📰 ОАВ учун “контент маркази”: эркинликми ёки назоратми?
Агар расмийлар таъкидлаб келаётганидек, мамлакатда журналистика ва медиа соҳаси ишончли, профессионал, эркин ва масъулиятли бўлиши керак бўлса, унда “ОАВ учун контент тайёрлаш маркази” деган органга нима эҳтиёж бор?
Аслида, бу каби ташаббуслардан кўзланган асосий мақсад — самарали пропаганда ва медиани мутлақ назорат остида ушлаб туриш экани равшан.
Яқинда амалга оширилган тайинловлар, орден ва медалларни “значок”дек тарқатиш амалиёти раҳбариятнинг нимани кўзлаётганини яққол намоён этмоқда.
Шу ўринда савол туғилади: журналистлар ва блогерлар, сизлар нега буни байрам қиляпсиз? Нақадар ҳаяжон…
Табриклар ва қутловлар шуни кўрсатадики, мамлакат медиа соҳасидаги асосий муаммо бошқарувда эмас, балки ҳар қандай қарорни олқишлашга тайёр бўлган айни журналистлар ва блогерларнинг ўзидадир.
Журналист: Навбаҳор Имомова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3🤔1
🚨 Наманганда профилактика инспектори фуқарони қийноққа солди. Прокуратура ҳолат бўйича жиноят иши очган
Наманган шаҳрида профилактика инспектори томонидан фуқаро қийноққа солингани ҳақидаги хабар тарқалгач, вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 14 август куни Наманган шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро Ў.А. оилавий низо сабаб ички ишлар бўлимига олиб келинган. У билан профилактик суҳбат ўтказилган ва шу куни уйига қайтишига рухсат берилган.
Бироқ, икки кун ўтиб, 16 август куни фуқаро Ў.А. соғлиги ёмонлашгани учун тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.
Вазият юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) бўйича жиноят иши қўзғатган. Тергов жараёни натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъкидланмоқда.

👍11🤔3😢3
EFFECT.UZ | Расмий канал
🚨 Наманганда профилактика инспектори фуқарони қийноққа солди. Прокуратура ҳолат бўйича жиноят иши очган Наманган шаҳрида профилактика инспектори томонидан фуқаро қийноққа солингани ҳақидаги хабар тарқалгач, вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди. Маълумотларга…
🚔 Намангандаги қийноқ иши: ИИВ айбдорларга қатъий чора кўрилишини маълум қилди
Наманган шаҳрида 1991 йилда туғилган фуқаро Ў.А.га етказилган тан жароҳатлари бўйича Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги хабар беришича, бу ҳолат алоҳида назоратга олинган. Вазирлик раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятига юборилган бўлиб, воқеани холисона ва тўлиқ ўрганиши ҳамда ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериши кутилмоқда.
ИИВ таъкидлашича, ўрганиш натижаларига кўра айбдор шахсларга нисбатан қатъий чора кўрилиши таъминланади.

👍16🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Муҳим манба: Сурхондарёда гидроэнергетика салоҳияти ортмоқда – «Ўзбекгидроэнерго» АЖ
Сурхондарёдаги Тўполанг сув омбори Сариосиё тоғларидан оқиб тушган сувларни тўплаб, ҳудуд аҳолисини суғориш ва электр энергияси билан таъминлашда муҳим манба ҳисобланади. Омбор ҳажми — 500 млн м³, тўғон узунлиги эса 187 метр.
📌 «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ташаббуси билан хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари учун Пресс-тур ташкил этилиб, журналистлар асосий гидроиншоотлар билан яқиндан таништирилди.
⚡️ 2023 йилда модернизация қилинган Тўполанг ГЭС қуввати 30 МВтдан 175 МВтга етказилди. Бугун вилоятда 16 та ГЭС фаолият юритиб, йилига қарийб 700 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқармоқда.
🔋 Режага кўра, 2033 йилгача яна 22 та лойиҳа амалга оширилади ва Сурхондарё гидроэнергетик қуввати 668 МВтга етади. Бу йилига 2,24 млрд кВт/соат экологик тоза энергия ишлаб чиқариш имконини беради.

👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Киев Кремлнинг музокара таклифини «Путинча алдаш» деб атади ва рад этди
Россия президенти Владимир Путин Пекинда ўтказилган матбуот анжуманида Украина раҳбари Володимир Зеленскийни Москвада музокараларга таклиф этди. Унга кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам бундай ташаббусга рози бўлган.
Путин Зеленскийнинг президентлик легитимлигига шубҳа билдирар экан, Украина Конституциясида ваколат муддати беш йил деб белгиланганини, у тугаганини ва ҳарбий ҳолат уни узайтириш учун асос бўлмаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, давлат раҳбарлиги парламент спикерига ўтказилиши керак эди.
Россия раҳбари баҳсли ҳудудларда референдум ўтказиш ғоясини ҳам илгари сурди. Бироқ у ҳарбий ҳолатда бундай овоз бериш амалга ошиши мумкин эмаслигини тан олди.
Киев эса бу таклифни қатъий рад этди. Украина президенти Зеленскийнинг маслаҳатчиси Дмитрий Литвин уни «Путинча алдаш» деб баҳолади. Украина Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Кремлнинг мақсади тинчлик эмас, балки вақтни чўзиш эканини билдирди.
Зеленский эса музокаралар ўтказишга тайёрлигини қайд этди, бироқ улар Трамп ва бошқа халқаро иштирокчилар иштирокида бўлиши шартлигини таъкидлади. Унга кўра, Кремл ҳалигача жиддий муносабат намоён этмаяпти.

👍3👎2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангренда терговчи пора олаётганда ушланди
Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси ўз иш юритувидаги терговга қадар текширув иши доирасида фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва тегишли чора кўрмаслик эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда терговчи 5 минг долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍16🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўшда кичик қизчанинг онаси учун ёрдам илтимоси ижтимоий тармоқларни ларзага солди
Қирғизистоннинг Ўш шаҳри ҳокими Женишбек Токторбаев билан шаҳарликлар учрашуви вақтида кичик қизча ҳокимдан онасини ишга жойлаштиришда ёрдам сўради.
Бу воқеа видеога олинган ва тезда ижтимоий тармоқларда тарқалди. Фойдаланувчилар боланинг самимий илтимосидан таъсирланиб, уни қўллаб-қувватлашди.
Ҳоким қизчани диққат билан тинглаб, кейин онани чақиришни сўради. Ҳозирча ёрдам кўрсатилган ёки кўрсатилмагани маълум эмас, аммо бу воқеа кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Шунингдек, аввалроқ ўшлик аёл ҳам ҳокимдан квартира сўраган эди. Унинг айтишича, уч нафар фарзанди ва турмуш ўртоғи билан хароба уйда яшамоқда. «Биз ёрдамингизга муҳтожмиз. Ҳеч бўлмаса бир хонали квартира беришингизни сўрайман», деган аёл. Токторбаев эса оилани бошқа жойга кўчиришни тавсия қилган.

🔥13👍2😢2
Наманганда фуқаро ИИБ ходимлари томонидан қийноққа солинган. Ҳолат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда
Наманган шаҳридаги ИИБ биносида фуқаро Абдулаҳад Ўрмонов профилактика инспектори Б.Д. ва бошқа ходимлар томонидан қийноққа солинган. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича «Эзгулик» жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.
Маълум бўлишича, 2025 йил 14 август куни унга оилавий масалалар билан боғлиқ низо сабабли ИИБга чақириқ қилинган. Фуқаронинг айтишича, бино ичида унинг қўлларидан кишан ечилмаган ҳолда, ходимлар уни полга ташлаш ва дубинка ҳамда электрошокер қўллаш йўли билан азоблаган. «Навбат билан кўтариб полга ташлашди, ичим тўкилиб кетди ва нафас олиш қийинлашди», — дея таъкидлаган фуқаро.
Ҳодисадан сўнг, Ўрмонов бир неча клиникаларга ётқизилган ва икки марта операция қилинган. Фуқаронинг онаси Осиё Бўтабоева бу ҳолат бўйича ходимлар қонуний жазога тортилишини талаб қилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати эса хабардаги маълумотларни тасдиқлаб, 14 август куни фуқаро профилактик суҳбат олиб бориш мақсадида ИИБга олиб келинганини, шу куни уйига рухсат берилганини маълум қилди. 16 августда унинг соғлиги ёмонлашгани сабаб тиббиёт муассасасига мурожаат қилгани аниқланган.
Ҳозирда Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
ИИВ вазирлик томонидан ҳолат алоҳида назоратга олинганини, уни холисона ва тўлиқ ўрганиш ҳамда ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилганини маълум қилди. Ўрганиш натижаларига кўра, айбдорларга қатъий чора қўлланиши маълум қилинди.

