Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда сифатсиз қурилишлар бўйича 40 дан ортиқ жиноят иши қўзғатилди
Мамлакатимизда кўп қаватли уй-жойларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан текширувлар ўтказилмоқда.
Ўрганишлар давомида сифатсиз қурилган 396 та объект аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материаллар юборилди. Шунингдек, 200 дан ортиқ ҳолат бўйича судларга ноқонуний қурилишларни бузиш ҳақида даъво аризалари киритилди.
Айни вақтгача 100 дан зиёд ноқонуний қурилиш бузилиши таъминланди. Қурилиш жараёнларида йўл қўйилган қўпол қоидабузарликлар юзасидан эса 40 дан ортиқ ҳолатда жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍5🔥3🤷♂2
Мубашшир Аҳмад иши бўйича Тошкентда иккинчи суд жараёни ўтказилди
Тошкентда Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан машҳур диний уламолардан бири Алишер Турсуновга оид жиноят ишининг иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд мажлиси очиқ тарзда ўтказилди ва иш материалларига сиёсий ва диншунослик экспертлари томонидан баҳо берилди.
8 сентябр куни Учтепа туманидаги Тошкент шаҳар судида бўлиб ўтган мажлис тахминан 2 соат давом этди. Суд жараёнида фуқаролар ҳам қатнашиб, ҳодисани кузатди. Судя сифатида Бобур Раҳимов иштирок этди, қораловчи вазифасини Учтепа тумани прокурори ўринбосари Эркин Нарзуллаев бажарди, шунингдек адвокатлар Абдуллоҳ Содиқов раҳбарлигида ишни қўллаб-қувватлади.
Иккинчи судда Алишер Турсунов ижтимоий тармоқларда эълон қилган маълумотларга оид экспертлар фикри тингланди. “Ренессанс” университети сиёсатшунослик профессори Одил Мусаев материалларга сиёсий нуқтаи назардан баҳо берса, Диншунослик экспертизаси бўлими мутахассиси Шаҳбоз Низомов уларни диний жиҳатдан таҳлил қилди.
Экспертлар ва адвокатлар фикри эшитилгандан сўнг, суд жараёни тугатилди ва суд 15 сентябрга қадар танаффус эълон қилди.

🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Гоооол! Байрам бошланди!
"CAFA Nations Cup-2025" финалида Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни 1:0 ҳисобида енгиб, турнир ғолибига айланди!
🇺🇿Ўзбекистон 1:0 Эрон
⚽️Гол: Алижонов, 120’
Ўзбек футболининг тарихий дақиқаси! 🎉🇺🇿

👍6👎5🔥1
Шахсни тасвирга олиш ва ундан фойдаланиш фақат розилик билан амалга оширилиши қонунан белгиланмоқда
Депутатлар шахсларнинг тасвирга оид ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Лойиҳага кўра, шахсни тасвирга олиш ва ундан фойдаланиш учун албатта розилик олиниши шарт бўлади. Агар шахс муомалага лаёқатсиз бўлса, розилик унинг қонуний вакили томонидан берилади. Шунингдек, шахс вафот этган ҳолда, агар у ҳаётлик даврида розилик билдирмаган бўлса, бу ҳуқуқ унинг ворисларига тегишли бўлади.
Қонун лойиҳасида болалар мустақил ҳуқуқ субъекти сифатида белгиланмоқда. Яъни, 16 ёшга тўлмаган шахслар тасвири учун розилик уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакиллари томонидан берилади. 16 ёшдан кейин эса болалар мазкур масалада мустақил равишда қарор қабул қила олади.
Шу билан бирга, видеокузатув тизимлари бўйича ҳам қоидалар киритилмоқда. Хусусан, бино ва иншоотларда кузатув камералари ўрнатилган тақдирда, бу ҳақда албатта огоҳлантирувчи белгилар жойлаштирилиши шарт этиб белгиланмоқда.
Лойиҳада тасвирга олиш ва ундан рухсатсиз фойдаланиш мумкин бўлган айрим ҳолатлар ҳам аниқ белгиланган.

