EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
DW: Афғонистонда содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2200 дан ошди

Нашрнинг ёзишича, вайроналар остида ҳанузгача одамлар қолган бўлиши мумкин. Айниқса, Покистон чегарасига яқин тоғли, етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда вазият оғирлигича қолмоқда.

Қутқарувчилар офат зонасига етиб боришнинг ўзи катта муаммо эканини айтишмоқда, кўчки ва тошқинлар кўплаб йўлларни вайрон қилган. Маълумотларга кўра, 4 та қишлоқда ва 5400 дан ортиқ уйга зарар етган.

Эслатиб ўтамиз, 31 август куни содир бўлган ер силкиниши магнитудаси 6 баллни ташкил этганди, зилзила эпицентри Нангарҳор вилоятининг Жалолобод шаҳридан 27 километр узоқликда жойлашган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Бухорода канализация қувурига тушган 5 ишчидан 3 нафарининг жасади топилди

Бухоро вилоятида фожиали ҳолат қайд этилди. Бухоро тумани Боғидашт қишлоғида 5 нафар ишчи эҳтиётсизлик оқибатида канализация қувурига тушиб, оқиб кетди. Улардан 3 нафарининг жасади топилгани маълум қилинди, қолган икки ишчи эса ҳали ҳам қидирилмоқда. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар берди.

Маълумотларга кўра, 4 сентябрь куни «Файз бинокор Олтиариқ» корхонаси ишчилари Бухоро шаҳри 7-микрорайонидаги қурилаётган кўпқаватли уйни Боғидашт ҳудудидан ўтувчи марказий канализация тизимига улаш ишларини амалга оширган. Улар Сув ва оқова таъминоти бўйича масъул инжиниринг компаниясидан рухсат олмаган ҳолда канализация қопқоғини очиб, қувурга тушган. Кучли оқим сабаб ишчилар сув ичига тортилиб кетган.

Қурбонлардан 3 нафари Зарманоқ маҳалласидаги оқова сув узатиш пункти қувуридан топилган. Қолган икки ишчига нисбатан қидирув ишлари давом этмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди (меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👍1🤔1
Бельгия Фаластинни тан олиб, Исроилга санкциялар жорий этди

Бельгия Ташқи ишлар вазири Максим Прево маълум қилишича, мамлакат 2025 йил 9 сентябр куни БМТ Бош Ассамблеясида Франция ва Саудия Арабистони ташаббусини қўллаб-қувватлаб, Фаластин давлатини расман тан олади.

Қарор доирасида ноқонуний исроиллик посёлкаларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар импорти тақиқланади ҳамда Исроил компаниялари билан тузилган шартномалар қайта кўриб чиқилади.

Прево бу қадамни Ғазодаги воқеалар ва халқаро ҳуқуқ бузилишларига жавоб сифатида «кучли ишора» деб атади.

Аввалроқ Франция, Буюк Британия, Австралия, Канада, Мальта ва Португалия ҳам шунга ўхшаш қарорларни қабул қилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30👎1
Гулистон шаҳрида қурилиш ва бунёдкорлик ишлари назорат қилинмоқда

Айни пайтда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Гулистон шаҳри 4-кичикдаҳада олиб борилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда.

Ҳудуддаги лойиҳа ва қурилиш жараёнлари, уларнинг сифат ҳамда муддатларга риоя қилиниши масалалари ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкент туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

Ўзэнергоинспекция Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Тошкент туманида фуқаро А.О. га қарашли новвойхонада ҳеч қандай ҳужжатсиз, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 315 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (560-сон, 03.09.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, олиб чиқилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш товарларнинг ихтиёрий ёки сохта божхона қийматидан фойдаланишга асосланмаслиги керак.

Олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш қуйидаги усуллар орқали амалга оширилади:

▪️ 1-усул: олиб чиқиладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича;
▪️ 2-усул: айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати бўйича;
▪️ 3-усул: ўхшаш товарга доир битимнинг қиймати бўйича;
▪️ 5-усул: қийматларни қўшиш асосида;
▪️ 6-усул: захира усул.

