EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (560-сон, 03.09.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, олиб чиқилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш товарларнинг ихтиёрий ёки сохта божхона қийматидан фойдаланишга асосланмаслиги керак.

Олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш қуйидаги усуллар орқали амалга оширилади:

▪️ 1-усул: олиб чиқиладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича;
▪️ 2-усул: айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати бўйича;
▪️ 3-усул: ўхшаш товарга доир битимнинг қиймати бўйича;
▪️ 5-усул: қийматларни қўшиш асосида;
▪️ 6-усул: захира усул.

📙 1-усул олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усули ҳисобланади.

💹 Агар олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг 1-усулини қўллаш мумкин бўлмаса, бошқа усуллар кетма-кетликда қўлланилади.

📄 Божхона қийматини аниқлашнинг бошланғич нуқтаси ҳар доим ҳақиқатда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган қийматни, яъни сотиб олувчи сотувчига тўлаган ёки тўлаши лозим бўлган ҳақиқий харажатларни белгилаш ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Фарғона водийсида бензин таъминоти 7 баробарга оширилди

Фарғона водийси аҳолиси учун 5 сентябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши муносабати билан 2 000 тонна АИ-92 бензин ажратилди. Бу одатдаги кунлик савдо ҳажмидан 7 баробар кўп бўлиб, аҳолининг тўсатдан юзага келган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.

Газ таъминоти «Оҳангарон–Пунғон» магистрал қувурида техник ишлар сабабли 36 соат давомида тўхтатилган, шунингдек автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолияти ҳам чекланган эди.

Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ фаолиятни кенгайтириб, нефт базаларини 24 соатлик режимга ўтказди ҳамда бензин узлуксиз АЁҚШларга етказиб берилишини таъминлади. Ҳукумат аҳоли ва ҳайдовчиларни таъминот бўйича хавотирга тушмасликка, хизмат муаммосиз амалга оширилишини ваъда қилмоқда. Газ таъминоти тиклангандан сўнг, АГТКШлар фаолияти ҳам қайта йўлга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Қирғизистондан гиёҳвандлик воситаси олиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи 6 нафар шахс қирғизистонлик наркосавдогардан 2 кг “гашиш” моддасини сотиб олиш учун тил бириктириб, 1 950 АҚШ долларини бошланғич бадал сифатида етказиб беришган.

Ўз навбатида, Қирғиз Республикаси фуқароси гиёҳвандлик воситасини ўзбек-қирғиз давлат чегарасидан контрабанда йўли билан ўтказиб, Хонободдаги хуфия жойда сақлаган.

Қўрғонтепаликлардан бири заҳрни автомашинасида Хонобод-Қўрғонтепа йўналишида олиб кетар экан, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Тезкор тадбир давомида гуруҳнинг қолган 5 аъзоси ҳам қўлга олинди.

Экспертиза хулосасига кўра, гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги 1 кг 954 гр.ни ташкил қилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ASKIYA CITY: ЁЛҒОНЛАРНИНГ МАНТИҚИЙ ДАВОМИ…

@effectuz
👍6😢1
Навоий ва Учқудуқ ўртасида янги шаҳарлараро поезд қатнови йўлга қўйилди

Жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб «Навоий–Учқудуқ–Навоий» йўналишида янги шаҳарлараро поезд қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Поездлар ҳар душанба ва жума кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракат қилади:

№6462 «Навоий–Учқудуқ»: Навоийдан 05:38да йўлга чиқиб, Учқудуқга 09:02да етади.

№6464 «Навоий–Учқудуқ»: Навоийдан 09:04да йўлга чиқиб, Учқудуқга 11:55да етади.

№6461 «Учқудуқ–Навоий»: Учқудуқдан 18:52да йўлга чиқиб, Навоийга 22:18да етади.

№6463 «Учқудуқ–Навоий»: Учқудуқдан 15:59да йўлга чиқиб, Навоийга 18:50да етади.