👎11😢1
Тоғ-кон саноати ва геология вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
Феруза Ҳамидова тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.
Омонулла Насритдинхўжаев бошқа ишга ўтгани сабабли лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Феруза Ҳамидова тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Феруза Ҳамидова тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.
Омонулла Насритдинхўжаев бошқа ишга ўтгани сабабли лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Феруза Ҳамидова тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Самарқандда қадимий чинорлар ноаниқ сабабларга кўра йўқ қилинди Самарқанд шаҳридаги Бульвар ҳудудида ўтказилган кесиш ишлари жамоатчилик эътиборини тортди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда 100 йилдан ортиқ умр кўрган, ҳали яшил ва соғлом чинорлар…
Самарқандда чинорлар кесилишига расмий изоҳ берилди
Самарқанд шаҳрида Гўри Амир мақбараси яқинидаги бир нечта чинор дарахтлари кесиб ташлангани бўйича вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати расмий баёнот берди.
Маълумотга кўра, жорий йил 7 сентябр куни 3 туп чинор дарахти хавфсизлик нуқтайи назаридан кесилган. Дарахтлар чириб, танасида ғоваклар ҳосил бўлгани ва йўлга 40 даражага оғиб қолгани сабабли уларнинг йиқилиш хавфи юқори деб топилган. Бу ҳолат пиёдалар ва йўлда ҳаракатланувчи фуқаролар ҳаёти учун жиддий таҳдид солган.
Вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси кесилган чинорларнинг ўрнига қимматли турдан бўлган 10 туп, 5 ёшдан катта кўчатлар экилишини маълум қилди. Ушбу вазифа шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси зиммасига юклатилган.

👎6🔥1
❗️Сариосиё тумани ҳоким ўринбосарига мажбурий меҳнат учун жарима қўлланди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, ўтказилган ўрганиш натижасида туман ҳокимининг ўринбосари маҳалла фаолларига 5–10 нафардан фуқароларни пахта теримига мажбурий жалб қилиш ҳақида топшириқ бергани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан масъул шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми асосида базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима санкцияси қўлланди.

👍12🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ томонидан қатор коррупцион ҳолатлар фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида айрим мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
🔹 Андижон вилоятида Бўстон тумани ҳокимининг икки нафар ўринбосари фермер хўжалигига тегишли 500 минг долларлик экспорт режасини сохта операциялар орқали ёпиб бериш эвазига 65 млн сўм пора талаб қилган. Улардан бири 25 млн сўмни олган, қолган 40 млн сўмни олаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
🔹 Тошкент шаҳрида икки нафар шахс Сергели туманидаги 1 гектар ер майдонининг мақсадини ўзгартириб, кўп қаватли уй қуришга рухсат олиб бериш эвазига 900 минг доллар талаб қилган. Миробод туманида ўтказилган тадбирда улар 220 минг долларни олган вақтларида қўлга олинди.
🔹 Қашқадарё вилоятида “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси ўринбосари имтиҳонсиз ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш учун 20 млн сўм пора олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, айбдор шахсларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍3
2026 йилдан транспорт воситалари экологик тоифаларга ажратилади
2026 йилдан бошлаб, барча транспорт воситалари атмосфера ҳавосига таъсирига қараб “тоза”, “ўрта” ва “зарарли” тоифаларга ажратилади.
Транспорт воситаларига “яшил”, “сарик” ва “қизил” электрон стикерлар берилади.
Жорий қилиш босқичлари:
2025–2027: Тошкент;
2028–2030: Нукус ва вилоятлар марказлари, экологик муҳим зоналар;
2031–2034: Қолган ҳудудлар.
Ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган воситалар эгалари онлайн мурожаат орқали бепул “яшил” стикер олишлари мумкин.

