EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон президентининг Хитойга расмий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди.

Давлатимиз раҳбари 31 август куни рафиқаси билан бирга Тяньцзинь шаҳридаги “Мэйцзян” конгресс марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг норасмий тадбирларида иштирок этди.

Ўзбекистон етакчиси 1 сентябрь куни ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда қатнашиб, кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда ташкилот фаолиятини такомиллаштириш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди.

2 сентябрь куни Пекин шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан расмий делегациялар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашув якунида амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.

Шунингдек, президентимиз Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Давлатимиз раҳбари Хитой Бош вазири Ли Цян, хорижий делегациялар раҳбарлари ва ишбилармон доиралар вакиллари билан ҳам самарали учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистон Президенти 3 сентябрь куни Пекин шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган Ғалаба парадида иштирок этди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонларни Хитой расмийлари кузатиб қўйди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги таълим йилига қадам

Бугун Ўзбекистон Миллий университети яна бир тарихий саҳифани очиб, янги ўқув йилига қадам қўйди. Мамлакатимиздаги энг қадимий ва йирик олий таълим маскани сифатида у 1918-йилдан бери минглаб ёшларни илм йўлига етаклаб келмоқда.

Талабаларни кутиб олиш жараёни қизғин руҳда ўтмоқда. Ётоқхоналарга жойлаштириш ишлари жадал ташкил этилмоқда, университет маъмурияти ва кўнгилли ёрдамчилар эса янги муҳитга мослашишда талабаларга ҳар томонлама кўмак бермоқдалар.

Бугунги кунда 30 мингдан зиёд ёшлар билим олаётган мазкур даргоҳ 10 дан ортиқ факультет ва юзлаб кафедраларни қамраб олган улкан илмий марказ сифатида фаолият юритмоқда.

Янги ўқув йили барча талабаларимизга омад ва муваффақият олиб келсин! 📚

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бозор куни «очко» ишлаш учун ишга чиқиш керак эмас, ўша кунни оилангиз, яқинларингизга бағишланг

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15🔥2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лола Каримова: “Отамнинг хизматларини камситишга уринишлар, буюртмалар бўляпти”

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎23👍5🔥1
Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (547-сон, 28.08.2025 й.) билан “Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, ушбу давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатилади.

Сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозланмаган ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади.

Ерости сув олиш иншоотларидан олинаётган сув ҳисобини юритиш учун фақат Ўзбекистон Республикасида ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги сув ҳисоблаш воситаларининг ўрнатилишига йўл қўйилади.

Сув ҳисоблаш воситалари насосли қудуқларда сув чиқишини бошқариш қурилмасидан олдин, фавворали қудуқлар ва булоқларда бошқариш қурилмасидан кейин ўрнатилиши лозим.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Ҳудудий гидрогеология станциялари ва туман (шаҳар) солиқ инспекциялари сўровнома юборилгач, 10 кун муддатда ерости сув олиш иншоотларида ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаларини рўйхатга олади ва муҳрлайди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ТИВ Москвада муҳожирни ҳақорат қилган шахсга нисбатан чора кўришни талаб қилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Москвада ўзбек муҳожирини ҳақорат қилган россиялик эркакка нисбатан чора кўриш масаласини кўтарди. Вазирлик Россия ТИВга расмий нота юбориб, видеода тасвирланган шахсни аниқлаш ва унинг қилмишига қонуний баҳо беришни сўради.

Маълумот учун, август ойида ижтимоий тармоқларда россиялик бир шахс ўзбекистонлик ишчига нисбатан “русларнинг қулисан” деган ҳақоратомуз сўзлар билан мурожаат қилган видеолавҳа тарқалган эди. Ўшанда ТИВ бу ҳолатга бевосита муносабат билдирмаган, фақат ўз фуқаролари қаерда бўлишидан қатъи назар, давлат ҳимоясида эканини таъкидлаб ўтганди.

