EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Адлия тизимида давлат хизматлари кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни адлия тизимида давлат хизматларини кенгайтириш бўйича тақдимот билан танишди.

Келгуси уч йилда давлат хизматлари сони 900 тага етказилади, улардан йилига 80 таси “3 қадам” тамойили асосида соддалаштирилади. Аҳоли гавжум жойлар ва олис маҳаллаларда 1,1 мингта интерактив киоск ўрнатилади.

Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади. Хусусан, ФҲДЁ органида никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижалари ва мудофаа бўлимларида ҳарбий хизматга мажбурларнинг турар жойи ўзгарганлиги ҳақидаги маълумотлар онлайн олинади.

2025–2027 йилларда 20 та нотариал ҳаракат босқичма-босқич онлайн расмийлаштирилади. Шунингдек, нотариал хизматларда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини талаб қилиш бекор қилинади ва уни “FACE-ID” орқали аниқлаш тартиби йўлга қўйилади.

Идораларга идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ваколати берилади, бу жараён соддалаштирилади ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўртача 2 баробар қисқаради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍70🔥9
Ўзбекистон–Беларус ҳамкорлигида янги академик ва илмий имкониятлар

2025 йил 2–3 сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Беларус Республикасига ташриф буюрди. Витебск шаҳрида Ўзбекистон–Беларус тадбиркор аёлларининг учинчи бизнес-форуми ўтказилди.

Форумда Бухоро давлат техника университети ректори Садоқат Сиддиқова иштирок этди. Учрашувда Ўзбекистонда олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, айниқса, хотин-қизлар учун яратилган таълим имкониятлари алоҳида эътироф этилди.

Шу билан бирга, Бухоро давлат техника университети ва Беларуснинг бир нечта университетлари ўртасида икки томонлама академик ва илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Меморандум имзоланди.

Бухоро давлат техника университети ўз халқаро алоқаларини кенгайтиришда давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Қирғизистондан олиб келинган катта миқдордаги “Регапен” дорилари билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди

Наманган ва Фарғона вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

🔹 Наманганда 1985 йилда туғилган шахс қирғизистонлик таниши билан келишиб, 16 755 дона “Регапен” дори воситасини олиб келган. Ушбу воситаларни олиб кетаётган куръер тезкор тадбир вақтида ушланган ва буюртмачи ҳам қўлга олинган.

🔹 Фарғонада эса 1980 йилда туғилган шахснинг автомашинасида 11 200 дона “Регапен” топилди. Терговда ушбу дорилар ҳам Қирғизистондан айланма йўллар орқали киритилгани аниқланди.

Ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилди ва айбланувчилар қамоққа олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мирзиёев октябрда Брюсселда ЕИ билан битим имзолашда иштирок этади

Европа кенгаши президенти Антониу Кошта Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик байрами билан табриклаб, Брюсселда бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида маълум қилди.

“Сиз билан 2025 йил 24 октябрь куни Брюсселда бўлиб ўтадиган учрашувни интиқлик билан кутаман, у ерда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши муносабати билан фикр алмашишни давом эттириш имконига эга бўламиз”,
– деди Кошта.

У, шунингдек, ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни алоҳида эътироф этаркан, жорий йил апрелида Самарқандда ўтган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи саммитини ҳам ёдга олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥12
Табиат уйғунлиги ҳимоячиси” танлови ғолибларининг фарзандлари учун контракт тўлови давлат томонидан қопланади

Санитар тозалаш ва ободонлаштириш соҳасида камида 10 йил меҳнат қилган ходимлар орасида “Табиат уйғунлиги ҳимоячиси” танлови ўтказилади.

Унга кўра, ғолиб бўлган ходимларнинг давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кирган фарзандлари ёки набираларининг контракт тўлови давлат ҳисобидан қоплаб берилади.

Танлов 2025 йил 1 сентябрдан старт олади ва ғолиблар 8 декабрь куни эълон қилинади.

Аризалар 30 сентябр, соат 17:00га қадар info@sanitation.uz электрон манзили ёки ҳудудий бошқармалар орқали қабул қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👍1😢1
Нотариал хизматларда онлайн ва “face-id” тизими жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев адлия тизимида давлат хизматларини ривожлантириш ва рақамлаштириш масалалари билан танишди. Ҳозирда нотариуслар 80 дан ортиқ хизмат турларини тақдим этаётган бўлса-да, онлайн хизматлар улуши фақат 11 фоизни ташкил қилади.

Давлат раҳбари рақамлаштириш орқали фуқаролар учун қулайликлар яратиш муҳимлигини таъкидлаб, 2025-2027 йилларда босқичма-босқич 20 та нотариал ҳаракатни онлайн тартибда расмийлаштириш режалаштирилганини маълум қилди.

Шунингдек, нотариал хизматларда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг асли талаб қилинмайди ва уни “face-id” орқали аниқлаш тартиби жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Японияда бир ўқувчи учун бутун бошли электропоезд, Ўзбекистонда эса мактабга бормасликка мажбур болалар...

Японияда мактабдан юзлаб километр узоқликдаги ягона мактаб ўқувчиси учун бутун электропоезд қатнагани ҳақида эшитганмисиз? Биргина ўқувчи учун «электричка» 9–12 йил давомида 100 км қўшимча йўл босган.