👎4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди фуқаролар ногиронликни белгилаш учун:
Тиббий ҳужжатлар электрон равишда Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига юборилади.
Доимий касалликлар рўйхати кенгайтирилиб, айрим ҳолларда тиббий кўрикдан ўтиш талаб этилмайди.
Батафсил Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги видеоролигида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳонда гўшт нархлари рекорд даражага кўтарилди
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотига кўра, 2025 йил август ойида жаҳон гўшт бозорида нархлар тарихий рекорд даражани қайд этди. Бу ҳолатнинг асосий сабаблари сифатида АҚШ ва Хитойда гўштга талабнинг сезиларли ошиши ҳамда чорва сонининг камайиши кўрсатилмоқда.
Bloomberg хабарида айтилишича, гўшт индекси июль ойидаги рекордни орқада қолдирди. Бу эса айрим давлатларда инфляция босимини кучайтирмоқда. Масалан, Буюк Британияда июль ойида мол ва қўй гўшти нархи қарийб 25% га қимматлади.
FAO ҳисоботида иқлим ўзгариши ва турли касалликлар туфайли кўплаб мамлакатларда чорвачилик қисқаргани қайд этилган. АҚШда чорва сони сўнгги ўн йилликда энг паст кўрсаткичга тушган. Бразилияда ҳам чорва сони камаймоқда, беқарор об-ҳаво эса уларни етиштиришни мураккаблаштирмоқда.
Ўзбекистонда ҳам нархлар сезиларли ўсди: сўнгги бир йилда суяксиз мол гўшти 25,7%, суякли мол гўшти 24,9%, қўй гўшти эса 28,5% га қимматлади.

🤷♂1😢1
“Тошкент-Хатирчи” йўналишида ортиқча чипта пуллари истеъмолчиларга қайтарилади
Рақобат қўмитаси кўрсатмасига мувофиқ, “Тошкент-Хатирчи” йўналишида автобус хизматларидан фойдаланиш жараёнида 74 419 та йўловчидан 710 млн сўм ортиқча ҳақ ундирилгани аниқланди. Мазкур ҳолат фуқаро Ў.Ч.дан келиб тушган шикоят асосида таҳлил қилинди.
Ўрганишлар давомида чипта сотиш жараёнида қўшимча хизматлардан фойдаланишга мажбурлаш ва кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олиш аломатлари аниқланган. Шу боис Махсус комиссия ортиқча олинган маблағларни истеъмолчиларга қайтариш чораларини белгилади ва "Ҳунарманд" МЧЖга тегишли кўрсатмалар берилди.
Маълумот учун, 2024 йил ва 2025 йилнинг ўтган 7 ойи давомида транспорт соҳасида фуқаролардан 1 050 га яқин мурожаат келиб тушган, натижада қарийб 1,4 млрд сўм маблағ уларнинг фойдасига қайта ҳисобланган.

🤷♂2🔥2👎1
Ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш ҳуқуқига эга
Маҳаллий қоидаларга кўра, ота-оналар фарзандларини хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки унинг тугаганидан сўнг бир синфдан бошқа синфга ўтказиш учун мактаб директори номига ариза топшириши мумкин.
Директор аризани олганидан сўнг бир иш кунида кўриб чиқиб, ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради. Агар синфдаги ўқувчилар сони меъёрдан (35 нафар) ортиқ бўлса, директор сўровни рад этиши мумкин ва рад этиш ҳақида ота-оналарга 3 кунда ёзма маълумот берилади.
Ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилингач, 3 кунда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

👍4
❗️Мактабларда маслаҳатчи лавозими жорий этилади
Ўқувчилар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва “Келажак” марказлари тизимини жорий этиш мақсадида мактабларда янги лавозим — мактаб маслаҳатчиси ташкил этилади.
➖ маслаҳатчи маоши мактаб директори ўринбосари маошига тенглаштирилади;
➖ менежерлик сертификатига эга бўлган маслаҳатчиларга ҳар ойлик 30% қўшимча устама берилади;
➖ мактабларда erp.portfolio платформаси йўлга қўйилиб, ўқувчилар портфолиоси юритилади ва 2028–2029 ўқув йилдан шаҳодатномаларда акс эттирилади.

👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 12 йиллик таълим тизими жорий этилади
Ўзбекистонда мактабга тайёрлов гуруҳлари умумий таълимга қўшилиши билан 12 йиллик таълим тизими жорий этилади. Бу орқали ўқувчилар хорижий университетларга ҳужжат топширганда бир йиллик “foundation” курсларини ўқимай, тўғридан-тўғри бакалавр босқичига кириш имконига эга бўлади, деб хабар қилмоқда Мактaбгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Раджабов.
Янги тизим уч босқичдан иборат бўлади:
▪️ 1 йил мактабга тайёрлов ва 4 йиллик бошланғич таълим;
▪️ 5 йиллик умумий ўрта таълим (5–9-синфлар);
▪️ 2 йиллик тўлиқ ўрта таълим — мактаб, академик лицей, ҳарбий мактаб ёки техникумлар