😢2🤔1
Лиссабонда фуникулёр ҳалокати: камида 15 киши вафот этди, 18 киши жароҳатланди
3 сентябр куни Португалия пойтахти Лиссабонда, шаҳар рамзларидан бири ҳисобланган Глория фуникулёрида ҳалокат юз берди. Вагон релсдан чиқиб, ағдарилди ва натижада камида 15 киши вафот этди, 18 киши турли даражада жароҳат олди.
Ҳокимият манбалари марҳумларнинг шахсини ёки фуқаролигини очиқламаган, бироқ улар орасида хорижий фуқаролар ҳам борлигини маълум қилган. Шунингдек, беш нафарнинг аҳволи оғир экани хабар қилинди.
Пойтахт мэри Карлос Моэдас ҳодисани «Бу шаҳримиз учун фожиали кун... Лиссабон мотамда, бу жуда-жуда фожиали ҳодиса» деб тавсифлади. Португалия ҳукумати пайшанба кунини миллий мотам куни деб эълон қилди.
Ҳодиса жойидан олинган видеоларда вайрон бўлган сариқ вагон кўринган, у шаҳарнинг тик тепаликларидан одамларни юқорига ва пастга ташиб юрарди. Қутқарувчилар вайроналар орасидан йўловчиларни чиқариш билан шуғулланмоқда.
Шаҳар ҳокимиятига кўра, ҳар бири 40 кишини ташишга мўлжалланган иккита вагондан пастдаги вагон шикастланмаган. Бироқ CNN’нинг эфирга узатган гувоҳ видеоларида вагон кескин силкинаётгани, йўловчилар деразалардан сакраб тушаётгани ва одамлар қичқираётгани кўринган.
Полиция ва Бош прокуратура ҳодиса жойини текширмоқда ва расмий тергов бошланган.

😢2
Қайта ишлаш божхона режимидан фойдаланиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (555-сон, 02.08.2025 й.) билан “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимидан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Товарлар божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига Божхона кодекси ҳамда қайта ишлаш рухсатномаси асосида жойлаштирилади.
Рухсатнома олиш учун ваколатли шахс Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти орқали қайта ишлаш операциялари амалга ошириладиган ҳудуддаги божхона органи, шунингдек махсус турдаги товарларни қайта ишлаш бўйича Божхона қўмитасига ариза тақдим этади.
Рухсатнома бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
🔹 ишлаб чиқариш жараёни тўғрисида маълумот;
🔹 ваколатли шахс томонидан аниқланган қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормаси;
🔹 товарни қайта ишлаш маҳсулотларида идентификация қилишнинг ваколатли шахс томонидан белгиланган усули бўйича маълумоти;
🔹 қайта ишлаш операциялари учун зарур бўлган шартномалар.
Божхона органи ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни 10 иш кунида кўриб чиқади.
Рухсатнома аризада кўрсатилган муддатга берилади. Бироқ ушбу муддат 2 йилдан ортиқ бўлмаслиги лозим.

🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 3 нафар фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди
25 метр кубли сиғим ичига тушган 3 нафар фуқаро тозалаш ва бўяш вақтида ҳушсиз ҳолга келиб қолган. ФВБ қутқарувчилари уларни қутқариб олган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
25 метр кубли сиғим ичига тушган 3 нафар фуқаро тозалаш ва бўяш вақтида ҳушсиз ҳолга келиб қолган. ФВБ қутқарувчилари уларни қутқариб олган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Водийда газ таъминоти икки кунга вақтинча тўхтатилади
Фарғона водийсининг тоғли ҳудудидан ўтган “Оҳангарон–Пунгон” магистрал газ қувурининг қўшимча қисми ишга туширилиши муносабати билан 5-6 сентябр кунлари табиий газ узатилиши вақтинча тўхтатилади. Янги 22 км қувур тармоққа уланиши орқали водий вилоятлари истеъмолчиларига газ таъминоти ишончлилиги оширилиши назарда тутилган.
Ишлаб чиқарувчи ва маҳаллий ҳокимиятлар билан келишилган ҳолда, мазкур монтаж ишлари пайтида водийдаги газ тўлдириш компрессор шохобчалари ҳамда йирик истеъмолчиларнинг газ таъминотида вақтинча чекловлар қўлланилади.
Истеъмолчиларнинг қулайлиги учун ушбу муддат давомида автобензин ёнилғи сотуви ҳажми кўпайтирилади. Шунингдек, қурилиш ва монтаж ишлари давомида аҳоли ва барча истеъмолчиларнинг барқарор газ таъминотини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилади.

👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 180 млрд сўмлик криптовалютани ноқонуний айлантирган жиноий гуруҳ ушланди
Тошкент шаҳрида 180 миллиард сўмдан ортиқ криптовалюта ноқонуний айланмасини амалга ошириб, букмекерлик компанияларига хизмат кўрсатган жиноий гуруҳ аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ҳузуридаги Киберхавфсизлик маркази маълум қилди.
Маълум қилишларича, Яшнобод туманида қўлга олинган гуруҳнинг 6 нафар аъзоси хорижий онлайн қимор компанияларига хизмат кўрсатиб, қимор ўйинлари орқали олинган маблағларни Decent криптовалюта платформаси орқали легаллаштирган. Тергов маълумотларига кўра, улар 8 ой давомида 180 миллиард сўмдан ортиқ криптоактивларни ноқонуний айлантирган.
Тезкор тадбирлар давомида 38 та мобил телефон ва пул ювишда ишлатилган мингга яқин банк карталари ушланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг уюшган гуруҳ томонидан криптоактивлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузишни назарда тутувчи моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

👎1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда аёл ва унинг 5 ойлик фарзанди молхонада мажбурий тарзда сақлаб келинган
Сурхондарё вилояти Узун туманида аёл ва унинг 5 ойлик фарзанди бир неча ой давомида молхонада яширин ва оғир шароитда сақлангани аниқланди. Аёлга нисбатан унинг турмуш ўртоғи, онаси ва яқин қариндошлари олдиндан тил бириктириб, тазйиқ ва зўравонлик қўллагани маълум бўлди. Ҳолат Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан тергов асосида ўрганилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 26 август куни маҳалла профилактика инспектори томонидан аёлнинг антисанитар шароитда хонадон эгаси томонидан молхонада ушлаб турилгани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига етиб борган инспектор молхона эшигини бузиб кириб, аёл ва унинг 5 ойлик фарзадини тиббиёт муассасасига жойлаштирди.
Ҳолатда аёлнинг норасмий турмуш ўртоғи Х.Г. руҳий нуқсонларидан фойдаланиб, бир неча ой давомида қўрқитиш ва зўравонлик қўллаган. Жабрланувчилар шифохонада даволанмоқда, уларнинг соғлиғи вилоят ижтимоий ҳимоя бошқармаси томонидан алоҳида назоратда.
Узун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126 прим 1-моддаси 7-қисми “а” ва “е” бандлари бўйича жиноят иши қўзғатди. Гумонланувчилар — хонадон эгаси Ш.А. ва унинг уч нафар яқин қариндошлари — процессуал тартибда қамоққа олинди.
Ҳозирда иш Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси назоратида бўлиб, барча тегишли суд ва тиббиёт экспертизалари тайинланди ҳамда тергов-процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

👍7🤔3👎1😢1
Тошкент вилоятида 3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди
«Ўзэнергоинспекция» Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Янгийўл туманида якка тартибдаги тадбиркор «Х.М.»га тегишли текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи электр тармоғига ўзбошимчалик билан улангани аниқланди.
Текширув натижасида қоидабузарлик ортидан электр таъминоти корхонасига 3 миллиард 78 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум қилинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

