EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Давлат хизматлари кўрсатишда талаб қилинадиган ҳужжатлар сони қисқартирилади

“Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–157-сон, 08.09.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 2028 йилгача ЯИДХП (my.gov.uz) ва давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этиладиган хизматлар сонини 900 тага етказиш;

🔹 проактив давлат хизматлари сонини 53 тага ҳамда композит давлат хизматларини 74 тага етказиш.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 декабрдан идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали қуйидагилар бекор қилинади, жумладан:

🔸 никоҳни расмийлаштиришда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахслардан тиббий кўрик натижаларини тақдим қилиш талаби;

🔸 никоҳдан суд қарори асосида ажратилганда никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини шакллантириш учун ФҲДЁ органлари томонидан суд қарорининг талаб қилиниши;

🔸 автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасида автомототранспорт воситаси мулкдорининг манзилини кўрсатиш талаби.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ЯИДХПдаги шахсга доир маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади

“Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони (ПФ–157-сон, 08.09.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра 2025 йил 1 ноябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (Ягона портал) жисмоний шахсларнинг белгиланган шахсга доир маълумотлари уларнинг шахсий кабинети орқали реал вақт режимида тақдим этилади. Бунда:

▪️ жисмоний шахснинг Ягона порталдаги шахсга доир маълумотлари уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади;

▪️ ушбу маълумотлар Ягона порталнинг мобил иловасидан фойдаланган ҳолда кўрсатилганда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мазкур маълумотларнинг қоғоз шаклини талаб қилиш тақиқланади.

Шунингдек, 2025 йил 1 ноябрдан:

🔹 давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат қилинганда пенсионер, ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи билан келган фуқарога давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланиш бўйича имтиёз берилади;

🔹 жисмоний шахсларни ягона идентификация тизимидан (OneID) рўйхатдан ўтказишда муқобил тарзда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face ID) тартиби йўлга қўйилади;

🔹 давлат хизматлари марказларига Ягона портал орқали жорий этилган барча давлат хизматлари бўйича аҳоли ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥11
Vakolat.uz” платформаси ишга туширилади

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан қуйидагиларни назарда тутувчи “Vakolat.uz” платформаси ишга туширилади:

давлат хизматларидан фойдаланиш ва давлат хизмати натижаларини олиш бўйича бошқа шахсларга ишончномаларни расмийлаштириш;

юридик шахслар томонидан расмийлаштирилган ишончномаларни ихтиёрий рўйхатдан ўтказиш;

барча турдаги ишончномаларнинг ҳақиқийлигини онлайн режимда текшириш.

Vakolat.uz” платформасидан бепул асосда фойдаланиш.

2026 йил 1 январдан Давлат хизматлари ягона реестри Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган “Давлат хизматлари” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида юритилади.

Бунда ҳар бир давлат хизмати бўйича унинг рақамли паспорти шакллантирилади ҳамда ҳар бир давлат хизматини Давлат хизматлари ягона реестрига киритиш норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
Таълим соҳасидаги юқори лавозимларга янги раҳбарлар тайинланди

Сардор Бахтиёрович Ражабов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бу лавозимга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Бундан ташқари, Бахтиёр Ғайратжонович Йўлдашев Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори сифатида лавозимга келтирилди. У аввал «Янги Ўзбекистон» университети проректори эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкентда руҳий хаста она 7 ёшли қизини пичоқлаб ўлдирди

2022 йилда Тошкент зоопаркида қизини айиқ қафасига ташлаган она уч йилдан кейин фарзандининг жонига қасд қилди.

Маълумотларга кўра, у 2022 йил январь ойида содир этган ҳаракатидан сўнг психиатрия шифохонасига мажбурий даволанишга юборилган эди. Аммо 2022 йил 2 август куни амбулатор даволаниш учун уйига чиқарилган.

Орадан уч йил ўтиб, Сергели туманида яшовчи аёл 7 ёшга тўлган қизига ошхона пичоғи билан бир нечта зарба бериб, ўлдирган. Қизалоқ сентябрь ойидагина мактабнинг биринчи синфига қадам қўйган эди.

Ҳозирда она Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан айбланиб, ҳибсга олинди. Умрбод озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Ҳолат Бош прокуратура назоратига олинган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилдаги айиқ қафасига ташлаш воқеасидан сўнг, Тошкент зоопарки қизалоқни даволаш харажатларини тўлиқ ўз зиммасига олган эди. Кейинчалик у буви ва бувиси қўлига топширилган, акаси эса болалар уйига жойлаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢12
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига ўринбосар тайинланди

Азизбек Турдиев мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари этиб тайинланди.