👍55👎9🤷♂2😢2
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади
Бироздан сўнг президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бироздан сўнг президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥1
Президент: “Иқтисодиёт ривожланиши, юртимиз ва фарзандларимиз келажаги фақат таълим ва муаллимга боғлиқ”
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
Йиғилишда ўқитувчилар учун муносиб шароит яратиш, боғча ва мактаблар қуриш, жиҳозлаш, хориждан мутахассислар жалб этиш, замонавий дарслик ва ўқув дастурларини жорий қилиш ишлари изчил давом эттирилаётгани таъкидланди.
Шунингдек, президент ҳар бир туман ва вилоят раҳбарлари таълим масаласига жиддий ёндашиши кераклигини қайд этди:
– деди президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Иқтисодиёт ривожланиши, юртимиз ва фарзандларимиз келажаги фақат ва фақат таълим ва муаллимга боғлиқ. Сизлар билан иш бошлаган биринчи кундан айтаман: таълим, таълим, таълим, муаллим, муаллим, муаллим”,– деди давлатимиз раҳбари.
Йиғилишда ўқитувчилар учун муносиб шароит яратиш, боғча ва мактаблар қуриш, жиҳозлаш, хориждан мутахассислар жалб этиш, замонавий дарслик ва ўқув дастурларини жорий қилиш ишлари изчил давом эттирилаётгани таъкидланди.
Шунингдек, президент ҳар бир туман ва вилоят раҳбарлари таълим масаласига жиддий ёндашиши кераклигини қайд этди:
“Одамларимиз яхши яшаши учун иқтисодиётимиз кучли бўлиши керак! Бунинг учун янги товар, янги хизмат, янги технология керак! Сифатли таълим тизими орқалигина буларга эриша оламиз! Бошқа йўлимиз йўқ! Шу ҳақиқатни англаб, ҳар куни ўзини қийнаб ишлаган раҳбарнинг туманида, боғчаси, мактаби, техникуми, олийгоҳида албатта ўзгариш ва натижа бўлади”,
– деди президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🤷♂1
Олий таълим вазирининг ўринбосарлари лавозимидан озод этилди
Жумладан, вазирнинг биринчи ўринбосари Далиев Шахрух Хожакбарович;
- вазир ўринбосари Махкамов Отабек Мухтарович;
- вазир ўринбосари Бузрукхонов Сарвархон Мунавархонович лавозимидан озод этилди.
- Шунингдек, вазирлик қошидаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори Ражаббаев Шароф Рахимбердиевич ҳам лавозимидан озод этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жумладан, вазирнинг биринчи ўринбосари Далиев Шахрух Хожакбарович;
- вазир ўринбосари Махкамов Отабек Мухтарович;
- вазир ўринбосари Бузрукхонов Сарвархон Мунавархонович лавозимидан озод этилди.
- Шунингдек, вазирлик қошидаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори Ражаббаев Шароф Рахимбердиевич ҳам лавозимидан озод этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🔥1
"Касб-ҳунар ва олий таълимга масъул мутасаддилар ҳалигача таълимдаги ислоҳотлар мазмунини тўлиқ тушуниб етгани йўқ" – президент
Жорий йил бошидан халқаро фан олимпиадаларида Ўзбекистон ўқувчилари 195 та медалга эга бўлди. Уларга оширилган ставкада жами 10 миллиард сўм, мураббий-ўқитувчиларига эса 3,5 миллиард сўм пул мукофоти тақдим этилади.
Хорижий тил эгалари жалб қилинган 1 мингдан зиёд мактабларда тил бўйича сертификат олган ўқувчилар сони бир йилда 2,5 баробарга ошгани қайд этилди.
дея таъкидлади давлат раҳбари.
Шу муносабат билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев, ўринбосарлар Отабек Маҳкамов ва Сарвархон Бузрукхонов ишдан олингани эълон қилинди.
Шунингдек, Президент фармони ва қарорига кўра, Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Адҳам Худайқулов бошқа ишга ўтгани сабабли, ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори Шароф Ражаббаев лавозимидан озод этилди.
