EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бухоро — жаҳон эътиборида: Биеннале майдонида миллатлар ва маданиятлар учрашуви

Бухоро Биеннале майдони кўплаб хорижий давлатлар, яқин ва узоқ мамлакатлардан келган рассом ва ҳунармандларни бирлаштирди. Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўз телеграм каналида шундай ёзди:

“Муқаддас Бухоро замини — бутун инсониятнинг мулки, асрлар давомида жаҳон цивилизациясига мансуб бўлган, азалдан маданият, ижод ва илм-маърифат маркази сифатида танилган шаҳардир. Миллатлар ўртасида ҳамиша очиқ мулоқот руҳи ҳукм сурган айнан шу масканда маданий мероснинг қадрига етадиган, уни асраб-авайлайдиган зиёлилар йиғилгани — табиий воқелик. Масжид гумбазларидан то ипак гиламларигача, зардўзлик намуналаридан то миниатюра санъатигача, ёғоч ўймакорлигидан то Шашмақом мусиқаcигача — бебаҳо хазинамиз кўплаб авлодлар маҳорати ва иқтидорини ўз ичига мужассам этган. Бугун маданият биз учун нафақат гўзаллик ва илҳом манбаи, балки халқаро нуфузимизни оширадиган ҳамда мамлакатимизнинг глобал макондаги қиёфасини шакллантирадиган стратегик ресурс ҳамдир. Хуш келибсиз!”
Маълумот учун, шу йил 5 сентябрдан 20 ноябргача илк Бухоро биенналеси анжумани бўлиб ўтади. Тадбир дастуридан етакчи замонавий рассомлар билан суҳбатлар, ҳар тўлин ой тўлиши арафасида мусиқий чиқишлар, бош ошпазлар учрашувлари, ҳунармандлар раҳбарлигидаги маҳорат дарслари, санъат тарихи симпозиуми, шеърий дастур ва бошқа кўплаб тадбирлар ўрин олади. Тадбирда Диана Кемпбелл, Лайло Гоҳар, Субодҳ Гупта, Карстен Ҳоеллер, Жеонг Кван, Елена Рейгадас ва Таварес Страҳан каби халқаро иштирокчилар қатнашади.

Биеннале доирасида миллий мерос, замонавий ижод ва халқаро ҳамкорлик уйғунлиги яна бир бор намоён этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥10👎5😢2
Украина Вазирлар Маҳкамаси биноси ҳужумга учради — Юлия Свириденко тасдиқлади

Украина бош вазири Юлия Свириденко Вазирлар Маҳкамаси биносига уюштирилган ҳужум оқибатлари акс этган суратларни эълон қилди.

"Биринчи марта душман ҳужуми натижасида ҳукумат биноси шикастланди. Украина Вазирлар Маҳкамаси биносининг том ва юқори қаватларига зарар етди. Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришмоқда",

— деди ҳукумат раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎3
Ишлаб чиқариш саноатида хорижий инвестициялар улуши 32 фоизга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йил январь–июнь ойларида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун 195,3 трлн сўмлик асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилган. Уларнинг жами асосий капиталдаги улуши 32 % ни ташкил этади.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича хорижий инвестиция ва кредитлар улуши қуйидагича:

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 8,6 %
Тоғ-кон саноати – 13,1 %
Ишлаб чиқариш саноати – 32 %
Электр энергияси, газ, буғ ва ҳаво – 18,5 %
Сув таъминоти ва чиқиндиларни қайта ишлаш – 2,2 %
Қурилиш – 5,7 %
Ташиш ва сақлаш – 5,1 %
Ахборот ва алоқа – 0,7 %
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар – 1,8 %
Бошқа фаолият турлари – 12,3 %

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Шахсий ривожланиш учун энг яхши 4 мобил илова

Ёшлар ишлари агентлиги тавсиясига кўра, қуйидаги мобил иловалар орқали билимларингизни ошириш ва ривожланиш мумкин:

✔️ Ибрат фарзандлари — хорижий тилларни ўрганиш;

✔️ Устоз AI — замонавий касбларни эгаллаш;

✔️ Мутолаа — электрон ва аудиокитоблар;

✔️ Қизлар академияси — қизлар учун илҳом манбаи.