2 сентябр куни ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов вазирликнинг август ойи фаолиятига оид маълумотларни тақдим этар экан, мазкур масалага ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ТИВ хорижда юзага келган бундай ҳолатларни диққат билан кузатиб боради ва улар юзасидан тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда ҳаракат қилади.

Баёнотда қайд этилишича,
Россиядаги воқеа бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан Россия Ташқи ишлар вазирлигига расмий нота юборилди. Унда видеодаги шахсни аниқлаб, қонун доирасида чора кўриш сўралган.

Шу билан бирга, вазирлик ўз фуқароларига яна бир бор мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва манфаатлари бузилган тақдирда хорижий мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ёки Ўзбекистоннинг тегишли дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилиш зарурлигини эслатди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥5👎2🤔2
Аграр соҳани механизациялашни давлат томонидан рағбатлантириш рақамлаштирилади

Ҳукумат қарори (549-сон, 29.08.2025 й.) билан “Қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишни рақамлаштириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом қишлоқ хўжалиги техникаси ва лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегати қийматининг бир қисмини қоплаш учун “Subsidiya.mf.uz” ахборот портали орқали субсидия ажратиш ҳамда ундан самарали фойдаланишни назорат қилиш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, харидор субсидия олишга ариза бериш учун “Subsidiya.mf.uz” ахборот порталида Ягона идентификация тизими (Оne ID) ёки электрон рақамли имзо (ЭРИ) орқали рўйхатдан ўтади.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасида субсидия ажратишни кўриб чиқувчи комиссия тузилади.

Комиссия “Subsidiya.mf.uz” ахборот портали орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни 5 иш кунида ўрганиб чиқади.

Харидор “Subsidiya.mf.uz” ахборот портали орқали ўзига субсидия ажратиш маъқуллангани ёки рад этилгани тўғрисида маълумотга эга бўлиши мумкин.

Маълумот учун: субсидия – белгиланган техникани сотиб олган харидорнинг аризасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15 фоизи, лазерли ер текислагич агрегати қийматининг 30 фоизини қоплаш учун ажратиладиган маблағ ҳисобланади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7708040

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
«Довут ота» чегара постидаги чекловлар йил охиригача амал қилади

Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасидаги «Тажен – Довут ота» чегара ўтказиш пунктида 2025 йилнинг 31 декабригача чекловлар сақланиб қолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълум қилди.

Қозоғистон Давлат даромадлари қўмитасига кўра, мазкур пункт орқали жисмоний шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ва 3,5 тоннадан кам юк кўтара оладиган транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Муддатнинг узайтирилиши чегара ҳудудидаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.

Шу билан бирга, 3,5 тоннадан ортиқ юк автомобиллари учун «Тажен – Довут ота» йўналишида ҳаракатга рухсат берилган. Йўловчилар учун эса «Қорақалпоғистон» темирйўл ўтказиш пункти орқали «Нукус – Бейнеу» қатнови ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу пост 2025 йил 1 февралдан реконструкция ишлари туфайли вақтинча ёпилган, кейинчалик чеклов 1 сентябргача узайтирилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2😢1
Ангрен шаҳар ҳокимининг ёрдамчилари жазоланди

Грум МФЙ бўйича А.Курбанов;
Оппартак МФЙ бўйича А.Нурматов;
Намуна МФЙ бўйича Б.Жумабоевга ҳайфсан;

Ёшлик МФЙ бўйича Ш.Хужакулов;
Майдон МФЙ бўйича И.Хаиткулова;
Янгиобод МФЙ бўйича Ш.Губалова;
Истиқбол МФЙ бўйича С.Мирзамедов;
Бўстон МФЙ бўйича З.Юсупова;
Гулзор МФЙ бўйича М.Рисбековага ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима.

Сабаблари:

хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган;
берилган топшириқлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган;
иш билан таъминлаш масаласида келиб тушган аҳоли мурожаатларига лоқайдлик билан қараб, ижро интизомини бузган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦌 Қизилқум қўриқхонасида Хонгул буғуси қайд этилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қизилқум давлат қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонга Хонгул (Бухоро буғуси) муҳрланди.

