EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Паулу Бенту Ўзбекистон жамоасини бошқариш таклифини қабул қилмади

56 ёшли португалиялик мутахассис Паулу Бенту Ўзбекистон миллий жамоасини бошқариш таклифини рад этди. Португалия нашрлари хабар беришича, таклиф қилинган шартлар уни қониқтирмаган.

Бенту 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган Ўзбекистон жамоасини бошқариши мумкин эди, аммо таклифдаги шартлар мураббий учун етарли даражада жозибадор бўлмаган. «56 ёшли мураббий лойиҳада иштирок этиш учун зарур шартлар бажарилмаганини тушунган ва шу сабаб таклифни рад этган», деб ёзади Record.

Ҳозирча, қайси конкрет шартлар Паулу Бентуни қониқтирмагани ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Шу билан бирга, у янги таклифлар учун очиқ қолмоқда ва ишга қайтиш учун зарур имкониятни кутмоқда.

Бенту 2005 йили Португалияда «Спортинг» клубида мураббийлик фаолиятини бошлаган, кейин «Крузейро» (Бразилия), «Олимпиакос» (Греция) ва «Чунцин Лифан» (Хитой) клубларида ишлаган. 2010–2014 йилларда Португалия миллий жамоасини бошқариб, Евро-2012 яримфиналига олиб чиққан, сўнг Жанубий Кореяни Жаҳон чемпионати-2022 финал босқичига етаклаб, Осиёда ҳам ҳурматга сазовор бўлган. Сўнгги йилларда БАА миллий жамоасида фаолият юритди.

Айни пайтда Ўзбекистон жамоасига Темур Кападзе раҳбарлик қилмоқда, ва ЎФА Паулу Бенту билан музокара ўтказгани ҳақида расмий хабар бермаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1😢1
🔴 ДХХ номидан ишга киритишни ваъда қилган икки фирибгар қўлга олинди

Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими сифатида таништириб, фуқароларни ишга ва ўқишга киритишни ваъда қилган шахслар фош этилди.

📌 Биринчи ҳолат Қашқадарё вилояти Косон туманида қайд этилди. Муқаддам фирибгарлик учун судланган, 1988 йилда туғилган шахс яна жиноят содир этди. У ўзини ДХХ ходими сифатида таништириб, маҳаллий фуқарони хавфсизлик органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилди. Шу йўл билан 2024 йил сентябридан 2025 йил июнигача жами 30 минг АҚШ доллари ва 510 млн сўм олган. Шунингдек, ўша фуқаронинг қариндошини Қуролли Кучлар академиясига ўқишга киритиш баҳонасида яна 10 минг доллар талаб қилиб, 4 минг долларини олган.

Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда у навбатдаги 2 минг долларни олган пайтда ушланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан иш қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

📌 Иккинчи ҳолат Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида содир бўлди. 1961 йилда туғилган шахс ўзганинг ишончига кириб, уни ДХХ тизимида ишга киритишни ваъда қилди ва 7 минг АҚШ доллари олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5
⚡️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС енгиллаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида қўшилган қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.

Маълум қилинишича, 2026 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги корхоналари деҳқон ва фермерларга ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини (ғалла ва пахтадан ташқари) сотишда қўшилган қиймат солиғи 0 фоиз ставкада бўлади.

Шу билан бирга, маҳсулот етиштириш жараёнида уруғ, ўғит, ёқилғи, транспорт ва электр энергияси каби харажатлар учун ҳисобга олинган ҚҚСни қайтариш амалиёти ҳам сақланиб қолади.

Натижада деҳқон ва фермерлар ихтиёрида йилига 300 миллиард сўм маблағ қолиши, қўшимча равишда 400 миллиард сўмлик солиқни қайтариб олиш имконияти яратилиши қайд этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49👎1🤔1
Италиялик моделер Жоржо Армани вафот этди — DW

Армани 91 ёшида, яқинлари даврасида тинчгина ҳаётдан кўз юмди, дейилади Аrmani компанияси баёнотида. Ҳозирда компания дунёнинг 60 мамлакатида 2000 дан ортиқ дўконга эга.

Жоржо Армани 2023 йилда Италиядаги энг бой одамлар орасида иккинчи ўринни эгаллаган эди. Ўша пайтда унинг бойлиги тахминан 13 миллиард еврога баҳоланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛑 Кадастр агентлиги: “Биз қурилиш учун рухсатнома бермаймиз!”