Ўсиш ва ривожланишдан тўхтаманг — ҳар доим янада яхши бўлишга интилинг!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎1🤔1
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇷🇺 Украина бош вазири Юлия Свириденко Вазирлар Маҳкамаси биносига зарба берилганини тасдиқлади Свириденко Вазирлар Маҳкамаси биносига уюштирилган ҳужум оқибатлари акс этган суратларни ҳам эълон қилди. "Биринчи марта душман ҳужуми натижасида ҳукумат биноси…
Россия Украинага рекорд миқдорда 818 та дрон ва ракета билан ҳужум уюштирди

Украина Қуролли кучлари хабар беришича, 7 сентябрга ўтар кечаси Россия Украинага 805 та турли хил дронлар билан ҳужум қилган, улардан 747 таси уриб туширилган ёки зарарсизлантирилган.

Шунингдек, мамлакат ҳудудига 9 та “Искандер-К” қанотли ракеталари (шулардан 4 таси уриб туширилган) ва 4 та “Искандер-М/КН-23” баллистик ракеталари (барчаси нишонларга етиб борган) учирилган, дейилади Украина ҳарбийлари баёнотида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤔2👎1
❗️Тошкентда 8 сентябрдан бошлаб иссиқ сув вақтинча ўчирилади

«Veolia Energy Tashkent» МЧЖ томонидан профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 8 сентябрдан 10 октябргача жадвал асосида айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

“Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу ишлар тизимни қишки мавсумга тайёрлаш учун зарур”,

— дейилади Veolia Energy хабарида.

📌 Тўлиқ жадвал билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк бор Осиё чемпионатида кучли учликка кирди

Бу ҳақда Спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Чин юрти мезбонлик қилган каратэ WKF бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунларига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тарихда илк бор мусобақанинг кучли учлигидан ўрин эгаллади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Ангрендаги ЙТҲда юк машиналари ва енгил автомобиллар ёниб кетди

Қамчиқ довонидан Ангрен шаҳрига кириш қисмида бир нечта транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Нефт ва цемент ортилган юк машиналари ҳамда бир нечта енгил автомобиллар иштирокида содир бўлган авариядан сўнг ёнғин чиққан.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда автомобиллар ёнаётгани, юк машинаси кабинасида қолган йўловчилардан бири қутулиб чиққанини кўриш мумкин. Аммо кўп ўтмай мазкур машина бутунлай ёнган.

Айрим видеоларда ҳалок бўлганлар борлиги ҳақида айтилади, аммо қурбонлар сони расмий тарзда ҳозирча тасдиқланмади.

Ҳодиса оқибатида йўлда йирик тирбандлик юзага келди. «Қамчиқавтойўл» телеграм-каналига кўра, “Тошкент-Оҳангарон-Ангрен-Қўқон-Шаҳрихон-Андижон” автомобилга йўлининг 93–94-километр қисмида ҳаракат вақтинча чекланган.

Ҳозирда тегишли хизматлар тирбандликни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда қурилиш: дахлсизликка таҳдид

Кўп қаватли уйда туриб, ойнадан қарасангиз — қўшни хонадондаги барча ҳолат кўз олдингизда. Бу жонли эфир эмас, инсон дахлсизлигига очиқ тажовуз.

“Раҳмат”ни қурувчига айтамиз — у ўз бизнеси учун қонунларни четлаб ўтган. Энг ачинарлиси, бугун ҳам қонунбузарлик давом этмоқда.

Экспертиза ва архитектура хулосалари бор, лекин аҳоли билан келишилмаган. Тўсиқдек қад ростлаган бинолар одамларнинг яшаш ҳуқуқини поймол қилмоқда.

Маданий мерос ҳимоясидаги бино билан қурилиш орасидаги 50 метрлик масофа 13 метрга туширилган.

Лойиҳа раҳбари Ф. Ҳамрақулов маъмурий жавобгарликка тортилган, маданий мерос бошқармаси судга даъво киритган. Прокуратура ҳам ишга аралашган.