Вазирлик маълумотига кўра, Хонгул йўқолиб бориш хавфи остидаги, маҳаллий тарқалган кенжа тур ҳисобланади. У Ўзбекистон Қизил китобига, CITESнинг II Иловасига ҳамда Бонн Конвенциясига киритилган. Шу асосда турни асраб қолиш учун давлатлараро дастур ва амалий режа ишлаб чиқилган.

Тарихан Хонгуллар Сирдарё ва Амударё ҳавзаси тўқайзорларида кенг тарқалган. Ҳозирда эса улар асосан Амударёнинг юқори қисми (Сурхондарё вилояти) ва ўрта оқимида (Қизилқум қўриқхонаси), шунингдек, Зарафшон миллий табиат боғи, Қуйи Амударё биосфера резервати ҳамда Ўзбекистон–Тожикистон чегараси ҳудудларида сақланиб қолган.

Бу ҳайвонлар асосан қайир тўқайзорларида, баъзан қумли чўл ҳудудларида яшайди. Ёзда асосан тунлари, қишда эса кундузлари фаол бўлади. Жуфтлаш мавсуми сентябр–октябрга тўғри келади, май–июн ойларида болалайди. Одатда дарахт, бута ва ўтсимон ўсимликлар билан озиқланади.

Маълумот учун, Қизилқум давлат қўриқхонаси 1971 йил 23 июнда Бухоро вилоятида ташкил этилган. Ҳозирда ҳудудда 350 дан ортиқ ҳайвон тури учрайди, уларнинг 50 таси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
📰 ОАВ учун “контент маркази”: эркинликми ёки назоратми?

Агар расмийлар таъкидлаб келаётганидек, мамлакатда журналистика ва медиа соҳаси ишончли, профессионал, эркин ва масъулиятли бўлиши керак бўлса, унда “ОАВ учун контент тайёрлаш маркази” деган органга нима эҳтиёж бор?

Аслида, бу каби ташаббуслардан кўзланган асосий мақсад — самарали пропаганда ва медиани мутлақ назорат остида ушлаб туриш экани равшан.

Яқинда амалга оширилган тайинловлар, орден ва медалларни “значок”дек тарқатиш амалиёти раҳбариятнинг нимани кўзлаётганини яққол намоён этмоқда.

Шу ўринда савол туғилади: журналистлар ва блогерлар, сизлар нега буни байрам қиляпсиз? Нақадар ҳаяжон…

Табриклар ва қутловлар шуни кўрсатадики, мамлакат медиа соҳасидаги асосий муаммо бошқарувда эмас, балки ҳар қандай қарорни олқишлашга тайёр бўлган айни журналистлар ва блогерларнинг ўзидадир.

Журналист: Навбаҳор Имомова

Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
🚨 Наманганда профилактика инспектори фуқарони қийноққа солди. Прокуратура ҳолат бўйича жиноят иши очган

Наманган шаҳрида профилактика инспектори томонидан фуқаро қийноққа солингани ҳақидаги хабар тарқалгач, вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 14 август куни Наманган шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро Ў.А. оилавий низо сабаб ички ишлар бўлимига олиб келинган. У билан профилактик суҳбат ўтказилган ва шу куни уйига қайтишига рухсат берилган.

Бироқ, икки кун ўтиб, 16 август куни фуқаро Ў.А. соғлиги ёмонлашгани учун тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.

Вазият юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) бўйича жиноят иши қўзғатган. Тергов жараёни натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъкидланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🤔3😢3
EFFECT.UZ | Расмий канал
🚨 Наманганда профилактика инспектори фуқарони қийноққа солди. Прокуратура ҳолат бўйича жиноят иши очган Наманган шаҳрида профилактика инспектори томонидан фуқаро қийноққа солингани ҳақидаги хабар тарқалгач, вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди. Маълумотларга…
🚔 Намангандаги қийноқ иши: ИИВ айбдорларга қатъий чора кўрилишини маълум қилди

Наманган шаҳрида 1991 йилда туғилган фуқаро Ў.А.га етказилган тан жароҳатлари бўйича Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги хабар беришича, бу ҳолат алоҳида назоратга олинган. Вазирлик раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятига юборилган бўлиб, воқеани холисона ва тўлиқ ўрганиши ҳамда ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериши кутилмоқда.

