкилотлари талабалари учун Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси таъсис этилади.

Мазкур стипендия педагогика йўналишидаги ҳар бир олий таълим ташкилотининг бакалавриат йўналишида таҳсил олаётган 1 нафар охирги икки курс талабасига тайинланади.

📝 Маълумот учун: ушбу стипендияни тайинлаш учун талаблар президентнинг “Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида” 1993 йил 5 февралдаги ПФ–555-сон фармонида белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Айрим низосиз талаблар бўйича нотариуслар томонидан ижро хатлари ёзиш тартиби жорий этилади

“Нотариат институтини янада ривожлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан БҲМнинг 1 000 бараваригача бўлган қуйидаги низосиз талаблар бўйича нотариуслар томонидан ижро хатлари ёзиш тартиби жорий этилади:

🔹 нотариал тасдиқланган битимларга асосланган талаб;

🔹 ёзма ва нотариал тасдиқланган битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб;

🔹 ижара тўловлари, кўп квартирали уйлардаги жойларнинг мулкдорларидан мажбурий бадал ва тўловлар, коммунал ва алоқа хизматлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида талаблар.

Шунингдек, 2026 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда нотариус лавозимида бўлишнинг энг юқори ёш чегараси 65 ёшдан 70 ёшга оширилади.

Бунда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра нотариус ўз розилиги билан иш фаолиятини 70 ёшгача амалга ошириши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
🇪🇺 "Исроилга ёрдам тўхтатилади ва санкциялар жорий этилади" — Европа комиссияси раиси

Исроилнинг тажовузкор ҳаракатлари фонида Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Европарламент депутатларига мурожаат қилиб, Исроил бўйича қатъий чоралар кўриш зарурлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Исроил билан тузилган битим қисман тўхтатилиши мумкин.

“Исроилга кўрсатилаётган икки томонлама ёрдамни Исроил фуқаролик жамияти билан алоқаларга таъсир қилмаган ҳолда тўхтатамиз, бу йўналишлардаги барча тўловларни бекор қиламиз”,

— деди Урсула фон дер Ляйен.

Шунингдек, у “Исроилнинг экстремист вазирлари ва зўравонликка қўл урувчи манзилгоҳлар аҳолиси”га, яъни яҳудий кўчманчиларига қарши санкциялар жорий этиш таклифини ҳам илгари сурди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21🔥4🤔2😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Айрим низосиз талаблар бўйича нотариуслар томонидан ижро хатлари ёзиш тартиби жорий этилади “Нотариат институтини янада ривожлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент…
Нотариуслар фаолиятида айрим ўзгаришлар жорий этилади

“Нотариат институтини янада ривожлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 апрелдан давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўрнига ахборот технологияларидан фойдаланиб, 2 босқичли ягона танлов тартиби жорий этилади:

1-босқичда талабгорлар давлат ва жамият бошқаруви ҳамда коррупцияга қарши курашиш, фуқаролик ҳуқуқи, нотариат ва ворислик ҳуқуқи соҳалари бўйича тест синовларидан ўтади.

2-босқичда тест синовларидан муваффақиятли ўтган талабгорлар Олий малака комиссияси томонидан ўтказиладиган амалий имтиҳонда нотариал ҳаракатларнинг лойиҳаларини махсус электрон платформада тайёрлайди ва муаммоли масалага (казусга) жавоб беради.

Шунингдек, 2026 йил 1 апрелдан:

🔸 хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус касбий фаолиятини узрли сабабларга кўра бажара олмаганда, унинг аризасига асосан лицензиясининг амал қилиш муддати тўхтатиб турилади;

🔸 нотариус лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатишдан ташқари огоҳлантириш ва жарима кўринишидаги муқобил таъсир чораларини қўллаш механизми жорий этилади;

🔸 нотариал расмийлаштирилган барча ҳужжатлар нотариуснинг имзоси, муҳри ва/ёки QR код (матрик штрихли код) билан тасдиқланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Нотариал хизматлар кўрсатишда айрим талаблар бекор қилинади

“Нотариат институтини янада ривожлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 декабрдан республикада нотариал тасдиқланган никоҳ шартномалари нусхасини “Нотариус” ахборот тизими (Тизим) га мажбурий юклаш тартибини жорий этиш орқали уларнинг аслини нотариуслар томонидан талаб қилиш бекор қилинади.