Эндиликда мактабгача ва мактаб таълими ҳамда олий таълим соҳаси раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек ҳокимлар превентив ва проактив иш усулига ўтиб, таълимнинг барча йўналишларида катта ўзгаришлар қилишлари зарурлиги қайд этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жорий йил бошидан халқаро фан олимпиадаларида Ўзбекистон ўқувчилари 195 та медалга эга бўлди. Уларга оширилган ставкада жами 10 миллиард сўм, мураббий-ўқитувчиларига эса 3,5 миллиард сўм пул мукофоти тақдим этилади.
Хорижий тил эгалари жалб қилинган 1 мингдан зиёд мактабларда тил бўйича сертификат олган ўқувчилар сони бир йилда 2,5 баробарга ошгани қайд этилди.
“Тўғри, мактабгача ва мактаб таълимида ўзгаришлар бўляпти, дастурлар ишлаяпти, натижалар бор. Лекин касб-ҳунар ва олий таълимга масъул мутасаддилар ҳалигача таълимдаги ислоҳотлар мазмунини тўлиқ тушуниб етгани йўқ”,
дея таъкидлади давлат раҳбари.
Шу муносабат билан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев, ўринбосарлар Отабек Маҳкамов ва Сарвархон Бузрукхонов ишдан олингани эълон қилинди.
Шунингдек, Президент фармони ва қарорига кўра, Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Адҳам Худайқулов бошқа ишга ўтгани сабабли, ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори Шароф Ражаббаев лавозимидан озод этилди.
Эндиликда мактабгача ва мактаб таълими ҳамда олий таълим соҳаси раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек ҳокимлар превентив ва проактив иш усулига ўтиб, таълимнинг барча йўналишларида катта ўзгаришлар қилишлари зарурлиги қайд этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🔥1
80 та туманда боғча очиш учун имтиёзлар эълон қилинди
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот чоғида 80 та туманда боғча очиш учун имтиёзлар белгиланди.
Ушбу механизмдан унумли фойдаланиб, боғча ўринларини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.
Қашқадарёнинг барча туманларида хусусий сектор ва хорижий ҳамкорлар билан икки йил ичида боғча ва мактаб ўринлари 3 баробарга ошгани қайд этилди. Вилоят ҳокимларига бу тажрибани ўрганиш топширилди.
Шунингдек, ҳар бир туманда боғча қамрови 80 фоиздан кам бўлмаслиги шартлиги белгиланди. Бунинг учун вилоят ва туман ҳокимлари олдига бўш ерларни топиб, аукционга чиқариш, Мактубгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда қайси мактаб ва боғчада бўш жой бўлса, ўша ерда боғча қуриш режасини белгилаш вазифаси қўйилди.
Мутахассисларга бўш ерларда боғча ташкил этиш бўйича хусусий шериклик ёки сармоя киритиш шартлари билан уч йиллик дастур қабул қилиш, янги хусусий боғчаларга субсидия бериш, тарбиячилар маошини қисман қоплаш тартибини жорий этиш вазифаси юклатилди.

👍46🔥1
"Айни пайтда олис ҳудудлардаги 74 минг ўқувчи ҳозиргача 5–7 километр узоқликдан мактабга қатнамоқда" — президент
Йиғилишда мактаб таълими масаласи муҳокама қилинди. Айни пайтда олис ҳудудлардаги 74 минг ўқувчи ҳозиргача 5–7 километр узоқликдан мактабга қатнаётгани қайд этилди.
Қашқадарё ва Сурхондарё ҳокимлари мазкур масалани ҳал қилиб, 100 та мактабда беғараз автобус қатновини йўлга қўйди. Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳокимлари ҳам бир ой ичида 100 та мактабда шунга ўхшаш ташаббусни амалга оширишини эълон қилди. Бу бошқа ҳудудлар учун намуна сифатида кўрсатилди.
Шунингдек, уч йил ичида иқтидорли ўқувчилар учун 201 та ихтисослашган мактаб ташкил қилинди, бироқ 12 та мактабда қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳали якунланмаган. Тегишли вилоят ҳокимларига ишларни йил охиригача тугаллаш топширилди.

👍51😢3