EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
FIFA президенти Жанни Инфантино юртимизга ташриф буюради

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ахборот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида у Ўзбекистонда футболни янада ривожлантиришга оид лойиҳаларни муҳокама қилади, Миллий футбол маркази билан танишади ҳамда “CAFA Nations Cup 2025” мусобақасининг финал учрашувини стадиондан томоша қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9🔥3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Reuters Хитой телевидениеси талаби билан Путин ва Си Жинпин суҳбати акс этган видеони ўчирди

Reuters агентлиги маълумотича, Хитой Марказий телевидениеси (CCTV) илк бор Пекиндаги ҳарбий параддан, жумладан, Си Жинпин ва Владимир Путин трибуна томон юриб кетаётгандаги суҳбат лавҳаларидан фойдаланишга рухсат берган. Агентлик ушбу кадрлардан тўрт дақиқалик видео тайёрлаб, уни дунё бўйлаб тарқатган.

Бироқ 5 сентябр куни Reuters CCTV'нинг юридик бўлимидан видеони ўчириш ҳақида расмий талаб олди. Хатда: “Материални таҳририй қайта ишлаш лицензияланган трансляциядаги фактлар ва баёнотларнинг очиқ-ойдин бузиб кўрсатилишига олиб келди”, — дейилган.

Reuters эса ўз навбатида ҳеч қандай қоидабузарлик қилмаганини таъкидлаган, аммо видеони платформаларидан олиб ташлаган.

Маълумот учун, 3 сентябр куни Пекинда ўтказилган ҳарбий парад пайтида олинган видеода Хитой ва Россия етакчилари узоқ умр ва биотехнология ҳақида суҳбатлашган эди.

Си Жинпин: “
Илгари одамлар 70 ёшга етиши кам учрарди, бугун эса 70 ёшда ҳам одамни бола деб аташади”.


Путин эса бунга жавобан: “
Биотехнологиялар ривожи туфайли инсон органларини доимий равишда кўчириб ўтказиш имкони мавжуд. Бу орқали одамлар ўзларини тобора ёшроқ ҳис қилишлари ва ҳатто абадийликка эришишлари ҳам мумкин”,

— деган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3🤷‍♂2
Андижон, Наманган ва Фарғонада АГТКШлари фаолияти қайта йўлга қўйилди

Фарғона водийси истеъмолчиларини табиий газ билан таъминловчи “Оҳангарон–Пунгон” магистрал газ қувурининг тоғли ҳудудидан ўтувчи қисмида қарийб 22 км қўшимча қурилган газ қувури тармоққа уланди ва монтаж ишлари якунланди.

Бугун, 6 сентябрь куни соат 20:00 дан бошлаб Андижон, соат 21:00 дан бошлаб эса Фарғона ва Намаган вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) ҳамда йирик истеъмолчиларга табиий газ етказиб берилиши қайта тикланди.

Мазкур қувурнинг ишга туширилиши водий вилоятлари истеъмолчиларининг табиий газ таъминоти ишончлилигини оширишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2👎1
Корпоратив муносабатларни тартибга солиш янада соддалаштирилади

“Корпоратив муносабатларни тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–268-сон, 05.09.2025 й) қабул қилинди.

Қарорга кўра, масъулияти чекланган жамият (жамият) иштирокчиси таркибига кириш ёки ундан чиқариш фактининг кучга кириш механизми соддалаштирилади.

Қуйидаги ҳолларда жамият иштирокчилари таркибига киритиш ёки ундан чиқариш амалда тегишли ҳаракат ҳамда ҳодиса содир этилган пайтдан бошлаб юзага келган ҳисобланади, жумладан:

🔹 иштирокчилар таркибидан мажбурий чиқариш ёки унга мажбурий киритиш, шу жумладан, жамиятдаги улуш иштирокчи ва учинчи шахс ўртасида умумий мулк деб топилган ва унинг тегишли қисмига мулк ҳуқуқи белгиланган ҳолатларда – суд қарори қонуний кучга кирган кундан;

🔹 жамият улуши “E-auksion” электрон савдо платформаси ва қонунчиликка мувофиқ хусусийлаштиришнинг бошқа усуллари орқали сотилганда – савдо натижалари расмийлаштирилиб, улуш қиймати тўлиқ тўланган кундан;

🔹 жамият улушини сотиш ва уни сотишдан бошқача тарзда учинчи шахслар фойдасига воз кечиш нотариал шаклда амалга оширилганда – бу ҳақида тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилган кундан.

Иштирокчилар таркибига кириш ёки ундан чиқиш ҳолатларида жамият бошқа иштирокчиларни 30 кун муддатда хабардор қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Корпоратив этика бўйича комиссия ташкил этилади

“Корпоратив муносабатларни тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида қуйидагилар таъминланади:

🔹 жамиятларда имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш бўйича бошқа иштирокчиларни хабардор қилиш, имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш истагини билдириш, рад этишни электрон амалга ошириш имконияти яратилади;

🔹 “Notarius” автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграция қилинади.

Шунингдек, 2025 йил 1 ноябрдан Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши таркибида Корпоратив этика бўйича комиссия ташкил этилади.

Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланади, жумладан:

🔸 юридик шахсларга, хусусан, хўжалик жамиятларига корпоратив этика масалалари бўйича тавсиялар бериб бориш;

🔸 корпоратив этикани бузишга оид низоларни ҳал этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиб бориш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Бухоро — жаҳон эътиборида: Биеннале майдонида миллатлар ва маданиятлар учрашуви

Бухоро Биеннале майдони кўплаб хорижий давлатлар, яқин ва узоқ мамлакатлардан келган рассом ва ҳунармандларни бирлаштирди. Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўз телеграм каналида шундай ёзди:

“Муқаддас Бухоро замини — бутун инсониятнинг мулки, асрлар давомида жаҳон цивилизациясига мансуб бўлган, азалдан маданият, ижод ва илм-маърифат маркази сифатида танилган шаҳардир. Миллатлар ўртасида ҳамиша очиқ мулоқот руҳи ҳукм сурган айнан шу масканда маданий мероснинг қадрига етадиган, уни асраб-авайлайдиган зиёлилар йиғилгани — табиий воқелик. Масжид гумбазларидан то ипак гиламларигача, зардўзлик намуналаридан то миниатюра санъатигача, ёғоч ўймакорлигидан то Шашмақом мусиқаcигача — бебаҳо хазинамиз кўплаб авлодлар маҳорати ва иқтидорини ўз ичига мужассам этган. Бугун маданият биз учун нафақат гўзаллик ва илҳом манбаи, балки халқаро нуфузимизни оширадиган ҳамда мамлакатимизнинг глобал макондаги қиёфасини шакллантирадиган стратегик ресурс ҳамдир. Хуш келибсиз!”
Маълумот учун, шу йил 5 сентябрдан 20 ноябргача илк Бухоро биенналеси анжумани бўлиб ўтади. Тадбир дастуридан етакчи замонавий рассомлар билан суҳбатлар, ҳар тўлин ой тўлиши арафасида мусиқий чиқишлар, бош ошпазлар учрашувлари, ҳунармандлар раҳбарлигидаги маҳорат дарслари, санъат тарихи симпозиуми, шеърий дастур ва бошқа кўплаб тадбирлар ўрин олади. Тадбирда Диана Кемпбелл, Лайло Гоҳар, Субодҳ Гупта, Карстен Ҳоеллер, Жеонг Кван, Елена Рейгадас ва Таварес Страҳан каби халқаро иштирокчилар қатнашади.

Биеннале доирасида миллий мерос, замонавий ижод ва халқаро ҳамкорлик уйғунлиги яна бир бор намоён этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥10👎5😢2
Украина Вазирлар Маҳкамаси биноси ҳужумга учради — Юлия Свириденко тасдиқлади

Украина бош вазири Юлия Свириденко Вазирлар Маҳкамаси биносига уюштирилган ҳужум оқибатлари акс этган суратларни эълон қилди.

"Биринчи марта душман ҳужуми натижасида ҳукумат биноси шикастланди. Украина Вазирлар Маҳкамаси биносининг том ва юқори қаватларига зарар етди. Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришмоқда",

— деди ҳукумат раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎3
Ишлаб чиқариш саноатида хорижий инвестициялар улуши 32 фоизга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йил январь–июнь ойларида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун 195,3 трлн сўмлик асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилган. Уларнинг жами асосий капиталдаги улуши 32 % ни ташкил этади.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича хорижий инвестиция ва кредитлар улуши қуйидагича:

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 8,6 %
Тоғ-кон саноати – 13,1 %
Ишлаб чиқариш саноати – 32 %
Электр энергияси, газ, буғ ва ҳаво – 18,5 %
Сув таъминоти ва чиқиндиларни қайта ишлаш – 2,2 %
Қурилиш – 5,7 %
Ташиш ва сақлаш – 5,1 %
Ахборот ва алоқа – 0,7 %
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар – 1,8 %
Бошқа фаолият турлари – 12,3 %

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Шахсий ривожланиш учун энг яхши 4 мобил илова

Ёшлар ишлари агентлиги тавсиясига кўра, қуйидаги мобил иловалар орқали билимларингизни ошириш ва ривожланиш мумкин:

✔️ Ибрат фарзандлари — хорижий тилларни ўрганиш;

✔️ Устоз AI — замонавий касбларни эгаллаш;

✔️ Мутолаа — электрон ва аудиокитоблар;

✔️ Қизлар академияси — қизлар учун илҳом манбаи.

Ўсиш ва ривожланишдан тўхтаманг — ҳар доим янада яхши бўлишга интилинг!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎1🤔1
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇷🇺 Украина бош вазири Юлия Свириденко Вазирлар Маҳкамаси биносига зарба берилганини тасдиқлади Свириденко Вазирлар Маҳкамаси биносига уюштирилган ҳужум оқибатлари акс этган суратларни ҳам эълон қилди. "Биринчи марта душман ҳужуми натижасида ҳукумат биноси…
Россия Украинага рекорд миқдорда 818 та дрон ва ракета билан ҳужум уюштирди

Украина Қуролли кучлари хабар беришича, 7 сентябрга ўтар кечаси Россия Украинага 805 та турли хил дронлар билан ҳужум қилган, улардан 747 таси уриб туширилган ёки зарарсизлантирилган.

Шунингдек, мамлакат ҳудудига 9 та “Искандер-К” қанотли ракеталари (шулардан 4 таси уриб туширилган) ва 4 та “Искандер-М/КН-23” баллистик ракеталари (барчаси нишонларга етиб борган) учирилган, дейилади Украина ҳарбийлари баёнотида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤔2👎1
❗️Тошкентда 8 сентябрдан бошлаб иссиқ сув вақтинча ўчирилади

«Veolia Energy Tashkent» МЧЖ томонидан профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 8 сентябрдан 10 октябргача жадвал асосида айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

“Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу ишлар тизимни қишки мавсумга тайёрлаш учун зарур”,

— дейилади Veolia Energy хабарида.

📌 Тўлиқ жадвал билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк бор Осиё чемпионатида кучли учликка кирди

Бу ҳақда Спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Чин юрти мезбонлик қилган каратэ WKF бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунларига кўра, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси тарихда илк бор мусобақанинг кучли учлигидан ўрин эгаллади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3