EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Мирзо Улуғбек ва Ибн Сино мактаблари ташкил этилади

Ўтган йилдан бошлаб 1-синфларда ахборот технологиялари дарслари йўлга қўйилди. Кейинги ўқув йилидан юқори синфлар учун сунъий интеллект бўйича дарслар киритилади.

Бу мақсад учун 2 минг синфхонага компьютер ва 6 минг 300 та интерфаол доска харид қилиниши зарурлиги, ушбу маблағлар келаси йил давлат бюджетида назарда тутилиши топширилди.

Иқтидорли ўқувчиларга шарт-шароит яратиш мақсадида вилоятларда ахборот технологияларига ихтисослашган Ал-Хоразмий мактаблари, муҳандислик йўналишида Мирзо Улуғбек мактаблари, ва табиий фанлар йўналишида Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади.

Энди ушбу мактаблар ҳудудлардаги техника олийгоҳларига номма-ном бириктирилади. Яхши натижага эришган битирувчилар шу олийгоҳларнинг 2-курсига қабул қилинади.

2026 йилда мактаб ўқувчилари ўртасида энг нуфузли халқаро кимё ва информатика олимпиадалари Марказий Осиё давлатлари орасида илк бор Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бош вазирга пойтахтимизда ушбу олимпиадаларни юқори савияда ўтказиш учун барча ташкилий масалаларни назоратга олиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25🔥11👎1
219 мактаб асосида “Kelajak” марказлари ташкил этилади

Жойлардаги 219 та "Barkamol avlod" мактаби, "Yoshlik" спорт жамияти, O‘quvchi yoshlar маркази ва O‘zbekiston bolalar ташкилоти асосида республика, ҳудуд ва туманларда “Kelajak” марказлари ташкил этилади.

“Kelajak” марказлари мактаблар билан узвий ва мақсадли тадбирларни ривожлантириб, муҳандислик, илм-фан, маданият, санъат, китобхонлик, спорт ва экологик йўналишлар бўйича ўқувчиларни тўгаракларга жалб қилади.

Шу билан барча мактаблар тизимга қамраб олинади. Ҳар бир ўрта мактабда маслахатчи лавозими жорий қилинади. Маслахатчилар ўқувчиларнинг қобилияти ва қизиқишига қараб тил, касб, муҳандислик, ижод, санъат ва спорт тўгаракларини ташкил қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14🔥10👎3🤔1
Касбий таълим агентлиги ташкил этилади

Бу ҳақда президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Мутахассисларга вилоят ва туман ҳокимлари билан биргаликда Президент ва ихтисослашган мактабларда орттирилган тажриба асосида жорий йилда 598 та техникумга халқаро стандарт бўйича замонавий касбга ўқитиш муҳитини жорий этиш вазифаси қўйилди.

Умуман, вилоят ва туман ҳокимларига келгуси ўқув йилида 9-синф битирувчиларининг камида 50 фоизини, ҳозиргига қўшимча яна 200 минг ўқувчини техникумга қамраб олиш топширилди.

Ушбу ишларни ягона сиёсат асосида олиб бориш учун Касбий таълим агентлиги ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥1
⚡️Мактаб ва боғчалардаги барча хизматлар тўлиқ рақамли форматга ўтади

Боғча ва мактаблардаги 10 дан зиёд хизматлар рақамлашгани ҳисобига соҳада коррупция кескин камайди.

Шу билан бирга, мактабларга ўқувчиларни қабул қилиш, боғча тарбияланувчилари давомати ҳалигача рақамли платформага тўлиқ ўтмаган.

Масалан, микроҳудудлар аниқ белгиланмагани учун 144 та тумандаги 8 мингта мактабда ўқувчилар эскича тартибда қабул қилинмоқда, боғчаларда ходимлар табели қоғозда юритиляпти.

Мутасаддиларга йил якунигача 144 та тумандаги мактабларнинг микроҳудудини аниқ белгилаш топширилди. Кейинги ўқув йилигача мактаб ва боғчалардаги барча хизматлар тўлиқ рақамли форматга ўтиши шартлиги қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Тадбиркорлар ҳоҳлаган ҳудуддаги судга мурожаат қилса бўлади

Бизнес-омбудсман томонидан таъкидланишича, амалиёт таҳлили шуни кўрсатадики, низога тааллуқли ишни объект ёки ариза берувчи жойлашган жойдан қатъи назар, бошқа судда кўриб чиқилиши айрим ҳолларда холис қарор қабул қилиш имкониятини берган.

