Самарқандда қум қазиб олиш билан боғлиқ ноқонуний ҳаракат аниқланди
Самарқанд туманида хусусий корхона ноқонуний равишда қум қазиб олгани учун жавобгарликка тортилди. Маълумотларга кўра, МЧЖ ходимлари “Илонсой-1” қум кони учун ажратилган майдондан ташқари ҳудудда махсус техника орқали 11,2 минг куб метр табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олган.
Текширув натижасида давлат ва жамият манфаатларига 2,8 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланган.
Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔2
Пойтахтда энг кўп йўл-транспорт ҳодисалари қайси туманларда содир бўлди?
Тошкент шаҳрида 2025 йил январь-август ойлари давомида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида очиқ маълумотлар эълон қилинди. Унга кўра, шу муддатда умумий 4 350 та ЙТҲ рўй берган.
Энг кўп ЙТҲ содир бўлган туманлар қуйидагилар:
Юнусобод — 561 та
Чилонзор — 555 та
Яшнобод — 554 та
Мирзо Улуғбек — 475 та
Шайхонтоҳур — 363 та
Энг кам ЙТҲ эса Янгиҳаёт (205 та), Яккасарой (210 та) ва Бектемир (217 та) туманларида қайд этилган.

🤔2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Башар Асаднинг автомашиналари аукционга қўйилди
Сурия президентининг автомашиналар коллекцияси кимошди савдосига чиқарилди. Аукционда Сурия президенти Ахмад аш-Шаръа иштирок этиши кутилмоқда. Савдодан тушган маблағлар Сурия тараққиёт фондига ўтказилади.
Биринчи босқичда учта суперкар сотувга чиқарилмоқда: энг қиммати 3–4 миллион долларлик Ferrari F50 ҳисобланади, Mercedes SL65 AMG Black Series эса 500 минг долларга баҳоланган.

👍4🔥2
Қашқадарёда келин қайнонасини пичоқлаб ўлдирди
Жорий йил 1 сентябр куни Шаҳрисабз тумани Янги қишлоқ маҳалласида 33 ёшли аёл оилавий келишмовчилик чоғида қайнонасига ошхона пичоғи билан жароҳат етказди. Жароҳатлар оғирлиги сабаб аёл воқеа жойида вафот этган.
Жиноят содир этилгандан сўнг гумонланувчи ички ишлар бўлимига бориб, қилган ишини тан олди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи қўлга олинган ва ҳозирда қамоқда сақланмоқда.

👎5🤷♂3👍2🤔1
АҚШ россияликлар учун виза қоидаларини кучайтирди
АҚШ россиялик фуқаролар учун виза олиш тартибини ўзгартирди. Давлат департаменти маълумотига кўра, эндиликда виза учун ҳужжатлар фақат Остона ва Варшавадаги АҚШ элчихоналарида қабул қилинади.
Шу билан бирга, россияликларга бошқа мамлакатлардаги АҚШ элчихоналарига мурожаат қилиш имконияти бекор қилинди. Илгари улар навбат камроқ бўлган консулликларни танлаш имконига эга эди.

👍6😢1
АҚШдан 39 нафар ўзбекистонлик депортация қилинди
7 сентябрь куни Америка Қўшма Штатларида қонуний асосларсиз яшаб келаётган 39 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатдан чиқарилди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси маълумот берди.
Элчихона баёнотига кўра, мазкур парвоз АҚШ ҳукуматининг чегара хавфсизлигини кучайтириш ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича доимий чора-тадбирларининг бир қисми ҳисобланади.
«Қўшма Штатлар ноқонуний миграцияга чек қўйиш, чегараларни муҳофаза қилиш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда қатъий позицияда. Мамлакатга қонунга хилоф равишда кириб келган шахслар қамоққа олинади ва депортация қилинади», — дейилади баёнотда.
Маълумот учун, Ўзбекистон ҳукумати АҚШ билан мазкур жараёнларда яқин ҳамкорлик қилмоқда. Шунингдек, шу йил апрель ойида Нью-Йоркдан Тошкентга 131 нафар Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари депортация қилинган эди.

