EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5-дақиқадаёқ рақиб футболчиси Аря Юсуфи майдондан четлатилди!🔴

“CAFA Nations Cup” | Финал

🇺🇿Ўзбекистон 0:0 Эрон🇮🇷

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Магистратурада таҳсил олаётган хотин-қизларнинг контракти давлат томонидан қоплаб берилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборотига кўра, 2025/2026-ўқув йилида давлат ОТМ магистратурасида таҳсил олаётган барча хотин-қизларнинг контракт маблағлари (табақалаштирилганидан ташқари) давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Ариза 2025 йил 15 сентябрга қадар ўқиш олаётган ОТМ раҳбари номига топширилиши шарт. Кейин берилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Маълумотга кўра, аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилади, умумий рўйхат эса 5 иш кунида вазирликка юборилади. Контракт қопланиши ҳақидаги буйруқ 2025 йил 15 октябрга қадар қабул қилинади.

Шу билан бирга, имтиёз қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

🔷муддатдан кечиккан аризалар;

🔷табақалаштирилган контракт асосида ўқувчилар;

🔷нодавлат ОТМ магистратурасида таҳсил олаётганлар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон, Тошкент ва Қашқадарёда пора олганлар ушланди

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг инвестициялар ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари фермер хўжалигининг 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги экспорт режасини ёпиб бериш эвазига фуқародан 65 миллион сўм пора талаб қилган. Ундан 40 миллион сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «в» ва «г» бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилган ва қамоққа олиш чораси қўлланган.

Сергели туманида эса икки фуқаро бир гектар ер майдонини кўп қаватли уй қуриш учун тоифасини ўзгартиришни ва рухсат олишни ваъда қилиб, 900 минг АҚШ доллари талаб қилган. Улар 220 минг доллар олаётган пайтда қўлга олинди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 211-моддаси 3-қисми «а» банди бўйича иш очилган ва қамоққа олиш чораси қўлланган.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида эса "Ватанпарвар" мудофаага кўмаклашувчи ташкилот вилоят кенгаши раиси ўринбосари хизмат хонасида аризачининг ўғлига имтиҳонсиз ҳайдовчилик гувоҳномаси олишда ёрдам бериш эвазига 20 миллион сўм олган вақтда қўлга олинди. Ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 211-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда барча мазкур ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍2
❗️Тошкентда ФИФА минтақавий офисини очиш бўйича келишувга эришилди

8 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ФИФА раҳбари Жанни Инфантино билан учрашди. Суҳбатда футболни ривожлантириш, ФИФАнинг йирик мусобақа ва тадбирларини Ўзбекистонда ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, мураббийлар, ҳакамлар, менежерлар ва спорт мутахассисларини халқаро даражада тайёрлаш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога ўзбек футболини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун “Дўстлик” орденини топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥13🤔1
“Ўзбекистон — минтақавий таълим хаби” концепцияси ишлаб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев таълим тизимини ислоҳ қилиш масалаларига оид тақдимот билан танишди.

2030 йилгача хорижий талабалар сонини 50 минг нафарга етказиш режалаштирилган. Бу ҳозирги ҳолатга нисбатан қарийб уч баробар ўсиш демакдир.

Шу мақсадда халқаро нуфузли университетлар билан ҳамкорлик кучайтирилади. ТОП-500 университетлари билан қўшма дастурлар йўлга қўйилиши, ТОП-100 ОТМлари билан эса давлат-хусусий шериклик асосида ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.

Таълим дастурларига халқаро аккредитациялар жорий этилади: муҳандислик йўналишлари учун ABET, бизнес-мактаблар учун AACSB, тиббиёт учун WFME аккредитацияси. Бу орқали ўзбек дипломларига ишонч ортади ва уларнинг хорижда тан олиниши кафолатланади.

Хорижий талабалар оқимини рағбатлантириш мақсадида 15 миллиард сўмли махсус Фонд ташкил этилади. Шунингдек, ҳар йили 500 та грант эълон қилинади.