Янги қатнов йўловчилар учун қулайлик яратади ва икки шаҳар орасидаги транспорт алоқасини янада осонлаштиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔1
Навоийлик мактаб битирувчилари ўқишга кириш бўйича рекорд натижа қайд этди

Ўқишга кириш кўрсаткичи бўйича энг юқори натижани қайд этган вилоятлар эълон қилинди. Бу рўйхатда 1-ўринни доимгидек Навоий вилояти эгаллаб турибди.

Ушбу натижага таълим муассасалари сифатини ошириш, педагогларнинг малакалилиги ва ўқув жараёнида замонавий методлардан самарали фойдаланиш сабаб бўлган.

Шунингдек, вилоятда талабаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва тайёрлов марказлари фаолияти ҳам ўқишга кириш кўрсаткичларини яхшилашда муҳим аҳамият касб этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво +37 даражагача иссиқ бўлади

Ўзгидромет хабар беришича, шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон ҳудудида асосан кам булутли ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳаво ҳарорати +30...+35 даражага кўтарилади, айрим жойларда эса +37 даражагача исситиш эҳтимоли бор. Кечаси ва эрталаб ҳарорат +17...+22 даража атрофида бўлади.

Шу йилнинг 5-6 сентябр кунлари республикада айрим ҳудудларда шамол 13-18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, шамол шарқдан 3-6 м/с тезликда эсади ва 5 сентябрда айрим жойларда 8-10 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5 сентябрда +35...+37 даража, 6-7 сентябрда +33...+35 даража, кечалари +18...+20 даража бўлиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
2025 йилда абитуриентларнинг 41,29% ўтиш баллини тўплай олмади

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг маълум қилишича, 2025 йилда 614 768 нафар абитуриент тестга кирди, бу ўтган йилга нисбатан 122 мингга кам.

Абитуриентларнинг 253 844 нафари, яъни 41,29 фоизи, минимал ўтиш балли — 56,7 баллни ҳам тўплай олмади. Максимал баллнинг 30 фоизини ҳам ола олмаганлар ҳам шу қаторида. 56,7 баллдан юқори тўплаганлар сони эса 360 924 нафарни, яъни 58,71 фоизни ташкил қилди.

Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 6 фоизга яхшиланган. 2024 йилда ўтмай қолган абитуриентлар улуши 46,9 фоизни ташкил қилган эди.

Энг ёмон натижа Андижон вилоятида қайд этилди (56,7 баллдан паст улуши 47,6%), нисбатан яхши натижа Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида қайд қилинди (31,4%). Жорий йилда барча ҳудудларда 50 фоиздан кўпроқ абитуриент 56,7 баллдан паст тўплаган ҳодисалар сони камайган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1🤔1
Тошкентда ичимлик суви таъминоти режали ўчирилади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида йирик сув узатиш тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, 8 сентябрдан 10 октябрга қадар ичимлик суви босими пасайиши ва вақтинча узилиши мумкин.

👉 Батафсил рўйхат

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Ўзбекистон болалар хавфсизлиги йўлида глобал ташаббусга қўшилди

Ўзбекистон болаларга нисбатан зўравонликка барҳам беришга қаратилган халқаро ташаббус — глобал альянсга қўшилган 46-давлат сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълум қилди.

Айтилишича, мамлакатнинг альянсга қўшилиши болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан узвий боғлиқ. Жорий йил май ойида қабул қилинган “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ҳамда ҳозирда ишлаб чиқилаётган соҳаларлараро стратегия ва ҳаракатлар режаси бунинг ёрқин намунасидир.

"Бу болаларни ҳимоя қилиш йўлидаги муҳим қадамдир. Ўзбекистонда қабул қилинган қонун ва амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир бола учун хавфсиз муҳит яратишга хизмат қилади. Биз ҳукумат билан ҳамкорликда уйда, мактабда ва жамиятда болаларнинг соғлом ва хавфсиз улғайиши учун қўллаб-қувватловчи муҳитни таъминлаш йўлида ҳаракат қилишдан фахрланамиз",

дейилади UNICEF хабарида.