У бу лавозимга тайинланишидан олдин вазир маслаҳатчиси сифатида ишлаган. Шунингдек, Турдиев узоқ йиллар Ўзбекистон телевидениесида фаолият юритган. Хусусан, «Ассалом Ўзбекистон» кўрсатувида бош муҳаррир ўринбосари сифатида ҳам фаолият кўрсатган.

Шу билан бирга, вазирлик расмий хабарларида унинг телевидениедаги меҳнати ҳақида маълумот берилмаган. Фақат МТРКда ишлаган даврида мактабда дарс бергани ҳақидагина қайд этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥12🤔6🤷‍♂1
Ангрендаги ЙТҲ қурбонлари сони 13 нафарга етди

Ангрен шаҳрида 7 сентябрь куни юз берган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди.

Дастлаб тарқатилган расмий маълумотда 8 та автомашина иштирок этган аварияда 7 киши ҳодиса жойида ҳалок бўлгани, яна 9 киши турли даражада жароҳат олгани айтилган. Уларнинг беш нафари шифохонага ётқизилган, қолганларига эса амбулатор ёрдам кўрсатилган. Кейинчалик яна бир нечта жабрланувчи вафот этгани маълум бўлди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан 9 сентябрда қабул қилинган фармойишда қурбонлар сони 11 нафар деб кўрсатилган. Ҳужжатда жабрланувчилар ва уларнинг оилаларига тиббий, моддий ҳамда психологик кўмак бериш, дафн маросимларини ташкил этиш ва тегишли идораларга қатор вазифалар юклатилган.

Сўнгги маълумотларга кўра эса, ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди.

Эслатиб ўтамиз, ҳалокат 7 сентябрь куни соат 12:20 ларда Қамчиқ довонидан Ангренга кириш қисмида содир бўлган. Цемент олиб кетаётган Shacman юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, темирйўл кесишмасида турган икки юк ва беш енгил машинага бориб урилган. Натижада оғир йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢11🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрини юритиш тартиби белгиланди

Реестрни шакллантириш ва юритиш ҳамда жисмоний шахсларнинг кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш тўғрисидаги аризалари рўйхатини шакллантириш кредит бюролари томонидан ягона ахборот тизими орқали ўзаро электрон ахборот алмашинуви орқали амалга оширилади.

Манба: ВМҚ-522-сон, 20.08.2025 йил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Ўзбекистонда пенсия ёши оширилиши мумкин

Ўзбекистонда пенсия ёши яқин келажакда оширилиши мумкин. Пенсия жамғармаси ижрочи директори Муродбек Отажоновнинг маълум қилишича, таклифлар лойиҳасига кўра, эркаклар учун пенсия ёши 60 ёшдан 63 ёшга, аёллар учун эса 55 ёшдан 58 ёшга оширилиши режалаштирилган.

Янги тизим босқичма-босқич жорий қилиниши мумкин. Ҳозирги таклифга кўра, пенсия ёши ҳар йили ярим йилдан кўп бўлмайдиган миқдорда оширилади. Шунингдек, юмшоқроқ йўл сифатида ҳар йили фақат уч ойдан ошириш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу ҳолда пенсия ёши ҳар тўрт йилда бир йилга кўтарилади ва ислоҳот 12 йил давом этади.

Отажонов таъкидлаганидек, дунёнинг кўплаб давлатларида минимал пенсия ёши 65 ёшдан юқори. Ўзбекистонда эса охирги 32 йил давомида пенсия ёши ўзгартирилмаган. Шунингдек, аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги ортиб, ҳозирда 75 йилни ташкил этмоқда.

Ҳозирда якунловчи қарор қабул қилинмаган. Пенсия жамғармаси яқин вақтда аҳолининг фикр-мулоҳазаларини йиғиш учун махсус онлайн-платформа ишга туширишни режалаштирмоқда. Таклифлар ўрганилгандан сўнг, лойиҳа қайта кўриб чиқилиб, расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎34🤔3😢1
Эндиликда ҳарбий ва идоравий формага ўхшаш кийим кийганларга жарима қўлланади

Ўзбекистонда вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиш ҳолатларига қарши қонун лойиҳаси тайёрланди. Лойиҳа Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгариш ва қўшимчаларни киритишни назарда тутади.