Мақсад – Ўзбекистонни халқ таълими ва олий таълим бўйича минтақавий марказга айлантириш бўлиб, бу жараён миллий таълим брендини мустаҳкамлаш, инсон капиталини яратиш ҳамда миллий иқтисодиётни илм-фан ва инновациялар орқали ривожлантиришга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🔥19
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
❗️Ўқувчи-ёшлар учун янги имкониятлар яратилади

Ягона миллий ғоя концепцияси ишлаб чиқилиб, болалар боғчасидан олий таълимгача маънавий-маърифий ишлар учун намунавий режа жорий этилади.

Баркамол авлод”, Республика ўқувчи-ёшлар маркази ва “Ёшлик” жамияти негизида “Келажак” марказлари ташкил этилади. Мактабларда “ўқувчи ташаббуслар маслаҳатчиси” лавозими жорий қилинади.

Мактабгача таълим қамровини кенгайтириш мақсадида янги боғчалар қурилади, хусусий сектор қўллаб-қувватланади. 2026–2028 йилларда 14 ҳудудда “Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотлари очилади.

14 та ҳудудда муҳандислик мактаблари ташкил этилиб, таълим жараёни 5 йиллик STEM дастури асосида олиб борилади. 2026 йилдан Президент соврини учун “Илғор муҳандислик мактаби” миллий танлови ўтказилади.

Табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаблар очилади. Тошкентдаги Абу Али ибн Сино мактаби таянч муассаса бўлади. Шунингдек, пойтахтда Н. Э. Бауман университети филиали, “ToshTech” университети ва Олмалиқ ДТИ фаолияти йўлга қўйилади.

Педагогика йўналишидаги талабалар учун илк бор Абдулла Авлоний номидаги давлат стипендияси таъсис этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍63🔥17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда сифатсиз қурилишлар бўйича 40 дан ортиқ жиноят иши қўзғатилди

Мамлакатимизда кўп қаватли уй-жойларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан текширувлар ўтказилмоқда.

Ўрганишлар давомида сифатсиз қурилган 396 та объект аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материаллар юборилди. Шунингдек, 200 дан ортиқ ҳолат бўйича судларга ноқонуний қурилишларни бузиш ҳақида даъво аризалари киритилди.

Айни вақтгача 100 дан зиёд ноқонуний қурилиш бузилиши таъминланди. Қурилиш жараёнларида йўл қўйилган қўпол қоидабузарликлар юзасидан эса 40 дан ортиқ ҳолатда жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥3🤷‍♂2
Мубашшир Аҳмад иши бўйича Тошкентда иккинчи суд жараёни ўтказилди

Тошкентда Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан машҳур диний уламолардан бири Алишер Турсуновга оид жиноят ишининг иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд мажлиси очиқ тарзда ўтказилди ва иш материалларига сиёсий ва диншунослик экспертлари томонидан баҳо берилди.

8 сентябр куни Учтепа туманидаги Тошкент шаҳар судида бўлиб ўтган мажлис тахминан 2 соат давом этди. Суд жараёнида фуқаролар ҳам қатнашиб, ҳодисани кузатди. Судя сифатида Бобур Раҳимов иштирок этди, қораловчи вазифасини Учтепа тумани прокурори ўринбосари Эркин Нарзуллаев бажарди, шунингдек адвокатлар Абдуллоҳ Содиқов раҳбарлигида ишни қўллаб-қувватлади.

Иккинчи судда Алишер Турсунов ижтимоий тармоқларда эълон қилган маълумотларга оид экспертлар фикри тингланди. “Ренессанс” университети сиёсатшунослик профессори Одил Мусаев материалларга сиёсий нуқтаи назардан баҳо берса, Диншунослик экспертизаси бўлими мутахассиси Шаҳбоз Низомов уларни диний жиҳатдан таҳлил қилди.

Экспертлар ва адвокатлар фикри эшитилгандан сўнг, суд жараёни тугатилди ва суд 15 сентябрга қадар танаффус эълон қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Гоооол! Байрам бошланди!

"CAFA Nations Cup-2025" финалида Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни 1:0 ҳисобида енгиб, турнир ғолибига айланди!