👍2
Евроиттифоқ Googleʼга миллиардлаб евро жарима солди
Европа Комиссияси Googleʼнинг эгаси саналган АҚШнинг Alphabet корпорациясига реклама технологиялари бозорида ўз устунлигидан ноқонуний фойдалангани учун 2,95 миллиард евро жарима қўллади.
Расмий баёнотга кўра, компания реклама берувчилар ва онлайн нашриётларга ўз хизматларини мажбурий равишда тарғиб қилиш орқали рақобатчилар имкониятини чеклаган ва онлайн реклама бозорида соғлом рақобатни бузган. Комиссия Googleʼдан бу амалиётни тўхтатишни талаб қилди.
Google эса қарор билан рози эмаслигини билдириб, устидан шикоят қилишини эълон қилди. Компаниянинг норматив масалалар бўйича вице-президенти Энн Малхолланд фикрича, ушбу қарор «Европадаги минглаб компанияларнинг даромад топиш имкониятини қийинлаштиради».
Еврокомиссиянинг бу қадами Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасида савдо муносабатлари таранглашган бир вақтга тўғри келди. АҚШ президенти Доналд Трамп Европа томонидан технологик гигантларга нисбатан олиб борилаётган сиёсатни бир неча бор танқид қилган. Унинг сўзларига кўра, бу сафар Европа Googleʼга «навбатдаги зарба»ни берди ва АҚШ компаниялари манфаатларига путур етказди. Шу муносабат билан Трамп 1974 йилги «Савдо тўғрисида»ги қонуннинг 301-моддасига асосланиб тергов бошлаш билан таҳдид қилди.
Маълумот учун, 2017 ва 2018 йилларда ҳам Google монополияга қарши қонунчиликни бузгани учун қарийб 7 миллиард евро миқдорида жаримага тортилган эди.

🤷♂1
Картошка етиштириш давлат томонидан қўллаб-қувватланади
“Республикада картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (269-сон, 08.09.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, республикада картошка етиштиришни кўпайтириш ва уруғчилигини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
🔹 2028 йилдан ҳар йили унувчанлик даражаси 85% дан паст бўлмаган камида 10 млн дона картошканинг мини-туганакларини етказиб бериш;
🔹 2030 йилга бориб республикада картошканинг ўртача ҳосилдорлигини 16–17 тоннадан 25–30 тоннага ошириш.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар йили 1 декабргача кейинги йилда етиштириладиган картошканинг “in-vitro” ўсимликлари, микро ва мини-туганакларининг ҳажмлари бўйича илмий муассасалар ва тадбиркорларга буюртма беради.
2026 йил 1 январдан Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан тижорат банклари орқали картошка етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил қийматининг 50% игача йиллик 12% ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга суғурта полиси асосида кредитлар ажратилади.
Шунингдек, 2026 йил 1 январдан картошка етиштирувчилар томонидан қуёш панеллари ўрнатиш харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 50 млн сўмдан ортиқ бўлмаган қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

👍7🔥1🤔1
1 октябрдан «чиройли» авторақамлар аукциони бекор қилинади
Ҳукумат қарорига мувофиқ, 1 октябрдан бошлаб «чиройли» рақамлар аукцион орқали сотилмайди.
Эндиликда:
Автомобил эгалари 6 та ҳарф ва рақамдан иборат махсус рақамларга буюртма бериши мумкин бўлади.
«Ўзавтомотобелгиси» орқали 1–3-категория рақамлари ягона белгиланган нархда таклиф этилади. Бошқа рақамлар эса умумий тартибда навбат асосида берилади. Масалан, «777» рақами билан «666» ёки «500» рақамлари бир хил нархда сотилади.
2026 йил 1 январдан рақам аукционлари тўлиқ бекор қилиниб, барча буюртмалар электрон шаклда амалга оширилади.
Бўш рақамлар бўйича ягона очиқ база йўлга қўйилиб, ундан ЙҲХХнинг расмий сайти, мобил иловаси, давлат хизматлари портали ва инфокиосклар орқали фойдаланиш мумкин бўлади.
ЙҲХХ буюртма қилинган рақамни 30 дақиқа ичида тайёрлаб бериши шарт. Чет эл фуқаролари ва мототранспорт воситалари учун эса жараён 14 иш кунида амалга оширилади.

