Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қувасойда мажбурий меҳнат иддаоси
Таҳририятимизга келиб тушган мурожаатга кўра, Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ободонлаштириш бошқармасида ишлайдиган айрим ходимлар — Д. ва А. исмли шахслар ишчиларни мажбурий меҳнатга жалб этиб келаётгани айтилмоқда.
Мурожаатда улар ўз хизмат ваколатидан фойдаланиб, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйгани, сўнгги 8 ой ичида кўплаб ишчиларни асоссиз равишда ишдан бўшатиб, ўрнига ўз яқинларини жойлаштириш ҳолатлари кузатилгани маълум қилинган. Шунингдек, айрим ишчиларнинг эса ҳужжатсиз бўшатилаётгани ва уларнинг ойлигини ўзлаштиргани каби ҳолатлар ҳам мурожаатчилар томонидан айтилмоқда.
Ушбу воқеа 31 август куни содир бўлгани таъкидланмоқда.
Effect.uz масъуллардан мазкур мурожаат юзасидан расмий изоҳ кутиб қолади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

1😢3👎2🤔2🤷♂1
Мирзиёев ва Трамп телефон орқали стратегик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий йўналишлари кўриб чиқилди.
АҚШ президенти Янги Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган иқтисодиётни модернизация қилиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ислоҳотларни юқори баҳолади. Президент Мирзиёев эса Дональд Трампни АҚШ маъмурияти олиб бораётган ички ва ташқи сиёсатдаги ютуқлари билан табриклади ҳамда мамлакатнинг глобал хавфсизликка қўшаётган ҳиссасини алоҳида қайд этди.
Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий масалалар, жумладан, “C5+1” ҳамкорлик формати доирасидаги муносабатларни чуқурлаштириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Президент Мирзиёев суҳбат якунида Дональд Трампни ўзи учун қулай вақтда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишига таклиф этди.

👍82👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона, Тошкент ва Сурхондарёда коррупцияга оид жиноятлар фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда бир нечта коррупцион ҳолатлар аниқланди.
Фарғона вилояти Фурқат туманида “Ёшлар кичик саноат зонаси”даги ер майдонини ноқонуний сотишга уриниш билан боғлиқ ҳолатда масъул мутахассис ва МЧЖ раҳбари 15 минг АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича иш қўзғатилди.
Тошкент вилоятида эса Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси юристконсульти маъмурий ишни ижобий ҳал қилиш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган пайтда қўлга олинди. Унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида солиқ инспектори маҳаллий тадбиркордан қарздорликни ёпиб бериш баҳонасида 8 млн сўм талаб қилган. Унинг шериги пулни олган вақтда, инспектор эса маблағнинг бир қисмини учинчи шахс орқали қабул қилганида ушланди.
Барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🤷♂2👍2🤔1
Сенатда бош прокурор ҳисоботи муҳокама қилинди
Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида бош прокурорнинг 2024 йилдаги фаолияти ҳақида ҳисоботи тингланди.
Ҳисоботда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлик ва камбағалликни қисқартиришга эътибор қаратилгани айтилди. 489 нафар фуқарога 3,8 млрд сўм кечиктирилган иш ҳақи ундириб берилди, 11,2 млрд сўмлик талон-торож ҳолатлари аниқланди.
Иқтисодий соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш, инвестиция дастурларини таъминлаш, энергия ресурслари талон-торожини олдини олиш ва яширин иқтисодиётга қарши чоралар кўрилди. 29,5 мингдан ортиқ тадбиркор ва хорижий инвесторнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди.
Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш, репродуктив саломатлик ва юқумли касалликларга қарши назорат ишлари самарасиз экани, айрим ҳудудларда оналар ўлими кўпайгани қайд этилди. Жиноятчилик бўйича 67 мингдан зиёд ҳолат қайд этилган бўлиб, уларнинг 62 фоизини олдини олиш мумкин эди.
Сенаторлар қатор йўналишларда назоратни кучайтириш зарурлигини таъкидлаб, тегишли тавсиялар бердилар. Мажлис якунида Сенат қарори қабул қилинди.

🤔3🤷♂1👍1😢1
Рақобат қўмитаси VFS Global’дан давлат тилига риоя этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси VFS Global виза марказига “Давлат тили ҳақида”ги қонун талабларига риоя қилиш ва 10 кун ичида расмий жавоб беришни сўради. Истеъмолчиларга давлат тилида тўлиқ ва тушунарли ахборот тақдим этилиши зарурлиги таъкидланди.
Қўмитага фуқаролардан виза марказлари ва консалтинг фирмаларда давлат тили қўлланмаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилоятидан бир фуқаро VFS Global ваколатхонасида овозли меню, операторлар ва ҳужжатлар фақат рус ва инглиз тилларида бўлаётганидан норозилигини билдирди.
Қўмита бу ҳолатга асосан компаниядан тегишли чоралар кўриш ва жавоб тақдим этишни талаб қилди. Ўзбекистонда ўзбек тили давлат тили бўлиб, унинг қўлланиши “Давлат тили ҳақида”ги қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан қатъий тартибга солинган.
Қўмита ахборотида қайд этилишича, мазкур ҳолат назоратга олинган ва истеъмолчиларга давлат тилида тўлиқ ва тушунарли ахборот тақдим этилишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