Кадастр агентлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган “Тадбиркор қурилишдаги коррупция ҳақида” видеоси юзасидан қатъий муносабат билдирди.

📌 Қайд этилишича, қурилиш учун рухсатнома бериш жараёнида кадастр идоралари иштирок этмайди. Тадбиркор ер сотиб олгач, идора фақатгина ерга бўлган ҳуқуқни 2 иш куни ичида расмийлаштиради.

🏗 Қурилиш тугагач, объектдан фойдаланишга бошқа ташкилотлар рухсат беради, кадастр эса фақат ўлчов олиб, кадастр паспортини тайёрлайди.

⚠️ Агентлик коррупция ҳолатларини кескин қоралаб, шаффофликни таъминлаш чораларини кўраётганини маълум қилди. Фуқаролар эса ҳақиқий коррупция ҳолатига дуч келсалар, дарҳол ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилишлари лозим.

👉 Эсда тутинг: қонунга кўра, пора олган ҳам, берган ҳам жавобгарликка тортилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10😢1
🚨 Андижонда чақалоқлар кийими сифати талабга жавоб бермади

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан Андижон шаҳридаги “SMT” МЧЖга қарашли “MTTY” савдо дўконида Туркияда ишлаб чиқарилган чақалоқлар кийими текширилди.

🔍 Лаборатория таҳлиллари қатор номувофиқликларни аниқлади:
• мато таркибида синтетик толалар мавжуд;
• тикув сифати талаб даражасида эмас;
• декоратив элементлар боланинг терига бевосита тегиб туради;
• эркин формалдегид меъёридан юқори — 22,6 мкг/г (меъёр: 20 мкг/г).

⚠️ Мутаxассислар бундай маҳсулотлар болаларда аллергия ва терининг яллиғланишига олиб келиши мумкинлигини маълум қилди.

📌 Инспекция ходимлари томонидан сифатсиз маҳсулотларнинг савдодан чиқарилиши бўйича чоралар кўрилган, ҳолат назоратга олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔1
Давлат чегараси ҳудудида юз берган ҳолат юзасидан маълумот берилди

Жорий йил 15 август куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Угам-Чотқол қўриқхонаси яқинидаги чегара минтақасида 2 нафар номаълум шахс ҳаракатланаётгани қайд этилган.

Чегара наряди уларга тўхташни буюрган, аммо шахслар қочишга уринган. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, осмонга қарата огоҳлантирувчи ўқ узилган. Шундан кейин ҳам улар қонуний талабларга бўйсунмасдан давлат чегарасига йўналгани сабабли, сўнгги чора сифатида қурол қўлланган.

Натижада шахслар яраланиб, тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, воқеа жойида вафот этган. Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида 1 дона чодир, 3 та от, озиқ-овқат маҳсулотлари ва яна бир шахснинг излари аниқланган. Унинг Қирғизистон томонга қайтиб, яширинишга улгургани маълум бўлди.

31 август куни вафот этганлар Қирғизистон фуқаролари эканлиги аниқланди ва жасадлар қариндошларига топширилди.

2–3 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара идоралари ҳодиса жойини ҳамкорликда кўздан кечирди. Комиссия хулосасига кўра, чегара нарядининг хатти-ҳаракатлари Ўзбекистон қонунчилигига асосан амалга оширилгани ва Давлат чегараси бузилгани тасдиқланган.

Келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун икки давлат чегараолди ҳудудларда аҳоли билан тушунтириш ишларини олиб бориш ва мураккаб тоғли ҳудудларни қўриқлашда ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро давлат техника университетида янги ўқув йилига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

Бухоро давлат техника университетида 2025–2026 ўқув йили “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида бошлаб берилди.

Университетда ўтказилган тантанали тадбирда профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда ота-оналар иштирок этди. Тадбир давомида ёшларга билим олишнинг муҳимлиги, Ватанга садоқат ва миллат тараққиётига ҳисса қўшиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, талабаларга янги ўқув йили муносабати билан муваффақият ва омад тиланиб, улар учун яратилаётган шарт-шароитлар, таълим жараёнидаги янгиликлар ҳақида маълумот берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
DW: Афғонистонда содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2200 дан ошди

Нашрнинг ёзишича, вайроналар остида ҳанузгача одамлар қолган бўлиши мумкин. Айниқса, Покистон чегарасига яқин тоғли, етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда вазият оғирлигича қолмоқда.

