Бухоро — жаҳон эътиборида: Биеннале майдонида миллатлар ва маданиятлар учрашуви
Бухоро Биеннале майдони кўплаб хорижий давлатлар, яқин ва узоқ мамлакатлардан келган рассом ва ҳунармандларни бирлаштирди. Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўз телеграм каналида шундай ёзди:
Биеннале доирасида миллий мерос, замонавий ижод ва халқаро ҳамкорлик уйғунлиги яна бир бор намоён этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

“Муқаддас Бухоро замини — бутун инсониятнинг мулки, асрлар давомида жаҳон цивилизациясига мансуб бўлган, азалдан маданият, ижод ва илм-маърифат маркази сифатида танилган шаҳардир. Миллатлар ўртасида ҳамиша очиқ мулоқот руҳи ҳукм сурган айнан шу масканда маданий мероснинг қадрига етадиган, уни асраб-авайлайдиган зиёлилар йиғилгани — табиий воқелик. Масжид гумбазларидан то ипак гиламларигача, зардўзлик намуналаридан то миниатюра санъатигача, ёғоч ўймакорлигидан то Шашмақом мусиқаcигача — бебаҳо хазинамиз кўплаб авлодлар маҳорати ва иқтидорини ўз ичига мужассам этган. Бугун маданият биз учун нафақат гўзаллик ва илҳом манбаи, балки халқаро нуфузимизни оширадиган ҳамда мамлакатимизнинг глобал макондаги қиёфасини шакллантирадиган стратегик ресурс ҳамдир. Хуш келибсиз!”Маълумот учун, шу йил 5 сентябрдан 20 ноябргача илк Бухоро биенналеси анжумани бўлиб ўтади. Тадбир дастуридан етакчи замонавий рассомлар билан суҳбатлар, ҳар тўлин ой тўлиши арафасида мусиқий чиқишлар, бош ошпазлар учрашувлари, ҳунармандлар раҳбарлигидаги маҳорат дарслари, санъат тарихи симпозиуми, шеърий дастур ва бошқа кўплаб тадбирлар ўрин олади. Тадбирда Диана Кемпбелл, Лайло Гоҳар, Субодҳ Гупта, Карстен Ҳоеллер, Жеонг Кван, Елена Рейгадас ва Таварес Страҳан каби халқаро иштирокчилар қатнашади.
Биеннале доирасида миллий мерос, замонавий ижод ва халқаро ҳамкорлик уйғунлиги яна бир бор намоён этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥10👎5😢2
Украина Вазирлар Маҳкамаси биноси ҳужумга учради — Юлия Свириденко тасдиқлади
Украина бош вазири Юлия Свириденко Вазирлар Маҳкамаси биносига уюштирилган ҳужум оқибатлари акс этган суратларни эълон қилди.
— деди ҳукумат раҳбари.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Украина бош вазири Юлия Свириденко Вазирлар Маҳкамаси биносига уюштирилган ҳужум оқибатлари акс этган суратларни эълон қилди.
"Биринчи марта душман ҳужуми натижасида ҳукумат биноси шикастланди. Украина Вазирлар Маҳкамаси биносининг том ва юқори қаватларига зарар етди. Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришмоқда",
— деди ҳукумат раҳбари.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎3
Ишлаб чиқариш саноатида хорижий инвестициялар улуши 32 фоизга етди
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йил январь–июнь ойларида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун 195,3 трлн сўмлик асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилган. Уларнинг жами асосий капиталдаги улуши 32 % ни ташкил этади.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича хорижий инвестиция ва кредитлар улуши қуйидагича:
✅ Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 8,6 %
✅ Тоғ-кон саноати – 13,1 %
✅ Ишлаб чиқариш саноати – 32 %
✅ Электр энергияси, газ, буғ ва ҳаво – 18,5 %
✅ Сув таъминоти ва чиқиндиларни қайта ишлаш – 2,2 %
✅ Қурилиш – 5,7 %
✅ Ташиш ва сақлаш – 5,1 %
✅ Ахборот ва алоқа – 0,7 %
✅ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар – 1,8 %
✅ Бошқа фаолият турлари – 12,3 %

🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ишлари агентлиги тавсиясига кўра, қуйидаги мобил иловалар орқали билимларингизни ошириш ва ривожланиш мумкин:
✔️ Ибрат фарзандлари — хорижий тилларни ўрганиш;
✔️ Устоз AI — замонавий касбларни эгаллаш;
✔️ Мутолаа — электрон ва аудиокитоблар;
✔️ Қизлар академияси — қизлар учун илҳом манбаи.
Ўсиш ва ривожланишдан тўхтаманг — ҳар доим янада яхши бўлишга интилинг!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎1🤔1
23.5° бурчак остида
Россия Украинага рекорд миқдорда 818 та дрон ва ракета билан ҳужум уюштирди
Украина Қуролли кучлари хабар беришича, 7 сентябрга ўтар кечаси Россия Украинага 805 та турли хил дронлар билан ҳужум қилган, улардан 747 таси уриб туширилган ёки зарарсизлантирилган.
Шунингдек, мамлакат ҳудудига 9 та “Искандер-К” қанотли ракеталари (шулардан 4 таси уриб туширилган) ва 4 та “Искандер-М/КН-23” баллистик ракеталари (барчаси нишонларга етиб борган) учирилган, дейилади Украина ҳарбийлари баёнотида.

