EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Украина махсус хизмати рэпер Тиматини қидирувга берди

Украина Хавфсизлик хизмати россиялик рэпер Тимати (ҳақиқий исми – Тимур Юнусов)ни қидирув рўйхатига киритди. Бу ҳақдаги маълумот Украина Ички ишлар вазирлиги базасида эълон қилинган. Маълум бўлишича, у 1 июлдан буён қидирувда ҳисобланади, аммо Россия ОАВ бу ҳолат ҳақида эндигина хабар тарқатди.

Махсус хизматларнинг қайд этишича, рэпер Украинанинг вақтинча оккупация қилинган ҳудудларига кириш тартибини бир неча бор бузган. Жумладан, у Қримда камида етти маротаба концертларда иштирок этган. Қрим 2014 йилда Россия томонидан аннексия қилинган эди.

СБУ Тиматини «Россия ташвиқотчилари»дан бири сифатида атади. Шунингдек, у 2012, 2018 ва 2024 йиллардаги президентлик сайловларида Владимир Путиннинг ишончли вакили сифатида қатнашгани қайд этилди.

Украина томони уни Россия агрессиясини қўллаб-қувватлаган, шу билан мамлакатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини инкор этган шахс сифатида айбламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1🔥1
Норма ижодкорлиги фаолиятининг самарадорликка йўналтирилган янги тартиби жорий этилади

“Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–161-сон,08.09.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, вазирлик ва идоралар, агар уларга қонун ҳужжатлари, Президентнинг фармон ва қарорлари ҳамда Ҳукумат қарорлари билан тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича ваколатлар берилган бўлса, идоравий ҳужжатлар қабул қилиши мумкин.

Идоравий ҳужжатларни қабул қилиш учун юқорироқ юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда тегишли ҳужжатни қабул қилиш ваколати аниқ ёзиб қўйилган бўлиши талаб этилмайди.

Идоравий ҳужжатларга, қонунчиликда белгиланган ҳолатлардан ташқари, қуйидаги қоидаларни киритишга йўл қўйилмайди:

🔸 шахсларга янги имтиёз ҳамда жавобгарлик чораларини белгилайдиган;

🔸 амалдаги тартиб-таомилларни асоссиз мураккаблаштирадиган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклайдиган;

🔸 асосланмаган қўшимча харажат ва тўловларни, янги турдаги солиқ ва йиғимларни, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини жорий этадиган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Норма ижодкорлиги фаолиятининг самарадорликка йўналтирилган янги тартиби жорий этилади “Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини…
Идоравий ҳужжатларни қабул қилиш муддатларига оид қатъий талаблар ўрнатилади

“Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони (ПФ–161-сон,08.09.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра идоравий ҳужжатларни қабул қилиш, уларни ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш муддатлари бўйича қуйидаги қатъий талаблар ўрнатилади:

🔹 идоравий ҳужжатларни қабул қилиш муддати, агар қонунлар, президент ва ҳукуматнинг ҳужжатларида бундан кўп муддат белгиланмаган бўлса, 2 ой этиб белгиланади;

🔹 идоравий ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш муддати 10 кунни ташкил этади, агар лойиҳа юзасидан 5 кун ичида таклиф келиб тушмаса, уни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритиш мумкин бўлади;

🔹 идоравий ҳужжатларни Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш муддати 30 кундан 20 кунга, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган ҳужжатлар бўйича эса кўриб чиқиш муддатини узайтириш 15 кундан 10 кунга қисқартирилади;

🔹 белгиланган талабларга риоя қилмасдан киритилган идоравий ҳужжатларни Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш муддати 30 кундан 15 кунга қисқартирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
❗️Қумариқ кўчасида вақтинчалик ёпилиш ва йўналишларда ўзгаришлар

«Veolia Energy Tashkent» маълумотига кўра, 2025 йил 10–30 сентябрь кунлари Сергели туманидаги Қумариқ кўчаси иссиқлик тармоқларини алмаштириш ишлари сабабли вақтинча ёпилади.

Шу муносабат билан қуйидаги автобус йўналишларида ҳаракат йўналиши ўзгаради:

61-йўналиш – А.С. Банокати, Г. Алиев, Темирйўлчилар, Кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчалари орқали;

106-йўналиш – Сарикўл, Кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчалари орқали;

40-йўналиш – Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Туркистон, Тошкент вокзали, Темирйўлчилар, А.С. Банокати кўчалари орқали РЭТ заводи бекатигача;

66-йўналиш – Қумариқ, Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Туркистон, Тошкент вокзали, Меҳржон, 8-Март, Эски Сарикўл, Янги Замон, Сарикўл, А.С. Банокати кўчалари орқали РЭТ заводи бекатигача;

52-йўналиш – Локомотив кўчаси бекати ва Тошкент вокзали оралиғида.