Аммо барча рухсатномаларга қарамай, қурувчи компания қонун талабларини четлаб ўтмоқда. Энг катта муаммо — аҳоли билан келишилмаган ҳолда, уларнинг хонадонларига яқин бино қурилганидир.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангрендаги ходиса оқибатида 7 нафар фуқаро ҳалок бўлган

Жорий йилнинг 7 сентябр куни соат тахминан 12.20 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро автомобил йўлнинг 93 км.да 1981 й.т., фуқаро А.Р. бошқарувидаги семент ташувчи “Шаcман” русумли юк автотранспорти (Транспорт воситаси 2020 йилда ишлаб чиқарилган, ҳайдовчи 15 йиллик стажга эга) бошқарувни йўқотиб, ҳаракат йўналишидаги темир йўл кесишмасида тўхтаб турган иккита юк автомашинаси ҳамда бешта енгил автотранспорт воситалари билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Тўқнашув вақтида келиб чиққан ёнғин, воқеа жойига етиб келган махсус куч ва воситалар ёрдамида тезкорлик билан ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида 7 нафар фуқаролар воқеа жойида вафот этган, 5 нафар турли тан жароҳатлари олган фуқаролар тиббиёт муассасаларига ётқизилган, шунингдек 4 нафар фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган бўлиб, воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Янги турдаги фирибгарликдан эҳтиёт бўлинг" — ИИВ огоҳлантирмоқда

Ички ишлар вазирлиги фуқароларни ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими ёки мансабдор шахс сифатида таништириб, телефон орқали алдашга уринаётган шахслардан огоҳлантирди.

Маълум қилинишича, бундай шахслар одамларга қўнғироқ қилиб, уларнинг мол-мулки, банк картасидаги маблағлари ёки кўчмас мулки “хавф остида” эканини айтмоқда. Шу орқали психологик босим ўтказиб, гўёки жиноятчини қўлга олиш ва маблағни қайтариб бериш баҳонасида пулларни “хавфсиз ҳисоб”га ўтказишни талаб қилишади.

Вазирлик таъкидлашича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳеч қачон фуқаролардан телефон орқали бундай талабларни қўймайди. Агар шубҳали қўнғироқ бўлса, шахснинг иш жойи ёки расмий маълумотларини сўраб, унинг фирибгар эканини аниқлаш мумкин. Энг ишончли йўл эса дарҳол қўнғироқни узишдир.

Аввалроқ ҳам интернет орқали сохта машиналарнинг суратларини тарқатиб, одамларни алдаш ҳолатлари қайд этилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔2👍1
❗️ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келди

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ахборот хизмати хабар берди.

Ж. Инфантино мамлакатимизда футболни ривожлантириш лойиҳаларини муҳокама қилади, Миллий футбол маркази билан танишади ҳамда “CAFA Nations Cup 2025” финал учрашувини стадиондан томоша қилади.

ФИФА делегациясини Тошкент халқаро аэропортида Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, MOҚ раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ва расмийлар кутиб олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10🔥1
БМТ Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини кучайтиришга чақирди

Афғонистондаги кучли зилзиладан кейин юзага келган гуманитар инқироз дунё миқёсида ёрдам маблағларининг қисқариши қандай оғир оқибатларга олиб келишини кўрсатди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг инсонпарварлик масалалари бўйича ўринбосари Том Флетчер баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, зилзила чекка ҳудудларда улкан вайронагарчиликларга сабаб бўлиб, юз минглаб одамларни уй-жой ва тирикчилик манбаларидан маҳрум этди. Жабрланганлар орасида Эрон ва Покистондан қайтиб, ҳаётини қайта қура бошлаган оилалар ҳам бор.

Флетчер таъкидлашича, глобал даражада молиялаштиришнинг қисқариши миллионлаб одамларни тиббий хизмат, озиқ-овқат ва ҳатто чекка ҳудудлар билан ягона алоқа воситаси бўлган ҳаво қатновларидан маҳрум этмоқда.

Шу билан бирга, Афғонистондаги БМТ жамоаси Индрика Ратватте раҳбарлигида ўз ишини давом эттирмоқда. Зилзиладан сўнг бир неча соат ичида OSNA жамғармасидан вақтинчалик бошпана, озиқ-овқат, ичимлик суви ва тиббий хизмат учун 10 миллион доллар ажратилди.

“Мамлакатлар қўллаб-қувватламоқда, аммо бу етарли эмас. Агар ресурслар зудлик билан сафарбар қилинмаса, азоб-уқубатлар ва қурбонлар янада кўпайиши мумкин. Афғонистон халқига ёрдам бериш анъанаси яна давом эттирилиши зарур”,

— дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 31 август куни рўй берган 6 магнитудали зилзила оқибатида 2200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, камида 3600 нафар одам жароҳатланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1