Жиноят кодексидаги ўзгаришлар:

56-модда, биринчи қисмининг “о” банди қуйидаги “о” ва “п” бандлари билан алмаштирилади:

о) мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ёки ақл-идрокқа таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этиш;

п) ҳокимият вакили бўлмаган шахс томонидан ҳокимият вакилининг хизмат кийими ёки ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда жиноят содир этиш.


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (209-1-модда) қуйидагича баён қилинади:

209-1-модда. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф кийиш ва ҳарбий ёки идора формаларига ўхшаш кийимдан фойдаланиш

Формали кийим-бош кийиши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилот ходимлари тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошни, шунингдек, фарқловчи белгилари ва (ёки) рамзларига эга бўлган кийим-бошни фақат ҳуқуққа эга шахслар кийиши мумкин. Бундай ҳуқуқка эга бўлмаган шахслар томонидан кийилса:

Формали кийим-бош мусодара қилинади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан 5 бараваригача жарима солинади.

Матосининг ранги, тикилиш услуби, фарқловчи белгилари ва бошқа предметлари ҳарбий ёки идора формаларига ўхшаш кийимларни жорий этиш ёки улардан фойдаланиш ҳолатида — формали кийим-бош мусодара қилинади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима қўлланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔3
Непалдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Непал пойтахти Катманду ва бошқа шаҳарларда норозилик намойишлари бўлиб, комендантлик соати жорий қилинди. Тўқнашувлар оқибатида жароҳат олганлар ҳам бор.

Фуқароларга гавжум жойлардан йироқ туриш, намойиш ўтказилаётган ҳудудларга яқинлашмаслик ва маҳаллий қоидаларга риоя қилиш тавсия қилинади.

Фавқулодда вазиятда Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси консуллик бўлимига +91 94994 85962 (Telegram/WhatsApp) орқали мурожаат қилиш мумкин. Телефон тун-у кун ишлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Муҳамедов Шерзод Нурмуҳамедович лойиҳа координатори этиб тайинланди

Муҳамедов Шерзод Нурмуҳамедович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмаси лойиҳа координатори лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий ривожланиш масалалари бўлими бош мутахассиси сифатида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🤔2👎1
Францияда “Ҳаммасини блокла” шиори остида намойишлар бошланди

ОАВ хабарларига кўра, юзлаб намойишчилар чиқинди қутиларини ағдариб, полиция машиналарига нарсалар улоқтирмоқда.

Баъзи ҳолларда одамлар йўлларни турли буюмлар билан тўсиб, ҳаракатни тўхтатишга уринмоқда. Полиция эса кўздан ёш оқизувчи газ ва шовқинли граната қўллашни бошлаган.

Намойишчилар ҳукуматнинг пенсия ва ижтимоий тўловларни инфляцияга мос равишда индекслашдан бош тортганига норозилик билдирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
11 сентябрдан Россиядаги ноқонуний мигрантларга қатъий чоралар қўлланади

Россия Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, 2025 йил 10 сентябргача миграция ҳужжатларисиз юритаётган хорижликлар ўз мақомини расмийлаштиришлари керак эди. 11 сентябрдан эса уларга қуйидаги чоралар қўлланилади:

Мамлакатдан чиқариб юбориш;

Россияга киришни тақиқлаш;

Никоҳ ва ажрашишни расмийлаштириш имкониятининг йўқолиши;

Болаларни боғча ва мактабларга қабул қилмаслик;

Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқининг бекор қилиниши;

Банк ва давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятининг чекланиши.

Бу қоидалар барча хорижликларга, жумладан Украина фуқароларига ҳам тааллуқли. Шу билан бирга, Украинада доимий рўйхатда турган шахслар Россияда яшаш учун рухсатнома ёки фуқароликка ариза топшириши мумкин.

Россияда мактабга кирмоқчи бўлган мигрант болаларнинг кўпчилиги рус тили имтиҳонидан ўта олмагани сабабли қабул қилинмаган. Рособрнадзор маълумотига кўра, ҳужжат топширган болаларнинг фақат 12,6% рус тили тестидан ўтган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Тошкент Фармацевтика институти кўчирилади, унинг ўрнида меҳмонхона ва автотураргоҳ қурилади

Президентнинг “Тунги иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида Тошкент Фармацевтика институти ҳозирги биноси ўрнида 5 юлдузли меҳмонхона ҳамда 1 000 ўринлик автотураргоҳ барпо этилиши белгиланган.

Лойиҳага мувофиқ, институт фаолияти Тошкент вилоятидаги “Tashkent Pharma Park” ҳудудига кўчирилади.