Шу тариқа, Ўзбекистон глобал майдонда болалар ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини янада мустаҳкамлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Чет элда содир этилган жиноят учун Ўзбекистонда жавобгарликка тортиладими?

Ўзбекистон фуқаролари хорижда жиноят содир этган тақдирда, уларга нисбатан мамлакатимиз қонунчилиги ҳам қўлланилиши мумкин. Жиноят кодексининг 11-моддасига кўра, қилмишнинг бир қисми ёки оқибати Ўзбекистон ҳудудида юз берса, шунингдек, Ўзбекистон байроғи остидаги самолёт ёки кемада содир этилса, у Ўзбекистон ҳудудида содир этилган деб топилади.

12-моддага асосан, агар фуқаро ёки Ўзбекистонда доимий яшовчи шахс чет элда жиноят қилиб, ўша давлат суди томонидан жазоланмаган бўлса, Ўзбекистон қонунчилиги бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин. Бироқ, уларни бошқа давлатга топширишга йўл қўйилмайди, фақат халқаро шартномаларда бошқача ҳол назарда тутилган бўлмаса.

Шу тариқа, фуқаро чет элда жиноят қилиб жазодан қутулса, Ўзбекистонда унга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👎1
Андижон туманида газ заправкада ёнғин содир бўлди

Андижон туманидаги газ заправкада ёнғин юз берди. Ҳодиса “MAN” русумли, 5 тоннали ёқилғи сақлаш сиғимига эга автосистернадан пропан суюлтирилган газни тўкиш вақтида келиб чиққан.

Ҳозирча тан- жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Олий суд раисига биринчи ўринбосар сайланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномаси ва Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарорига асосан Усманов Алишер Атаханович беш йил муддатга Олий суд раисининг биринчи ўринбосари - судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

Шунингдек, Икрам Муслимов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси лавозимидан, Нодира Хакимова Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1👎1
Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказиши белгиланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарига кўра, жамоа 13 октябр куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Жаҳон чемпионатларида доимий қатнашиб келаётган Уругвай терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Охирги йилларда миллий жамоа кучли рақиблар билан ўйин ўтказиш орқали тажриба тўплаш ва асосий таркибни шакллантиришни мақсад қилиб келмоқда. Уругвайга қарши баҳс ҳам шу режанинг бир бўлагидир.

Эслатиб ўтамиз, бу икки жамоа аввал икки марта ўзаро тўқнашган:

2018 йилда Монтовидеода ўтган беллашувда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган, Ўзбекистонни эса вақтинчалик бош мураббий Тимур Кападзе бошқарган эди.

2019 йилда Хитойда «China Cup» турнирида ҳам уругвайликлар 3:0 ҳисобида устун келган.

Келгуси баҳс миллий жамоа учун жаҳон даражасидаги рақибга қарши ўз имкониятларини синовдан ўтказиш ва тажриба орттириш имкониятини бериши кутилмоқда.

Шунингдек, португалиялик мураббий Паулу Бенту жамоа 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олганига қарамай, терма жамоани бошқаришдан воз кечгани ҳақида аввал хабар қилинган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
ХДП фракцияси Бухородаги ҳалокатли ҳодисани парламент муҳокамасига олиб чиқмоқчи

Бухорода беш ишчининг қурилиш пайтида ҳалок бўлиши Халқ демократик партияси фракцияси эътиборини тортди. Фракция вакиллари бу ҳолатни фақат маҳаллий воқеа эмас, балки бутун тизимдаги муаммоларнинг ифодаси сифатида баҳоламоқда

Депутатлар таъкидлашича, мамлакатда норасмий ишлаётган фуқаролар сони кўп, улар ҳуқуқий ҳимоядан маҳрум ва меҳнат муҳофазаси кўп ҳолларда фақат қоғозда қолмоқда. Масъул вазирликнинг назорати ва масъулияти етарли эмаслиги қайд этилди.

