EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️«900 минга яқин иш ўрни ҳисоботга қўшиб ёзилган, 160 минг фуқарога ўтказилмаган скрининг ҳисоботга киритилган» — Ниғматилла Йўлдошев

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг маълум қилишича, 2024 йилда аслида яратилмаган 900 минга яқин иш ўрни ҳисоботларда кўрсатилган.

Давлат ҳисоботларида бу каби сохта маълумотлар ичида 12 млрд сўмлик иш ҳақи талон-торож қилингани ҳам аниқланган.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев таъкидлашича, 2024 йилда қандли диабет ва саратонни аниқлаш бўйича скрининг текширувлари ўтказилмаган 160 минг фуқаро ҳисоботларга қўшиб ёзилган.

Унинг сўзларига кўра, кўрилган чоралар натижасида 13 минг 600 фуқаро скринингдан ўтказилиб, 936 беморда касаллик аниқланган ва улarga ногиронлик белгилаган.

Ҳолатлар юзасидан тегишли қонуний чоралар кўрилгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Талабалари энг кўп жиноят қилаётган университетлар номи айтилди

Олий Мажлис Сенатида маълум қилинганидек, талабалар томонидан содир этилаётган жиноятларнинг катта қисми қуйидаги олий таълим муассасаларига тўғри келмоқда:
Тошкент давлат транспорт университети;
Ўзбекистон миллий университети;
Тошкент давлат техника университети;
Тошкент ахборот технологиялари университети;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Алкоголизмни даволовчи янги дори воситаси патентланди

Адлия вазирлиги маълумотига кўра, “Сурункали алкоголизмни даволовчи восита” IAP 8081-сонли давлат рўйхатидан ўтказилди ва ҳуқуқий муҳофазага олинди.

Янги препарат тиббиёт соҳасида, айниқса, фармакология ва наркология йўналишида, алкоголизмни даволашда қўлланилиши мумкин.

Ихтиро I ва II босқичдаги алкоголизмни даволаш ҳамда касалликнинг қайта такрорланишини олдини олишга қаратилган.

“Ихтирони давлат рўйхатидан ўтказиш ва патент олиш унинг ривожланиши ҳамда ҳуқуқий муҳофазаси учун муҳим қадамдир”, — дейилади вазирлик ахборотида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Ўзбекистонда шахсий исм ёки рақамдан иборат давлат рақамини расмийлаштириш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб «Узавтомотобелги» давлат унитар корхонасига транспорт воситалари учун «ноёб» давлат рақами белгиларини бериш ваколати берилди.

Бу рақамлар олтитагача ҳарф ва ёки рақамлардан ташкил топиши мумкин бўлиб, улар фақат очиқ ким ошди электрон савдолари орқали тақдим этилади.

Шу билан бирга, «ноёб» рақамлар амалдаги рақамлар билан такрорланмаслиги, қонунчилик ва ахлоқий нормаларга зид маъно касб этмаслиги шарт қилиб белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10🔥2
Қишлоқ хўжалигида ҚҚСни ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади

“Қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони (ПФ–153-сон, 04.09.2025 й.) қабул қилинди.

2026–2027 йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида расмий товар айланмасини камида 3 баравар ошириш Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад этиб белгиланди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан:

🔹 қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари реализацияси учун ҚҚСнинг “ноль” ставкаси жорий қилинади;

🔹 қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) 3 кунда автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

Бундан ташқари, 2026 йил 1 январдан ишлаб чиқилган товарларни айнан 1 та етказиб бериш занжири бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олишда электрон ҳисобварақ-фактураларни хавф даражасига қараб реал вақт режимида автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилиш тизими жорий қилинади.

Бунда юқори хавф даражасига эга электрон ҳисобварақ-фактураларнинг улуши ҳисобот даврида расмийлаштирилган жами электрон ҳисобварақ-фактуралар сонининг 10 фоизидан ошмаслиги назарда тутилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги уй харидидан олдин QR-код орқали маълумотни текшириш мумкин

Янги қурилаётган кўп қаватли уй харид қилишдан аввал фуқароларни қонунийлик ва ишончлилик масалалари қизиқтиради. Энди бу саволларга “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали жавоб топиш мумкин.

Объект ҳудудига ёпиштирилган QR-кодни сканер қилиш орқали харидорлар уй ҳақидаги муҳим маълумотларни кўриши мумкин. Жумладан, объект номи, буюртмачи, лойиҳачи, қурувчи ва унинг рейтинги, фойдаланишга топширилиш санаси, шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳамда бошқа маълумотлар очиқ тарзда тақдим этилади.