👍6
Адлия тизимида давлат хизматлари кенгайтирилади
Президент Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни адлия тизимида давлат хизматларини кенгайтириш бўйича тақдимот билан танишди.
Келгуси уч йилда давлат хизматлари сони 900 тага етказилади, улардан йилига 80 таси “3 қадам” тамойили асосида соддалаштирилади. Аҳоли гавжум жойлар ва олис маҳаллаларда 1,1 мингта интерактив киоск ўрнатилади.
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади. Хусусан, ФҲДЁ органида никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижалари ва мудофаа бўлимларида ҳарбий хизматга мажбурларнинг турар жойи ўзгарганлиги ҳақидаги маълумотлар онлайн олинади.
2025–2027 йилларда 20 та нотариал ҳаракат босқичма-босқич онлайн расмийлаштирилади. Шунингдек, нотариал хизматларда шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини талаб қилиш бекор қилинади ва уни “FACE-ID” орқали аниқлаш тартиби йўлга қўйилади.
Идораларга идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ваколати берилади, бу жараён соддалаштирилади ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўртача 2 баробар қисқаради.

👍70🔥9
Ўзбекистон–Беларус ҳамкорлигида янги академик ва илмий имкониятлар
2025 йил 2–3 сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Беларус Республикасига ташриф буюрди. Витебск шаҳрида Ўзбекистон–Беларус тадбиркор аёлларининг учинчи бизнес-форуми ўтказилди.
Форумда Бухоро давлат техника университети ректори Садоқат Сиддиқова иштирок этди. Учрашувда Ўзбекистонда олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, айниқса, хотин-қизлар учун яратилган таълим имкониятлари алоҳида эътироф этилди.
Шу билан бирга, Бухоро давлат техника университети ва Беларуснинг бир нечта университетлари ўртасида икки томонлама академик ва илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Меморандум имзоланди.
Бухоро давлат техника университети ўз халқаро алоқаларини кенгайтиришда давом этмоқда.

👎4
Қирғизистондан олиб келинган катта миқдордаги “Регапен” дорилари билан боғлиқ икки ҳолат фош этилди
Наманган ва Фарғона вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
🔹 Наманганда 1985 йилда туғилган шахс қирғизистонлик таниши билан келишиб, 16 755 дона “Регапен” дори воситасини олиб келган. Ушбу воситаларни олиб кетаётган куръер тезкор тадбир вақтида ушланган ва буюртмачи ҳам қўлга олинган.
🔹 Фарғонада эса 1980 йилда туғилган шахснинг автомашинасида 11 200 дона “Регапен” топилди. Терговда ушбу дорилар ҳам Қирғизистондан айланма йўллар орқали киритилгани аниқланди.
Ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилди ва айбланувчилар қамоққа олинди.

Мирзиёев октябрда Брюсселда ЕИ билан битим имзолашда иштирок этади
Европа кенгаши президенти Антониу Кошта Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик байрами билан табриклаб, Брюсселда бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида маълум қилди.
У, шунингдек, ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни алоҳида эътироф этаркан, жорий йил апрелида Самарқандда ўтган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи саммитини ҳам ёдга олди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Европа кенгаши президенти Антониу Кошта Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик байрами билан табриклаб, Брюсселда бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида маълум қилди.
“Сиз билан 2025 йил 24 октябрь куни Брюсселда бўлиб ўтадиган учрашувни интиқлик билан кутаман, у ерда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши муносабати билан фикр алмашишни давом эттириш имконига эга бўламиз”,– деди Кошта.
У, шунингдек, ЕИ ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни алоҳида эътироф этаркан, жорий йил апрелида Самарқандда ўтган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи саммитини ҳам ёдга олди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥12
“Табиат уйғунлиги ҳимоячиси” танлови ғолибларининг фарзандлари учун контракт тўлови давлат томонидан қопланади
Санитар тозалаш ва ободонлаштириш соҳасида камида 10 йил меҳнат қилган ходимлар орасида “Табиат уйғунлиги ҳимоячиси” танлови ўтказилади.
Унга кўра, ғолиб бўлган ходимларнинг давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кирган фарзандлари ёки набираларининг контракт тўлови давлат ҳисобидан қоплаб берилади.
Танлов 2025 йил 1 сентябрдан старт олади ва ғолиблар 8 декабрь куни эълон қилинади.
Аризалар 30 сентябр, соат 17:00га қадар info@sanitation.uz электрон манзили ёки ҳудудий бошқармалар орқали қабул қилинади.

🔥2👍1😢1