Бунда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёни қайд этилган аудио ва видеоёзувлар электрон қурилмаларда сақланади ҳамда уларни Тизимда тўғридан-тўғри нотариал ҳаракатга бириктириш ва сақлаш имконияти яратилади.

2026 йил 1 январдан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун нотариусга Ўзбекистон фуқаросининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини тақдим этиш талаби бекор қилинади.

Бунда фуқароларнинг шахси уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари орқали ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда идентификация қилинади ҳамда биометрик маълумотлар (бармоқ изи ва Face-ID) орқали верификация қилинади.

2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк ва ундаги улушлар билан боғлиқ барча битимлар нотариус томонидан Тизим орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборилади.

Сўнг, кўчмас мулк объекти давлат рўйхатидан ўтказилганда унинг янги мулкдори ҳақидаги маълумотлар коммунал хизматлар ташкилотларининг электрон ахборот тизимларига автоматик тарзда юборилади ва маълумотлар базаларида янгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
🇺🇸 Трампнинг тарафдори ва консерватив фаол Чарлз Кирк отиб ўлдирилди — ОАВ

Turning Point USA нотижорат ташкилоти раҳбари, президент Доналд Трампнинг таъсирли иттифоқчиси, консерватив фаол Чарлз Кирк 10 сентябр куни Юта штатидаги университетда чиқиш қилаётган вақтида суиқасд қурбони бўлди. 31 ёшли Кирк бўйнидан яраланиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган, аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. 

Ҳукумат гумонланувчи узоқ масофадан, том устидан ўқ узганини айтди. Тадбирга қарийб 3 минг одам йиғилган эди. Университет полицияси бошлиғи Жефф Лонг олти офицерни жалб қилгани ва Киркнинг шахсий хавфсизлик гуруҳининг раҳбари билан ҳамкорлик қилганини айтди.

ФҚБ директори Каш Пател бир шахс сўроқ қилингач қўйиб юборилганини маълум қилди.

"Маъмуриятим бу жиноятга ва бошқа сиёсий зўравонликларга алоқадор бўлганларнинг барчасини, жумладан уларни молиялаштирувчи ва қўллаб-қувватловчи ташкилотларни ҳам топади", 

— деди президент Трамп.

Чарлз Кирк ва у асос солган мамлакатдаги энг катта консерватив ёшлар ташкилоти — Turning Point USA Доналд Трампнинг сайловдаги ғалабасида муҳим рол ўйнаганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢4👎1
Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда сақлаб қолди

Ўзбекистон Марказий банки Бошқаруви 11 сентябрда ўтказилган йиғилишда асосий ставкани ўзгартирмасдан қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шу тариқа, молия бозоридаги барқарорликни таъминлаш мақсадида асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолинди.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳноза Мирзиёева Намангандаги оддий ошхонада овқатланди

Президентнинг кенжа қизи Шаҳноза Мирзиёева Наманган вилоятининг Норин тумани йўлидаги оддий ошхонада тўхтаб, маҳаллий таомлардан баҳраманд бўлди.

У ошхонада Наманганга хос тандир сомсаларидан тановул қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60👎8🔥2😢1
Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича "Маҳалла еттилиги" ва таълим муассасалари ҳамкорлик қилади

Президент фармонига кўра:

“Маҳалла еттилиги”
ва таълим муассасалари ўртасида ёшлар, жумладан, умумтаълим мактабларининг битирувчи синф ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик қилиш тизими жорий этилади.

Мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳар ой синф раҳбари ва мактаб психологи билан хулқ-атворида мураккабликлар кузатилган ўқувчилар ўртасида хорижий тиллар, касбларни ўрганиш ҳамда меҳнат фаолиятига қизиқиш билдирганларини аниқлайди.

Ушбу ўқувчиларнинг рўйхати шакллантирилиб, ёшлар етакчиси ва маҳалла раисига тақдим этилади.

Ёшлар етакчилари маҳалла ҳудудидаги мураббийлар, касб эгалари ва тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўқувчилар учун устозлик тизимини йўлга қўяди.

Маҳалла раислари ёшларнинг фанларни ўрганиши, ахборот технологияларини ўзлаштириши, китобхонлик, спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича ташаббуслар ишлаб чиқади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2026 йилдан фуқаролар пенсия миқдорини олдиндан ҳисоблай олади

Ўзбекистонда 2026 йил баҳоридан фуқароларга келажакда оладиган пенсиясини олдиндан ҳисоблаш имконияти яратилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ижрочи директори Муродбек Отажонов маълум қилди.

Ҳозирда жамғарма “Менинг пенсиям” дастурини ишлаб чиқмоқда. Ушбу хизмат орқали фуқаролар ўз ЖШШИРини киритиб ва OneID орқали идентификациядан ўтиб, меҳнат стажи, иш ҳақи, ўқиш даври, аёллар учун фарзандлар сони, эркаклар учун ҳарбий хизмат ҳақидаги маълумотларни интеграция асосида олиб, бўлажак пенсия миқдорини кўра олади.

Отажоновнинг айтишича, дастур пенсия ёшига етганда иш стажи етарлими-йўқлигини ҳам кўрсатади. Агар стаж кам бўлса, бу фуқароларни норасмий сектордан чиқиб, расмий ва юқорироқ маошли ишга ўтишга ундаши мумкин.

Дастлаб хизматни 2026 йил 1 сентябрда ишга тушириш режалаштирилган эди. Бироқ жараён тезлаштирилиб, апрель–май ойлариданоқ амалга жорий этилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Катта миқдорда ойлик-устама олиб келган раҳбарлар

Фақат раҳбариятнинг ўзига, яъни 10 нафар ходимга 3,1 миллиард сўмдан ортиқ мукофот пули бериб юборилган.

Стандартлаш институти раҳбарияти ва айрим ходимларига 2024–2025 йилларда бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан катта миқдорда қўшимча устама ҳақлар тўлангани маълум бўлди.

Ҳисоб-китобларга кўра, институт директори вазифасини бажариб келган (собиқ) Д.Қодиров 2024 йил ноябрдан 2025 йил мартигача бўлган 5 ой давомида жами 468,6 млн сўм даромад олган. Шундан 433,8 млн сўм бюджетдан ташқари маблағлардан мукофот сифатида тўлаб берилган.

▪️ Институтнинг бошқа ходимларига ҳам йирик миқдорда устама ҳақлар берилган:

Г.Газиев (собиқ директор) – 142,6 млн сўм;
А.Самижонов (директор ўринбосари)– 482,9 млн сўм;
Л.Давиров (директор ўринбосари) – 412,8 млн сўм;
Ж.Умурзоқулов (бўлим бошлиғи)– 293,3 млн сўм;
Ф.Ашуров (бўлим бошлиғи)– 412,8 млн сўм;
Ж.Ахматов (бўлим бошлиғи) – 471,1 млн сўм;
М.Мирзоидов (бўлим бошлиғи) – 477,2 млн сўм;
Н.Худайходжаева (бухалтер) – 227,8 млн сўм;
Н.Хусанбаев (директор ёрдамчиси) – 199,2 млн сўм.

Умумий ҳисобда, институт ходимларига бюджетдан ташқари маблағлардан жами 3,7 млрд сўмдан ортиқ қўшимча устама ҳақлар тўлангани қайд этилган.