Ҳодиса қурбонларининг оиласи билан боғлиқ саволлар ҳам очиқча турибди: ишчи меҳнати расмийлаштирилганми, яқинларига ёрдам ва компенсация бериладими?

ХДП фикрича, нафақат қурилиш, балки бошқа соҳаларда ҳам ишчиларни норасмий меҳнатга мажбур қилаётган ҳолатларга барҳам бериш зарур. Шу боис партия масалани парламент муҳокамасига олиб чиқиш ниятида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сергелида кўп қаватли уйнинг таянч конструкцияларини бузган мулкдорларга жарима қўлланди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан ўтказилган рейд давомида Тошкент шаҳри Сергели тумани Жунариқ маҳалласидан қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Бир ҳолатда уй мулкдори ертўла қисмини ўзбошимчалик билан ковлаб, асосий таянч деворни бузиб эшик очгани маълум бўлди. Яна бир ҳолатда эса хонадон эгаси биринчи қават плиталари ва бетон конструкцияларини бузиб, ертўлага йўл очгани қайд этилди.

Ҳуқуқбузарликлар бўйича икки мулкдорга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддаси асосида БҲМнинг 50 баробари миқдорида жарима қўлланди. Шунингдек, ҳолатни асл ҳолатига келтириш учун 7 кунлик кўрсатма берилиб, унинг ижроси назоратга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎2🤔1
Давлат ОТМ талабаларига ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилади

Қонунчиликка мувофиқ, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилади.

Тўлов миқдори қуйидагича белгиланган:

🔷Тошкент шаҳрида — БҲМнинг бир баравари (412 минг сўм);

🔷бошқа ҳудудларда — БҲМнинг ярим баравари (206 минг сўм).

Бир турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба яшаган тақдирда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлиши шарт.

Ариза бериш учун талабалар белгиланган шаклда анкета-аризани икки нусхада тўлдириб, ижара шартномаси нусхаси билан факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки ОТМнинг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига топшириши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Россияда ишламайдиган мигрант оилалари учун пулли яшаш тартиби таклиф этилди

Россияда ишламайдиган мигрант оилалари учун пулли яшаш тартибини жорий этиш таклиф қилинди. Мазкур таклифни “Янги одамлар” фракцияси депутатлари ИИВ раҳбари Владимир Колоколцевга йўллаган.

Таклифга кўра, тўлов миқдори ва тартиби ИИВ ҳамда манфаатдор идоралар томонидан белгиланади. Депутатлар фикрича, ишламайдиган мигрант оилалари Россия иқтисодиётига молиявий ҳисса қўшмаяпти ва уларнинг харажатлари давлат бюджети ҳисобидан қопланмоқда.

Янги тартиб бюджетга қўшимча тушум киритиш, мигрантларни расмий ишлаш ва таълим олишга рағбатлантиришни кўзлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қувасойда мажбурий меҳнат иддаоси

Таҳририятимизга келиб тушган мурожаатга кўра, Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ободонлаштириш бошқармасида ишлайдиган айрим ходимлар — Д. ва А. исмли шахслар ишчиларни мажбурий меҳнатга жалб этиб келаётгани айтилмоқда.

Мурожаатда улар ўз хизмат ваколатидан фойдаланиб, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйгани, сўнгги 8 ой ичида кўплаб ишчиларни асоссиз равишда ишдан бўшатиб, ўрнига ўз яқинларини жойлаштириш ҳолатлари кузатилгани маълум қилинган. Шунингдек, айрим ишчиларнинг эса ҳужжатсиз бўшатилаётгани ва уларнинг ойлигини ўзлаштиргани каби ҳолатлар ҳам мурожаатчилар томонидан айтилмоқда.

Ушбу воқеа 31 август куни содир бўлгани таъкидланмоқда.

Effect.uz масъуллардан мазкур мурожаат юзасидан расмий изоҳ кутиб қолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1😢3👎2🤔2🤷‍♂1