This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ишлари агентлиги тавсиясига кўра, қуйидаги мобил иловалар орқали билимларингизни ошириш ва ривожланиш мумкин:
✔️ Ибрат фарзандлари — хорижий тилларни ўрганиш;
✔️ Устоз AI — замонавий касбларни эгаллаш;
✔️ Мутолаа — электрон ва аудиокитоблар;
✔️ Қизлар академияси — қизлар учун илҳом манбаи.
Ўсиш ва ривожланишдан тўхтаманг — ҳар доим янада яхши бўлишга интилинг!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎1🤔1
23.5° бурчак остида
Россия Украинага рекорд миқдорда 818 та дрон ва ракета билан ҳужум уюштирди
Украина Қуролли кучлари хабар беришича, 7 сентябрга ўтар кечаси Россия Украинага 805 та турли хил дронлар билан ҳужум қилган, улардан 747 таси уриб туширилган ёки зарарсизлантирилган.
Шунингдек, мамлакат ҳудудига 9 та “Искандер-К” қанотли ракеталари (шулардан 4 таси уриб туширилган) ва 4 та “Искандер-М/КН-23” баллистик ракеталари (барчаси нишонларга етиб борган) учирилган, дейилади Украина ҳарбийлари баёнотида.

😢3🤔2👎1
«Veolia Energy Tashkent» МЧЖ томонидан профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 8 сентябрдан 10 октябргача жадвал асосида айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
“Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу ишлар тизимни қишки мавсумга тайёрлаш учун зарур”,
— дейилади Veolia Energy хабарида.
📌 Тўлиқ жадвал билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк бор Осиё чемпионатида кучли учликка кирди
Бу ҳақда Спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Чин юрти мезбонлик қилган каратэ WKF бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунларига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тарихда илк бор мусобақанинг кучли учлигидан ўрин эгаллади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу ҳақда Спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Чин юрти мезбонлик қилган каратэ WKF бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунларига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тарихда илк бор мусобақанинг кучли учлигидан ўрин эгаллади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Ангрендаги ЙТҲда юк машиналари ва енгил автомобиллар ёниб кетди
Қамчиқ довонидан Ангрен шаҳрига кириш қисмида бир нечта транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Нефт ва цемент ортилган юк машиналари ҳамда бир нечта енгил автомобиллар иштирокида содир бўлган авариядан сўнг ёнғин чиққан.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда автомобиллар ёнаётгани, юк машинаси кабинасида қолган йўловчилардан бири қутулиб чиққанини кўриш мумкин. Аммо кўп ўтмай мазкур машина бутунлай ёнган.
Айрим видеоларда ҳалок бўлганлар борлиги ҳақида айтилади, аммо қурбонлар сони расмий тарзда ҳозирча тасдиқланмади.
Ҳодиса оқибатида йўлда йирик тирбандлик юзага келди. «Қамчиқавтойўл» телеграм-каналига кўра, “Тошкент-Оҳангарон-Ангрен-Қўқон-Шаҳрихон-Андижон” автомобилга йўлининг 93–94-километр қисмида ҳаракат вақтинча чекланган.
Ҳозирда тегишли хизматлар тирбандликни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.

👍2👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда қурилиш: дахлсизликка таҳдид
Кўп қаватли уйда туриб, ойнадан қарасангиз — қўшни хонадондаги барча ҳолат кўз олдингизда. Бу жонли эфир эмас, инсон дахлсизлигига очиқ тажовуз.
“Раҳмат”ни қурувчига айтамиз — у ўз бизнеси учун қонунларни четлаб ўтган. Энг ачинарлиси, бугун ҳам қонунбузарлик давом этмоқда.
Экспертиза ва архитектура хулосалари бор, лекин аҳоли билан келишилмаган. Тўсиқдек қад ростлаган бинолар одамларнинг яшаш ҳуқуқини поймол қилмоқда.
Маданий мерос ҳимоясидаги бино билан қурилиш орасидаги 50 метрлик масофа 13 метрга туширилган.
Лойиҳа раҳбари Ф. Ҳамрақулов маъмурий жавобгарликка тортилган, маданий мерос бошқармаси судга даъво киритган. Прокуратура ҳам ишга аралашган.
Аммо барча рухсатномаларга қарамай, қурувчи компания қонун талабларини четлаб ўтмоқда. Энг катта муаммо — аҳоли билан келишилмаган ҳолда, уларнинг хонадонларига яқин бино қурилганидир.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