Бу хизмат уй харидорлари учун шаффофлик ва ишончни таъминлашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Соғлиқни сақлаш вазирлигида янги тайинловлар амалга оширилди

🔹Аброржон Алижанов Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббий ёрдамни ташкил этиш департаменти бошлиғи этиб тайинланди.

🔹Умиджан Эралиев Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

🔹Даврон Султанов Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5
Давлат хизматлари янада соддалаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда аҳолига давлат хизматларини кўпайтириш ва улардан фойдаланишни енгиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Яқин уч йилда давлат хизматлари сони 900 тага етказилиши режалаштирилган. Ҳар йили камида 80 та хизмат “3 қадам” тамойили асосида соддалаштирилади. Шу билан бирга, аҳоли кўп жойлашган ҳудудлар ва олис маҳаллаларда 1 100 та интерактив киоск ўрнатилади.

Фуқаролардан талаб этиладиган 30 турдаги ҳужжат бекор қилинади. Масалан, никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижалари ёки ҳарбий хизматга мажбур шахсларнинг турар жойи ўзгариши ҳақидаги маълумотлар эндиликда ахборот тизимлари орқали автоматик тарзда олинади.

Яъни, келгусида аҳоли давлат хизматларидан тез, қулай ва ортиқча ҳужжатсиз фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конимех бозорида нарх-наво ва тадбиркорлар муаммолари ўрганилди

Навоий вилояти Конимех тумани ҳокими Руслан Рўзиев ҳамда департаментнинг Конимех тумани бўлими бошлиғи Руфат Баҳронов туман марказидаги бозорда нарх-наволар ҳолати, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини ўрганди.

Бозорда нархларни барқарорлаштириш, аҳолига сифатли маҳсулот етказиб бериш, рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилиб, мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Автомототранспортлар учун давлат рақами бериш тартиби соддалаштирилади

“Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (562-сон, 04.09.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан қуйидагилар бекор қилинади:

🔸 автотранспортлар учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича беришда “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби;

🔸 автотранспортлар учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби.

2026 йил 1 январдан автомототранспортлар учун исталган ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгилари ягона оширилган тўлов эвазига шахсларнинг электрон мурожаатига асосан берилади.

Шахслар ягона очиқ маълумотлар базасида бўш турган исталган ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгиларини қуйидаги тизимлар орқали танлаб олади:

🔹 рўйхатдан ўтказиш бўлинмаларида жойлашган инфокиосклар;

🔹 Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (ЙҲХХ) мобил иловаси;

🔹 ЙҲХХнинг расмий веб-сайти;

🔹 ЯИДХП (my.gov.uz).

Шунингдек, 2026 йил 1 январдан ягона очиқ маълумотлар базасида ҳудудларнинг код рақами доирасида барча тоифадаги давлат рақами белгилари (олдин берилган ёки фойдаланишда бўлганлардан ташқари) жойлаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Афғонистонга 300 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, кучли зилзиладан жабрланган Афғонистон аҳолиси учун навбатдаги инсонпарварлик ёрдами йўлланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маълум қилди.

Ёрдам сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий анжомлардан иборат қарийб 300 тонна юк Ўзбекистон халқи номидан Балх вилоятига етказилди.

Ҳайратон шаҳридаги «Астрас» компанияси майдонида ёрдамни топшириш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Балх вилояти губернаторининг ўринбосари Нурулҳоди Абуидрис ҳамда икки мамлакат расмийлари иштирок этди.

Юк таркибидан ун, гуруч, шакар, тушёнка, макарон ва қандолат маҳсулотлари, ёғ, тайёр таомлар, қизил ловия ва мош, қадоқланган ичимлик суви, 5 мингта ёпинғич ҳамда 10 тоннадан зиёд дори воситалари ва тиббий жиҳозлар ўрин олган.

Маълумот учун, 1 сентябрга ўтар кечаси Афғонистон шарқида содир бўлган кучли зилзила 800 нафардан ортиқ инсоннинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган. Қутқарув ишлари давомида қурбонлар сони 3 мингга яқинлашгани аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11😢3👎2
Ухламай машина ҳайдаганлар ва қоидабузар мансабдорларга катта жарима қўлланади

Ўзбекистон Сенати йўловчи ва юк ташиш хавфсизлигини таъминлашга қаратилган янги қонунни маъқуллади.

Ҳужжатга кўра, халқаро ва шаҳарлараро йўналишларда ҳайдовчилар меҳнат ва дам олиш тартибини бузган тақдирда, уларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари (ҳозирда 2 млн 884 минг сўм) миқдорида жарима солинади. Бу талаб ухламасдан руилга ўтирган ҳайдовчиларга ҳам тааллуқли.