🤔2
Янги халқаро аэропорт учун Тошкент вилоятидан 1,3 минг гектар ер ажратилади
Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилиши режалаштирилмоқда. Бу мақсадда Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларидан жами 1309,76 гектар ер майдони ажратилади.
Вилоят Кадастр бошқармаси маълумотига кўра, ерларнинг 790,76 гектари Ўрта Чирчиқ туманига, 519 гектари эса Қуйи Чирчиқ туманига тўғри келади.
Ажратиладиган ер майдонлари таркиби қуйидагича:
🔷суғориладиган ерлар — 1075,45 гектар;
🔷боғлар — 112,69 гектар;
🔷яйлов ва пичанзорлар — 0,65 гектар;
🔷бошқа ерлар — 120,97 гектар.

👎5😢2🤷♂1
Китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқариши мумкин
Сенат ялпи мажлисида маҳкумларни ахлоқан тузатиш ва жамиятга мослаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси маъқулланди.
Қонунга кўра, жазони ижро этиш муассасаларида китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин. Хусусан, Жиноят кодекси 741-модда билан тўлдирилиб, ҳар бир ўқилган китоб учун маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга камайтирилиши, бироқ йил давомида кўпи билан 30 кунгача қисқартирилиши белгиланмоқда.
Бунда китоблар Республика маънавият ва маърифат маркази тасдиқлаган рўйхатдан бўлиши шарт. Норма умрбод озодликдан маҳрум этилганлардан ташқари, шартли равишда муддатидан олдин озод қилиниши мумкин бўлган шахсларга татбиқ этилади. Бу ўзгаришлар 13,5 мингдан ортиқ маҳкумга тааллуқли бўлади.
Шунингдек, қонун билан “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунга ҳам тузатишлар киритилди. Йўл безорилиги ёки маст ҳолда транспорт бошқарганлиги учун ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар профилактик ҳисобга алоҳида тоифа сифатида киритилади.
2024 йилда бундай шахслар томонидан 23 мингдан ортиқ қоидабузарлик содир этилган, натижада 1 019 йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Уларда 295 киши ҳалок бўлиб, 873 нафар фуқаро жароҳат олган. Шу боис йўл-патруль хизмати ходимлари ва профилактика инспекторлари ўзаро ҳамкорликда назоратни кучайтиради.
Сенаторлар қайд этишича, мазкур қонун маҳкумларни маънавий тузатиш ва уларда жамият қоидаларига ҳурматни шакллантиришга хизмат қилади.

🔥3👎1🤔1
Қозоғистон ТИВ раҳбари ҳибсга олинди деган хабарлар рад этилди
Қозоғистон оммавий ахборот воситаларида мамлакат ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу, бизнесмен Гаджи Гаджиев ва Миллий хавфсизлик қўмитасининг бир нечта юқори лавозимли ходимлари қўлга олингани ҳақида Orda.kz нашри ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги манбаларига таяниб хабар берди
Маълумотларга кўра, Нуртлеу ўз уйида ҳибсга олингани айтилмоқда. У яқинда Хитойда бўлиб ўтган ШҲТ саммитидан қайтган эди. Шунингдек, вазир ва Гаджиевнинг уйларида тинтув ўтказилгани ҳақида ҳам ёзилди. Аммо ушбу маълумотлар расман тасдиқлангани йўқ.
Қозоғистон маданият ва ахборот вазири Аида Балаева ижтимоий тармоқда ушбу хабарларни “тасдиқланмаган” деб атади. У журналистларни ахборот манбаларини текширишга, айбсизлик презумпцияси ва касбий этикага амал қилишга чақирди. Шу билан бирга, вазир ҳолатни тўлиқ рад ҳам этмади.
Қозоғистон президенти ҳузуридаги Марказий коммуникациялар хизмати қошидаги Дезинформацияга қарши кураш маркази эса бу хабарларни йўлдан оздирувчи маълумот сифатида баҳолади.
— дейилган марказ расмий баёнотида.

“Мурат Нуртлеу ва Гаджи Гаджиевнинг ҳибсга олингани ҳақида тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”,