📙 1-усул олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усули ҳисобланади.

💹 Агар олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг 1-усулини қўллаш мумкин бўлмаса, бошқа усуллар кетма-кетликда қўлланилади.

📄 Божхона қийматини аниқлашнинг бошланғич нуқтаси ҳар доим ҳақиқатда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган қийматни, яъни сотиб олувчи сотувчига тўлаган ёки тўлаши лозим бўлган ҳақиқий харажатларни белгилаш ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Фарғона водийсида бензин таъминоти 7 баробарга оширилди

Фарғона водийси аҳолиси учун 5 сентябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши муносабати билан 2 000 тонна АИ-92 бензин ажратилди. Бу одатдаги кунлик савдо ҳажмидан 7 баробар кўп бўлиб, аҳолининг тўсатдан юзага келган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.

Газ таъминоти «Оҳангарон–Пунғон» магистрал қувурида техник ишлар сабабли 36 соат давомида тўхтатилган, шунингдек автомобилларга газ қуйиш шохобчалари фаолияти ҳам чекланган эди.

Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ фаолиятни кенгайтириб, нефт базаларини 24 соатлик режимга ўтказди ҳамда бензин узлуксиз АЁҚШларга етказиб берилишини таъминлади. Ҳукумат аҳоли ва ҳайдовчиларни таъминот бўйича хавотирга тушмасликка, хизмат муаммосиз амалга оширилишини ваъда қилмоқда. Газ таъминоти тиклангандан сўнг, АГТКШлар фаолияти ҳам қайта йўлга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Қирғизистондан гиёҳвандлик воситаси олиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи 6 нафар шахс қирғизистонлик наркосавдогардан 2 кг “гашиш” моддасини сотиб олиш учун тил бириктириб, 1 950 АҚШ долларини бошланғич бадал сифатида етказиб беришган.

Ўз навбатида, Қирғиз Республикаси фуқароси гиёҳвандлик воситасини ўзбек-қирғиз давлат чегарасидан контрабанда йўли билан ўтказиб, Хонободдаги хуфия жойда сақлаган.

Қўрғонтепаликлардан бири заҳрни автомашинасида Хонобод-Қўрғонтепа йўналишида олиб кетар экан, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди. Тезкор тадбир давомида гуруҳнинг қолган 5 аъзоси ҳам қўлга олинди.

Экспертиза хулосасига кўра, гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги 1 кг 954 гр.ни ташкил қилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ASKIYA CITY: ЁЛҒОНЛАРНИНГ МАНТИҚИЙ ДАВОМИ…

@effectuz
👍6😢1
Навоий ва Учқудуқ ўртасида янги шаҳарлараро поезд қатнови йўлга қўйилди

Жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб «Навоий–Учқудуқ–Навоий» йўналишида янги шаҳарлараро поезд қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Поездлар ҳар душанба ва жума кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракат қилади:

№6462 «Навоий–Учқудуқ»: Навоийдан 05:38да йўлга чиқиб, Учқудуқга 09:02да етади.

№6464 «Навоий–Учқудуқ»: Навоийдан 09:04да йўлга чиқиб, Учқудуқга 11:55да етади.

№6461 «Учқудуқ–Навоий»: Учқудуқдан 18:52да йўлга чиқиб, Навоийга 22:18да етади.

№6463 «Учқудуқ–Навоий»: Учқудуқдан 15:59да йўлга чиқиб, Навоийга 18:50да етади.

Янги қатнов йўловчилар учун қулайлик яратади ва икки шаҳар орасидаги транспорт алоқасини янада осонлаштиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔1
Навоийлик мактаб битирувчилари ўқишга кириш бўйича рекорд натижа қайд этди

Ўқишга кириш кўрсаткичи бўйича энг юқори натижани қайд этган вилоятлар эълон қилинди. Бу рўйхатда 1-ўринни доимгидек Навоий вилояти эгаллаб турибди.