Бироқ қонунчиликда судга мурожаат қилишда экстерриториаллик принципи мавжуд эмаслиги тадбиркорларни судни танлаш имкониятидан маҳрум қилиб келар эди.

Давлат раҳбари иқтисодий ва маъмурий судларда мурожаат қилишда экстратерриториаллик тамойилини жорий этилишни таклиф қилди.

Энди тадбиркорлар объект ёки аризачи жойлашган жойдан қатъи назар судга мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

@effectuz
👍53🤔1😢1
📉 9 ойда 100 мингдан ортиқ текширув: 812 мансабдор жавобгарликка тортилди

👉 Жорий йилнинг 9 ойи давомида жами 106 259 та текширув ўтказилган.

🚫 Шундан:

12 та назорат органи томонидан 367 та ноқонуний текширув ўтказилган;

27 та назорат органида эса 3 490 та тартиб бузилиш ҳолати аниқланган.

⚖️ Ушбу қонунбузарликлар юзасидан 812 нафар мансабдор шахсга маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Яхши ўқиган мактаб битирувчилари айрим олийгоҳларнинг 2-курсига қабул қилинади

Яхши натижага эришган мактаб битирувчилари айрим олийгоҳларнинг 2-курсига қабул қилинади. Бу ҳақда 9 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, иқтидорли ўқувчиларга шароит яратиш мақсадида вилоятларда ахборот технологияларига ихтисослашган Ал-Хоразмий, муҳандислик йўналиши бўйича Мирзо Улуғбек ва табиий фанлар йўналишида Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади. Улар ҳудудлардаги техника олийгоҳларига номма-ном бириктирилади ва яхши натижага эришган битирувчилар ушбу олийгоҳларнинг 2-курсига қабул қилинади.

Шунингдек, 2026 йилда мактаб ўқувчилари ўртасида энг нуфузли халқаро кимё ва информатика олимпиадалари Марказий Осиё давлатлари орасида илк бор Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бош вазирга пойтахт Тошкентда олимпиадаларни юқори савияда ўтказиш учун барча ташкилий масалаларни назоратга олиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39👎3🤔3
Техникумларга буюртма асосида кадр тайёрланади, ҳамкор корхоналарга имтиёзли кредит берилади

Президент раислигида ўтган йиғилишда олийгоҳларда қабул квоталари эндиликда инвестиция лойиҳаларидаги кадрлар эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланаётгани қайд этилди. Шу асосда техникумларда ҳам инвесторлар буюртмасига мувофиқ мутахассислар тайёрланади.

Шунингдек, соҳада талабдан келиб чиқиб таълим дастурларини 30 фоизгача янгилаш имконияти яратилади. Техникум билан дуал таълим тизимини йўлга қўйган корхоналар эса имтиёзли кредитлардан фойдаланиши мумкин бўлади.

Йиғилишда айрим тармоқ уюшмалари иш берувчиларнинг аниқ малака талабларини белгилай олмаётгани танқид қилиниб, бу ҳолат корхоналар ҳамда таълим муассасаларига салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥2
Собиқ Тошкент вилояти ҳокимига янги лавозим берилди

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекциясига Холматов Рустам Қурбонназарович суғориш тизимларини яхшилаш ва етказилган зарарларни қоплаш бўйича бош мутахассис этиб тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍5🤔2
Доҳада портлаш содир бўлди

Исроил армияси ҲАМАС раҳбариятининг юқори амалдорлари жойлашган офисига зарбалар берилганини тасдиқлади, деб хабар беради Цаҳал матбуот хизмати.

Буни Исроил-12 канали ҳам тасдиқлади

Ҳаракатнинг музокаралар гуруҳи Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтган учрашув чоғида Трамп таклиф қилган ўт очишни тўхтатиш ғояларини муҳокама қилаётганда ҳужумга учради,
деди Ҳамаснинг юқори мартабали расмийси Al Jazeeraʼга.

“Исроилнинг Доҳада бир қатор ХАМАС аъзолари истиқомат қилаётган турар-жой биноларига қўрқоқларча ҳужумини кескин қоралаймиз”,
деди Қатар ТИВ.

Йиғилишда ХАМАСнинг беш нафар юқори мартабали мулозимлари, жумладан Холид Машал ҳам иштирок этган.