Йўловчилардан вақтинчалик ўзгаришларни инобатга олиб, сафарларини олдиндан режалаштириш сўралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Давлат хизматлари кўрсатишда талаб қилинадиган ҳужжатлар сони қисқартирилади

“Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–157-сон, 08.09.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 2028 йилгача ЯИДХП (my.gov.uz) ва давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этиладиган хизматлар сонини 900 тага етказиш;

🔹 проактив давлат хизматлари сонини 53 тага ҳамда композит давлат хизматларини 74 тага етказиш.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 декабрдан идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали қуйидагилар бекор қилинади, жумладан:

🔸 никоҳни расмийлаштиришда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахслардан тиббий кўрик натижаларини тақдим қилиш талаби;

🔸 никоҳдан суд қарори асосида ажратилганда никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини шакллантириш учун ФҲДЁ органлари томонидан суд қарорининг талаб қилиниши;

🔸 автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасида автомототранспорт воситаси мулкдорининг манзилини кўрсатиш талаби.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ЯИДХПдаги шахсга доир маълумотлар уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади

“Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони (ПФ–157-сон, 08.09.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра 2025 йил 1 ноябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (Ягона портал) жисмоний шахсларнинг белгиланган шахсга доир маълумотлари уларнинг шахсий кабинети орқали реал вақт режимида тақдим этилади. Бунда:

▪️ жисмоний шахснинг Ягона порталдаги шахсга доир маълумотлари уларнинг қоғоз шаклига тенглаштирилади;

▪️ ушбу маълумотлар Ягона порталнинг мобил иловасидан фойдаланган ҳолда кўрсатилганда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мазкур маълумотларнинг қоғоз шаклини талаб қилиш тақиқланади.

Шунингдек, 2025 йил 1 ноябрдан:

🔹 давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат қилинганда пенсионер, ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи билан келган фуқарога давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланиш бўйича имтиёз берилади;

🔹 жисмоний шахсларни ягона идентификация тизимидан (OneID) рўйхатдан ўтказишда муқобил тарзда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face ID) тартиби йўлга қўйилади;

🔹 давлат хизматлари марказларига Ягона портал орқали жорий этилган барча давлат хизматлари бўйича аҳоли ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥11
Vakolat.uz” платформаси ишга туширилади

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан қуйидагиларни назарда тутувчи “Vakolat.uz” платформаси ишга туширилади:

давлат хизматларидан фойдаланиш ва давлат хизмати натижаларини олиш бўйича бошқа шахсларга ишончномаларни расмийлаштириш;

юридик шахслар томонидан расмийлаштирилган ишончномаларни ихтиёрий рўйхатдан ўтказиш;

барча турдаги ишончномаларнинг ҳақиқийлигини онлайн режимда текшириш.

Vakolat.uz” платформасидан бепул асосда фойдаланиш.

2026 йил 1 январдан Давлат хизматлари ягона реестри Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган “Давлат хизматлари” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида юритилади.

Бунда ҳар бир давлат хизмати бўйича унинг рақамли паспорти шакллантирилади ҳамда ҳар бир давлат хизматини Давлат хизматлари ягона реестрига киритиш норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
Таълим соҳасидаги юқори лавозимларга янги раҳбарлар тайинланди

Сардор Бахтиёрович Ражабов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бу лавозимга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Бундан ташқари, Бахтиёр Ғайратжонович Йўлдашев Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори сифатида лавозимга келтирилди. У аввал «Янги Ўзбекистон» университети проректори эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкентда руҳий хаста она 7 ёшли қизини пичоқлаб ўлдирди

2022 йилда Тошкент зоопаркида қизини айиқ қафасига ташлаган она уч йилдан кейин фарзандининг жонига қасд қилди.

Маълумотларга кўра, у 2022 йил январь ойида содир этган ҳаракатидан сўнг психиатрия шифохонасига мажбурий даволанишга юборилган эди. Аммо 2022 йил 2 август куни амбулатор даволаниш учун уйига чиқарилган.

Орадан уч йил ўтиб, Сергели туманида яшовчи аёл 7 ёшга тўлган қизига ошхона пичоғи билан бир нечта зарба бериб, ўлдирган. Қизалоқ сентябрь ойидагина мактабнинг биринчи синфига қадам қўйган эди.