🇺🇿Ўзбекистон 1:0 Эрон

⚽️Гол: Алижонов, 120’

Ўзбек футболининг тарихий дақиқаси! 🎉🇺🇿

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎5🔥1
Шахсни тасвирга олиш ва ундан фойдаланиш фақат розилик билан амалга оширилиши қонунан белгиланмоқда

Депутатлар шахсларнинг тасвирга оид ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Лойиҳага кўра, шахсни тасвирга олиш ва ундан фойдаланиш учун албатта розилик олиниши шарт бўлади. Агар шахс муомалага лаёқатсиз бўлса, розилик унинг қонуний вакили томонидан берилади. Шунингдек, шахс вафот этган ҳолда, агар у ҳаётлик даврида розилик билдирмаган бўлса, бу ҳуқуқ унинг ворисларига тегишли бўлади.

Қонун лойиҳасида болалар мустақил ҳуқуқ субъекти сифатида белгиланмоқда. Яъни, 16 ёшга тўлмаган шахслар тасвири учун розилик уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакиллари томонидан берилади. 16 ёшдан кейин эса болалар мазкур масалада мустақил равишда қарор қабул қила олади.

Шу билан бирга, видеокузатув тизимлари бўйича ҳам қоидалар киритилмоқда. Хусусан, бино ва иншоотларда кузатув камералари ўрнатилган тақдирда, бу ҳақда албатта огоҳлантирувчи белгилар жойлаштирилиши шарт этиб белгиланмоқда.

Лойиҳада тасвирга олиш ва ундан рухсатсиз фойдаланиш мумкин бўлган айрим ҳолатлар ҳам аниқ белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11😢1
Тоғ-кон саноати ва геология вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Феруза Ҳамидова тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.

Омонулла Насритдинхўжаев бошқа ишга ўтгани сабабли лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Феруза Ҳамидова тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Самарқандда қадимий чинорлар ноаниқ сабабларга кўра йўқ қилинди Самарқанд шаҳридаги Бульвар ҳудудида ўтказилган кесиш ишлари жамоатчилик эътиборини тортди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда 100 йилдан ортиқ умр кўрган, ҳали яшил ва соғлом чинорлар…
Самарқандда чинорлар кесилишига расмий изоҳ берилди

Самарқанд шаҳрида Гўри Амир мақбараси яқинидаги бир нечта чинор дарахтлари кесиб ташлангани бўйича вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати расмий баёнот берди.

Маълумотга кўра, жорий йил 7 сентябр куни 3 туп чинор дарахти хавфсизлик нуқтайи назаридан кесилган. Дарахтлар чириб, танасида ғоваклар ҳосил бўлгани ва йўлга 40 даражага оғиб қолгани сабабли уларнинг йиқилиш хавфи юқори деб топилган. Бу ҳолат пиёдалар ва йўлда ҳаракатланувчи фуқаролар ҳаёти учун жиддий таҳдид солган.

Вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси кесилган чинорларнинг ўрнига қимматли турдан бўлган 10 туп, 5 ёшдан катта кўчатлар экилишини маълум қилди. Ушбу вазифа шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси зиммасига юклатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6🔥1
❗️Сариосиё тумани ҳоким ўринбосарига мажбурий меҳнат учун жарима қўлланди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, ўтказилган ўрганиш натижасида туман ҳокимининг ўринбосари маҳалла фаолларига 5–10 нафардан фуқароларни пахта теримига мажбурий жалб қилиш ҳақида топшириқ бергани аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан масъул шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми асосида базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима санкцияси қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ томонидан қатор коррупцион ҳолатлар фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида айрим мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

🔹 Андижон вилоятида Бўстон тумани ҳокимининг икки нафар ўринбосари фермер хўжалигига тегишли 500 минг долларлик экспорт режасини сохта операциялар орқали ёпиб бериш эвазига 65 млн сўм пора талаб қилган. Улардан бири 25 млн сўмни олган, қолган 40 млн сўмни олаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

🔹 Тошкент шаҳрида икки нафар шахс Сергели туманидаги 1 гектар ер майдонининг мақсадини ўзгартириб, кўп қаватли уй қуришга рухсат олиб бериш эвазига 900 минг доллар талаб қилган. Миробод туманида ўтказилган тадбирда улар 220 минг долларни олган вақтларида қўлга олинди.

🔹 Қашқадарё вилоятида “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси ўринбосари имтиҳонсиз ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш учун 20 млн сўм пора олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, айбдор шахсларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
2026 йилдан транспорт воситалари экологик тоифаларга ажратилади

2026 йилдан бошлаб, барча транспорт воситалари атмосфера ҳавосига таъсирига қараб “тоза”, “ўрта” ва “зарарли” тоифаларга ажратилади.

