EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
🌘 Дунёнинг турли нуқталаридан олинган Ойнинг тутилиши суратлари эълон қилинди

2025 йилнинг 7–8 сентябр куни Европа, Осиё, Африка ва Австралиядан тўлиқ Ой тутилиши кузатилди. Бу ҳодиса дунё аҳолисининг тахминан 85 фоизи томонидан кўриш мумкин бўлган энг узоқ давом этган тўлиқ тутилишлардан бири ҳисобланади.

Умумий маълумотларга кўра, тутилиш фазаларининг давомийлиги 5 соат 27 дақиқа, тўлиқлик босқичи эса 1 соат 22 дақиқа давом этди.

Ўзбекистонда (Тошкент вақти, UTC+5) асосий вақтлар қуйидагича бўлди:

Қисман тутилиши: 21:27 (7 сентябрь) — 00:56 (8 сентябрь)

Тўлиқлик бошланиши: 22:30 (7 сентябрь)

Максимал палла: 23:11 (7 сентябрь)

Тўлиқлик якунланиши: 23:52 (7 сентябрь)

Пенумбра босқичининг якунланиши: 01:55 (8 сентябрь)

NASA ва бошқа астрономик манбаларга кўра, 2025 йилнинг март ойида ҳам тўлиқ Ой тутилиши кузатилган, сентябрдаги ҳодиса эса жорий йилнинг иккинчиси бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Энди депутатлар маҳаллий лойиҳаларни тўғридан-тўғри молиялайди

Президент қарорига кўра, ҳар бир депутат йил давомида иккита лойиҳани, ҳар бири 3,3 миллиард сўмгача, давлат бюджети ҳисобидан амалга ошира олади.

Эндиликда овоз йиғиш, сайловчилар билан кўп учрашиш каби қўшимча ишларга ҳожат йўқ. Депутат лойиҳа танлайди ва маблағ маҳалланинг эҳтиёжлари, аҳоли манфаати асосида сарфланади.

Йўл таъмирлаш, мактаб ёки боғча қуриш, соғлиқни сақлаш каби ижтимоий лойиҳалар бу маблағ орқали рўёбга чиқади. Шунингдек, жараённи тушунтирувчи подкастлар ҳам тайёрланиб, аҳоли учун фойдаси аниқ бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон–Эрон: “CAFA Nations Cup” финали бошланмоқда

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушади. Икки терма жамоа “CAFA Nations Cup” соврини учун куч синашади.

Учрашув соат 19:30 да “Олимпия” стадионида старт олади.

Ўйинни ФИФА президенти Жанни Инфантино стадиондан томоша қилади.

Аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берган эдик.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуддусда отишма юз берди: камида 5 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди

Қуддус шимолида икки қуролли шахс гавжум чорраҳада тўхтаган жамоат автобусига ўт очди. Исроил полицияси ҳодисани «террорчилик ҳужуми» деб баҳолаб, жиноятчиларнинг воқеа жойида йўқ қилинганини маълум қилди.

Душанба куни эрталаб юз берган ҳодиса оқибатида камида беш киши ҳалок бўлиб, бир неча киши оғир жароҳат олди. Тез ёрдам ходимлари ярадорларни йўл ва тротуар бўйига ётқизган, баъзилари ҳушсиз ҳолда эди. Ҳодиса жойида тўрт киши вафот этган, бир неча жабрланувчилар шифохоналарга олиб кетилган, улардан еттитасининг аҳволи оғирлиги хабар қилинмоқда.

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ҳужумдан сўнг хавфсизлик раҳбарлари билан учрашув ўтказаётгани айтилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2😢1
❗️Суд-экспертлик фаолияти рақамлаштирилади ва нодавлат институтлар роли кучайтилади

Президент қарори (ПҚ-270-сон, 08.09.2025 й.) билан “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳужжат қабул қилинди.

”E-ekspertiza” ахборот тизими жорий этилиб, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар орқали тадқиқотларнинг тезкорлиги ва холислиги таъминланади.

Суд-экспертиза ташкилотлари ва экспертиза тайинловчи органлар ўртасида электрон ҳужжатлар алмашинуви 100%га етказилади.

Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини бирлаштирувчи Ўзбекистон суд экспертлари палатаси тузилади.

Нодавлат экспертларга суд-экспертлик бюроси шаклида якка тартибда фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.

📌 Янгиликлар босқичма-босқич амалга оширилади:

🔵2025 йил 1 ноябрдан адвокат сўровига кўра шартнома асосида экспертиза ўтказиш тартиби жорий этилади;

🔵2025 йил 15 декабрдан шахслар “Sud-ekspert” портали орқали онлайн мурожаат қилиш имкониятига эга бўлади;

🔵2026 йил 1 январдан суд экспертлари жойларда объектларни кўздан кечиришда бодикамерадан фойдаланиши мажбурий бўлади;

🔵2026 йилдан “E-ekspertiza” тизими республикадан бошлаб барча даражада босқичма-босқич жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон–Эрон: “CAFA Nations Cup” чемпиони бугун аниқланади

Тошкентдаги “Олимпия” стадионида футбол мухлислари кутган ҳал қилувчи беллашув старт олмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушиб, “CAFA Nations Cup” соврини учун баҳс олиб боради.

Учрашув соат 19:30 да бошланади. Муҳим финални стадиондан ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам томоша қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
❗️Суд-экспертлик фаолияти рақамлаштирилади ва нодавлат институтлар роли кучайтилади Президент қарори (ПҚ-270-сон, 08.09.2025 й.) билан “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
Нодавлат суд-экспертиза институти роли янада оширилади

Қарорга кўра, нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг ихтиёрий аъзолигига асосланган Ўзбекистон суд экспертлари палатаси ташкил этилади.

☑️ Нодавлат суд экспертларининг касбий ва амалий тайёргарлик даражасини аниқлаш, уларнинг ноқонуний ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатларнинг адолатли кўриб чиқилишини таъминлаш учун Адлия вазирлиги ҳузурида Эксперт-малака комиссияси фаолияти йўлга қўйилади.

📝 2025 йил 1 ноябрдан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича шартнома асосида адвокат сўровига кўра суд-экспертиза ташкилотларида экспертиза ўтказиш тартиби жорий этилади.

⚠️ 2025 йил 1 декабрдан нодавлат суд экспертларига якка тартибда суд-экспертлик бюроси шаклида фаолият юритиш ҳуқуқи берилади.

📑 2025 йил 15 декабрдан шахслар учун Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига экспертиза тадқиқотлари ўтказиш бўйича “Sud-ekspert” портали орқали онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилади.

📷 2026 йилдан 1 январдан Республика суд экспертизаси маркази суд экспертлари объектларни кўздан кечириш учун жойларга чиққанда мажбурий равишда мобил видеокамера (бодикамера)лардан фойдаланиши тартиби йўлга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўқувчиларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий қилинади.

“Баркамол авлод” болалар мактаби, Республика ўқувчи-ёшлар маркази ҳамда “Ëшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти негизида “Келажак” марказлари ташкил этилади.

Янги кўп қаватли уйлар қурилишида улардаги аҳоли сонига мутаносиб мактабгача таълим ташкилоти ҳам бўлиши назарда тутилади. Боғчаларда ишлаётган ўрта махсус маълумотли мутахассислар учун дуал таълим ва малака ошириш тизими жорий этилади.

Боғча ва мактабларнинг бўш майдонларида давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилоти қуришга рухсат этилади. Тадбиркорларга фаолиятни ўзгартирмаслик шарти билан ер участкалари бепул берилади ҳамда 7 йилгача бўлган имтиёзли кредит ажратилади.

2026-2028 йилларда республиканинг 14 та ҳудудида Болаларни ривожлантириш инновацион марказини ўз ичига олган “Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🔥13🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Benom” гуруҳи эътибор марказида

Ўзбекистоннинг таниқли гуруҳларидан бири — “Benom” гуруҳи аъзолари вилоятлар ора сафарларидан бирида 185 км тезликда автомобилда ҳаракатланаётган видеоларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлашди.