"Трамп шахсан Доҳада ХАМАС раҳбариятига ҳужум қилиш учун рухсат берган",

деб хабар бермоқда Исроил 12-канали.

Al Arabiya ва Al-Mayadeen хабарларига кўра, Хамас музокара делегацияси аъзолари Исроил зарбасидан омон қолган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5👍1🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Ўзбекистон Доҳадаги ҳаво ҳужумини қоралади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Қатар пойтахти Доҳадаги турар-жой ҳудудига уюштирган ҳужумларини кескин қоралади.

Баёнотда таъкидланишича, мазкур ҳаракат Қатар давлати суверенитетини бузиш, чегаралар дахлсизлиги ва хавфсизлигига тажовуз сифатида баҳоланади.

ТИВга кўра, бундай хатти-ҳаракатлар мутлақо номақбул бўлиб, БМТ Низоми ҳамда халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёр ва тамойилларини жиддий равишда менсимаслик ҳисобланади.

Ўзбекистон халқаро муносабатларда куч ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига ва Яқин Шарқда вазиятни янада кескинлаштириши мумкин бўлган қадамларга изчил равишда қарши эканини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондан Хитойга илк контейнер поезди жўнатилди

9 сентябрь куни Тошкентдан Ланчжоуга «Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой» мультимодал йўналиши бўйича илк контейнер поезди йўлга чиқди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.

Шунингдек, тадбир доирасида «Gansu International Logistics Group Co. Ltd.» компаниясининг Ўзбекистондаги янги логистика базаси ҳам фаолият бошлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏗 Сифатсиз қурилиш оқибати: Самарқандда кўп қаватли уй бузилмоқда

Самарқанд вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси вилоятдаги барча қурилишларда сифат масаласига қаттиқ эътибор қаратиб келмоқда. Доимий мониторинглар олиб борилиб, сифатсиз қурилиш ишлари жойида бартараф этилмоқда.

👷‍♂️ Инспекция таъкидлашича, ҳар қандай қурилиш инсон ҳаёти билан боғлиқ бўлгани учун масалани жиддий қабул қилиш зарур.

✔️ Хусусан, Самарқанд шаҳрининг Рўдакий кўчаси 207-манзилида жойлашган 7 қаватли турар-жой қурилишида жиддий қоидабузарликлар аниқланган.

Биринчи қавати савдо ва маиший хизмат биносидан ташкил топган ушбу уй инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдириши сабабли, суд қарорига асосан тўлиқ бузиб ташланмоқда.

🔎 Инспекция барча қурилиш ташкилотларини бу ҳолатдан тегишли хулоса чиқаришга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилган 5,7 млрд сўмлик заргарлик буюмлари Фарғонада тўхтатиб қолинди

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний заргарлик буюмлари муомаласига чек қўйилди.

Маълумотларга кўра, Фарғона туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро қирғизистонлик шахс орқали айланма йўллардан фойдаланиб, давлат чегарасидан катта миқдордаги заргарлик буюмларини ноқонуний равишда қабул қилган. У ушбу буюмларни моддий манфаат эвазига Фарғона шаҳрида кутиб турган Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқарога етказиб бермоқчи бўлган вақтда, иккиси ҳам қўлга олинди.

Тилладан ясалган заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 5 кг 706 граммни ташкил этиб, дастлабки ҳисоб-китобларгa кўра, қиймати 5 млрд 746 млн сўмга тенг.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤷‍♂1
Истанбулдаги Ўзбекистон фуқароларига хавфсизликка оид огоҳлантириш берилди

Истанбул шаҳрида кузатилаётган норозилик намойишлари муносабати билан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги ватандошларга расмий мурожаат билан чиқди.

Мурожаатда фуқаролардан одам кўп тўпланадиган жойларга бормаслик, намойишлар ўтаётган ҳудудларга яқинлашмаслик ҳамда маҳаллий қонун-қоидаларга қатъий амал қилиш сўралди.

Маълумотга кўра, Туркия ҳукумати хавфсизлик чораси сифатида 11 сентябрга қадар 6 туманда, жумладан Бош консулхона жойлашган Бешиктош туманида оммавий тадбирлар ўтказишни вақтинча тақиқлади. Шунингдек, хорижий мессенжерлардан фойдаланишга муайян чекловлар жорий этилгани қайд этилди.

Норозилик намойишларининг аниқ сабаблари очиқланмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2