Ўзбекистонда эса таълим ва ўқувчиларга муносабатни Самарқанд вилоятидаги ҳолат мисолида кўришимиз мумкин, автобус шофёри ўқувчилардан бориш ва қайтиш учун алоҳида тўлов талаб қилгани сабабли болалар мактабга бормай, уйга қайтишга мажбур бўлган. Бу ҳолат мамлакатда таълимга ва инсон қадрига етарли эътибор қаратилмаётганини кўрсатади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢36👎8🔥3🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Японияда бир ўқувчи учун бутун бошли электропоезд, Ўзбекистонда эса мактабга бормасликка мажбур болалар... Японияда мактабдан юзлаб километр узоқликдаги ягона мактаб ўқувчиси учун бутун электропоезд қатнагани ҳақида эшитганмисиз? Биргина ўқувчи учун «электричка»…
Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги ҳолат бўйича муносабат билдирилган

Самарқанд вилояти ҳокимлиги юқоридаги вазият юзасидан муносабат билдириб, автобус хусусий тадбиркорга тегишли эканлиги ва ҳайдовчи лавозимидан бўшатилганини маълум қилган.

Шу куннинг иккинчи ярмида ўқувчилар учун текин автобус қатнови йўлга қўйилган, аммо бу транспорт кимнинг ҳисобидан ташкил этилгани очиқланмаган.

Давлатнинг айби учун хусусий корхона автобуси ҳайдовчисининг ишдан бўшатилгани эса яна бир қатор саволларни туғдиради...

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎12😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахт ва вилоятларда пора таклиф қилган шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Ички ишлар вазирлиги ва ҳудудий бўлинмалари томонидан Тошкент шаҳри, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида ходимларга пора таклиф қилган шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига барҳам берилди.

🔹 Тошкентда ЙПХ гуруҳ командирига 500 АҚШ долларини пора сифатида таклиф қилган «Onix» ҳайдовчиси қўлга олинди.

🔹 Фарғона вилоятининг Қува ва Боғдод туманларида профилактика инспекторига 1000, ЙПХ инспекторига 800 АҚШ долларини таклиф қилган шахслар ушланган.

🔹 Сурхондарёда маст ҳолда руль бошқарувига кирган фуқарога маъмурий чора қўлланиб, у ЙПХ инспекторига 3 млн сўмни пора сифатида бераётган вақтда қўлга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Қайси соҳаларда коррупция хавфи юқори экани маълум қилинди

Мамлакатда боғча, мактаб, соғлиқни сақлаш, банк ва бандлик тизими ходимлари орасида коррупцион жиноятлар содир этиш ҳолатлари юқори экани маълум қилинди. Бу ҳақда 5 сентябрь куни бўлиб ўтган Сенат мажлисида ахборот берилди.

Антикоррупция агентлиги 2024 йилда республика судлари кўриб чиққан ишлар таҳлилини тақдим этди. Таҳлилга кўра, Андижон, Тошкент, Наманган ва Сирдарё вилоятларида коррупция оқибатида давлат манфаатига энг катта зарар етказилган. Шу билан бирга, Андижон, Наманган, Тошкент, Қашқадарё ва Самарқандда коррупцияга оид жиноятлар сони ортиб борган.

Ўтган йили Адлия вазирлиги томонидан кўрилган 2 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларидан 222 тасида (11%) 337 та коррупциявий омил аниқланган. Энг кўп коррупциявий хавф эса Иқтисодиёт ва молия, Экология, Қишлоқ хўжалиги ҳамда Олий таълим вазирликлари ҳужжатларида кўзга ташланган.

Сенат хабарларига кўра, коррупцияга қарши экспертиза олинмаган лойиҳаларнинг кўпчилиги Инвестициялар, саноат ва савдо (олтита), Энергетика, Қишлоқ хўжалиги ва Ташқи ишлар (бештадан) вазирликларига тўғри келади.

Шунингдек, судланган шахслар асосан боғча, мактаб, соғлиқни сақлаш, банк ва бандлик тизими ходимларидан иборат бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️«900 минга яқин иш ўрни ҳисоботга қўшиб ёзилган, 160 минг фуқарога ўтказилмаган скрининг ҳисоботга киритилган» — Ниғматилла Йўлдошев

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг маълум қилишича, 2024 йилда аслида яратилмаган 900 минга яқин иш ўрни ҳисоботларда кўрсатилган.

Давлат ҳисоботларида бу каби сохта маълумотлар ичида 12 млрд сўмлик иш ҳақи талон-торож қилингани ҳам аниқланган.

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев таъкидлашича, 2024 йилда қандли диабет ва саратонни аниқлаш бўйича скрининг текширувлари ўтказилмаган 160 минг фуқаро ҳисоботларга қўшиб ёзилган.

Унинг сўзларига кўра, кўрилган чоралар натижасида 13 минг 600 фуқаро скринингдан ўтказилиб, 936 беморда касаллик аниқланган ва улarga ногиронлик белгилаган.

Ҳолатлар юзасидан тегишли қонуний чоралар кўрилгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🤷‍♂1