👍5
🌘 Дунёнинг турли нуқталаридан олинган Ойнинг тутилиши суратлари эълон қилинди
2025 йилнинг 7–8 сентябр куни Европа, Осиё, Африка ва Австралиядан тўлиқ Ой тутилиши кузатилди. Бу ҳодиса дунё аҳолисининг тахминан 85 фоизи томонидан кўриш мумкин бўлган энг узоқ давом этган тўлиқ тутилишлардан бири ҳисобланади.
Умумий маълумотларга кўра, тутилиш фазаларининг давомийлиги 5 соат 27 дақиқа, тўлиқлик босқичи эса 1 соат 22 дақиқа давом этди.
Ўзбекистонда (Тошкент вақти, UTC+5) асосий вақтлар қуйидагича бўлди:
Қисман тутилиши: 21:27 (7 сентябрь) — 00:56 (8 сентябрь)
Тўлиқлик бошланиши: 22:30 (7 сентябрь)
Максимал палла: 23:11 (7 сентябрь)
Тўлиқлик якунланиши: 23:52 (7 сентябрь)
Пенумбра босқичининг якунланиши: 01:55 (8 сентябрь)
NASA ва бошқа астрономик манбаларга кўра, 2025 йилнинг март ойида ҳам тўлиқ Ой тутилиши кузатилган, сентябрдаги ҳодиса эса жорий йилнинг иккинчиси бўлди.

👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Энди депутатлар маҳаллий лойиҳаларни тўғридан-тўғри молиялайди
Президент қарорига кўра, ҳар бир депутат йил давомида иккита лойиҳани, ҳар бири 3,3 миллиард сўмгача, давлат бюджети ҳисобидан амалга ошира олади.
Эндиликда овоз йиғиш, сайловчилар билан кўп учрашиш каби қўшимча ишларга ҳожат йўқ. Депутат лойиҳа танлайди ва маблағ маҳалланинг эҳтиёжлари, аҳоли манфаати асосида сарфланади.
Йўл таъмирлаш, мактаб ёки боғча қуриш, соғлиқни сақлаш каби ижтимоий лойиҳалар бу маблағ орқали рўёбга чиқади. Шунингдек, жараённи тушунтирувчи подкастлар ҳам тайёрланиб, аҳоли учун фойдаси аниқ бўлади.

🤷♂2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон–Эрон: “CAFA Nations Cup” финали бошланмоқда
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушади. Икки терма жамоа “CAFA Nations Cup” соврини учун куч синашади.
Учрашув соат 19:30 да “Олимпия” стадионида старт олади.
Ўйинни ФИФА президенти Жанни Инфантино стадиондан томоша қилади.
Аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берган эдик.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушади. Икки терма жамоа “CAFA Nations Cup” соврини учун куч синашади.
Учрашув соат 19:30 да “Олимпия” стадионида старт олади.
Ўйинни ФИФА президенти Жанни Инфантино стадиондан томоша қилади.
Аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берган эдик.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуддусда отишма юз берди: камида 5 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди
Қуддус шимолида икки қуролли шахс гавжум чорраҳада тўхтаган жамоат автобусига ўт очди. Исроил полицияси ҳодисани «террорчилик ҳужуми» деб баҳолаб, жиноятчиларнинг воқеа жойида йўқ қилинганини маълум қилди.
Душанба куни эрталаб юз берган ҳодиса оқибатида камида беш киши ҳалок бўлиб, бир неча киши оғир жароҳат олди. Тез ёрдам ходимлари ярадорларни йўл ва тротуар бўйига ётқизган, баъзилари ҳушсиз ҳолда эди. Ҳодиса жойида тўрт киши вафот этган, бир неча жабрланувчилар шифохоналарга олиб кетилган, улардан еттитасининг аҳволи оғирлиги хабар қилинмоқда.
Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ҳужумдан сўнг хавфсизлик раҳбарлари билан учрашув ўтказаётгани айтилди.

👍4🔥2😢1
Президент қарори (ПҚ-270-сон, 08.09.2025 й.) билан “Суд-экспертлик фаолиятини янада такомиллаштириш ва соҳага замонавий технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳужжат қабул қилинди.
📌 Янгиликлар босқичма-босқич амалга оширилади:
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4