ИИВ таъкидлашича, ўрганиш натижаларига кўра айбдор шахсларга нисбатан қатъий чора кўрилиши таъминланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Муҳим манба: Сурхондарёда гидроэнергетика салоҳияти ортмоқда – «Ўзбекгидроэнерго» АЖ

Сурхондарёдаги Тўполанг сув омбори Сариосиё тоғларидан оқиб тушган сувларни тўплаб, ҳудуд аҳолисини суғориш ва электр энергияси билан таъминлашда муҳим манба ҳисобланади. Омбор ҳажми — 500 млн м³, тўғон узунлиги эса 187 метр.

📌 «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ташаббуси билан хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари учун Пресс-тур ташкил этилиб, журналистлар асосий гидроиншоотлар билан яқиндан таништирилди.

⚡️ 2023 йилда модернизация қилинган Тўполанг ГЭС қуввати 30 МВтдан 175 МВтга етказилди. Бугун вилоятда 16 та ГЭС фаолият юритиб, йилига қарийб 700 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқармоқда.

🔋 Режага кўра, 2033 йилгача яна 22 та лойиҳа амалга оширилади ва Сурхондарё гидроэнергетик қуввати 668 МВтга етади. Бу йилига 2,24 млрд кВт/соат экологик тоза энергия ишлаб чиқариш имконини беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Киев Кремлнинг музокара таклифини «Путинча алдаш» деб атади ва рад этди

Россия президенти Владимир Путин Пекинда ўтказилган матбуот анжуманида Украина раҳбари Володимир Зеленскийни Москвада музокараларга таклиф этди. Унга кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам бундай ташаббусга рози бўлган.

Путин Зеленскийнинг президентлик легитимлигига шубҳа билдирар экан, Украина Конституциясида ваколат муддати беш йил деб белгиланганини, у тугаганини ва ҳарбий ҳолат уни узайтириш учун асос бўлмаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, давлат раҳбарлиги парламент спикерига ўтказилиши керак эди.

Россия раҳбари баҳсли ҳудудларда референдум ўтказиш ғоясини ҳам илгари сурди. Бироқ у ҳарбий ҳолатда бундай овоз бериш амалга ошиши мумкин эмаслигини тан олди.

Киев эса бу таклифни қатъий рад этди. Украина президенти Зеленскийнинг маслаҳатчиси Дмитрий Литвин уни «Путинча алдаш» деб баҳолади. Украина Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Кремлнинг мақсади тинчлик эмас, балки вақтни чўзиш эканини билдирди.

Зеленский эса музокаралар ўтказишга тайёрлигини қайд этди, бироқ улар Трамп ва бошқа халқаро иштирокчилар иштирокида бўлиши шартлигини таъкидлади. Унга кўра, Кремл ҳалигача жиддий муносабат намоён этмаяпти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангренда терговчи пора олаётганда ушланди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси ўз иш юритувидаги терговга қадар текширув иши доирасида фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва тегишли чора кўрмаслик эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда терговчи 5 минг долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўшда кичик қизчанинг онаси учун ёрдам илтимоси ижтимоий тармоқларни ларзага солди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳри ҳокими Женишбек Токторбаев билан шаҳарликлар учрашуви вақтида кичик қизча ҳокимдан онасини ишга жойлаштиришда ёрдам сўради.

Бу воқеа видеога олинган ва тезда ижтимоий тармоқларда тарқалди. Фойдаланувчилар боланинг самимий илтимосидан таъсирланиб, уни қўллаб-қувватлашди.