Қутқарувчилар офат зонасига етиб боришнинг ўзи катта муаммо эканини айтишмоқда, кўчки ва тошқинлар кўплаб йўлларни вайрон қилган. Маълумотларга кўра, 4 та қишлоқда ва 5400 дан ортиқ уйга зарар етган.

Эслатиб ўтамиз, 31 август куни содир бўлган ер силкиниши магнитудаси 6 баллни ташкил этганди, зилзила эпицентри Нангарҳор вилоятининг Жалолобод шаҳридан 27 километр узоқликда жойлашган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Бухорода канализация қувурига тушган 5 ишчидан 3 нафарининг жасади топилди

Бухоро вилоятида фожиали ҳолат қайд этилди. Бухоро тумани Боғидашт қишлоғида 5 нафар ишчи эҳтиётсизлик оқибатида канализация қувурига тушиб, оқиб кетди. Улардан 3 нафарининг жасади топилгани маълум қилинди, қолган икки ишчи эса ҳали ҳам қидирилмоқда. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар берди.

Маълумотларга кўра, 4 сентябрь куни «Файз бинокор Олтиариқ» корхонаси ишчилари Бухоро шаҳри 7-микрорайонидаги қурилаётган кўпқаватли уйни Боғидашт ҳудудидан ўтувчи марказий канализация тизимига улаш ишларини амалга оширган. Улар Сув ва оқова таъминоти бўйича масъул инжиниринг компаниясидан рухсат олмаган ҳолда канализация қопқоғини очиб, қувурга тушган. Кучли оқим сабаб ишчилар сув ичига тортилиб кетган.

Қурбонлардан 3 нафари Зарманоқ маҳалласидаги оқова сув узатиш пункти қувуридан топилган. Қолган икки ишчига нисбатан қидирув ишлари давом этмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди (меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👍1🤔1
Бельгия Фаластинни тан олиб, Исроилга санкциялар жорий этди

Бельгия Ташқи ишлар вазири Максим Прево маълум қилишича, мамлакат 2025 йил 9 сентябр куни БМТ Бош Ассамблеясида Франция ва Саудия Арабистони ташаббусини қўллаб-қувватлаб, Фаластин давлатини расман тан олади.

Қарор доирасида ноқонуний исроиллик посёлкаларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар импорти тақиқланади ҳамда Исроил компаниялари билан тузилган шартномалар қайта кўриб чиқилади.

Прево бу қадамни Ғазодаги воқеалар ва халқаро ҳуқуқ бузилишларига жавоб сифатида «кучли ишора» деб атади.

Аввалроқ Франция, Буюк Британия, Австралия, Канада, Мальта ва Португалия ҳам шунга ўхшаш қарорларни қабул қилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30👎1
Гулистон шаҳрида қурилиш ва бунёдкорлик ишлари назорат қилинмоқда

Айни пайтда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Гулистон шаҳри 4-кичикдаҳада олиб борилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда.

Ҳудуддаги лойиҳа ва қурилиш жараёнлари, уларнинг сифат ҳамда муддатларга риоя қилиниши масалалари ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкент туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

Ўзэнергоинспекция Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Тошкент туманида фуқаро А.О. га қарашли новвойхонада ҳеч қандай ҳужжатсиз, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги маълум бўлди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 315 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (560-сон, 03.09.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, олиб чиқилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш товарларнинг ихтиёрий ёки сохта божхона қийматидан фойдаланишга асосланмаслиги керак.

Олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш қуйидаги усуллар орқали амалга оширилади:

▪️ 1-усул: олиб чиқиладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича;
▪️ 2-усул: айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати бўйича;
▪️ 3-усул: ўхшаш товарга доир битимнинг қиймати бўйича;
▪️ 5-усул: қийматларни қўшиш асосида;
▪️ 6-усул: захира усул.

📙 1-усул олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усули ҳисобланади.

💹 Агар олиб чиқиладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг 1-усулини қўллаш мумкин бўлмаса, бошқа усуллар кетма-кетликда қўлланилади.

📄 Божхона қийматини аниқлашнинг бошланғич нуқтаси ҳар доим ҳақиқатда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган қийматни, яъни сотиб олувчи сотувчига тўлаган ёки тўлаши лозим бўлган ҳақиқий харажатларни белгилаш ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1