Ҳозирда она Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан айбланиб, ҳибсга олинди. Умрбод озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Ҳолат Бош прокуратура назоратига олинган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилдаги айиқ қафасига ташлаш воқеасидан сўнг, Тошкент зоопарки қизалоқни даволаш харажатларини тўлиқ ўз зиммасига олган эди. Кейинчалик у буви ва бувиси қўлига топширилган, акаси эса болалар уйига жойлаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢12
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига ўринбосар тайинланди

Азизбек Турдиев мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари этиб тайинланди.

У бу лавозимга тайинланишидан олдин вазир маслаҳатчиси сифатида ишлаган. Шунингдек, Турдиев узоқ йиллар Ўзбекистон телевидениесида фаолият юритган. Хусусан, «Ассалом Ўзбекистон» кўрсатувида бош муҳаррир ўринбосари сифатида ҳам фаолият кўрсатган.

Шу билан бирга, вазирлик расмий хабарларида унинг телевидениедаги меҳнати ҳақида маълумот берилмаган. Фақат МТРКда ишлаган даврида мактабда дарс бергани ҳақидагина қайд этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥12🤔6🤷‍♂1
Ангрендаги ЙТҲ қурбонлари сони 13 нафарга етди

Ангрен шаҳрида 7 сентябрь куни юз берган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди.

Дастлаб тарқатилган расмий маълумотда 8 та автомашина иштирок этган аварияда 7 киши ҳодиса жойида ҳалок бўлгани, яна 9 киши турли даражада жароҳат олгани айтилган. Уларнинг беш нафари шифохонага ётқизилган, қолганларига эса амбулатор ёрдам кўрсатилган. Кейинчалик яна бир нечта жабрланувчи вафот этгани маълум бўлди.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан 9 сентябрда қабул қилинган фармойишда қурбонлар сони 11 нафар деб кўрсатилган. Ҳужжатда жабрланувчилар ва уларнинг оилаларига тиббий, моддий ҳамда психологик кўмак бериш, дафн маросимларини ташкил этиш ва тегишли идораларга қатор вазифалар юклатилган.

Сўнгги маълумотларга кўра эса, ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди.

Эслатиб ўтамиз, ҳалокат 7 сентябрь куни соат 12:20 ларда Қамчиқ довонидан Ангренга кириш қисмида содир бўлган. Цемент олиб кетаётган Shacman юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, темирйўл кесишмасида турган икки юк ва беш енгил машинага бориб урилган. Натижада оғир йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢11🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрини юритиш тартиби белгиланди

Реестрни шакллантириш ва юритиш ҳамда жисмоний шахсларнинг кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш тўғрисидаги аризалари рўйхатини шакллантириш кредит бюролари томонидан ягона ахборот тизими орқали ўзаро электрон ахборот алмашинуви орқали амалга оширилади.

Манба: ВМҚ-522-сон, 20.08.2025 йил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Ўзбекистонда пенсия ёши оширилиши мумкин

Ўзбекистонда пенсия ёши яқин келажакда оширилиши мумкин. Пенсия жамғармаси ижрочи директори Муродбек Отажоновнинг маълум қилишича, таклифлар лойиҳасига кўра, эркаклар учун пенсия ёши 60 ёшдан 63 ёшга, аёллар учун эса 55 ёшдан 58 ёшга оширилиши режалаштирилган.

Янги тизим босқичма-босқич жорий қилиниши мумкин. Ҳозирги таклифга кўра, пенсия ёши ҳар йили ярим йилдан кўп бўлмайдиган миқдорда оширилади. Шунингдек, юмшоқроқ йўл сифатида ҳар йили фақат уч ойдан ошириш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу ҳолда пенсия ёши ҳар тўрт йилда бир йилга кўтарилади ва ислоҳот 12 йил давом этади.

Отажонов таъкидлаганидек, дунёнинг кўплаб давлатларида минимал пенсия ёши 65 ёшдан юқори. Ўзбекистонда эса охирги 32 йил давомида пенсия ёши ўзгартирилмаган. Шунингдек, аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги ортиб, ҳозирда 75 йилни ташкил этмоқда.