Бундан ташқари, ҳужжатларда кўрсатилишича, 10 нафар ходимга жами 3,1 млрд сўм миқдорида маблағлар рағбатлантириш учун сарфланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍1
Ҳуқуқий ахборотни етказишда инновацион ёндашувлар жорий этилади

“Ҳуқуқий ахборотни проактив шаклда етказиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–160-сон, 08.09.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагилар соҳани такомиллаштиришнинг асосий вазифалари этиб белгиланди, жумладан:

🔹 ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сунъий интеллектдан фойдаланиш орқали инновацион ёндашувларни жорий этиш;

🔹 аҳолининг ҳуқуқий ахборотга бўлган ҳақиқий талаб ва эҳтиёжларини ўрганган ҳолда ҳуқуқий маълумотларни манзилли ва мақсадли етказиш.

Фармонга кўра, Lex.uz асосида “проактив қонунчилик” тамойили билан ҳуқуқий ахборотни “ақлли тарғибот” шаклида етказишнинг қуйидаги тизими жорий этилади:

Lex.uz Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари портали ва ЯИДХП (my.gov.uz) билан интеграция қилинади;

тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг розилигига асосан, soliq.uz тизимидаги шахсий кабинетига улар фаолиятига оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юборилади;

ЯИДХП (my.gov.uz) фойдаланувчиларнинг шахсий кабинетига уларнинг розилигига асосан кундалик ҳаётда қўллаш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳаволалари юборилади.

Тизим орқали ҳужжат етказиш намунаси: масалан кимдир ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштирди, тизим шу заҳоти унга МЖТКнинг йўл ҳаракатига оид ҳуқуқбузарликлар ва бошқа йўл ҳаракатига оид энг муҳим қонунчилик ҳақидаги маълумотлар ҳаволасини my.gov.uz орқали юборади, келгусидаги ушбу соҳадаги ўзгартиришлар ҳам шу шаклда етказилади. Худди шундай, туризм билан шуғулланадиган тадбиркор ИФУТ коди орқали аниқланиб, унга туризм бўйича қонунчилик, унга кирадиган ўзгартиришлар ҳаволаси унинг розилигига асосан soliq.uz орқали юборилади.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Термиз иқтисодиёт ва сервис университетига янги ректор тайинланди

Абсаматов Анвар Эргашевич ушбу университетнинг ректори этиб тайинланди.

Шу муносабат билан, университетнинг собиқ ректори Саттаров Абдусамат Умурқулович бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилди.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
Нукусдаги ўқув майдонида портлаш: 10 нафарга яқин ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Нукус дала ўқув майдонида ўтказилган амалий машғулот пайтида кичик портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Миллий гвардия расмий маълумот берди.

10 сентябрь куни ўтказилган машғулот давомида ўқув жараёни учун мўлжалланган махсус портловчи воситанинг детонация шнури чақнаган. Натижада портлаш содир бўлиб, 10 нафарга яқин ҳарбий хизматчи турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Жароҳат олганларга дарҳол биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва зарур чоралар кўрилган. Айни вақтда уларнинг соғлиги тикланмоқда.

Ҳолат юзасидан хизмат суриштируви тайинланган бўлиб, масъул раҳбарлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
🌱 “Яшил Келажак” Eco-Camp старт олди!

📍 Навоий вилояти, Тўдакўл ҳудудида жорий йилнинг 10-14 сентябр кунлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган оромгоҳ ўз фаолиятини бошлади.

🙌 Бу ерда турли ҳудудлардан келган ёшлар ҳамда Чиқиндиларни бошқариш ва циркульяр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ходимлари биргаликда иштирок этмоқда.

💡 Дастур доирасида:
♻️ Экологик муаммоларга оид ғоялар муҳокама қилинади
🚀 Стартаплар ва ижтимоий лойиҳалар илгари сурилади
🌍 Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича янги ечимлар ишлаб чиқилади

🌿 Яшил келажак — барчамизнинг қўлимизда! 💚

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1