🔥5👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангрендаги ходиса оқибатида 7 нафар фуқаро ҳалок бўлган
Жорий йилнинг 7 сентябр куни соат тахминан 12.20 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро автомобил йўлнинг 93 км.да 1981 й.т., фуқаро А.Р. бошқарувидаги семент ташувчи “Шаcман” русумли юк автотранспорти (Транспорт воситаси 2020 йилда ишлаб чиқарилган, ҳайдовчи 15 йиллик стажга эга) бошқарувни йўқотиб, ҳаракат йўналишидаги темир йўл кесишмасида тўхтаб турган иккита юк автомашинаси ҳамда бешта енгил автотранспорт воситалари билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
Тўқнашув вақтида келиб чиққан ёнғин, воқеа жойига етиб келган махсус куч ва воситалар ёрдамида тезкорлик билан ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида 7 нафар фуқаролар воқеа жойида вафот этган, 5 нафар турли тан жароҳатлари олган фуқаролар тиббиёт муассасаларига ётқизилган, шунингдек 4 нафар фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.
Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган бўлиб, воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

😢6🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Янги турдаги фирибгарликдан эҳтиёт бўлинг" — ИИВ огоҳлантирмоқда
Ички ишлар вазирлиги фуқароларни ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими ёки мансабдор шахс сифатида таништириб, телефон орқали алдашга уринаётган шахслардан огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, бундай шахслар одамларга қўнғироқ қилиб, уларнинг мол-мулки, банк картасидаги маблағлари ёки кўчмас мулки “хавф остида” эканини айтмоқда. Шу орқали психологик босим ўтказиб, гўёки жиноятчини қўлга олиш ва маблағни қайтариб бериш баҳонасида пулларни “хавфсиз ҳисоб”га ўтказишни талаб қилишади.
Вазирлик таъкидлашича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳеч қачон фуқаролардан телефон орқали бундай талабларни қўймайди. Агар шубҳали қўнғироқ бўлса, шахснинг иш жойи ёки расмий маълумотларини сўраб, унинг фирибгар эканини аниқлаш мумкин. Энг ишончли йўл эса дарҳол қўнғироқни узишдир.
Аввалроқ ҳам интернет орқали сохта машиналарнинг суратларини тарқатиб, одамларни алдаш ҳолатлари қайд этилган эди.

🔥2🤔2👍1
❗️ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келди
Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ахборот хизмати хабар берди.
Ж. Инфантино мамлакатимизда футболни ривожлантириш лойиҳаларини муҳокама қилади, Миллий футбол маркази билан танишади ҳамда “CAFA Nations Cup 2025” финал учрашувини стадиондан томоша қилади.
ФИФА делегациясини Тошкент халқаро аэропортида Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, MOҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ва расмийлар кутиб олди.

👎10🔥1
БМТ Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини кучайтиришга чақирди
Афғонистондаги кучли зилзиладан кейин юзага келган гуманитар инқироз дунё миқёсида ёрдам маблағларининг қисқариши қандай оғир оқибатларга олиб келишини кўрсатди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг инсонпарварлик масалалари бўйича ўринбосари Том Флетчер баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра, зилзила чекка ҳудудларда улкан вайронагарчиликларга сабаб бўлиб, юз минглаб одамларни уй-жой ва тирикчилик манбаларидан маҳрум этди. Жабрланганлар орасида Эрон ва Покистондан қайтиб, ҳаётини қайта қура бошлаган оилалар ҳам бор.
Флетчер таъкидлашича, глобал даражада молиялаштиришнинг қисқариши миллионлаб одамларни тиббий хизмат, озиқ-овқат ва ҳатто чекка ҳудудлар билан ягона алоқа воситаси бўлган ҳаво қатновларидан маҳрум этмоқда.
Шу билан бирга, Афғонистондаги БМТ жамоаси Индрика Ратватте раҳбарлигида ўз ишини давом эттирмоқда. Зилзиладан сўнг бир неча соат ичида OSNA жамғармасидан вақтинчалик бошпана, озиқ-овқат, ичимлик суви ва тиббий хизмат учун 10 миллион доллар ажратилди.
— дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, 31 август куни рўй берган 6 магнитудали зилзила оқибатида 2200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, камида 3600 нафар одам жароҳатланган.