😢3🤔2👎1
«Veolia Energy Tashkent» МЧЖ томонидан профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 8 сентябрдан 10 октябргача жадвал асосида айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
“Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу ишлар тизимни қишки мавсумга тайёрлаш учун зарур”,
— дейилади Veolia Energy хабарида.
📌 Тўлиқ жадвал билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк бор Осиё чемпионатида кучли учликка кирди
Бу ҳақда Спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Чин юрти мезбонлик қилган каратэ WKF бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунларига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тарихда илк бор мусобақанинг кучли учлигидан ўрин эгаллади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу ҳақда Спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Чин юрти мезбонлик қилган каратэ WKF бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунларига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тарихда илк бор мусобақанинг кучли учлигидан ўрин эгаллади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Ангрендаги ЙТҲда юк машиналари ва енгил автомобиллар ёниб кетди
Қамчиқ довонидан Ангрен шаҳрига кириш қисмида бир нечта транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Нефт ва цемент ортилган юк машиналари ҳамда бир нечта енгил автомобиллар иштирокида содир бўлган авариядан сўнг ёнғин чиққан.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда автомобиллар ёнаётгани, юк машинаси кабинасида қолган йўловчилардан бири қутулиб чиққанини кўриш мумкин. Аммо кўп ўтмай мазкур машина бутунлай ёнган.
Айрим видеоларда ҳалок бўлганлар борлиги ҳақида айтилади, аммо қурбонлар сони расмий тарзда ҳозирча тасдиқланмади.
Ҳодиса оқибатида йўлда йирик тирбандлик юзага келди. «Қамчиқавтойўл» телеграм-каналига кўра, “Тошкент-Оҳангарон-Ангрен-Қўқон-Шаҳрихон-Андижон” автомобилга йўлининг 93–94-километр қисмида ҳаракат вақтинча чекланган.
Ҳозирда тегишли хизматлар тирбандликни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.

👍2👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда қурилиш: дахлсизликка таҳдид
Кўп қаватли уйда туриб, ойнадан қарасангиз — қўшни хонадондаги барча ҳолат кўз олдингизда. Бу жонли эфир эмас, инсон дахлсизлигига очиқ тажовуз.
“Раҳмат”ни қурувчига айтамиз — у ўз бизнеси учун қонунларни четлаб ўтган. Энг ачинарлиси, бугун ҳам қонунбузарлик давом этмоқда.
Экспертиза ва архитектура хулосалари бор, лекин аҳоли билан келишилмаган. Тўсиқдек қад ростлаган бинолар одамларнинг яшаш ҳуқуқини поймол қилмоқда.
Маданий мерос ҳимоясидаги бино билан қурилиш орасидаги 50 метрлик масофа 13 метрга туширилган.
Лойиҳа раҳбари Ф. Ҳамрақулов маъмурий жавобгарликка тортилган, маданий мерос бошқармаси судга даъво киритган. Прокуратура ҳам ишга аралашган.
Аммо барча рухсатномаларга қарамай, қурувчи компания қонун талабларини четлаб ўтмоқда. Энг катта муаммо — аҳоли билан келишилмаган ҳолда, уларнинг хонадонларига яқин бино қурилганидир.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

🔥5👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангрендаги ходиса оқибатида 7 нафар фуқаро ҳалок бўлган
Жорий йилнинг 7 сентябр куни соат тахминан 12.20 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро автомобил йўлнинг 93 км.да 1981 й.т., фуқаро А.Р. бошқарувидаги семент ташувчи “Шаcман” русумли юк автотранспорти (Транспорт воситаси 2020 йилда ишлаб чиқарилган, ҳайдовчи 15 йиллик стажга эга) бошқарувни йўқотиб, ҳаракат йўналишидаги темир йўл кесишмасида тўхтаб турган иккита юк автомашинаси ҳамда бешта енгил автотранспорт воситалари билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
Тўқнашув вақтида келиб чиққан ёнғин, воқеа жойига етиб келган махсус куч ва воситалар ёрдамида тезкорлик билан ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида 7 нафар фуқаролар воқеа жойида вафот этган, 5 нафар турли тан жароҳатлари олган фуқаролар тиббиёт муассасаларига ётқизилган, шунингдек 4 нафар фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.
Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган бўлиб, воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

😢6🤷♂1