Ҳоким қизчани диққат билан тинглаб, кейин онани чақиришни сўради. Ҳозирча ёрдам кўрсатилган ёки кўрсатилмагани маълум эмас, аммо бу воқеа кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Шунингдек, аввалроқ ўшлик аёл ҳам ҳокимдан квартира сўраган эди. Унинг айтишича, уч нафар фарзанди ва турмуш ўртоғи билан хароба уйда яшамоқда. «Биз ёрдамингизга муҳтожмиз. Ҳеч бўлмаса бир хонали квартира беришингизни сўрайман», деган аёл. Токторбаев эса оилани бошқа жойга кўчиришни тавсия қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥13👍2😢2
Наманганда фуқаро ИИБ ходимлари томонидан қийноққа солинган. Ҳолат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда

Наманган шаҳридаги ИИБ биносида фуқаро Абдулаҳад Ўрмонов профилактика инспектори Б.Д. ва бошқа ходимлар томонидан қийноққа солинган. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича «Эзгулик» жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.

Маълум бўлишича, 2025 йил 14 август куни унга оилавий масалалар билан боғлиқ низо сабабли ИИБга чақириқ қилинган. Фуқаронинг айтишича, бино ичида унинг қўлларидан кишан ечилмаган ҳолда, ходимлар уни полга ташлаш ва дубинка ҳамда электрошокер қўллаш йўли билан азоблаган. «Навбат билан кўтариб полга ташлашди, ичим тўкилиб кетди ва нафас олиш қийинлашди», — дея таъкидлаган фуқаро.

Ҳодисадан сўнг, Ўрмонов бир неча клиникаларга ётқизилган ва икки марта операция қилинган. Фуқаронинг онаси Осиё Бўтабоева бу ҳолат бўйича ходимлар қонуний жазога тортилишини талаб қилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати эса хабардаги маълумотларни тасдиқлаб, 14 август куни фуқаро профилактик суҳбат олиб бориш мақсадида ИИБга олиб келинганини, шу куни уйига рухсат берилганини маълум қилди. 16 августда унинг соғлиги ёмонлашгани сабаб тиббиёт муассасасига мурожаат қилгани аниқланган.

Ҳозирда Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИВ вазирлик томонидан ҳолат алоҳида назоратга олинганини, уни холисона ва тўлиқ ўрганиш ҳамда ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилганини маълум қилди. Ўрганиш натижаларига кўра, айбдорларга қатъий чора қўлланиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1
Лиссабонда фуникулёр ҳалокати: камида 15 киши вафот этди, 18 киши жароҳатланди

3 сентябр куни Португалия пойтахти Лиссабонда, шаҳар рамзларидан бири ҳисобланган Глория фуникулёрида ҳалокат юз берди. Вагон релсдан чиқиб, ағдарилди ва натижада камида 15 киши вафот этди, 18 киши турли даражада жароҳат олди.

Ҳокимият манбалари марҳумларнинг шахсини ёки фуқаролигини очиқламаган, бироқ улар орасида хорижий фуқаролар ҳам борлигини маълум қилган. Шунингдек, беш нафарнинг аҳволи оғир экани хабар қилинди.

Пойтахт мэри Карлос Моэдас ҳодисани «Бу шаҳримиз учун фожиали кун... Лиссабон мотамда, бу жуда-жуда фожиали ҳодиса» деб тавсифлади. Португалия ҳукумати пайшанба кунини миллий мотам куни деб эълон қилди.

Ҳодиса жойидан олинган видеоларда вайрон бўлган сариқ вагон кўринган, у шаҳарнинг тик тепаликларидан одамларни юқорига ва пастга ташиб юрарди. Қутқарувчилар вайроналар орасидан йўловчиларни чиқариш билан шуғулланмоқда.

Шаҳар ҳокимиятига кўра, ҳар бири 40 кишини ташишга мўлжалланган иккита вагондан пастдаги вагон шикастланмаган. Бироқ CNN’нинг эфирга узатган гувоҳ видеоларида вагон кескин силкинаётгани, йўловчилар деразалардан сакраб тушаётгани ва одамлар қичқираётгани кўринган.

Полиция ва Бош прокуратура ҳодиса жойини текширмоқда ва расмий тергов бошланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2