Ушбу натижага таълим муассасалари сифатини ошириш, педагогларнинг малакалилиги ва ўқув жараёнида замонавий методлардан самарали фойдаланиш сабаб бўлган.

Шунингдек, вилоятда талабаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва тайёрлов марказлари фаолияти ҳам ўқишга кириш кўрсаткичларини яхшилашда муҳим аҳамият касб этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво +37 даражагача иссиқ бўлади

Ўзгидромет хабар беришича, шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон ҳудудида асосан кам булутли ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳаво ҳарорати +30...+35 даражага кўтарилади, айрим жойларда эса +37 даражагача исситиш эҳтимоли бор. Кечаси ва эрталаб ҳарорат +17...+22 даража атрофида бўлади.

Шу йилнинг 5-6 сентябр кунлари республикада айрим ҳудудларда шамол 13-18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади, шамол шарқдан 3-6 м/с тезликда эсади ва 5 сентябрда айрим жойларда 8-10 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5 сентябрда +35...+37 даража, 6-7 сентябрда +33...+35 даража, кечалари +18...+20 даража бўлиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
2025 йилда абитуриентларнинг 41,29% ўтиш баллини тўплай олмади

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг маълум қилишича, 2025 йилда 614 768 нафар абитуриент тестга кирди, бу ўтган йилга нисбатан 122 мингга кам.

Абитуриентларнинг 253 844 нафари, яъни 41,29 фоизи, минимал ўтиш балли — 56,7 баллни ҳам тўплай олмади. Максимал баллнинг 30 фоизини ҳам ола олмаганлар ҳам шу қаторида. 56,7 баллдан юқори тўплаганлар сони эса 360 924 нафарни, яъни 58,71 фоизни ташкил қилди.

Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 6 фоизга яхшиланган. 2024 йилда ўтмай қолган абитуриентлар улуши 46,9 фоизни ташкил қилган эди.

Энг ёмон натижа Андижон вилоятида қайд этилди (56,7 баллдан паст улуши 47,6%), нисбатан яхши натижа Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида қайд қилинди (31,4%). Жорий йилда барча ҳудудларда 50 фоиздан кўпроқ абитуриент 56,7 баллдан паст тўплаган ҳодисалар сони камайган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1🤔1
Тошкентда ичимлик суви таъминоти режали ўчирилади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида йирик сув узатиш тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, 8 сентябрдан 10 октябрга қадар ичимлик суви босими пасайиши ва вақтинча узилиши мумкин.

👉 Батафсил рўйхат

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Ўзбекистон болалар хавфсизлиги йўлида глобал ташаббусга қўшилди

Ўзбекистон болаларга нисбатан зўравонликка барҳам беришга қаратилган халқаро ташаббус — глобал альянсга қўшилган 46-давлат сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълум қилди.

Айтилишича, мамлакатнинг альянсга қўшилиши болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан узвий боғлиқ. Жорий йил май ойида қабул қилинган “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ҳамда ҳозирда ишлаб чиқилаётган соҳаларлараро стратегия ва ҳаракатлар режаси бунинг ёрқин намунасидир.

"Бу болаларни ҳимоя қилиш йўлидаги муҳим қадамдир. Ўзбекистонда қабул қилинган қонун ва амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар бир бола учун хавфсиз муҳит яратишга хизмат қилади. Биз ҳукумат билан ҳамкорликда уйда, мактабда ва жамиятда болаларнинг соғлом ва хавфсиз улғайиши учун қўллаб-қувватловчи муҳитни таъминлаш йўлида ҳаракат қилишдан фахрланамиз",

дейилади UNICEF хабарида.

Шу тариқа, Ўзбекистон глобал майдонда болалар ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўз мажбуриятларини янада мустаҳкамлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2