Ҳозирда якунловчи қарор қабул қилинмаган. Пенсия жамғармаси яқин вақтда аҳолининг фикр-мулоҳазаларини йиғиш учун махсус онлайн-платформа ишга туширишни режалаштирмоқда. Таклифлар ўрганилгандан сўнг, лойиҳа қайта кўриб чиқилиб, расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎34🤔3😢1
Эндиликда ҳарбий ва идоравий формага ўхшаш кийим кийганларга жарима қўлланади

Ўзбекистонда вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиш ҳолатларига қарши қонун лойиҳаси тайёрланди. Лойиҳа Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгариш ва қўшимчаларни киритишни назарда тутади.

Жиноят кодексидаги ўзгаришлар:

56-модда, биринчи қисмининг “о” банди қуйидаги “о” ва “п” бандлари билан алмаштирилади:

о) мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ёки ақл-идрокқа таъсир қилувчи бошқа моддалар таъсири остида жиноят содир этиш;

п) ҳокимият вакили бўлмаган шахс томонидан ҳокимият вакилининг хизмат кийими ёки ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда жиноят содир этиш.


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (209-1-модда) қуйидагича баён қилинади:

209-1-модда. Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф кийиш ва ҳарбий ёки идора формаларига ўхшаш кийимдан фойдаланиш

Формали кийим-бош кийиши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилот ходимлари тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошни, шунингдек, фарқловчи белгилари ва (ёки) рамзларига эга бўлган кийим-бошни фақат ҳуқуққа эга шахслар кийиши мумкин. Бундай ҳуқуқка эга бўлмаган шахслар томонидан кийилса:

Формали кийим-бош мусодара қилинади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан 5 бараваригача жарима солинади.

Матосининг ранги, тикилиш услуби, фарқловчи белгилари ва бошқа предметлари ҳарбий ёки идора формаларига ўхшаш кийимларни жорий этиш ёки улардан фойдаланиш ҳолатида — формали кийим-бош мусодара қилинади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима қўлланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔3
Непалдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Непал пойтахти Катманду ва бошқа шаҳарларда норозилик намойишлари бўлиб, комендантлик соати жорий қилинди. Тўқнашувлар оқибатида жароҳат олганлар ҳам бор.

Фуқароларга гавжум жойлардан йироқ туриш, намойиш ўтказилаётган ҳудудларга яқинлашмаслик ва маҳаллий қоидаларга риоя қилиш тавсия қилинади.

Фавқулодда вазиятда Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси консуллик бўлимига +91 94994 85962 (Telegram/WhatsApp) орқали мурожаат қилиш мумкин. Телефон тун-у кун ишлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Муҳамедов Шерзод Нурмуҳамедович лойиҳа координатори этиб тайинланди

Муҳамедов Шерзод Нурмуҳамедович Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари бўлинмаси лойиҳа координатори лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий ривожланиш масалалари бўлими бош мутахассиси сифатида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🤔2👎1
Францияда “Ҳаммасини блокла” шиори остида намойишлар бошланди

ОАВ хабарларига кўра, юзлаб намойишчилар чиқинди қутиларини ағдариб, полиция машиналарига нарсалар улоқтирмоқда.

Баъзи ҳолларда одамлар йўлларни турли буюмлар билан тўсиб, ҳаракатни тўхтатишга уринмоқда. Полиция эса кўздан ёш оқизувчи газ ва шовқинли граната қўллашни бошлаган.

Намойишчилар ҳукуматнинг пенсия ва ижтимоий тўловларни инфляцияга мос равишда индекслашдан бош тортганига норозилик билдирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
11 сентябрдан Россиядаги ноқонуний мигрантларга қатъий чоралар қўлланади

Россия Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, 2025 йил 10 сентябргача миграция ҳужжатларисиз юритаётган хорижликлар ўз мақомини расмийлаштиришлари керак эди. 11 сентябрдан эса уларга қуйидаги чоралар қўлланилади:

Мамлакатдан чиқариб юбориш;

Россияга киришни тақиқлаш;

Никоҳ ва ажрашишни расмийлаштириш имкониятининг йўқолиши;

Болаларни боғча ва мактабларга қабул қилмаслик;

Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқининг бекор қилиниши;

Банк ва давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятининг чекланиши.

Бу қоидалар барча хорижликларга, жумладан Украина фуқароларига ҳам тааллуқли. Шу билан бирга, Украинада доимий рўйхатда турган шахслар Россияда яшаш учун рухсатнома ёки фуқароликка ариза топшириши мумкин.

Россияда мактабга кирмоқчи бўлган мигрант болаларнинг кўпчилиги рус тили имтиҳонидан ўта олмагани сабабли қабул қилинмаган. Рособрнадзор маълумотига кўра, ҳужжат топширган болаларнинг фақат 12,6% рус тили тестидан ўтган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1