Шунингдек, темирйўл ва метрополитенда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузганлик, йўловчи ва юк ташиш тартибини таъминламаганлик учун ҳам маъмурий жавобгарлик кучайтирилди. Эндиликда мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари (4 млн 120 минг сўм) миқдорида жарима белгиланди.

Статистик маълумотларга кўра, 2024 йилда мамлакат бўйлаб автомобил транспорти орқали 8 миллиарддан зиёд йўловчи ташилган. Шу даврда темирйўл орқали 102,7 млн тонна юк ва 10 млн йўловчи, метрополитенда эса 270 млн йўловчи хизматлардан фойдаланган.

Бироқ транспорт соҳасида жиддий қонунбузарликлар кузатилмоқда. Масалан, 2024 йилда темирйўл ва метро тизимида хавфсизлик талаблари бузилиши билан боғлиқ 130 та ҳолат қайд этилди, натижада қарийб 4 млрд сўм зарар келтирилди. Шунингдек, автомобил йўлларидаги темирйўл кесишмаларида 38 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, 11 киши ҳалок бўлди.

Сенаторлар томонидан маъқулланган мазкур қонун ташиш жараёнларининг хавфсизлиги, сифатлилиги ва барқарорлигини таъминлашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎3🔥1
FIFA президенти Жанни Инфантино юртимизга ташриф буюради

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ахборот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида у Ўзбекистонда футболни янада ривожлантиришга оид лойиҳаларни муҳокама қилади, Миллий футбол маркази билан танишади ҳамда “CAFA Nations Cup 2025” мусобақасининг финал учрашувини стадиондан томоша қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9🔥3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Reuters Хитой телевидениеси талаби билан Путин ва Си Жинпин суҳбати акс этган видеони ўчирди

Reuters агентлиги маълумотича, Хитой Марказий телевидениеси (CCTV) илк бор Пекиндаги ҳарбий параддан, жумладан, Си Жинпин ва Владимир Путин трибуна томон юриб кетаётгандаги суҳбат лавҳаларидан фойдаланишга рухсат берган. Агентлик ушбу кадрлардан тўрт дақиқалик видео тайёрлаб, уни дунё бўйлаб тарқатган.

Бироқ 5 сентябр куни Reuters CCTV'нинг юридик бўлимидан видеони ўчириш ҳақида расмий талаб олди. Хатда: “Материални таҳририй қайта ишлаш лицензияланган трансляциядаги фактлар ва баёнотларнинг очиқ-ойдин бузиб кўрсатилишига олиб келди”, — дейилган.

Reuters эса ўз навбатида ҳеч қандай қоидабузарлик қилмаганини таъкидлаган, аммо видеони платформаларидан олиб ташлаган.

Маълумот учун, 3 сентябр куни Пекинда ўтказилган ҳарбий парад пайтида олинган видеода Хитой ва Россия етакчилари узоқ умр ва биотехнология ҳақида суҳбатлашган эди.

Си Жинпин: “
Илгари одамлар 70 ёшга етиши кам учрарди, бугун эса 70 ёшда ҳам одамни бола деб аташади”.


Путин эса бунга жавобан: “
Биотехнологиялар ривожи туфайли инсон органларини доимий равишда кўчириб ўтказиш имкони мавжуд. Бу орқали одамлар ўзларини тобора ёшроқ ҳис қилишлари ва ҳатто абадийликка эришишлари ҳам мумкин”,

— деган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3🤷‍♂2
Андижон, Наманган ва Фарғонада АГТКШлари фаолияти қайта йўлга қўйилди

Фарғона водийси истеъмолчиларини табиий газ билан таъминловчи “Оҳангарон–Пунгон” магистрал газ қувурининг тоғли ҳудудидан ўтувчи қисмида қарийб 22 км қўшимча қурилган газ қувури тармоққа уланди ва монтаж ишлари якунланди.

Бугун, 6 сентябрь куни соат 20:00 дан бошлаб Андижон, соат 21:00 дан бошлаб эса Фарғона ва Намаган вилоятларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) ҳамда йирик истеъмолчиларга табиий газ етказиб берилиши қайта тикланди.

Мазкур қувурнинг ишга туширилиши водий вилоятлари истеъмолчиларининг табиий газ таъминоти ишончлилигини оширишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2👎1
Корпоратив муносабатларни тартибга солиш янада соддалаштирилади

“Корпоратив муносабатларни тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–268-сон, 05.09.2025 й) қабул қилинди.