Видеода улар йўл қоидаларини бузиб, жуда хавфли тезликда ҳаракатланаётганини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, юқори тезликда ҳаракатланиш нафақат ҳайдовчи, балки йўловчилар ва йўлдаги бошқа иштирокчиларнинг соғлиги ҳамда ҳаёти учун жиддий хавф туғдиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон терма жамоаси финал олдидан стадионга етиб келди

Айни дақиқaлaрда “Олимпия” стадионида бўлиб ўтадиган “CAFA Nations Cup” финалига тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари майдонга ташриф буюришди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Тўқаев Ўзбекистон ва Россияга ташриф буюриши режалаштирилганини маълум қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев халққа йўллаган мурожаатида яқинда амалга оширилиши кутилган ишлар ва ташрифлар ҳақида сўзлади, деб хабар берди Tengrinews.

Унинг таъкидлашича, йил охирида Россия ва Ўзбекистонга расмий ташриф буюрилиши режалаштирилган. Шунингдек, Остонада Озарбойжон, Арманистон ва Туркманистон раҳбарларини қабул қилиш кўзда тутилмоқда. Шу билан бирга, Осиё ва Европанинг бир қатор давлатлари етакчилари билан учрашув ва музокаралар ҳам ташкил этилиши белгиланган.

Президент яқин кунларда Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида нутқ сўзлаши ҳақида ҳам маълум қилди. Унинг айтишича, Қозоғистон халқаро вазият юзасидан ўз қарашларини баён қилиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ислоҳ қилиш бўйича таклифларни тақдим этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5-дақиқадаёқ рақиб футболчиси Аря Юсуфи майдондан четлатилди!🔴

“CAFA Nations Cup” | Финал

🇺🇿Ўзбекистон 0:0 Эрон🇮🇷

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Магистратурада таҳсил олаётган хотин-қизларнинг контракти давлат томонидан қоплаб берилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборотига кўра, 2025/2026-ўқув йилида давлат ОТМ магистратурасида таҳсил олаётган барча хотин-қизларнинг контракт маблағлари (табақалаштирилганидан ташқари) давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Ариза 2025 йил 15 сентябрга қадар ўқиш олаётган ОТМ раҳбари номига топширилиши шарт. Кейин берилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Маълумотга кўра, аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилади, умумий рўйхат эса 5 иш кунида вазирликка юборилади. Контракт қопланиши ҳақидаги буйруқ 2025 йил 15 октябрга қадар қабул қилинади.

Шу билан бирга, имтиёз қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

🔷муддатдан кечиккан аризалар;

🔷табақалаштирилган контракт асосида ўқувчилар;

🔷нодавлат ОТМ магистратурасида таҳсил олаётганлар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон, Тошкент ва Қашқадарёда пора олганлар ушланди

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг инвестициялар ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари фермер хўжалигининг 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги экспорт режасини ёпиб бериш эвазига фуқародан 65 миллион сўм пора талаб қилган. Ундан 40 миллион сўм олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «в» ва «г» бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилган ва қамоққа олиш чораси қўлланган.

Сергели туманида эса икки фуқаро бир гектар ер майдонини кўп қаватли уй қуриш учун тоифасини ўзгартиришни ва рухсат олишни ваъда қилиб, 900 минг АҚШ доллари талаб қилган. Улар 220 минг доллар олаётган пайтда қўлга олинди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 211-моддаси 3-қисми «а» банди бўйича иш очилган ва қамоққа олиш чораси қўлланган.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида эса "Ватанпарвар" мудофаага кўмаклашувчи ташкилот вилоят кенгаши раиси ўринбосари хизмат хонасида аризачининг ўғлига имтиҳонсиз ҳайдовчилик гувоҳномаси олишда ёрдам бериш эвазига 20 миллион сўм олган вақтда қўлга олинди. Ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 211-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда барча мазкур ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍2
❗️Тошкентда ФИФА минтақавий офисини очиш бўйича келишувга эришилди

8 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев ФИФА раҳбари Жанни Инфантино билан учрашди. Суҳбатда футболни ривожлантириш, ФИФАнинг йирик мусобақа ва тадбирларини Ўзбекистонда ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, мураббийлар, ҳакамлар, менежерлар ва спорт мутахассисларини халқаро даражада тайёрлаш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога ўзбек футболини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун “Дўстлик” орденини топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥13🤔1