“Мамлакатлар қўллаб-қувватламоқда, аммо бу етарли эмас. Агар ресурслар зудлик билан сафарбар қилинмаса, азоб-уқубатлар ва қурбонлар янада кўпайиши мумкин. Афғонистон халқига ёрдам бериш анъанаси яна давом эттирилиши зарур”,
— дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, 31 август куни рўй берган 6 магнитудали зилзила оқибатида 2200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, камида 3600 нафар одам жароҳатланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Ўзбекистон паспорти дунё рейтингда икки поғонага кўтарилди
Henley Passport индекси жаҳон паспортлари бўйича навбатдаги янгиланган рейтингни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон паспорти аввалги натижадан икки поғона юқорилаб, 72-ўринни эгаллади.
Индекс Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси маълумотларига асосланиб тузилади ва унда фуқаролар визасиз ташриф буюра оладиган давлатлар сони ҳисобга олинади. Ҳозирги кунда ўзбекистонликлар 62 мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқига эга.
Июль ойида мамлакатимиз паспорти 74-ўринда бўлган бўлса, бугунги натижа икки поғона юқорилашни кўрсатмоқда.
Рейтингнинг юқори қисмида Сингапур (193 давлатга визасиз кириш ҳуқуқи) етакчилик қилмоқда. Ундан кейин Япония ва Жанубий Корея жойлашган — уларнинг фуқаролари 190 давлатга визасиз сафар қила олади. Энг охирги ўринларда эса Ироқ, Сурия ва Афғонистон турибди.
Марказий Осиё мамлакатлари орасида Қозоғистон паспорти етакчи ҳисобланади — унинг эгалари 79 давлатга визасиз ташриф буюриши мумкин. Қирғизистон 71-ўрин, Тожикистон 78-ўрин, Туркманистон эса 84-ўринни эгаллади.
Маълумот учун, 2024 йилда Ўзбекистон паспорти рейтингда 80-ўринда қайд этилган эди.

👎2👍1😢1
Кузнинг иккинчи ҳафтаси Ўзбекистонда қандай об-ҳаво билан бошланади?
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
8 сентябрь, душанба куни мамлакатнинг кўп қисмида ёмғир кутилмайди, ҳаво бироз булутли ва ўзгарувчан бўлиши мумкин.
Тошкент шаҳрида кундузги ҳарорат +30…+32 даража атрофида, кечаси эса +18…+20 даража бўлиши кутилмоқда. Республика марказий ва ғарбий ҳудудларида ҳам шундай ҳаво сақланади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда кундузи +27…+32 даража, кечаси +13…+18 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво кундузи +30…+35 даражагача исийди, кечаси эса +15…+20 даражага тушиши мумкин.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда кундузи +30…+35 даража, кечаси +15…+20 даража атрофида бўлади
Қашқадарё ва Сурхондарёда энг юқори иссиқ кузатилиб, кундузи +33…+38 даражагача, кечаси +17…+22 даражани ташкил этади.
Фарғона водийсида кундузги ҳарорат +30…+35 даража бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда шамол секундига 18 метргача кучайиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда нисбатан салқин ҳаво ҳукм суриб, кундузи +20…+25 даража, кечаси +12…+17 даража бўлади. Шунингдек, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ эҳтимоли мавжуд.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Benom гуруҳи тезликни оширган видеони эълон қилди
Benom гуруҳи аъзолари вилоятлараро гастрол сафарларидан бири пайтида катта тезликда автомобил бошқараётганликлари акс этган видеони ўз Instagram саҳифаларига жойлаштирди.
Роликда улар юқори тезликда ҳаракатланаётгани кўринади. Ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Benom гуруҳи аъзолари вилоятлараро гастрол сафарларидан бири пайтида катта тезликда автомобил бошқараётганликлари акс этган видеони ўз Instagram саҳифаларига жойлаштирди.
Роликда улар юқори тезликда ҳаракатланаётгани кўринади. Ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда қадимий чинорлар ноаниқ сабабларга кўра йўқ қилинди
Самарқанд шаҳридаги Бульвар ҳудудида ўтказилган кесиш ишлари жамоатчилик эътиборини тортди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда 100 йилдан ортиқ умр кўрган, ҳали яшил ва соғлом чинорлар ағдариб ташланаётгани акс этган.
Кузатувчиларнинг айтишича, кесилган дарахтларни ташиб кетаётган машиналардан фақат биттасининг давлат рақами (30 D549CB) кўринган, қолганлари эса рақамсиз ҳаракатланган. Шу билан бирга, дарахтлар нима учун йўқ қилинаётгани ҳақида расмий изоҳ берилмаган.

😢10👍5👎1