Маълумот учун, “Tashkent Pharma Park” — фармацевтика соҳаси учун инновацион кластер бўлиб, унда ишлаб чиқариш, илмий тадқиқотлар ва мутахассислар тайёрлаш жараёнлари йўлга қўйилади. Лойиҳанинг умумий инвестицияси 1,2 млрд еврога тенг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥12👎9🤔1😢1
Фермер ва деҳқонлар энди 12% солиқ тўламайди

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги йилдан-йилга ислоҳ қилинмоқда: пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари учун ажратилди.

❗️ Лекин қишлоқ хўжалигида ҳамон яширин иқтисодиёт улуши юқори. Етиштирилган маҳсулотнинг ҳаммаси ҳам ҳисоботларда қайд этилмайди. Озиқ-овқат маҳсулотларини сотишда қўшилган қиймат солиғи 12 фоизни ташкил этмоқда.

📣 Энди эса янги қадам!
2026 йил 1 январдан бошлаб (ғалла ва пахтадан ташқари) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишда ҚҚС ставкаси — 0% этиб белгиланди.

Шу билан бирга, маҳсулотни етиштиришда уруғ, ўғит, ёқилғи, транспорт, электр каби харажатлар учун ҳисобга олинган ҚҚСни қайтариб бериш амалиёти ҳам сақланиб қолади.

Бу фермер ва деҳқонларга нима беради?

💠 Бу билан фермер ва деҳқонлар қўлида ҳар йили 300 млрд сўм қолади;
💠 Яна 400 млрд сўмлик солиқ қайтариб олиш имконияти бўлади;
💠 Соҳадаги яширин иқтисодиёт қисқаради, саноатлашган плантациялар кўпаяди.
👍4
“UZUM MARKET” ва “BO‘STON FOOD COMPANY”га нисбатан Қўмита қарорлари судда ҳам ўз кучида қолди

Рақобат қўмитаси томонидан “UZUM MARKET” МЧЖ ва унинг етказиб берувчиси “BO‘STON FOOD COMPANY” МЧЖ иши юзасидан олиб борилган текширувлар ва қабул қилинган қарорлар бир нечта суд инстанцияларида кўриб чиқилди ва ўз кучида сақланди.

Текширув давомида маълум бўлишича, “UZUM MARKET” ХК орқали харид қилинган “Oila Tanlovi” номли подсолнечное масло рафинированное дезодорированное маҳсулотининг қадоғида яроқлилик муддати ГОСТ 1129-2013 талабларига мувофиқ белгиланмаган, эски техник регламент кўрсатилгани аниқланган.

Қўмита Махсус комиссияси қарор қилинган тартибда иш қўзғатиб, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддаси бузилган деб топди ва қуйидаги чоралар белгиланди:

Бир ой ичида 12 ойлик яроқлилик муддати кўрсатилган жами 145 минг маҳсулотни истеъмолчилардан қайтариб олиш ёки сифатли товарга алмаштириш;

Ёки истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилгани сабабли олинган 1,6 млрд сўмдан ортиқ маблағни истеъмолчиларга ёки аниқлаш имконияти бўлмаса республика бюджетига қайтариш.


Судлар орқали олиб борилган кўриб чиқишлар натижасида, “UZUM MARKET” ва “BO‘STON FOOD COMPANY”нинг Қўмита қарорларига норозилик аризалари қаноатлантирилмади ва қарор ҳамда кўрсатмалар ўз кучида қолдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Иш ташлаш ҳуқуқи қонуний асосда мустаҳкамланади

Қонунчилик палатасида иш ташлаш ҳуқуқини расман тартибга солишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди. Ушбу лойиҳада миллий қонунчиликни халқаро меҳнат стандартларига мувофиқлаштириш, ижтимоий адолат ва демократик бошқарув принципларини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.

Лойиҳа 9 сентябрь куни Сенатда кўриб чиқилди ва «Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги таклиф сифатида қабул қилинди.

Қонун лойиҳаси иш ташлашнинг аниқ таърифи, тартиб-таомиллари ва ходимларга берилувчи кафолатлар, шунингдек иш ташлашни бошлаш, кечиктириш, тўхтатиб туриш ва тугатиш тартиблари ҳамда чекловларни белгилайди.

Мазкур ўзгартиришлар 2 та қонун ва 4 та кодексга киритилади, Меҳнат кодекси эса иш ташлаш ҳуқуқини қонуний асосда тартибга солиш учун мустаҳкамланади.

Лойиҳа миллий қонунчиликни Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари талаблари ва ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқлар пакти билан мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5