Қарорга кўра, масъулияти чекланган жамият (жамият) иштирокчиси таркибига кириш ёки ундан чиқариш фактининг кучга кириш механизми соддалаштирилади.

Қуйидаги ҳолларда жамият иштирокчилари таркибига киритиш ёки ундан чиқариш амалда тегишли ҳаракат ҳамда ҳодиса содир этилган пайтдан бошлаб юзага келган ҳисобланади, жумладан:

🔹 иштирокчилар таркибидан мажбурий чиқариш ёки унга мажбурий киритиш, шу жумладан, жамиятдаги улуш иштирокчи ва учинчи шахс ўртасида умумий мулк деб топилган ва унинг тегишли қисмига мулк ҳуқуқи белгиланган ҳолатларда – суд қарори қонуний кучга кирган кундан;

🔹 жамият улуши “E-auksion” электрон савдо платформаси ва қонунчиликка мувофиқ хусусийлаштиришнинг бошқа усуллари орқали сотилганда – савдо натижалари расмийлаштирилиб, улуш қиймати тўлиқ тўланган кундан;

🔹 жамият улушини сотиш ва уни сотишдан бошқача тарзда учинчи шахслар фойдасига воз кечиш нотариал шаклда амалга оширилганда – бу ҳақида тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилган кундан.

Иштирокчилар таркибига кириш ёки ундан чиқиш ҳолатларида жамият бошқа иштирокчиларни 30 кун муддатда хабардор қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Корпоратив этика бўйича комиссия ташкил этилади

“Корпоратив муносабатларни тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида қуйидагилар таъминланади:

🔹 жамиятларда имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш бўйича бошқа иштирокчиларни хабардор қилиш, имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш истагини билдириш, рад этишни электрон амалга ошириш имконияти яратилади;

🔹 “Notarius” автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграция қилинади.

Шунингдек, 2025 йил 1 ноябрдан Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши таркибида Корпоратив этика бўйича комиссия ташкил этилади.

Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланади, жумладан:

🔸 юридик шахсларга, хусусан, хўжалик жамиятларига корпоратив этика масалалари бўйича тавсиялар бериб бориш;

🔸 корпоратив этикани бузишга оид низоларни ҳал этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиб бориш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Бухоро — жаҳон эътиборида: Биеннале майдонида миллатлар ва маданиятлар учрашуви

Бухоро Биеннале майдони кўплаб хорижий давлатлар, яқин ва узоқ мамлакатлардан келган рассом ва ҳунармандларни бирлаштирди. Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўз телеграм каналида шундай ёзди:

“Муқаддас Бухоро замини — бутун инсониятнинг мулки, асрлар давомида жаҳон цивилизациясига мансуб бўлган, азалдан маданият, ижод ва илм-маърифат маркази сифатида танилган шаҳардир. Миллатлар ўртасида ҳамиша очиқ мулоқот руҳи ҳукм сурган айнан шу масканда маданий мероснинг қадрига етадиган, уни асраб-авайлайдиган зиёлилар йиғилгани — табиий воқелик. Масжид гумбазларидан то ипак гиламларигача, зардўзлик намуналаридан то миниатюра санъатигача, ёғоч ўймакорлигидан то Шашмақом мусиқаcигача — бебаҳо хазинамиз кўплаб авлодлар маҳорати ва иқтидорини ўз ичига мужассам этган. Бугун маданият биз учун нафақат гўзаллик ва илҳом манбаи, балки халқаро нуфузимизни оширадиган ҳамда мамлакатимизнинг глобал макондаги қиёфасини шакллантирадиган стратегик ресурс ҳамдир. Хуш келибсиз!”
Маълумот учун, шу йил 5 сентябрдан 20 ноябргача илк Бухоро биенналеси анжумани бўлиб ўтади. Тадбир дастуридан етакчи замонавий рассомлар билан суҳбатлар, ҳар тўлин ой тўлиши арафасида мусиқий чиқишлар, бош ошпазлар учрашувлари, ҳунармандлар раҳбарлигидаги маҳорат дарслари, санъат тарихи симпозиуми, шеърий дастур ва бошқа кўплаб тадбирлар ўрин олади. Тадбирда Диана Кемпбелл, Лайло Гоҳар, Субодҳ Гупта, Карстен Ҳоеллер, Жеонг Кван, Елена Рейгадас ва Таварес Страҳан каби халқаро иштирокчилар қатнашади.

Биеннале доирасида миллий мерос, замонавий ижод ва халқаро ҳамкорлик уйғунлиги яна бир бор намоён этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥10👎5😢2