Транспорт воситаларига “яшил”, “сарик” ва “қизил” электрон стикерлар берилади.

Жорий қилиш босқичлари:

2025–2027: Тошкент;

2028–2030: Нукус ва вилоятлар марказлари, экологик муҳим зоналар;

2031–2034: Қолган ҳудудлар.

Ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган воситалар эгалари онлайн мурожаат орқали бепул “яшил” стикер олишлари мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️1 сентябрдан врачлик-маслаҳат комиссиялари ўрнига янги тизим ишга тушди

Энди фуқаролар ногиронликни белгилаш учун:

🔵“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари,
🔵маҳалладги ижтимоий ходимлар,
🔵оилавий шифокорлар
🔵 ёки my.gov.uz портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

Тиббий ҳужжатлар электрон равишда Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига юборилади.

Доимий касалликлар рўйхати кенгайтирилиб, айрим ҳолларда тиббий кўрикдан ўтиш талаб этилмайди.

Батафсил Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги видеоролигида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳонда гўшт нархлари рекорд даражага кўтарилди

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотига кўра, 2025 йил август ойида жаҳон гўшт бозорида нархлар тарихий рекорд даражани қайд этди. Бу ҳолатнинг асосий сабаблари сифатида АҚШ ва Хитойда гўштга талабнинг сезиларли ошиши ҳамда чорва сонининг камайиши кўрсатилмоқда.

Bloomberg хабарида айтилишича, гўшт индекси июль ойидаги рекордни орқада қолдирди. Бу эса айрим давлатларда инфляция босимини кучайтирмоқда. Масалан, Буюк Британияда июль ойида мол ва қўй гўшти нархи қарийб 25% га қимматлади.

FAO ҳисоботида иқлим ўзгариши ва турли касалликлар туфайли кўплаб мамлакатларда чорвачилик қисқаргани қайд этилган. АҚШда чорва сони сўнгги ўн йилликда энг паст кўрсаткичга тушган. Бразилияда ҳам чорва сони камаймоқда, беқарор об-ҳаво эса уларни етиштиришни мураккаблаштирмоқда.

Ўзбекистонда ҳам нархлар сезиларли ўсди: сўнгги бир йилда суяксиз мол гўшти 25,7%, суякли мол гўшти 24,9%, қўй гўшти эса 28,5% га қимматлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1😢1
“Тошкент-Хатирчи” йўналишида ортиқча чипта пуллари истеъмолчиларга қайтарилади

Рақобат қўмитаси кўрсатмасига мувофиқ, “Тошкент-Хатирчи” йўналишида автобус хизматларидан фойдаланиш жараёнида 74 419 та йўловчидан 710 млн сўм ортиқча ҳақ ундирилгани аниқланди. Мазкур ҳолат фуқаро Ў.Ч.дан келиб тушган шикоят асосида таҳлил қилинди.

Ўрганишлар давомида чипта сотиш жараёнида қўшимча хизматлардан фойдаланишга мажбурлаш ва кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олиш аломатлари аниқланган. Шу боис Махсус комиссия ортиқча олинган маблағларни истеъмолчиларга қайтариш чораларини белгилади ва "Ҳунарманд" МЧЖга тегишли кўрсатмалар берилди.

Маълумот учун, 2024 йил ва 2025 йилнинг ўтган 7 ойи давомида транспорт соҳасида фуқаролардан 1 050 га яқин мурожаат келиб тушган, натижада қарийб 1,4 млрд сўм маблағ уларнинг фойдасига қайта ҳисобланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2🔥2👎1
Ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш ҳуқуқига эга

Маҳаллий қоидаларга кўра, ота-оналар фарзандларини хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки унинг тугаганидан сўнг бир синфдан бошқа синфга ўтказиш учун мактаб директори номига ариза топшириши мумкин.

Директор аризани олганидан сўнг бир иш кунида кўриб чиқиб, ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради. Агар синфдаги ўқувчилар сони меъёрдан (35 нафар) ортиқ бўлса, директор сўровни рад этиши мумкин ва рад этиш ҳақида ота-оналарга 3 кунда ёзма маълумот берилади.

Ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилингач, 3 кунда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4